ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2018 й. 969-сон "Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ҳузурида архитектура-қурилиш йўналишидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2018 й.

N 969




САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ

ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДА АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ

ЙЎНАЛИШИДАГИ МУТАХАССИСЛАРНИ ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2936-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ҳузурида Архитектура-қурилиш йўналишидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Марказ юридик шахс мақомига эга бўлган, архитектура-қурилиш йўналишидаги мутахассисларни қайта тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси ҳисобланади.


3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

архитектура-қурилиш йўналишидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

ўқув жараёнининг методик ва ахборот базасини янгилаш ҳамда такомиллаштириш, шунингдек, ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, олий таълим муассасаларидан, шунингдек, хорижий давлатлардан юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўқув жараёнини такомиллаштириш;

архитектура-қурилиш йўналишидаги мутахассисларнинг замонавий техника ва технологиялар билан ишлаш борасидаги касбий кўникмаларини ривожлантириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни таъминласин:

Марказнинг тузилмаси ва уставини тасдиқлаш, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўқув режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Марказни малакали кадрлар билан таъминлаш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш чораларини кўриш;

тингловчиларнинг ўқиш даврида яшаши учун Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг талабалар турар жойидан ўринлар ажратиш.


5. Марказ Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг Самарқанд шаҳар, Лолазор кўчаси, 70-уй манзилидаги биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

тўлов-шартнома асосида архитектура-қурилиш йўналишидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдан тушган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Марказнинг ходимларига олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;

Марказда ўқиш шаҳарсозлик соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларнинг реал ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг буюртманомаларига мувофиқ тўлов-шартнома асосида амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Қурилиш вазири А.Х. Тўхтаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 ноябрь












































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск