Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.02.2018 й. ПҚ-3542-сон "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2018 й.

N ПҚ-3542



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг фаолиятини, халқаро молия институтлари, донорлар ва бошқа манбалар ҳисобидан ривожлантиришга доир давлат дастурлари ва бошқа инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ҳамда амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш, ривожлантириш давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сонли ҳамда "Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 декабрдаги ПҚ-3439-сонли қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда - Қўмита деб юритилади) зиммасига:

ривожлантириш давлат дастурларини тармоқлараро ва минтақавий ривожлантиришга доир узоқ муддатли концепцияларни ишлаб чиқиш, шакллантириш ва амалга ошириш бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини мониторинг қилиш;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан марказлашган ҳамкорлик қилиш бўйича ваколатли орган функциялари юклатилди.


2. Қуйидагилар:

Қўмитанинг бошқарув ходимлари чекланган сони 189 нафардан иборат янгиланган ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасининг янгиланган тузилмалари, вилоятларнинг инвестициялар бўйича бош бошқармалари намунавий тузилмалари ҳамда Тошкент шаҳар Инвестициялар бўйича бош бошқармасининг тузилмаси 3, 3а ва 3б-иловаларга* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар бўйича бош бошқармаларининг, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар инвестициялар бўйича бўлимларининг ходимлари чекланган сони 4 ва 4а-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

Қўмита раисига, зарур холларда, марказий аппарат тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Қўмита марказий аппарати бошқарув ходимларининг 25 нафари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппаратининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига киритилмоқда;

Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар бўйича бош бошқармаларининг, шунингдек, туманлар ва шаҳарларнинг инвестициялар бўйича янги ташкил этилаётган бўлимларининг янги киритилаётган штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс бошқариш ҳудудий бошқармаларининг ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлимларининг, шунингдек, молия, солиқ органлари ва статистика органларининг штат бирликларини қисман қисқартириш ҳисобига киритилмоқда;

Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар бўйича бош бошқармаларининг, туманлар ва шаҳарлар инвестициялар бўйича бўлимларининг жорий таъминоти ҳамда фаолиятини молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:

бир ой муддатда Қўмита марказий аппарати ходимларининг янгиланган штат жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқласин ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказсин;

тасдиқланган тузилмага мувофиқ штат бирликларини юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қўмитага унинг марказий аппаратини, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар бўйича бош бошқармаларининг, туманлар ва шаҳарлар инвестициялар бўйича бўлимларининг аппаратларини зарур анжомлар, ташкилий техника билан жиҳозлаш, зарур миқдорда хизмат автотранспорт воситаларини, уларни сақлаш учун тегишли лимитларни олиш учун, асосланган ҳисоб-китоблар бўйича, Қўмита тузилмасининг тегишли ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда маблағлар, шунингдек, хорижда Ўзбекистон Республикасининг реклама кампаниялари, бизнес-форумлари, конференциялари ва кўргазмаларини ўтказиш учун зарур маблағлар ажратсин.


6. Белгилансинки:

Қўмита таъминоти ва Қўмита ходимларини рағбатлантириш (иш ҳақи, мукофотлар, устамалар ва бошқа пул мукофотлари тўлаш) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари, Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг "Германия Федератив Республикасининг кредит муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикасига бериладиган кредитлардан фойдаланиш тўғрисида" 1994 йил 25 ноябрдаги 570-сонли қарорига мувофиқ бир жойга тўпланадиган вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари ва қарз маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушган даромадлар, шунингдек, кўрсатилаётган хизматлардан тушган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Қўмита ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Қўмита ҳайъати томонидан белгиланади.


7.

"Ўзтрейд" АЖ, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ ва "Ўрта Осиё Транс" АЖнинг Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темир кўчаси, 107-уй, манзилида жойлашган "EKSPO" МЧЖ ҚК устави капиталидаги ўз улушини баланс қиймати бўйича "Ўзэкспомарказ" МКК АЖга уларнинг устав капиталларидаги давлат улушини тегишли равишда камайтириб, давлат улушини кўпайтириш ҳисобига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъкуллансин.


8. "Халқаро ҳамкорлик маркази" АЖ, "Ўзэкспомарказ" МКК АЖ ва "Интерсервис" республика хўжалик ҳисобидаги ташки иқтисодий бирлашмаси - давлат корхонаси:

мазкур ташкилотларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида олиб кириладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналарни, материалларни ва бошқа товар-моддий бойликларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилишда божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

2018 йил 1 февраль ҳолатига кўра солиқлар бўйича қарздорликни ўчирган холда 10 йил муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи, шунингдек, қўшимча қиймат солиғи тўлашдан озод этилсин.


9. Қўмитага, "Халқаро ҳамкорлик маркази" АЖга, "Ўзэкспомарказ" МКК АЖга ва "Интерсервис" республика хўжалик ҳисобидаги ташки иқтисодий бирлашмаси - давлат корхонасига:

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва тижорат кўчмас мулкини бошқариш масалаларида тажрибага эга бўлган нуфузли халқаро консалтинг компанияларини ҳамда маслаҳатчиларни энг яхши таклифларни саралаб олиш асосида (тендер ўтказмай) жалб қилишга;

мамлакатимизнинг ишлаб чиқарувчиларига устунлик берган ҳолда энг яхши таклифларни танлаш асосида Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдолар воситасида тадбиркорлик субъектларидан материаллар, асбоб-ускуналар ва техника, хизмат транспорт воситалари, офис жиҳозлари ва анжомлар, компьютер ва ташкилий техника, шу жумладан уларнинг дастурий таъминоти харидини тендер ўтказмай ва (ёки) энг зарур товарларнинг (ишлар, хизматлар) давлат харидини амалга оширишга рухсат берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги Халқаро савдо-кўргазма комплекси ҳудудида жамоат тартибини ва объектлар хавфсизлигини қўриқлашни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 10 майдаги 231-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3326-сонли қароридан 1-банднинг учинчи хатбоши ва 3-банди чиқариб ташлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси икки ой муддатда:

Қўмита марказий аппарати бўлинмаларининг янгиланган низомларини тасдиқласин;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)












































Время: 0.1399
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск