ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Полиграфия саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2018 й. 966-сон "Тошкент шаҳрида полиграфия соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2018 й.

N 966




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ПОЛИГРАФИЯ

СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш ҳамда Тошкент шаҳрида хусусий полиграфия ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси (кейинги ўринларда "Ўзбектелеком" АК деб аталади) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мингбулоқ кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган "Ўзбектелеком" АКнинг 265-АТС биноси (кейинги ўринларда - АТС биноси деб аталади) тегишли ҳудуди билан "Ўзбектелеком" АК устав капиталидаги давлат улушини АТС биносининг қолдиқ (баланс) қиймати суммасига камайтириш ҳисобига "UNICON.UZ" давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда "UNICON.UZ" ДУК деб аталади) давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи билан бериш;

"UNICON.UZ" ДУКнинг Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 17-мавзе, Янги шаҳар кўчаси, 1а-уй манзилидаги полиграфия цехи биноси (кейинги ўринларда полиграфия цехи биноси деб аталади) тегишли ҳудуди билан биргаликда инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни киритиш шарти билан "ноль" харид қийматида "Kolorpak" МЧЖга сотиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. "Ўзбектелеком" АК бир ой муддатда:

АТС биносини "UNICON.UZ" ДУКга берилишини, "UNICON.UZ" ДУК эса АТС биносини қабул қилинишини;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда "Ўзбектелеком" АК устав капиталида давлат улушини "UNICON.UZ" ДУКга бериладиган АТС биносининг қолдиқ (баланс) қиймати суммасига камайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


3. Белгилансинки, "Kolorpak" МЧЖ бир йил давомида қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажаришни ўз зиммасига олади:

15 млн. евро миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига замонавий полиграфия соҳасини ташкил этиш;

5 млрд. сўм инвестиция киритиш ҳисобига бино ва инфратузилма объектларини қуриш, капитал таъмирлаш ва ҳудудни ободонлаштириш;

200 та янги иш ўринларини ташкил этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:

"UNICON.UZ" ДУК ва "Kolorpak" МЧЖ билан биргаликда полиграфия цехи биносини "ноль" харид қийматида инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришни назарда тутувчи олди-сотди шартномасининг тузилишини;

"Kolorpak" МЧЖ томонидан инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини мониторинг қилинишини таъминласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "UNICON.UZ" давлат унитар корхонасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги 640-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 ноябрь






































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск