ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2004 й. 199-сон "Лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2004 й.

N 199


ЛИЗИНГ ХИЗМАТЛАРИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА,


Лизинг операцияларини янада ривожлантириш, улардан корхоналарни ташкил этиш ва замонавийлаштириш учун самарали фойдаланиш, корхоналарни рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни таъминловчи замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Солиқ солинадиган даромадлар (фойда)ни аниқлашда лизингга олувчиларнинг 2009 йил 1 январгача лизингга олинган асосий воситалар бўйича жами даромадидан амортизация ажратмалари жами суммасини, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ тезлаштирилган усул билан ҳисобланган суммани чегириб ташлаш ҳуқуқига эга бўлишига доир тартиб белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу қарорда белгиланган тартибга қатъий амал қилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, 2004 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун Молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг янги ҳисоб-китоблар режаси жорий қилинишини ҳисобга олган ҳолда, икки ҳафта муддатда Бухгалтерия ҳисобида лизинг операцияларини акс эттириш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 26 апрелдаги

199-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


III. Вазирлар Маҳкамасининг "Норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 6 майдаги 194-сон қарорида:

а) қарорнинг тўртинчи хатбоши ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 1-илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Лизингга берувчи номига импорт бўйича келувчи товарларни божхонада расмийлаштиришда декларант ёки божхона брокери уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинадиган ҳужжатлар билан бирга божхона органига тақдим этади".



IV. Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2002 йил 18 январдаги 26-сон қарордаги иловага (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 4-модда) қуйидаги мазмундаги XI бўлим қўшилсин:


"XI. Лизингга олувчидан қарзни ундириш

ва лизинг объектини талаб қилиб олиш


15. Лизингга олувчининг қарзини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Ижро хатларини олиш учун қуйидагилар тақдим этилади:

а) қарзни ундириш ва/ёки лизинг объектини талаб қилиб олишни амалга оширишга асос бўладиган лизинг шартномасининг асл нусхаси;

б) лизингга олувчининг лизингга берувчи олдидаги қарзини тасдиқлайдиган икки томонлама таққослаш далолатномаси;

в) лизингга олувчининг огоҳлантиришни олганлиги тўғрисидаги тилхати билан бирга қарзни қайтариш тўғрисида огоҳлантириш хатининг нусхаси".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 17-сон, 197-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., 4-сон, 42-модда.



















































Время: 0.1952
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск