Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2004 й. 200-сон "2004 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2004 й.

N 200



2004 ЙИЛ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ

ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШГА ДОИР

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Бошоқли экинлар дони нобудгарчиликсиз ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олинишини, давлат ресурсларига ғалла сотиш бўйича контрактация шартномалари бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

ғалла ўриш комбайнлари, юк автомобиллари, транспорт тракторлари, ғалла ташиш учун тиркамалар, шунингдек дон хирмонлари ва майдончалари, дон тозалаш машиналари ва донни дастлабки қайта ишлаш бошқа воситаларини тайёрлаб қўйиш жорий йилнинг 10 майигача тугалланишини;

ғалланинг хўжаликлар томонидан тайёрлов пунктларига мажбурий дастлабки тозалангандан кейин, ифлослиги ва намлиги стандарт нормативлардан ортиқ бўлмаган ҳолда етказиб берилишини;

идоравий мансублигидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг дон қабул қилиш пунктларига ғалла ташиш учун яроқли бўлган транспорт воситалари шартнома асосида жалб этилишини;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан биргаликда хўжаликлар билан - давлат эҳтиёжлари учун харид қилинаётган ғалла учун, машина-трактор парклари билан - кўрсатилган механизация хизматлари ва ғалла ўриш комбайнлари операторларига иш ҳақи тўлаш учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, "Ўзагромашсервис" уюшмасининг энг муҳим вазифалари ҳисоблансин.


2. Дон ҳосилини йиғиштириб олишнинг зарур даражада ташкил этилиши ва амалга оширилиши, шунингдек ғалла ўриш комбайнларидан самарали фойдаланилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси ва унинг машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари раҳбарлари зиммасига юклансин.


3. "Ўзагромашсервис" уюшмаси ғалла ўриш техникаси мавжуд паркининг, айниқса "Кейс" комбайнларининг юқори даражада тайёрланишини таъминласин, эҳтиёт қисмлар захирасини яратсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш, шунингдек 2004 йил бошоқли дон экинлари ҳосилининг талон-тарож қилиниши ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


5. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ва ёнилғи-мойлаш материаллари белгиланган тартиб доирасида, улар қийматининг 30 фоизи олдиндан тўлангандан кейин ҳосилни йиғиштириб олиш, ташиш ва тайёрлаш билан банд бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари, машина-трактор парклари ва бошқа ташкилотларга узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.


6. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ғалланинг қиймати ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида янги ҳосилни йиғиштириб олиш даврида "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси учун дон ташишга имтиёзли тарифларни қўллашни назарда тутсин.


7. "Ўзстандарт" агентлиги "Ўздавдонинспекция", Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси билан биргаликда 2004 йил 20 майгача давлат ресурслари учун тайёрланадиган буғдойга амалдаги ЎзРСТ 880-98 стандарти талабларини халқаро стандартлар талабларини ҳисобга олган ҳолда қайта тасдиқласин.

9. Маҳфий.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хўжаликлар томонидан дон сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботларининг ишончлилигини дон қабул қилиб олиш корхоналари бўйича мунтазам равишда текшириб борсин, ҳисоботни бузиб кўрсатишнинг аниқланган ҳолатлари тўғрисида тезкорлик билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






































Время: 0.1418
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск