ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2004 й. 201-сон "Нефть ва газ тармоғининг ишчилар таъминоти корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2004 й.

N 201



НЕФТЬ ВА ГАЗ ТАРМОҒИНИНГ ИШЧИЛАР

ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 21 октябрдаги 460-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда республика нефть ва газ тармоғининг ишчилар таъминоти корхоналарини ташкил этиш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва ишчилар таъминоти корхоналари акциядорларининг ишчилар таъминоти функцияларини амалга оширувчи иловага мувофиқ корхоналарни бирлаштириш йўли билан "Бухоронефтгазишчитаъминот", "Қашқадарёнефтгазишчитаъминот", "Водийнефтгазишчитаъминот" ва "Тошнефтгазишчитаъминот" очиқ акциядорлик жамиятларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

нефть ва газни қидириш, бурғулаш, қазиб чиқариш, ташиш ва қайта ишлаш объектларида машғул бўлган нефть ва газ тармоғи ходимларини озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж товарлари билан таъминлаш;

нефть ва газ тармоғи объектларига туташ аҳоли пунктларида озиқ-овқат маҳсулотлари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш ва савдо шохобчаларини кенгайтириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш ва юритиш "Бухоронефтгазишчитаъминот", "Қашқадарёнефтгазишчитаъминот", "Водийнефтгазишчитаъминот" ва "Тошнефтгазишчитаъминот" очиқ акциядорлик жамиятларининг асосий вазифалари ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси "Ўзнефтгазишчитаъминот" акциядорлик компаниясини тугатиш комиссияси билан биргаликда қайта ташкил этилаётган акциядорлик жамиятларининг устав жамғармалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон Фармони талабларига мувофиқ шакллантирилишини ва янги ташкил этилаётган акциядорлик жамиятларининг уставлари белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаган ҳолда, уларда бир ой муддатда акциядорларнинг умумий йиғилишларини ўтказсинлар.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Бухоронефтгазишчитаъминот", "Қашқадарёнефтгазишчитаъминот" ва "Водийнефтгазишчитаъминот" очиқ акциядорлик жамиятларининг давлатга тегишли акциялари пакетлари "Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компаниясига ишончли бошқарувга, "Тошнефтгазишчитаъминот" очиқ акциядорлик жамияти акцияларининг давлат пакети эса "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясига ишончли бошқарувга, улар белгиланган тартибда профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқарувга берилгунга қадар берилади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 27 апрелдаги

201-сон қарорига

ИЛОВА



Нефть-газ тармоғи ишчилар таъминоти ташкилотлари

РЎЙХАТИ

Ташкил этиладиган ишчилар

таъминоти ташкилотлари номи


Бирлаштириладиган ишчилар

таъминоти ташкилотлари номи


"Бухоронефтгазишчитаъминот"

очиқ акциядорлик жамияти

"Жулдиз" (Қўнғирот шаҳри), "Таъминот" (Урганч шаҳри), "Нефтгаз" (Газли шаҳри), "Омад" (Бухоро шаҳри) очиқ акциядорлик жамиятлари, "20-сон ишчилар таъминоти бўлими" унитар корхонаси (Когон шаҳри)


"Қашқадарёнефтгазишчитаъминот"

очиқ акциядорлик жамияти

"Қарши 1-сон ишчилар таъминоти", "Шўртан", "Жарқўрғон тумани 9-сон ИТБ" очиқ акциядорлик жамиятлари, "Шўртан" ёрдамчи хўжалиги" унитар корхонаси


"Водийнефтгазишчитаъминот"

очиқ акциядорлик жамияти

"Мададкор" (Саидобод шаҳарчаси), "Таъминотчи" (Андижон вилоятидаги Жанубий Оламушук шаҳарчаси), "Мингбулоқнефть" (Чортоқ шаҳри), "Қора олтин" (Ҳамза шаҳри), "Фарғонанефть" (Риштон шаҳри) ҳамда "Боғдод улгуржи чакана савдо" (Боғдод шаҳри) очиқ акциядорлик жамиятлари


"Тошнефтгазишчитаъминот"

очиқ акциядорлик жамияти

"Нефтгаз" ва "Нефтгазсавдо" (Тошкент шаҳри) очиқ акциядорлик жамиятлари











































Время: 0.1853
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск