ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2004 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2004 й. 203-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2004 й.

N 203



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 апрелдаги

203-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида:

а) Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби"да (1-илова):

3-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимларига (ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига), шунингдек Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакилларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига";

6-банднинг "а" кичик бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, хорижий фуқароларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига келмоқчи бўлган хорижий фуқаролар визалар олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатлар консуллик муассасаларига икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига таклифнома ва миллий паспортни ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни (кейинги ўринларда матнда "миллий паспорт" деб юритилади) илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган хорижий фуқаролар  халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар.

Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари хорижий фуқароларга таклифномаларни фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига виза берилишида ёрдам кўрсатиш тўғрисида илтимоснома берганларидан кейингина юборадилар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, хорижий фуқароларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг ёзма мурожаатларини кўриб чиқади ва чет элдаги консуллик муассасаларига тегишли кўрсатмалар юборади.

Юридик шахсларнинг таклифномаларига биноан Ўзбекистон Республикасига контракт ва шартномалар бўйича уч ойдан ортиқ муддатга ишга келаётган хорижий фуқароларга визалар бериш белгиланган тартибга мувофиқ Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан хорижий фуқарога берилган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий фуқаролар  халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакиллари ва уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида визаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар.

Виза бериш ҳужжатларини кўриб чиқиш ва хорижий фуқарога келиш визасини расмийлаштириш муддати 10 суткадан ошмаслиги керак";

б) Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларида (2-илова):

3-банддаги "дипломатик корпус ҳамда доимий хорижий ваколатхоналар" сўзлари "хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банднинг "в" кичик бандидаги "халқаро ташкилотлар" сўзлари "халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

27-банднинг биринчи хат бошидаги "Давлат автомобиль инспекцияси" сўзлари "Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин".

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Мурувват ёрдамидан ва беғараз техник кўмакдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарорига 1-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 44-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Ўзбекистонда мурувват ёрдами кўрсатувчи халқаро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган хорижий ташкилотлар ваколатхоналари ва филиаллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтадилар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг хулосаси халқаро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган хорижий ташкилот ваколатхонаси ёки филиалини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 17-сон, 199-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 4, 43-модда.













































Время: 0.1346
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск