ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Бинолар ва иншоотларни баҳолаш /

Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР 20.07.2018 й. 561-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 20 июлдаги

561-сон қарорига

1-ИЛОВА



Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга

хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар

кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини

ҳисоблаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом жисмоний шахслар мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартибини белгилайди.


2. Нотурар кўчмас мулк объектларининг ушбу Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган кадастр қиймати (кейинги ўринларда объектнинг кадастр қиймати деб аталади) фақат жисмоний шахсларнинг мулк солиғини ҳисоблаш учун қўлланилади.


3. Объектларнинг кадастр қийматини ҳисоблаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда "Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари деб аталади) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширилади.


4. Кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш ишларини "Давергеодезкадастр" қўмитаси назорат қилади.



2-БОБ. КАДАСТР ҚИЙМАТИ ОБЪЕКТЛАРИ


5. Кадастр қиймати жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган қуйидаги нотурар кўчмас мулк объектлари бўйича ҳисобланади:

бино ва иншоотлар;

кимошди савдоларига белгиланган тартибда қўйиладиган қурилиши тугалланмаган объектлар;

уй-жой фондига кирмайдиган бошқа бино ва иншоотлар.


6. Қуйидаги нотурар кўчмас мулк объектлари учун кадастр қиймати ҳисобланмайди:

қурилаётган, лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддат доирасида барпо этилаётган, қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, қурилиш бошланган муддатдан буён 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган;

белгиланган тартибда эгасиз деб топилган;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларига мувофиқ фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган объектлар.


7. Объектларнинг кадастр қиймати "Давергеодезкадастр" қўмитаси органларида мавжуд бўлган кадастр ҳужжатлари ва хатловдан ўтказиш материаллари асосида ҳисоблаб чиқилади.


8. Жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ва фойдаланилаётган нотурар кўчмас мулк объектлари кадастр қийматининг ҳисоблангани ушбу объектларга нисбатан мулк ҳуқуқи юзага келиши учун асос бўлмайди.



3-БОБ. ОБЪЕКТЛАРНИНГ КАДАСТР

ҚИЙМАТИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


9. Объектларнинг кадастр қиймати қуйидагича ҳисобланади:

нотурар бинолар ва иншоотлар тикланиш қийматининг яхлитланган кўрсаткичлари тўпламидан 1991 йилги нархлар даражасида асосий нархларнинг тикланиш қиймати олинади;

тикланиш қийматининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотлар бўйича қурилиш материаллари индекс нархларининг ўтган йилги ўзгаришларини ҳисобга оладиган йиллик индекс коэффициентига кўпайтирилади;

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1043-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳудудий тузатиш коэффициентлари ва эскириш коэффициенти қўлланилади.


10. Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати учун ягона функционал кўрсаткич - нотурар кўчмас мулк объекти умумий майдонининг куб метри белгиланади.


11. Объектларнинг ушбу Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган кадастр қиймати бу объектларнинг кадастр қийматини кейинги ҳисоблашгача (қайта ҳисоблашгача) ўзгаришсиз қолади.

Кўчмас мулк объектларида ўзгаришлар бўлган тақдирда (реконструкция қилиниши, қўшимча иморатлар, объектлар қурилиши ва бошқалар), "Давергеодезкадастр" қўмитаси органлари томонидан ушбу объектларнинг кадастр қиймати қайта ҳисобланади ҳамда давлат солиқ хизмати органларига қонунчиликда белгиланган муддатларда тегишли маълумотлар тақдим этилади.



4-БОБ. ОБЪЕКТЛАРНИНГ КАДАСТР ҚИЙМАТИ

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


12. "Давергеодезкадастр" қўмитаси объектларнинг кадастр қийматини ҳисоблаш натижаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзаро ахборот алмашиш орқали реал вақт режимида тақдим этади.


13. "Давергеодезкадастр" қўмитаси объектларнинг кадастр қийматини ҳисоблаш бўйича бажарилган ишлар якунлари ҳақида ҳар йили ахборот тайёрлайди ва уни 10 февралгача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига келишиш учун юборади.


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси объектларнинг кадастр қийматини ҳисоблаш бўйича бажарилган ишлар якунлари ҳақида тақдим этилган ахборотни уч кун муддатда келишади ва "Давергеодезкадастр" қўмитасига юборади.


15. "Давергеодезкадастр" қўмитаси объектларнинг кадастр қийматини ҳисоблаш бўйича бажарилган ишлар якунлари ҳақидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 15 февралгача тақдим этади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш бўйича масалаларни кўриб чиқишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда ҳал этилади ва улар бўйича қарорлар қабул қилинади.


17. Ушбу Низомни бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Объектларнинг кадастр қиймати

тўғрисида ахборот тақдим этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич

"Давергеодезкадастр" қўмитаси


Объектларнинг кадастр қиймати асосида бажарилган ишлар якунлари тўғрисида ҳар йили ахборот тайёрлайди ва келишиш учун Давлат солиқ қўмитасига юборади


Хар йили

10 февралгача










2-босқич

Давлат солиқ қўмитаси


Объектларнинг кадастр қийматини ҳисоблаш бўйича бажарилган ишлар якунлари тўғрисида тақдим этилган ахборотни келишади ва уни "Давергеодезкадастр" қўмитасига юборади.


Уч кун муддатда









3-босқич

"Давергеодезкадастр" қўмитаси


Объектларнинг кадастр қийматини ҳисоблаш бўйича бажарилган ишлар якунлари тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ахборотни Молия вазирлигига тақдим этади


Хар йили 15 февралгача



    


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)






















Время: 0.0125
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск