ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Бинолар ва иншоотларни баҳолаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2018 й. 561-сон "Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2018 й.

N 561



СОЛИҚ СОЛИШ МАҚСАДИДА

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ХУСУСИЙ МУЛК

ҲУҚУҚИДА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН НОТУРАР КЎЧМАС

МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИНГ КАДАСТР ҚИЙМАТИНИ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ, шунингдек, солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда "Давергеодезкадастр" қўмитаси деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 октябрга қадар жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.


3. Белгилансинки:

"Давергеодезкадастр" қўмитаси жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этгунига қадар жисмоний шахсларнинг 2018 йилги мулк солиғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорининг 11-бандига асосан 2017 йилда жисмоний шахсларнинг ҳисоб-китоб қилинган мулк солиғи суммасини 1,2 бараварга кўпайтириш йўли билан ҳисобланади;

"Давергеодезкадастр" қўмитаси давлат солиқ хизмати органларига нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини тақдим этгандан сўнг жисмоний шахсларнинг мулк солиғи суммаси белгиланган тартибда қайта ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиаллари давлат солиқ хизмати органлари билан биргаликда ишлар якунлари бўйича ҳар йили кўчмас мулк объектларини таққослайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Бош вазир ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 20 июлдаги

561-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг 22-устунидаги "инвентарь" сўзи "кадастр" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 30 декабрдаги 1043-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 315-модда) номига, 1-бандининг иккинчи хатбошига, қарорга 1 ва 2-иловалар номига "кўчмас мулк объектларининг", сўзларидан кейин "турар жой фондининг" сўзлари қўшилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 20 июлдаги

561-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бинолар ва иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 29 декабрдаги 478-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 12-сон, 49-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори)" 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 56-модда) илованинг 2-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)" 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда) илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)










































Время: 0.0171
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск