Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Назоратни амалга ошириш тартиби /

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.11.2018 й. 965-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 ноябрдаги

965-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат солиқ хизмати органлари томонидан

мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом камерал назорат натижаси бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун давлат солиқ хизмати органлари (кейинги ўринларда солиқ органлари деб аталади) томонидан жойига борган ҳолда мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишлар ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ мажбуриятларига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчаларданфойдаланилади:


мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш - солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун камерал назорат натижаси бўйича жойига борган ҳолда солиқ органлари томонидан амалга ошириладиган ўрганиш;


мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш иштирокчилари - солиқ органларининг мансабдор шахслари ҳамда солиқ тўловчи, шунингдек, солиқ тўловчининг вакиллари.


4. Солиқ тўловчидан мавзуга оид ва экспресс-ўрганишга тааллуқли бўлмаган ҳужжатларни талаб қилишга ёхуд солиқ органи мансабдор шахслари томонидан молия-хўжалик фаолиятига бошқача тарзда аралашишга йўл қўйилмайди.



2-БОБ. МАВЗУГА ОИД ВА ЭКСПРЕСС-ЎРГАНИШНИ

ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ


5. Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишни тайинлашга камерал назорат натижаларига кўрасолиқ органининг талабномасига биноан солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш мақсадида уни ўрганиш зарурати асос бўлади.


6. Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш мезонлари қуйидагилар ҳисобланади:

солиқлар ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлиги;

устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмаларининг соф фойда ва дивидендлар ҳисобланиши тўғрисидаги, шунингдек, давлат унитар корхоналари томонидан уларнинг соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 30 фоиз миқдорида ажратмани аниқлаш тўғрисидагиҳисоботида солиқ органларида хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятига доир бошқа маълумотлар ўртасида тафовутлар мавжудлиги;

камерал назорат натижасида солиқ тўловчининг банк ҳисоб рақамларида пул маблағларининг ҳаракатлари таҳлилида харид қилинадиган ва реализация қилинадиган товар-моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳажми, номенклатураси (ассортименти) ва суммаси ўртасида аниқланган номутаносибликлар;

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот тақдим этиш мажбурияти юкланган органлар ва ташкилотлардан солиқ органларига келиб тушган ахборотлар таҳлили бўйича аниқланган тафовут ва фарқлар;

валюта қонунчилиги соҳасида аниқланган қонунбузарликлар, шу жумладан, ташқи савдо шартномалари бўйича импорт ва экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархининг оширилиши ва пасайтирилиши.


7. Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишни амалга ошириш мақсадида, ўрганилаётган солиқ тўловчи, ўрганишни амалга ошириш учун асос бўлган солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабнома, ўрганиш муддати, шунингдек, солиқ органининг ўрганишни амалга оширадиган мансабдор шахслари таркиби кўрсатилган буйруғи чиқарилади.



3-БОБ. МАВЗУГА ОИД ВА ЭКСПРЕСС-ЎРГАНИШ

ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Солиқ тўловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мавзуга оид ва экспресс-ўрганишни амалга ошираётган солиқ органлари мансабдор шахсларига мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш материаллари билан танишиш ва натижаси бўйича маълумотлар олиш;

ўрганишни амалга ошираётган солиқ органлари мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳамда мавзуга оид ва экспресс-ўрганишга алоқаси бўлмаган ҳужжатлари ва талабларини бажармаслик;

ўрганишни амалга ошираётган солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;

мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш амалга оширилишида қатнашиш учун ўзларининг вакилларини таклиф қилиш ҳуқуқига эга.

Солиқ тўловчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9. Солиқ тўловчилар қуйидагиларга мажбур:

мавзуга оид ва экспресс-ўрганишни амалга ошираётган солиқ органларининг мансабдор шахсларига ўрганиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишлари;

мавзуга оид ва экспресс-ўрганишни амалга ошираётган солиқ органлари мансабдор шахсларини ишлаб чиқариш ҳудудларига, омбор, савдо биноларига ҳамда бошқа бинолар, шу жумладан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиққа тортиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларга кўздан кечиришни амалга ошириш учун киритишлари;

солиқ органлари мансабдор шахсларининг мавзуга оид ва экспресс-ўрганишга тегишли бўлган қонуний талабларини бажариш, шунингдек, мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш давомида уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслик.

Солиқ тўловчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олишлари мумкин.


10. Солиқ органларининг мансабдор шахслари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

камерал назорат натижаларининг ҳаққонийлигини текшириш мақсадида солиқ тўловчининг фақат мавзуга оид ва экспресс-ўрганишга тегишли бўлган бухгалтерия, молия, статистика, банк маълумотлари ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш;

солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқариш ҳудудларини, омбор, савдо биноларини ҳамда бошқа бинолар, шунингдек, солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиққа тортиш объектларини сақлаб туриш билан боғлиқ бўлган жойларни кўздан кечириш;

фақат мавзуга оид ва экспресс-ўрганишга тегишли бўлган ҳужжатларнинг нусхаларини олиш;

кўздан кечириш давомида товар-моддий захиралар ва асосий воситалар камомади ёки ортиқча товар-моддий заҳиралар ва асосий воситалар, шунингдек, уларни яроқсизланганлик ҳолати аниқланганда, қонунчиликда кўзда тутилган тартибга мувофиқ инвентаризацияни (тўлиқ ёки танлов асосида) ташкиллаштириш, ҳужжатларни талаб қилиш ва солиқ тўловчидан тушунтиришлар олиш;

солиқ тўловчи томонидан товар-моддий бойликлар воситачига ёки масъул сақлашга берилган ҳолларда комитент/комиссионер ва масъул сақловчиларнинг омборларини талабнома расмийлаштирмаган ҳолда солиқ органининг тегишли буйруғи асосида кўздан кечириш.

Солиқ органларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Солиқ органларининг мансабдор шахслари қуйидагиларга мажбур:

мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш бошланишидан олдин солиқ тўловчини ўрганиш мақсади билан таништириш ва ўзларининг хизмат гувоҳномаларини кўрсатишлари;

солиқ тўловчига солиқ органининг мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш тайинланганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма нусхасини тилхат олиш орқали топширишлари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ сирига риоя этиш.

Солиқ органларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



4-БОБ. МАВЗУГА ОИД ВА ЭКСПРЕСС-ЎРГАНИШНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


12. Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишни амалга ошириш учун асос бўлган ҳужжатлар солиқ тўловчи ёки унинг вакилига топширилган пайт ўрганиш бошланган пайт деб ҳисобланади.


13. Мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш фақат камерал назорат ўтказилган солиқ даври учун амалга оширилади. Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишни амалга ошириш муддати беш иш кунидан ошмаслиги керак.


14. Зарур ҳолларда (фойдали қазилмалар ҳажмини аниқлашда, назорат ўлчови ва ҳоказо) мавзуга оид ва экспресс-ўрганишда қатнашиш учун ўрганиш натижасидан манфаатдор бўлмаган экспертлар, мутахассислар ҳамда таржимонлар жалб этилиши мумкин.


15. Солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқариш ҳудудлари, омбор, савдо бинолари ҳамда бошқа бинолар, шу жумладан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиққа тортиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечириш солиқ органининг талабномасига жавобан солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда акс эттирилган ишчи ўринларини, товар-моддий бойликларни, асосий воситаларни ёки бошқа мол-мулкни мавжудлигини тасдиқлаш мақсадида кўздан кечирилади. Зарур ҳолларда кўздан кечириш ўтказилишида фото ва видеотасвирга олиш орқали амалга оширилиши мумкин.


16. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан солиқ тўловчига нисбатан қўзғатилган жиноят иши муносабати билан зурур ҳужжатлар олиб қўйилган ҳолларда, солиқ органининг мансабдор шахси томонидан мазкур ҳолат ёритилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилади. Мазкур ҳолатда мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш жиноят иши доирисида тафтиш ўтказилиши сабабли кечиктирилиши мумкин.


17. Солиқ тўловчи томонидан мавзуга оид ва экспресс-ўрганишга тааллуқли ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, солиқ органининг мансабдор шахси томонидан бу ҳақда далолатнома тузилади. Далолатнома солиқ тўловчи томонидан аввал тақдим этилган маълумотларнинг ишончисиз деб тан олинишига асос бўлади.


18. Солиқ органининг мансабдор шахсларини солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқариш ҳудудларига, омбор, савдо биноларига ҳамда бошқа бинолар, шу жумладан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиққа тортиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларга кўздан кечиришни ўтказиш учун киритмаслик, ўрганилиши зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этмаслик, шунингдек, солиқ хизмати органи ходимларининг мавзуга оид ва экспресс-ўрганишниамалга ошириш давомида ўз хизмат вазафаларини бажаришга тўсқинлик қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.


19. Мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш натижасига бўйича солиқ органиниг мансабдор шахслари томонидан қонун бузилишлар аниқланганда, уларни солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тегишли нормасига ҳавола этган ҳолда солиқ тўловчининг тушунтиришлари ҳисобга олинган, батафсил ёритилган маълумот тузилади.


20. Агар мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш тугалланганда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатлари мавжудлиги аниқланмаган бўлса, бу ҳақда маълумотномада қайд этилади.


21. Мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш маълумотига қуйидагилар илова қилиниши лозим:

ўрганишни тайинлаш учун асос ҳисобланган мезонлар кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхалари;

ўрганишни амалга ошириш давомида олинган ҳужжатлар нусхалари, шунингдек, ўрганиш доирасида амалга оширилган ҳаракатларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.


22. Мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш натижалари бўйича маълумотнома солиқ тўловчига топширилган кун ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган кун ўрганиш тугалланган кун ҳисобланади.


23. Мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш давомида солиқ тўловчилар ўрганишни амалга оширилиши якунлангунга қадар мустақил равишда солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этишга ҳақли, шу жумладан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишлари, шунингдек, қўшимча ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўлашлари мумкин. Мазкур ҳаракатлар ўрганиш натижалари бўйича маълумотномада акс эттирилади.


24. Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишлар натижалари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш мақсадида камерал назорат материалларига илова қилинади хамда солиқ органларининг "таҳликали-таҳлил" тизимида акс эттирилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Давлат солиқ хизмати органлари томонидан мавзуга

оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати



1-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


    

Давлат солиқ хизмати органларининг камерал назорат натижалари бўйича талабномалари юзасидан ишончлилиги ўрганилиши лозим бўлган ахборотни тақдим этган солиқ тўловчилар рўйхатини шакллантириш.

    


Доимий














2-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


    

Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишни амалга ошириш учун буйруқ чиқариш.

     


3 (уч) иш куни ичида











3-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


      

Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишни амалга ошириш, ўрганиш натижалари бўйича маълумотномани расмийлаштириш.

      


5 (беш) иш куни ичида










4-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


     

Солиқ қонунчилигига мувофиқ кўшимча солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш мақсадида камерал назорат материалларига мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш натижаларини илова қилиш ва уларни давлат солиқ хизмати органларининг "тахлика-таҳлил" тизимида акс эттириш.

      


3 (уч) иш куни ичида



      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 3 декабрь, 48-сон, 926-модда




















Время: 0.2011
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск