ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ижтимоий ва хусусий шериклик /

"Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида "Yosh tadbirkorlar" коворкинг марказлари ва "Yoshlar mehnat guzari" комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.11.2018 й. 962-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 ноябрдаги

962-сон қарорига

ИЛОВА


"Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури доирасида

давлат-хусусий шериклик шартларида "Yosh tadbirkorlar"

коворкинг марказлари ва "Yoshlar mehnat guzari"

комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида "Yosh tadbirkorlar" коворкинг марказлари ва "Yoshlar mehnat guzari" комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат шериги - туман (шаҳар) ҳокимликлари;


давлат-хусусий шериклик - хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга "Yosh tadbirkorlar" коворкинг марказлари ва "Yoshlar mehnat guzari" комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этишдаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;


давлат-хусусий шериклик лойиҳаси - "Yosh tadbirkorlar" коворкинг марказлари ва (ёки) "Yoshlar mehnat guzari" комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш бўйича инвестициявий, инновацион, инфратузилмавий ва бошқа тадбирлар мажмуи;


давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (кейинги ўринларда битим деб аталади) - давлат шериги ва хусусий шерикнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;


тадбиркорлик субъектлари - Давлат дастури доирасида тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар тадбиркорлиги субъектлари (18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшлар), 50 фоиз ва ундан кўпроқ муассислари ёшлардан иборат бўлган тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, яратиладиган иш ўринларининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини 5 йил давомида ёшларни иш билан таъминлаш учун тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорлик субъектлари, жумладан, хорижий инвесторлар;


хусусий шерик - давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган ёки битим тузиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари;


"Yosh tadbirkorlar" коворкинг марказлари (кейинги ўринларда коворкинг марказлари деб аталади) - ёшлар тадбиркорлиги субъектларига имтиёзли шартларда бинолар, офис техникаси ва сарфлаш материалларини ижарага бериш, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга бошқача кўмак бериш, жумладан, бизнес режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, форумлар, маҳорат дарслари ва семинарлар ташкил этишга мўлжалланган мажмуа;


"Yoshlar mehnat guzari" комплекслари (кейинги ўринларда меҳнат гузарлари деб аталади) - чакана савдо ва маиший хизматлар кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига имтиёзли шартларда ижарага жой ажратиш орқали ёшларни иш билан таъминлашга мўлжалланган мажмуа.


3. Давлат шериги ва хусусий шерикнинг коворкинг маркази ва (ёки) меҳнат гузарини ўзаро манфаатдорликда ташкил этиш бўйича таклифлари давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш учун асос ҳисобланади. Мазкур битим намунаси Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан келишилади.


4. Ушбу Низом тасдиқлангунга қадар коворкинг марказлари ва меҳнат гузарлари ташкил этиш мақсадида бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки объектларини бепул асосда олган тадбиркорлик субъектлари билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.

6. Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуришга йўналтириладиган маблағлар хусусий шерикнинг солиқ солинадиган базасидан чегириб ташланади.



2-БОБ. ХУСУСИЙ ШЕРИК ТОМОНИДАН

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАСИНИ

ТАКЛИФ ЭТИШ ТАРТИБИ


7. "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида "Yosh tadbirkorlar" коворкинг марказлари ва "Yoshlar mehnat guzari" комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


8. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида коворкинг марказлари ёки меҳнат гузарларини қуриш (жойлаштириш) истагини билдирган хусусий шерик туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

а) юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, жисмоний шахслар учун - паспорт нусхаси;

б) коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш (жойлаштириш) учун режалаштирилаётган ер участкаси ёки давлат мулки бўлган бўш турган объект тўғрисидаги маълумотлар;

в) ер участкасига (бинога) бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (агар коворкинг маркази ёки меҳнат гузари хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил қилиш билан боғлиқ бўлса);

г) заруратга кўра, коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш учун эскиз лойиҳавий таклиф ҳужжатлари.


9. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига тушган аризалар икки иш кунида қуйидагиларга асосан кўриб чиқилади:

тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги;

таклиф этилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ҳисоб-китобларининг асосланганлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда хусусий шерикнинг молиявий ҳолати, хусусан ўз маблағлари ва (ёки) у томонидан жалб этилган кредитлар ва бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилишининг таъминланиши;

коворкинг марказлари туман (шаҳар) марказида, меҳнат гузарлари эса ишсиз ёшлар сони кўп бўлган аҳоли пунктларида ташкил этилиши.


10. Ариза ушбу Низомнинг 8-банди талаблари бузилган ҳолда берилган бўлса ёки уни кўриб чиқиш вақтида 9-банд талабларига жавоб бермаган тақдирда, ҳужжатлар ариза берувчига бир иш куни мобайнида қайтарилади.

Тақдим этилган аризада талаблар бузилганлиги ҳақидаги билдиришнома ёзма шаклда, шу жумладан, электрон ахборот тизими орқали хусусий шерикка етказилади (жўнатилади). Билдиришномада қандай талаблар бузилганлиги, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва хусусий шерик кўрсатилган талаблар бузилишини бартараф этиб, ҳужжатларни туман (шаҳар) ҳокимлигига такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.

Хусусий шерик талаблар бузилишини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма ёки электрон билдиришнома олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Камчиликлар бартараф этилиб такрор тақдим этилган ариза қабул қилинган кундан бошлаб ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади.



3-БОБ. КОВОРКИНГ МАРКАЗЛАРИ ВА

МЕҲНАТ ГУЗАРЛАРИНИ ҚУРИШ УЧУН ЕР

УЧАСТКАЛАРИНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


11. Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш учун аҳоли пунктлари таркибига кирадиган ер участкалари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда ажратилади.


4-БОБ. КОВОРКИНГ МАРКАЗЛАРИ ВА МЕҲНАТ

ГУЗАРЛАРИНИ ҚУРИШ УЧУН ДАВЛАТ МУЛКИ

БЎЛГАН БЎШ ТУРГАН ОБЪЕКТЛАРНИ "НОЛЬ"

ХАРИД ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


18. Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш учун давлат мулки бўлган бўш турган объектлар (кейинги ўринларда объект деб аталади) берилади.


19. Туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш куни мобайнида коворкинг маркази ёки меҳнат гузари қурилиши учун объектни хусусий шерикка "ноль" харид қиймати бўйича беришни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) ҳудудий бўлинмасига тегишли материалларни юборади.


20. Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси тегишли материалларни олган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида объектни балансда сақловчига (кейинги ўринларда балансда сақловчи деб аталади) мулкни Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ инвентаризациядан ўтказиш тўғрисидаги ёзма талабни юборади.


21. Балансда сақловчи ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда объект бўйича инвентаризация ўтказади ва Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмасига:

инвентаризация комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини;

инвентаризация комиссияси мажлисларининг баённомаларини;

инвентаризация комиссияси аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган объектни инвентаризация қилиш ҳужжатларини;

кадастр ҳужжатлари, шу жумладан, кадастр харитаси (режаси) ва ҳуқуқни ўрнатувчи бошқа ҳужжатларни (агар мавжуд бўлса);

ер участкасига, ерости бойликларига ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни;

балансда сақловчининг жамият рўйхатдан ўтказилган жой бўйича солиқ органи томонидан тасдиқланган балансини;

Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича объектнинг паспортини, фотосуратларни (камида тўртта) илова қилган ҳолда тақдим этади.


22. Инвентаризация балансда сақловчи томонидан оралиқ баланс тузилган санада ўтказилади, бунда баланснинг ҳар бир қатори тегишли инвентарь рўйхатлари билан тасдиқланган бўлиши керак.


23. Инвентаризация ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартиб асосида тузилади, инвентаризация комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.


24. Балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида инвентаризация ҳужжати тузилгач, икки иш куни мобайнида объектни топшириш-қабул қилиш ҳужжати унинг баланси қиймати кўрсатилган ҳолда имзоланади.


25. Объектни топшириш-қабул қилиш ҳужжати имзолангач ва хусусий шерик томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгач беш иш куни мобайнида Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси хусусий шерикка "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси билан эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерини беради.


26. Битимнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг хусусий шерик ўз мажбуриятларини ва битим шартларини бажарган тақдирда, давлат шериги томонидан тақдим этилган маълумот бўйича Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси хусусий шерик томонидан эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерининг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатда қабул қилувчи комиссиянинг ҳужжати, шунингдек, аудит хулосаси асосида "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" белгисини қўяди.


27. Хусусий шерик ўз мажбуриятларини ва битим шартларини бажарган тақдирда объект хусусий шерикка мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштирилади.



5-БОБ. ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА

БИТИМНИ ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ, БЕКОР

ҚИЛИШ, ШУНИНГДЕК, АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ


28. Битим қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига риоя қилинган ҳолда тузилади.


29. Битимда у амалга оширилиши шаклига қараб қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:

хусусий инвестициялар объекти ва ҳажми;

битимнинг амал қилиш муддати ва шартлари;

коворкинг марказлари ёки меҳнат гузарлари фойдаланишга топшириладиган ва ишга тушириладиган муддатлар;

битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ишлари учун шартномалар тузиш муддатлари, қурилишни молиялаштириш манбалари, амалга ошириш жадваллари, қурилишнинг бориши устидан техник назорат қилиш тартиби;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш тартиби ва у қай даражада бажарилганлигига берилган баҳо;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар;

хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим тузиш билан боғлиқ хавф-хатарларни тақсимлаш тартиби ва шартлари;

давлат шериги томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун бериладиган объектга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби;

коворкинг марказлари ёки меҳнат гузарларидан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш, уни лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, модернизациялаш тартиби;

битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин битимни ижро этиш жараёнида яратилган объектга ва бошқа мулкка доир ҳуқуқларни тақсимлаш тартиби;

битим шартларига риоя қилинмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

битимни бекор қилиш тартиби, шунингдек, битимни муддатидан олдин бекор қилиш натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тартиби;

хусусий шерик томонидан мажбуриятлар бажарилмаслиги ёки тегишлича бажарилмаслиги учун санкциялар;

битимни амалга оширишда юзага келадиган низоларни ҳал қилиш тартиби.

Битимда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам белгиланиши мумкин.


30. Битимни имзолашга тайёрлаш учун давлат шериги хусусий шерикка битим лойиҳаси матнини тақдим этади.


31. Агар зарурат бўлса, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим қоидаларини келишиб олиш мақсадида музокаралар ўтказилади.


32. Битим давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида икки нусхада, томонларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади.


33. Тузилган битимларнинг ягона реестри туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан юритилади.


34. Битим ўттиз йилгача бўлган муддатга имзоланади. Битим, агар унда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва битим муддати тугашигача ёки бекор қилинишигача амал қилади.


35. Битимга қуйидаги ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:

томонларнинг ўзаро розилиги билан;

давлат шеригининг талаби бўйича - давлат шериги ва хусусий шерикнинг шартнома асосидаги муносабатларига доир коворкинг марказлари ва (ёки) меҳнат гузарларини қуришни (жойлаштиришни) тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан;

суднинг ҳал қилув қарори бўйича.


36. Битим қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

томонларнинг ўзаро розилиги билан;

хусусий шерик банкрот бўлса ёки тугатилса;

давлат шеригининг талаби бўйича - хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда;

хусусий шерикнинг талаби бўйича - давлат шериги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда.

Ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда суд орқали бекор қилинади.


37. Битимнинг амал қилиши унинг муддати тугаганидан кейин тўхтатилади.

Битимнинг амал қилиш муддати тугаши томонларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.



6-БОБ. БИТИМ ТОМОНЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


38. Давлат шериги:

хусусий шерикдан битим шартларини бажариш жараёни тўғрисида битимда белгиланган муддатларда ҳисобот олишга;

битим шартларини бажариш жараёни устидан мониторинг олиб бориш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилишини баҳолашга;

қонун ҳужжатларига ва битим шартларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш доирасида аниқланган қонунбузарликлар бартараф этилишини талаб қилишга;

хусусий шерик айби билан юзага келган объект бўйича зарарлар қопланишини талаб қилишга;

битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимнинг суд тартибида бекор қилинишини талаб қилишга;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишини молиялаштиришда иштирок этишга ҳақли.

Давлат шериги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


39. Давлат шериги:

хусусий шерикка коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш учун ўзига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасини битимда белгиланган муддатга ижарага бериш ёки давлат мулки бўлган бўш турган объектни "ноль" харид қийматида белгиланган муддатларда, тартибда ва шартларда тақдим этиши;

коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини муҳандислик коммуникацияларига, жумладан, электр, газ ва сув таъминоти тармоқларига улаш ва улашни туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан таъминлаши;

хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил этилган коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларининг мавжуд имтиёзлардан фойдаланишини таъминлаши;

хусусий шерикга солиқ имтиёзлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа преференциялар тақдим этилишида кўмаклашиши;

хусусий шерикнинг хўжалик фаолиятини олиб боришига аралашмаслиги шарт.

Давлат шериги зиммасида ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


40. Хусусий шерик:

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини тақдим қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун давлат шеригига тақдим этишга;

коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш (жойлаштириш) учун замонавий қурилиш маҳсулотларини харид қилиш учун имтиёзли кредитлар олиш учун мурожаат қилишга;

фойда олиш ва уни эркин тасарруф этишга;

давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасини битим амал қиладиган муддатга ижарага олиш ёки давлат мулки бўлган бўш турган объектни "ноль" харид қийматида олиш ҳамда улардан фойдаланишга;

битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда, уни суд тартибида бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.

Хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


41. Хусусий шерик:

а) коворкинг марказлари ва меҳнат гузарлари қурилишини молиялаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар ва талабларга мувофиқ келишилган муддатларда қурилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминлаши;

в) коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини сақлаб туриш харажатларини ўз маблағлари ҳисобига қоплаши;

г) битим амал қиладиган бутун муддат давомида объект фаолиятининг ихтисослигини сақлаши;

д) коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларига иш ўринлари умумий сонининг камида 70 фоизи миқдорида банд бўлмаган ёшларни ишга қабул қилиш шарти билан мустақил равишда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиши;

е) коворкинг марказларида:

ёшлар тадбиркорлиги субъектларига, тадбиркорларга имтиёзли шартларда офис хоналари ва техника, сарфлаш материалларини ижарага бериши, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан таъминлаши;

ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга бошқача тарзда кўмаклашиши, жумладан, бизнес режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия хизматлари ва бошқа хизмат турларини кўрсатиши;

тадбиркорлик фаолиятига оид бўлган форумлар, маҳорат дарслари ва семинарлар ташкил этиши;

ж) меҳнат гузарларида:

тадбиркорлик субъектларига чакана савдо ва маиший хизматлар кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун имтиёзли шартларда ижарага жой ажратиши;

банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиши ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиши шарт.

Хусусий шерик зиммасида ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


42. Битим амал қиладиган муддат тугамай туриб хусусий шерик мулки бўлган объектнинг у томонидан мусодара қилинишига йўл қўйилмайди, хусусий шерик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ алмаштирилиши мустасно.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


65. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



"Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури

доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида

"Yosh tadbirkorlar" коворкинг марказлари ва

"Yoshlar mehnat guzari" комплексларини қуриш

ҳамда фаолиятини ташкил этиш

СХЕМАСИ

        

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти

(хусусий шерик)

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш (жойлаштириш) учун туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза билан тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

ўх ихтиёрига кўра

2-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

(давлат шериги)

Коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш (жойлаштириш) бўйчиа ариза, тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади.

икки иш куни мобайнида

3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

(давлат шериги)

1. Белгиланган талабларга риоя қилинмасдан тақдим этилган ҳужжатларни ариза берувчига қайтаради.

2. Белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ҳужжатлар бўйича коворкинг маркази ёки меҳнат гузари қурилиши (жойлаштирилиши) учун:

ер участкасини ажратишга доир материалларни Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органига;

давлат мулки бўлган бўш турган объектни "ноль" қиймати бўйича беришни ташкил этиш учун тегишли материалларни Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмасига юборади.

бир иш куни

мобайнида

икки иш куни

мобайнида

икки иш куни

мобайнида

Ер участкаларини ажратиш бўйича

4а-босқич

"Давергеодезкадастр" қўмитасиниг ҳудудий органи

Ер участкасини ажратишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташиклотлар) билан келишади ҳамда материалларни туман (шаҳар) ҳокимликлигига юборади.

ўн беш кун

мобайнида

5а-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

(давлат шериги)

1. Коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш мақсадида ер участкасини  хусусий шерика ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


2. Ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорни "Давергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалига юборади ҳамда хусусий шерикни хабардор қилади.

уч иш куни

мобайнида

6а-босқич

"Давергеодезкадастр" қўмитасиниг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиали

1. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.


2. Хусусий шерикка ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани беради.

икки иш куни

мобайнида

7а-босқич

Туман (шаҳар)

ҳокимлиги

(давлат шериги),

тадбиркорлик

субъекти

(хусусий шерик)

Давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим

гувоҳнома

берилганидан сўнг

8а-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

(давлат шериги)

Хусусий шерикка ажратилган ер участкаси негизида барпо этилган бино ва иншоотларни мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштиради.

давлат-хусусий

шериклик шартлари

ва мажбуриятлар

бажарилгандан кейин

Давлат мулки бўлган бўш турган объектларни тақдим этиш бўйича

4б-босқич

Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси

Давлат мулик бўлган бўш турган объектни балансда сақловчига мулкни белгиланган тартибда инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида ёзма талаб юборади.

уч иш куни

мобайнида

5б-босқич

Балансда сақловчи

Давлат мулки бўлган бўш турган объектни инвентаризациядан ўтказади ва тегишли ҳужжатларни Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмасига тақдим этади.

ўн иш куни

мобайнида

6б-босқич

Балансда сақловчи,

тадбиркорлик

субъекти

(хусусий шерик)

Инвентаризация ҳужжатини тузади ва объектни топшириш-қабул қилиш ҳужжатини имзолайди.

икки иш куни

мобайнида

7б-босқич

Давлат рақобат қўмиастининг ҳудудий бўлинмаси

Туман (шаҳар) ҳокимлиги (давлат шериги), тадбиркорлик субъекти (хусусий шерик)

1. Хусусий шерикка "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси билан объектга эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерини беради.


2. Давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузади.

икки иш куни

мобайнида

давлат ордери

берилганидан кейин

8б-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

(давлат шериги)

Хусусий шерикка "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" белгиси билан объектга эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерини беради.

битим муддати тугагандан сўнг беш иш куни ичида


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 ноябрь























































Время: 0.0268
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск