Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

"Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармасининг иштирок этиши тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.11.2018 й. 962-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 ноябрдаги

962-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури доирасида амалга

ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида Ўзбекистон

ёшлар иттифоқи   ҳузуридаги   "Yoshlar - kelajagimiz"

жамғармасининг иштирок этиши тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) иштирок этиши тартибини белгилайди.


2. Жамғарма Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида ушбу лойиҳалар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда маблағлар ажратиш, кейинчалик Жамғарма улушини 5 йил мобайнида реализация қилиш йўли билан иштирок этади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


лойиҳа ташаббускорлари - Давлат дастури доирасида тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар тадбиркорлиги субъектлари (18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшлар), 50 фоиз ва ундан кўпроқ муассислари ёшлардан иборат бўлган тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, яратиладиган иш ўринларининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини 5 йил мобайнида ёшларни иш билан таъминлаш учун тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорлик субъектлари, жумладан, хорижий инвесторлар;


тадбиркорлик лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) - тадбиркорлик субъекти томонидан Давлат дастури доирасида тегишли туман (шаҳар)да амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаси.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ (УЛУШИ)

БИЛАН ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ЛОЙИҲАЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


4. "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида иштирок этиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


5. Жамғарма маблағлари (улуши) қуйидаги мақсадларга ажратилмайди:

тадбиркорлик субъектининг олдин олинган кредитлари ёки бошқа ҳар қандай қарзларини қайтаришга;

спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек, чилим ва электрон сигареталар ишлаб чиқаришга;

умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантиришга;

ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олишга;

маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан, хизмат автомобиллари таъминотига;

тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотереяларни ташкил этишга, шунингдек, ушбу мақсадлар учун ускуналар харид қилишга;

Давлат дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига кредитларни қайтариш мажбуриятлари бўйича таъминот сифатида Жамғарма кафиллиги берилган лойиҳаларга;

Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида "Yosh tadbirkorlar" коворкинг марказлари ва "Yoshlar mehnat guzari" комплексларини қуриш учун жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирилган лойиҳаларга.


6. Лойиҳа ташаббускори лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуддаги Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалига (кейинги ўринларда Жамғарма филиали деб аталади) лойиҳани амалга оширишда Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этишни сўраб ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

бизнес-режа;

тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар бундан мустасно;

жамият муассисларининг (иштирокчиларининг) таркиби ва жамиятнинг таъсис шартномасидан кўчирма, жисмоний шахслар бундан мустасно;

таклиф этилаётган лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат.


7. Жамғарма филиали тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлик юзасидан ҳар ойнинг 10-кунига қадар кўриб чиқади.

Лойиҳа йўналишидан келиб чиқиб лойиҳа ташаббускоридан лойиҳа бўйича қўшимча маълумот ва (ёки) ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин. Бу ҳолда сўраб олинган қўшимча маълумот ва (ёки) ҳужжатлар ҳужжат тақдим этилган ойнинг 10-кунидан кечикмай Жамғарма филиали томонидан кўриб чиқилиши лозим.


8. Ариза ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандлари талаблари бузилган ҳолда берилган бўлса, ҳужжатлар ариза берувчига ҳар ойнинг 12-кунига қадар қайтарилади.

Тақдим этилган аризада талаблар бузилганлиги ҳақидаги билдиришнома ёзма шаклда, шу жумладан, электрон ахборот тизими орқали хусусий шерикка етказилади (жўнатилади). Билдиришномада қандай талаблар бузилганлиги, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва хусусий шерик кўрсатилган талаблар бузилишини бартараф этиб, ҳужжатларни Жамғарма филиалига такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.

Лойиҳа ташаббускори талаблар бузилишини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма ёки электрон билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Камчиликлар бартараф этилиб такрор тақдим этилган ариза қабул қилинган кундан бошлаб ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади.


9. Лойиҳа ташаббускори томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Жамғарма филиали томонидан ҳар ойнинг 12-кунига қадар Жамғармага берилади, уларга ҳужжатлар тўплами, шу жумладан, лойиҳа ҳужжатларининг ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандлари талабларига мувофиқлиги юзасидан Жамғарма филиали раҳбари имзолаган тегишли хулоса илова қилинади.


10. Жамғарма таклиф этилаётган лойиҳани ҳар ойнинг 18-кунига қадар қуйидагиларга асосан кўриб чиқади ҳамда уни Жамғарманинг Кузатув кенгашига (кейинги ўринларда Кузатув кенгаши деб аталади) киритиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади:

таклиф этилаётган лойиҳанинг фаолият соҳаси Жамғарманинг асосий вазифаларига мувофиқлиги;

лойиҳада маҳаллий хом ашё ресурсларидан фойдаланилиши;

лойиҳада юқори технологияли ускуналар ва технологияларни қўллаган ҳолда янги замонавий ишлаб чиқариш ташкил этилиши;

лойиҳанинг талаб катта бўлган импорт ўрнини босадиган ва экспортга мўлжалланган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилганлиги;

лойиҳанинг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги;

лойиҳа ташаббускорининг молиявий қувватга эгалиги;

лойиҳанинг умумий иқтисодий самарадорлиги ва уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги (ишлаб чиқариш қувватларининг мақбул жойлаштирилиши, ташкил этиладиган иш ўринлари, зарур хом ашё, материаллар ва инфратузилманинг мавжудлиги ва ҳоказолар);

лойиҳани амалга ошириш орқали ишлаб чиқарилган (етиштирилган) тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорларда сотиш имконияти ва истиқболлари;

ташкил этиладиган корхонада ишчилар (ходимлар) умумий сонининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини 5 йил мобайнида ёшлар билан тўлдириш мажбурияти олиниши.

Жамғарма лойиҳани Жамғарма маблағлари билан иштирок этишнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа талаблари асосида ҳам кўриб чиқиши мумкин.


11. Жамғарма лойиҳани кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) Жамғарма маблағлари билан иштирок этиш юзасидан таклиф этилаётган лойиҳани Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида;

б) аниқ ва асосланган мулоҳазалар ҳамда камчиликларни кўрсатган ҳолда тақдим этилган ҳужжатларни қайта ишлаш зарурлиги тўғрисида;

в) лойиҳани амалга оширишда Жамғарма маблағлари билан иштирок этишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида.


12. Ушбу Низомнинг 11-банди "б" кичик бандига мувофиқ қайта ишланган лойиҳа Жамғармага кўриб чиқиш учун такроран киритилади.


13. Таклиф этилаётган лойиҳани ушбу Низомнинг 11-банди "в" кичик бандига мувофиқ Кузатув кенгашига киритиш рад этилган тақдирда, Жамғарма филиали орқали лойиҳа ташаббускорига ариза асослантирилган ҳолда рад этилганлиги тўғрисида ҳар ойнинг 20-кунига қадар ёзма шаклда маълум қилинади.


14. Жамғарма томонидан маъқулланган истиқболли лойиҳа ҳар ойнинг 20-кунига қадар Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритилади.


15. Кузатув кенгаши ҳар ойнинг 25-кунига қадар лойиҳани бюджет параметрлари доирасида кўриб чиқади ва қуйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) Жамғарма маблағлари билан иштирок этиш тўғрисида;

б) Жамғарма маблағлари билан иштирок этишни рад этиш тўғрисида.


16. Таклиф этилаётган лойиҳа ушбу Низомнинг 15-банди "б" кичик бандига мувофиқ рад этилган тақдирда, Жамғарма филиали орқали лойиҳа ташаббускорига ариза асослантирилган ҳолда рад этилганлиги тўғрисида ҳар ойнинг 28-кунидан кеч бўлмаган муддатда ёзма шаклда маълум қилинади.


17. Кузатув кенгашининг лойиҳа бўйича ижобий қарори Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади ҳамда Жамғарма филиали ва лойиҳа ташаббускори ўртасида "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ масъулияти чекланган жамият ёки қўшимча масъулиятли жамият (кейинги ўринларда жамият деб аталади) таъсис шартномасини тузиш учун асос ҳисобланади.


18. Лойиҳа бўйича ижобий қарор қабул қилинган Кузатув кенгаши мажлисининг баённомасида қуйидагилар қайд этилиши лозим:

Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағ миқдори, устав фондидаги (устав капиталидаги) фоиз улуши, усуллари ва муддатлари;

таъсис шартномасини имзолаш муддати;

амалга ошириладиган фаолият тури ёки турлари;

лойиҳани амалга ошириш жадваллари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа алоҳида шартлар.


19. Кузатув кенгаши мажлиси баённомасининг нусхаси баённомани Кузатув кенгаш тасдиқлаган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида Жамғарма томонидан унинг филиали орқали лойиҳа ташаббускорига юборилади.


20. Жамғарма филиали:

жамғарма маблағларини молиялаштириш даврига қадар бўлган муддатда лойиҳа ташаббускори томонидан Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этишни рад этиб ёзма равишда мурожаат қилинганда, шунингдек, Кузатув кенгаши мажлиси баённомасида белгиланган тадбиркорлик фаолияти тури ёки турлари ўзгартирилганда таъсис шартномасини имзоламайди ва бу ҳақда Жамғармага ахборот киритади;

жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этиладиган лойиҳаларни амалга ошириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ Кузатув кенгаши мажлисининг баённомасида белгиланган муддатда лойиҳа ташаббускори билан таъсис шартномасини тузади ва жамият уставини тасдиқлайди.


21. Жамият юридик шахс сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

Агар таъсис шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, жамиятни юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш лойиҳа ташаббускори томонидан амалга оширилади.


22. Жамият юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин лойиҳа ташаббускори томонидан Жамғарма филиалига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

жамият уставининг давлат рўйхатидан ўтказилган нусхаси;

лойиҳа амалга ошириладиган ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар.

Лойиҳа йўналишидан келиб чиқиб Жамғарманинг филиали лойиҳа ташаббускоридан лойиҳа бўйича қўшимча маълумот ва (ёки) ҳужжатларни сўраб олиши мумкин.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА УЛУШИНИ АЖРАТИШ

ВА УНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ


23. Жамият юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг Жамғарма унинг филиали сўровига асосан таъсис шартномасида белгиланган муддатларда Жамғарманинг филиали орқали жамият устав фондига (устав капиталига) белгиланган Жамғарма улушини ажратади.

Жамғарма улуши қиймати икки миллиард сўмдан юқори бўлган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг ижобий хулосаси олингандан сўнг ажратилади.


24. Жамият устав фондига (устав капиталига) Жамғарма улуши пул (миллий валюта) ёки мол-мулк тарзида киритилиши мумкин.


25. Жамғарма Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларда ушбу Низомнинг 2-бандида белгиланган тартибда иштирок этади.


26. Жамғарма маблағлари ҳисобидан иштирок этилган улушни реализация қилишда улуш қийматининг биринчи навбатда лойиҳа ташаббускори ва (ёки) жамиятнинг бошқа иштирокчилари томонидан сотиб олинишига устуворлик берилади. Лойиҳа ташаббускори (ёки) жамиятнинг бошқа иштирокчилари томонидан Жамғарма улушини сотиб олиш рад этилган тақдирда, Жамғарма улуши бошқа ташаббускор тадбиркорларга сотилиши мумкин.


27. Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этган лойиҳаларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз улушларини сотувга чиқаради. Улушлар ушбу улушларнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиқиб сотилади.

Улушларнинг ҳақиқий баҳоси мустақил баҳоловчи ташкилот ёки фонд биржасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



"Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури доирасида

амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида

Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Лойиҳа ташаббускори (тадбиркорлик субъекти)

Тадбиркорлик лойиҳасини амалга оширишда Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этишни сўраб Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

ўз иҳтиёрига кўра

2-босқич

"Yoshlar - kelajagimiz"

жамғармасининг туман (шаҳар) филиали

1. Жамғрама маблағлари (улуши) билан иштирок этиш бўйича аризани, тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади.


2. Лойиҳа йўналишидан келиб чиқиб қўшимча равишда сўраб олинган маълумот ва (ёки) ҳужжатларни кўриб чиқади.

ҳар ойнинг

10-кунига қадар

3-босқич

"Yoshlar - kelajagimiz"

жамғармасининг туман (шаҳар) филиали

1. Белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилган ҳужжатларни ариза берувчига қайтаради.


2. Белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ҳужжатларни Жамғарма филиали раҳбари имзолаган тегишли хулоса билан Жамғармага тақдим қилади.

ҳар ойнинг

12-кунига қадар

4-босқич

Yoshlar - kelajagimiz"

жамғармаси

1. Таклиф этилаётган тадбиркорлик лойиҳасини Низом талаблари асосида ўрганиб чиқади ҳамда уни Кузатув кенгашига киритиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Тадбиркорлик лойиҳасини Кузатув кенгашига рад этилган тақдирда, Жамғарма филиали орқали хусусий шерикка ариза асослантирилган ҳолда рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда маълум қилади.


3. Маъқулланган истиқболли тадбиркорлик лойиҳаларини Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.

ҳар ойнинг

18-кунига қадар

ҳар ойнинг

20-кунига қадар

ҳар ойнинг

20-кунига қадар

5-босқич

Yoshlar - kelajagimiz"

жамғармасининиг Кузатув кенгаши

Yoshlar - kelajagimiz"

жамғармаси

1. Тадбиркорлик лойиҳаларини бюджет параметрлари доирасида кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарор қабул қилади.


2. Кузатув кенгаши мажлиси баённомасининг нусхасини Жамғарманинг филиали орқали лойиҳа ташаббускорларига ёки унинг ваколатли шахсига юборади.

ҳар ойнинг

25-кунига қадар


баённома

тасдиқланганидан

сўнг 3 иш куни

мобайнида

6-босқич

"Yoshlar - kelajagimiz"

жамғармасининг туман (шаҳар) филиали

"Yoshlar - kelajagimiz"

жамғармасининг туман (шаҳар) филиали, лойиҳа ташаббускори (тадбиркорлик субъекти)

1. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этишни рад этиб ёзма равишда мурожат қилинганда, шунингдек Кузатув кенгаши мажлиси баённомасида белгиланган тадбиркорлик фаолияти тури ёки турлари ўзгартирилганда таъсис шартномасини имзолайди ва бу ҳақда Жамғармага ахборот киритади.


2. Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этиладиган тадбиркорлик лойиҳаларини амалгаошириш учун таъсис шартномасини тузади ва жамият уставини тасдиқлайди.


3. Жамиятни юридик шахс сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади.

жамғарма маблағларини молиялаштириш даврига қадар

баённомада белгиланган муддатларда

7-босқич

"Yoshlar - kelajagimiz"

жамғармаси

Жамғарма филиали сўровига асосан Жамғарманинг филиали орқали жамият устав фондига (устав капиталига) белгиланган Жамғарма улушини ажратади.

жамият давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг

8-босқич

"Yoshlar - kelajagimiz"

жамғармаси

Жамғарманинг тадбиркорлик лойиҳасидаги улушини реализация қилади.

5 йил мобайнида


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 ноябрь




















































Время: 0.0097
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск