язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2018 й. 737-сон "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизими ходимларининг формали кийими ва фарқлаш белгилари намуналарини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2018 й.

N 737



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ

ФОРМАЛИ КИЙИМИ ВА ФАРҚЛАШ БЕЛГИЛАРИ

НАМУНАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбеьсистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийимини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 23 майдаги 310-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизими ходимлари кийим-бошииинг ягона намунасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизими ходимларининг формали кийими ва фарқлаш белгилари намуналари 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизими ходимларининг формали кийими ва фарқлаш белгилари тавсифи 2-иловага* мувофиқ тасдиқласин.


2. Формали кийим ва фарқлаш белгилари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимига кирувчи идоравий мансуб давлат унитар корхоналари ходимларига татбиқ этилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизими ходимларининг формали кийимни кийиб юриши ва фарқлаш белгиларини тақиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар орасида формали кийимни тикишга белгиланган тартибда танлов (тендер) савдолари ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари формали кийим ва фарқлаш белгиларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 сентябрь