язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Савдо ва умумий овқатланиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2018 й. ПҚ-4042-сон "Алоҳида турдаги товарларни маркировкалашнинг замонавий усулларини жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2018 й.

N ПҚ-4042



АЛОҲИДА ТУРДАГИ ТОВАРЛАРНИ

МАРКИРОВКАЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ

УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШГА ДОИР

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ҳозирги кунда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, шу жумладан, ҳаёт ва соғлик учун хавфсиз бўлган мақбул сифатли товарларни сотиб олишда, шунингдек, товарлар ва уларнинг ишлаб чиқарувчилари тўғрисида ишончли маълумот олишда комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ноқонуний айланаётган, паст сифатли, контрафакт ва қалбакилаштирилган маҳсулотлар ҳажмининг ошиши суръатлари кузатилмоқда, бу эса фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказмоқда, носоғлом рақобатга ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети йўқотишларига олиб келмоқда, шунингдек, коррупция ва бошқа қонунбузилишлар юзага келиши учун шароит яратмоқда.

Алоҳида турдаги товарларнинг республикага ноқонуний олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилишининг олдини олиш, уларнинг самарали ҳисобини таъминлаш, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб, товарлар тоифасидан келиб чиқиб, импорт қилинадиган ва республикада ишлаб чиқариладиган товарларни ҳимояланган белги ва (ёки) нано-молекуляр технологиядан фойдаланган ҳолда мажбурий маркировкалашни (кейинги ўринларда - маркировкалаш)босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Маркировкаланиши мажбурий бўлган товарлар гуруҳлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда Маркировкаланиши мажбурий бўлган товарлар гуруҳлари рўйхатини тўлдиришга рухсат берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

мажбурий маркировкалаш жорий этилган санадан бошлаб, мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маркировкасиз сотиш тақиқланади;

Маркировкаланиши мажбурий бўлган товарлар гуруҳлари рўйхатига янгидан қўшилган товарларни, ушбу товарлар рўйхатга киритилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида маркировкасиз сотилишига рухсат этилади;

мазкур қарорга иловада кўрсатилган, шу жумладан, акцизли товарларни маркировкалашга доир хизматларни бевосита маркировкалаш бўйича хизматлар ягона етказиб берувчисидан сотиб олиш хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йилнинг 1 январига қадар қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, товарларни ҳимояланган белги ва нано-молекуляр технологиядан фойдаланган ҳолда мажбурий маркировкалаш тартибини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин:

маркировкалаш бўйича хизматлар етказиб берувчиси, тадбиркорлик субъектлари ва товарларни мажбурий маркировкалашга доир талаблар бажарилиши устидан назоратни таъминловчи органларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини;

маркировкалаш тартиби ва тартиботларини, маркировкалаш, шу жумладан, акцизли маркировкалаш хизматларининг баҳоси ва сотиб олиш тартибини;

маркировкалаш бўйича хизматлар етказиб берувчиси маълумотлар базасидан фойдаланадиган давлат органлари рўйхатини;

маркалар, шу жумладан, акциз маркалари сотилиши ва маркировкалаш бўйича хизматлар кўрсатилиши устидан мониторинг қилиш тартибини.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги 2019 йилнинг 1 февралига қадар энг яхши таклифларини саралаб олиш асосида кўрсатиладиган хизматлар ишончлилиги ва сифатини, юқори ҳимояланган даражасини таъминлай оладиган, амалий тажрибага эга бўлган маркировкалаш бўйича хизматлар етказиб берувчисини танлашни, маркировкаланиши мажбурий бўлган товарлар қийматининг сезиларли оширилмаслигини ҳисобга олган ҳолда танлаб олинган етказиб берувчи билан музокаралар ўтказилишини таъминласин, шунингдек, у билан тузилаётган шартнома бутун муддати давомида кўрсатиладиган хизматлар баҳосини қатъий белгилаган ҳолда 5 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга шартнома тузсин.


6. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Бош прокуратура билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига жарима санкциялари миқдорларининг оширилишини киритган ҳолда товарларни маркировкасиз сотганлик учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритсин.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 30 ноябрдаги

ПҚ-4042-сон қарорига

ИЛОВА



Мажбурий тартибда маркировкаланадиган товарлар гуруҳлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН коди

2017 йил


Мажбурий тартибда

маркировкалашни

бошлаш санаси


1.

Сувлар, шу жумладан, маъданли ва газланган, таркибига шакар ёки бошқа чучуклаштирувчи ёхуд таъм-ифорли моддалар қўшилган сувлар; таркибида алкоголь бўлмаган бошқа ичимликлар, 2009 товар позициясидаги мева ёки сабзавот шарбатлари бундан мустасно


2202

2019 йил

1 август

2.

Ундирилган дондан тайёрланган пиво


2203 00

2019 йил

1 август


3.

Узумдан  тайёрланган  табиий  винолар, шу жумладан, кучайтирилган винолар; узум шарбати, 2009 товар позициясида кўрсатилган турлардан ташқари


2204

2019 йил

1 август


4.

Вермутлар; ўсимлик ёки ифорли моддалар қўшилган, узумдан тайёрланган бошқа турдаги табиий винолар


2205

2019 йил

1 август


5.

Бошқа ачқитилган ичимликлар (масалан, сидр, перри ёки нок сидри, асалдан тайёрланган ичимлик, сакэ); бошқа жойда номланмаган ва киритилмаган ачқитилган ичимликлар аралашмалари ҳамда ачқитилган ичимликлар ва таркибида алкоголь бўлмаган ичимликлар аралашмалари


2206 00

2019 йил

1 август


6.

Спирт концентрацияси 80% ёки ундан ортиқ бўлган, табиийсизлантирилмаган этил спирти; ҳар қандай даражада  концентрацияланган, табиийсизлантирилган этил спирти ва бошқа спиртли дамламалар


2207

2019 йил

1 август


7.

Спирт концентрацияси 80%дан кам бўлган, табиийсизлантирилмаган этил спирти; спиртли дамламалар, ликёрлар ва бошқа спиртли ичимликлар


2208

2019 йил

1 август


8.

Таркибида тамаки бўлган сигаралар, учлари кесилган сигаралар ва сигариллалар


2402 10 000 0

2019 йил

1 август


9.

Таркибида чиннигул бўлган сигареталар


2402 20 100 0

2019 йил

1 август


10.

Таркибида тамаки бўлган бошқа сигареталар


2402 20 900 0

2019 йил

1 август


11.

АИ-95-К3 маркали этилланмаган бензин


2710124500

2019 йил

1 август


12.

АИ-95-К4 маркали этилланмаган бензин


2710124500

2019 йил

1 август


13.

АИ-95-К5 маркали этилланмаган бензин


2710124500

2019 йил

1 август


14.

АИ-92-К3 маркали этилланмаган бензин


2710124130

2019 йил

1 август


15.

АИ-92-К4 маркали этилланмаган бензин


2710124130

2019 йил

1 август


16.

АИ-92-К5 маркали этилланмаган бензин


2710124130

2019 йил

1 август


17.

АИ-80-К3 маркали этилланмаган бензин, Нормал-80 (АИ-80-К2) маркали этилланмаган, экспортга тайёрланган бензин


2710124120

2019 йил

1 август


18.

АИ-80-К4 маркали этилланмаган бензин


2710124120

2019 йил

1 август


19.

АИ-80-К5 маркали этилланмаган бензин


2710124120

2019 йил

1 август


20.

Нормал-80 (АИ-80-К2) маркали этилланмаган, экспортга тайёрланган бензин


2710124120

2019 йил

1 август


21.

Ёзги, тўғридан-тўғри ҳайдаладиган мотор бензини


2710121100

2019 йил

1 август


22.

Қишки, тўғридан-тўғри ҳайдаладиган мотор бензини


2710121100

2019 йил

1 август


23.

А маркали, тўғридан-тўғри ҳайдаладиган, экспортга тайёрланган технологик бензин (тўғридан-тўғри ҳайдаладиган бензин)


2710121100

2019 йил

1 август


24.

П маркали, тўғридан-тўғри ҳайдаладиган, экспортга тайёрланган технологик бензин (тўғридан-тўғри ҳайдаладиган бензин)


2710121100

2019 йил

1 август


25.

Таркибида бензол бўлган фракция


2710121100

2019 йил

1 август


26.

Газли барқарор бензин


2710121100

2019 йил

1 август


27.

Дизел ёқилғиси (шартномавий махсус олтингугурт масса улуши 0,1% гачани ташкил этган)


2710194250 -

2710194600

2019 йил

1 август


28.

Экспортга тайёрланган дизел ёқилғиси


2710194210 -

2710194800


2019 йил

1 август


29.

Дизел ёқилғиси


2710194210 -

2710194800


2019 йил

1 август


30.

Дизел ёқилғиси (шартномавий махсус олтингугурт масса улуши 0,8% гачани ташкил этган)


2710194250,

2710194600,

2710194800


2019 йил

1 август


31.

С навли, II тур ЕВРО дизел ёқилғиси


2710194210

2019 йил

1 август


32.

С навли, К5 (ДТ-Л-К5) экологик таснифдаги ЕВРО дизел ёқилғиси


2710194210

2019 йил

1 август


33.

С навли, III тур ЕВРО дизел ёқилғиси


2710194210

2019 йил

1 август


34.

Ёзги, С навли, экологик таснифи К3 (ДТ-Л-К3) бўлган ЕВРО дизел ёқилғиси


2710194210

2019 йил

1 август


35.

Ёзги, С навли, экологик таснифи К4 (ДТ-Л-К4) бўлган ЕВРО дизел ёқилғиси


2710194210

2019 йил

1 август


36.

Ёзги, С навли, экологик таснифи К5 (ДТ-Л-К5) бўлган ЕВРО дизел ёқилғиси


2710194210

2019 йил

1 август


37.

З-0,035 минус 35 (ДТ-З-К3) маркали дизел ёқилғиси


2710194220

2710192900


2019 йил

1 август


38.

Қишки, ДТ-З-К4 минус 35 маркали дизел ёқилғиси


2710194220

2710192900


2019 йил

1 август


39.

Қишки, ДТ-З-К5 минус 35 маркали дизел ёқилғиси


2710192900,

2710194220


2019 йил

1 август


40.

Икки ёки ундан ортиқ компонентлар аралашмасидан таркиб топган, даволаш ёки профилактика мақсадларида қўлланиладиган, лекин дозаси белгиланган дори шакллари кўринишида қадоқланмаган, шунингдек, чакана савдо учун шаклларга ёхуд идишларга қадоқланмаган дори воситалари (3002, 3005 ёки 3006 товар позицияларидаги товарлардан ташқари)


3003

2020 йил

1 июль


41.

Аралаш ёки аралаштирилмаган маҳсулотлардан таркиб топган, даволаш ёки профилактика мақсадларида қўлланиладиган, дозаси белгиланган дори шакллари кўринишида қадоқланган, шунингдек, чакана савдо учун шаклларга ёхуд идишларга қадоқланган дори воситалари (шу жумладан, трансдермал тизимлар шаклидаги дори воситалари) (3002, 3005 ёки 3006 товар позицияларидаги товарлардан ташқари)


3004

2020 йил

1 июль

42.

Озуқани мутаносиблаштириш учун қўшиладиган витаминлар ва маъданли моддалар аралашмалари ҳамда бошқа озуқавий қўшимчалар


2106 90 980 3

2106 90 980 9

2020 йил

1 июль


43.

Ҳайвонлар (ўсимликлар)дан олинган, аралаш ёки аралаштирилмаган, кимёвий ишлов берилган ёки ишлов берилмаган ўғитлар


3101000000

2020 йил

1 июль


44.

Маъданли ёки кимёвий, азотли ўғитлар


3102

2019 йил

1 ноябрь


45.

Маъданли ёки кимёвий, фосфорли ўғитлар


3103

2019 йил

1 ноябрь


46.

Маъданли ёки кимёвий, калийли ўғитлар


3104

2019 йил

1 ноябрь


47.

Икки ёки уч озуқавий унсурлар: азот, фосфор ва калийдан таркиб топган маъданли ёки кимёвий ўғитлар; бошқа ўғитлар; ушбу гуруҳ таркибига кирган, брутто-оғирлиги 10 кгдан ошмайдиган, таблетка ёхуд шунга ўхшаш шакллар ёки қадоқлардаги товарлар


3105

2019 йил

1 ноябрь


48.

Атир ва ифор таратувчи сувлар


3303 00

2019 йил

1 ноябрь


49.

Косметика воситалари ёки макияж ва терини парваришлаш учун ишлатиладиган воситалар (дориворларидан ташқари), шу жумладан, офтобдан қораймаслик ёки қорайиш учун воситалар, маникюр ёки педикюр учун ишлатиладиган воситалар


3304

2019 йил

1 ноябрь


50.

Соч учун мўлжалланган воситалар


3305

2019 йил

1 ноябрь


51.

Чакана савдо учун якка тартибда қадоқланган, оғиз бўшлиғи ва тишлар гигиенасини сақлаш воситалари, шу жумладан, тиш протезлари учун ишлатиладиган кукун ва пасталар; тиш оралиқларини тозалаш учун иплар (тиш шойиси)


3306

2019 йил

1 ноябрь


52.

Соқол олишдан олдин, олиш пайтида ёки олингандан кейин ишлатиладиган воситалар, ифор қўшилган ва қўшилмаган, дезинфекциялаш хусусиятига эга ёки эга бўлмаган, хонада ишлатиш учун мўлжалланган дезодорантлар


3307 10 - 3307 49

2019 йил

1 ноябрь


53.

Совун; чорқирра шаклидаги, бўлакланган ёки шакл берилган буюмлар кўринишидаги, таркибида совун бўлган ёки бўлмаган, совун сифатида сиртга ишлатиладиган фаол органик моддалар ва воситалар; чакана савдо учун қадоқланган, таркибида совун бўлган ёки бўлмаган, суюқлик ёки крем кўринишидаги терини ювиш учун сиртга ишлатиладиган фаол  органик моддалар ва воситалар, усти совун ёки ювиш воситалари билан қопланган ёки уларга бўктирилган қоғоз, пахта, кигиз ёки фетр, нотўқима матолар


3401

2019 йил

1 ноябрь


54.

Чакана савдо учун қадоқланган ёки қадоқланмаган, сиртга ишлатиладиган фаол органик моддалар; чакана савдо учун қадоқланган, сиртга ишлатиладиган фаол воситалар, ювиш ва тозалаш воситалари


3402 11- 3402 20

2019 йил

1 ноябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 1 декабрь