Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2018 й. ПҚ-4039-сон "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.2018 й.

N ПҚ-4039



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда сув хўжалиги объектларининг ҳолатини яхшилаш, сувдан оқилона фойдаланиш, шунингдек, унинг ҳудудий таъминотига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирги кунда мавжуд сув хўжалиги объектларининг миқдори, каналлар узунлиги ва сув ресурсларини тақсимлаш майдонлари сув ресурсларини оқилона бошқаришга алоҳида ёндашувни шакллантиришни талаб қилади.

Шу билан бирга, ҳозирда мавжуд вазият сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати устидан тезкор назорат тизимини яратиш, уларни ўз вақтида реконструкция ва модернизация қилиш, шунингдек, мазкур соҳада лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини яхшилаш бўйича чоралар қабул қилинишини тақозо этади.

Сув хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, шунингдек, сув хўжалиги объектлари ҳолатини яхшилашда таъсирчан тизимни яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимига берилсин.

Белгилансинки, Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси мавжуд штат бирлиги ва моддий-техника базаси билан тўлиқ, амалдаги молиялаштириш тартиби, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби сақланган ҳолда ўтказилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасида умумий штат бирлиги доирасида қуйидаги бошқармалар ташкил этилсин:

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Сурхондарё" магистрал тизими;

Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Тошкент магистрал канали;

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги ирригация тизимлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Сув хўжалиги вазирлигини давлат номидан "ЎзГИП" МЧЖ иштирокчиси функцияларини амалга оширувчи орган қилиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомнинг янгиланган лойиҳасини;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 29 ноябрдаги

ПҚ-4039-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3672-сон қарорининг:


а) 1-бандида:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"туманлар ирригация бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармалари, мелиоратив экспедициялар, ирригация тизим бошқармалари, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари аппаратининг намунавий тузилмаси ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони 5-5д-иловаларга мувофиқ";

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмаси 6а-иловага мувофиқ";

еттинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ












 


















Ўзбекистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги




































































































































































Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари



Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси



"Сувқурилишинвест" давлат унитар корхоналари



"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси




















































Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси






























Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаси





Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати



"Ўзсувқурилиштаъминот" Республика бирлашмаси











































Ирригация тизимлари бошқармаси



Фарғона водийси магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси























































Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази



Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти


Туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари
























Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси



















































Касб-ҳунар коллежлари

Насос станциялари

ва энергетика бошқармалари





"Сувлойиҳа" давлат унитар корхонаси



















































Зарафшон магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси















Мелиоратив экспедициялар





































"Ўзсувэкспертиза" давлат унитар корхонаси













































































Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар бошқармаси


























































































































































































Ўнг қирғоқ коллекторидан фойдаланиш бошқармаси









































































































































































































Сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси









































































































































































































Жиззах бош насос станцияси бошқармаси







































































































































";

в) қуйидаги таҳрирдаги ва -иловалари билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 17 апрелдаги

ПҚ-3672-сон қарорига

5г-ИЛОВА



Ирригация тизимлари ҳавза

бошқармалари ҳузуридаги магистрал каналлар

(тизимлар) бошқармаси аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ








Бошлиқ





























































































Бошлиқ ўринбосари




































 






















































Кадрлар бўйича мутахассис

1

Сув ресурслари, гидрометрия ва диспетчерлик хизмати бўлими

1-2



Таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва мониторинг қилиш шўъбаси

0-1


















Молия-хўжалик бўлими

1-2







Ирригация тизимлари ва гидротехника иншоотларидан фойдаланиш шўъбаси

1-2















































































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони:

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Сурхондарё" магистрал тизими бошқармаси - 10 бирлик;

Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Тошкент магистрал канали бошқармаси - 6 бирлик.



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 17 апрелдаги

ПҚ-3672-сон қарорига

5д-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари

ҳавза бошқармалари ҳузуридаги ирригация

тизими бошқармалари аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ








Бошлиқ





























































































Бошлиқ ўринбосари




































 






















































Кадрлар бўйича мутахассис

0-1

Сув ресурслари, гидрометрия ва диспетчерлик хизмати бўлими

1-6



Таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва мониторинг қилиш шўъбаси

0-4


















Молия-хўжалик бўлими

1-2







Ирригация тизимлари ва гидротехника иншоотларидан фойдаланиш шўъбаси

0-3















































































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони:

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Каттагар-Бўзатов" (6 бирлик), "Қуаришжарма" (8 бирлик), "Қизкеткен-Кегейли" (10 бирлик), "Пахтаарна-Найман" (11 бирлик), "Суенли" (14 бирлик) ва Орол бўйи дельта бошқармаси (4 бирлик) ирригация тизими бошқармалари;

Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Андижонсой" (6 бирлик), "Қорадарё-Майлисой" (5 бирлик), "Савай-Оқбурасой" (5 бирлик), "Улуғнор-Мазгилсой" (7 бирлик), "Шаҳрихонсой" (7 бирлик) ирригация тизими бошқармалари;

Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Аму-Қоракўл" (9 бирлик), "Тошработ-Жилвон" (7 бирлик), "Хархур-Дуоба" (8 бирлик), "Шохруд-Дўстлик" (8 бирлик) ирригация тизими бошқармалари;

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Зомин" (8 бирлик), "Туятортар-Қли" (5 бирлик), "Учтом" (6 бирлик) ирригация тизими бошқармалари;

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Қарши магистрал канали" (18 бирлик), "Миришкор" (12 бирлик), "Оқсув" (9 бирлик), "Эски анҳор" (9 бирлик), "Яккабоғ-Ғузор" (8 бирлик) ирригация тизими бошқармалари;

Қуйи-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Кармана-Конимех" (6 бирлик), "Тошработ-Ўртачўл" (6 бирлик) ирригация тизими бошқармалари;

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Зардарё" (8 бирлик); "Норин-Ҳаққулобод" (6 бирлик), "Подшоота-Чодак" (8 бирлик) ирригация тизими бошқармалари;

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Оқ-Қорадарё" (9 бирлик), "Дарғом" (12 бирлик), "Мианкал-Тос" (5 бирлик), "Мирза-Пай" (10 бирлик), "Нарпай" (9 бирлик) ирригация тизими бошқармалари;

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Аму-Занг" (12 бирлик), "Сурхон-Шеробод" (10 бирлик), "Тўпаланг-Қоратоғ" (12 бирлик) ирригация тизими бошқармалари;

Қуйи-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Боёвут" (15 бирлик), "Шўрўзак-Сирдарё" (12 бирлик) ирригация тизими бошқармалари;

Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Оҳангарон-Далварзин" (13 бирлик), "Бўзсув" (11 бирлик), "Паркент-Қорасув" (14 бирлик) ирригация тизими бошқармалари;

Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Исфайрам-Шоҳимардон" (10 бирлик), "Исфара-Сирдарё" (8 бирлик), "Норин-Фарғона" (10 бирлик), "Сўх-Оқтепа" (8 бирлик) ирригация тизими бошқармалари;

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Қарамази-Қиличбай" (6 бирлик), "Полвон-Ғазоват" (9 бирлик), "Тошсақа" (9 бирлик), "Шовот-Қуловат" (11 бирлик) ирригация тизими бошқармалари";

г) қуйидаги мазмундаги 6а-илова билан тўлдирилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 17 апрелдаги

ПҚ-3672-сон қарорига

6а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги

объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар

ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси

ТУЗИЛМАСИ


Экспертлар кенгаши



Бошлиқ



































Бошлиқ ўринбосари - сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ва бехатар ишлашини назорат қилиш бўлими бошлиғи

1




Бош ҳисобчи

1

























Сув омборларининг техник ҳолатини ва бехатар ишлашини назорат қилиш гуруҳи

2






Бош юрисконсульт

1






























Насос станциялари гидроэлектростанцияларнинг техник ҳолатини ва бехатар ишлашини назорат қилиш гуруҳи


2






АКТ бўйича мутахассис

1




























Гидроузеллар, магистрал каналлар, қирғоқ бўйи ҳимоя дамбалари ва оқимни йўналтирувчи қурилмалар ҳамда коллекторларнинг техник ҳолатини ва бехатар ишлашини назорат қилиш гуруҳи

2




Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

ҳудудий инспекторлари

Инспектор-13

Етакчи мутахассис-13

Ёрдамчи персоналлар-10












 

Умумий чекланган сони -51 бирлик, шундан бошқарув ходимлари сони - 24 бирлик".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 3 декабрь, 48-сон, 922-модда






























Время: 0.0486
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск