ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Акциядорлик жамияти. Холдинглар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.1998 й. 272-сон "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат улуши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.1998 й.

N 272


ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ

ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИДА ТАШКИЛ

ЭТИЛГАН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ УСТАВ

ЖАМҒАРМАСИДАГИ ДАВЛАТ УЛУШИ ТЎҒРИСИДА,


Ўзбекистон иқтисодиёти учун устувор аҳамиятга эга бўлган ва мамлакатнинг илмий-техника салоҳиятини белгилаб берувчи корхоналарни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси вазирликлар ва идоралар бўйича хусусийлаштирилмаган давлат корхоналарини бир ой муддатда хатловдан ўтказсин ва уларни акциялаштиришга оид таклифлар киритсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномасига кўра давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши керак бўлган корхоналар устав жамғармасидаги давлат улуши миқдори Ҳукуматнинг тегишли қарори билан белгиланади.


4. Белгилансинки:

давлат корхоналарини қайта тузиш давомида ташкил этилган акциядорлик жамиятларининг устав жамғармасида давлат улушини камайтиришга фақат Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан йўл қўйилади;

биржадан ташқари бозорда акциядорлик жамиятлари акцияларини дастлабки сотиш мазкур қарорга 1-иловага киритилган корхоналар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ тендер асосида амалга оширилади, биржа савдоларида бошқа корхоналарнинг харидоргир бўлмаган акциялари тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилади.


5. Тармоқ ва ҳудудий хўжалик бирлашмалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорга 1-иловага киритилган акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли улуши пакетларини белгиланган тартибда тасдиқланган иловага мувофиқлаштирсинлар.


6. Вазирлар Маҳкамасининг илгари қабул қилинган қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари раҳбарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 30 июндаги

272-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ўзгартиришлар киритиладиган қарорлари

РЎЙХАТИ


1) "Ўзбекистон автомобиль транспорти ("Ўзавтотранс") давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 12 январдаги 21-сон қарори 5-бандининг 2-4-хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


2) "Узбекнефтгаз" нефть ва газ саноати миллий корпорацияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1993 йил 14 январдаги 31-сон қарори 8-бандининг 3-хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


3) "Ўзбекистон саноат ва хўжалик қурилиши ("Ўзсаноатхўжаликқурилиш") давлат корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 14 январдаги 33-сон қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


4) "Ўзбекмебель" Ўзбекистон давлат-акционерлик бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида" 1993 йил 25 январдаги 47-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


5) "Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлигининг дорихона муассасаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида" 1994 йил 11 мартдаги 132-сон қарорига 3-илованинг II бўлимидаги 9-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;


6) "Ўзбекистон Республикаси кумир саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 27 майдаги 271-сон қарори 5-бандининг 2-хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


7) "Тошкент шаҳри аҳолисига йўловчи ташиш транспорти хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 19 августдаги 291-сон қарорига 3-илованинг 14-устуни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


8) "Ўздонмаҳсулот" давлат-акционерлик корпорациясининг айрим корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш тартиби тўғрисида" 1995 йил 17 июлдаги 276-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


9) "Ўздонмаҳсулот" давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 20 июндаги 311-сон қарори 4-бандининг 3-хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


11) "Ўзбекистон енгил саноат товарлари ишлаб чиқариш ("Ўзбекенгилсаноат") давлат уюшмаси корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 1994 йил 4 апрелдаги 179-сон қарорига 1-3-иловаларнинг 5, 6-устунлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


12) "Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш ("Ўзавтойўл") давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 5 февралдаги 58-сон қарорининг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


13) "Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концернини ташкил қилиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарори 3-бандининг 6-хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


14) "Ўзбалиқ" давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 18 августдаги 427-сон қарорига 3-илованинг 3-устуни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


15) "Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш давлат-акционерлик уюшмаси ("Ўздавпахтасаноатсотиш") фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1992 йил 10 ноябрдаги 517-сон қарорининг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


16) "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарори 2-бандининг 5 ва 6-хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


17) "Ўзагротранс" акционерлик-транспорт компаниясини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 28 февралдаги 76-сон қарорига 2-илованинг "шу жумладан давлат улуши" 3-устуни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


18) "Ўзбекистон нефть ва газ чиқариш ("Ўзнефтгазқазибчиариш") давлат-акционерлик бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1993 йил 17 майдаги 229-сон қарорининг:

2-банди 4-хатбошидаги "камида 51 фоиз" сўзидан сўнг "давлат улуши 25 фоизни ташкил этадиган "Андижоннефть" АЖ, "Қўқон механика заводидан ташқари" сўзлари қўшилсин, ундан кейин матн бўйича;

2-иловадан "Фаргонанефть" нефть конлари бошқармаси ва "Андижоннефть" нефть конлари бошқармаси чиқариб ташлансин;


19) "Ўзнефтгазқурилиш" давлат-акционерлик бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1993 йил 20 майдаги 239-сон қарори 2-бандининг 4-хатбоши "давлат улуши 25 фоизни ташкил этадиган "Бухоронефтгазэлектрмонтаж" акционерлик жамиятидан ташқари" сўзлари билан тўлдирилсин;


20) "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 31 январдаги 45-сон қарори 3-иловасининг "давлат улуши, %" 6-устуни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



































Время: 0.1554
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск