Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назоратларнинг баҳолаш мезонлари ва тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 28.11.2018 й. 3090-сон билан рўйхатга олинган 20.09.2018 й. Халқ таълими вазирлигининг 11-мҳ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказининг 11/ққ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 28 ноябрда 3090-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги ва

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг Касб-ҳунар

таълими марказининг

2018 йил 20 сентябрдаги

11-мҳ, 11/ққ-сон қарорига

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари

ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган

ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида жорий, оралиқ,

босқичли ва якуний назоратларнинг баҳолаш

мезонлари ва тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон "Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида (бундан буён матнда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари деб юритилади) жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назоратларнинг баҳолаш мезонлари ва тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларнинг касбий таълим беришга оид билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш ва назорат қилиш мақсадида қўлланилади.


2. Ўқувчилар тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан биринчи машғулотда мазкур Низом талаблари билан таништирилиши лозим.


3. Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларнинг касбий таълим беришга оид билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назорат турларини ўтказиш орқали амалга оширилади.


4. Ўқувчилар билимини баҳолаш 5 баҳолик тизимда амалга оширилади.



2-БОБ. БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА

НАЗОРАТ ТУРЛАРИ


§ 1. Ўқувчилар билимини баҳолаш мезонлари


5. Ўқувчилар билими қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

ўқувчи мустақил хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, касбнинг (мавзунинг) моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда касб (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда  5 (аъло) баҳо;

ўқувчи мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, касбнинг (мавзунинг) моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда касб (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда  4 (яхши) баҳо;

ўқувчи олган билимини амалда қўллай олади, касбнинг (мавзунинг) моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда касб (мавзу) бўйича тасаввурга эга деб топилганда  3 (қониқарли) баҳо;

ўқувчи касб дастурини ўзлаштирмаган, касбнинг (мавзунинг) моҳиятини тушунмайди ҳамда касб (мавзу) бўйича тасаввурга эга эмас деб топилганда  2 (қониқарсиз) баҳо.


6. Назорат турларини ўтказиш бўйича тузилган топшириқларнинг мазмуни ўқувчининг ўзлаштиришини холис (объектив) ва аниқ баҳолаш имкониятини бериши лозим.



§ 2. Жорий назоратни баҳолаш


7. Жорий назорат ўқувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини намойиш этиш, лойиҳалаш, гуруҳларда ишлаш, савол-жавоб, муҳокама, ёзма иш кўринишларида амалга оширилади.


8. Жорий назоратда қуйидагилар баҳоланади:

ўқувчининг ишлаб чиқариш таълими устаси ёрдамида ёки мустақил равишда бажарган иши;

касбга оид кўникмаларни намойиш этиши;

касб-ҳунар талабларини мустақил бажара олиши;

лойиҳалашда касб-ҳунар талабида белгиланган қоидаларни тўғри ва аниқ бажариши;

гуруҳда ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;

касб-ҳунар талабини бажаришда ўқув-ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан берилган саволларга жавоб бериши;

касб-ҳунар талабини бажаришга оид амалий кўникмаларни оғзаки ва ёзма баён эта олиши.


9. Ҳар бир мавзулар бўйича ўқув машғулоти ўтказиладиган охирги куни тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси жорий назоратни якунлайди ва ушбу назорат тури бўйича ўқувчиларнинг билимини баҳоланади.



§ 3. Оралиқ назоратни баҳолаш


10. Оралиқ назорат чорак ва ярим йиллик якуни бўйича ўқувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун ўқув дастурининг маълум бир мантиқий якунланган қисми тугаганидан сўнг эгаллаган касб-ҳунар бўйича амалий кўникмаларни намойиш қилиш ёки ёзма иш кўринишида амалга оширилади.


11. Оралиқ назоратни ўтказиш муддатлари, шунингдек ўтказиш шакли тегишли фан бўйича ўқитувчи ҳамда ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан белгиланади ва таълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.


12. Оралиқ назорат ўтказиш муддатлари ўқувчиларга ўқув йили бошида тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан эълон қилинади.


13. Оралиқ назорат машғулотлар давомида ўтказилади ва уларни ўтказиш учун алоҳида дарс соатлари белгиланмайди.


14. Оралиқ назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури бўйича ўқувчининг билимини баҳолаш тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан амалга оширилади.


15. Ўқувчини оралиқ назорат тури бўйича баҳолашда унинг ўқув машғулотлари давомида олган баҳолари инобатга олинади.



§ 4. Босқичли назоратни баҳолаш


16. Босқичли назорат ўқув йили якуни бўйича амалий имтиҳон, ёзма иш, лойиҳалар ва ишланмаларни ишлаб чиқиш ҳамда тест синовлари кўринишида амалга оширилиб, унга асосан ўқувчининг якуний баҳоси ва рейтинги аниқланади.


17. Босқичли назорат ўтказиш муддатлари, шунингдек ўтказиш шакли тегишли фан бўйича ўқитувчи ҳамда ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан белгиланади ва таълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.


18. Босқичли назорат материаллари мазмуни, ўтказиш муддатлари ўқувчиларга тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан ўқув йили бошидан маълум қилинади.

Ўқув йили давомида босқичли назоратнинг мазмуни ўзгартирилиши ёки янгиланиши мумкин эмас.


19. Босқичли назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури бўйича ўқувчининг билимини баҳолаш тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан амалга оширилади.



§ 5. Якуний назоратни баҳолаш


20. Якуний назорат ўқувчи танлаган мутахассислик бўйича касбий таълим бериш жараёни тугаганидан сўнг эгаллаган касб-ҳунар бўйича компетентлигини амалий намойиш этиш орқали якуний давлат аттестацияси шаклида ўтказилади.


21. Якуний назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури бўйича ўқувчининг билимини баҳолашда тегишли фан бўйича ўқув машғулотларини олиб борган ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устасининг иштирок этиши тақиқланади.


22. Якуний назорат умумий ўрта таълим мактаби якуний давлат аттестациясидан камида бир ҳафта аввал ўтказилади.


23. Якуний назорат материаллари мазмуни, ўтказиш муддатлари ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан ўқув йили бошидан маълум қилинади.

Ўқув йили давомида якуний назоратнинг мазмуни ўзгартирилиши ёки янгиланиши мумкин эмас.


24. Якуний назорат тури тегишли таълим муассасасининг директори билан келишилган ҳолда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан тасдиқланадиган комиссия томонидан амалга оширилади.


25. Комиссия таркиби тегишли фан бўйича ўқув машғулотларини олиб бормаган ўқитувчилар ёки ишлаб чиқариш таълими усталари, ишлаб чиқариш корхонаси мутахассислари орасидан шакллантирилади.


26. Якуний назорат турини ўтказишда ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.


27. Комиссия якуний назорат турини мазкур Низомда белгиланган тартибда ташкил этишга, шунингдек якуний назоратнинг адолатли, ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилиши ҳамда натижаларнинг холислиги учун жавобгар бўлади.


28. Ўқувчи узрли сабабларга кўра якуний назорат турига кирмаган тақдирда, мазкур ўқувчига тегишли назорат турини қайта топширишга комиссия томонидан рухсат берилади.

Якуний назорат турига узрли сабабларсиз кирмаган ёки киритилмаган, шунингдек мазкур назорат тури бўйича "2" (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланган талаба якуний назоратдан ўтмаган ҳисобланади.


29. Якуний назоратдан ўта олмаган ўқувчилар учун ҳар йили август ойида қайта якуний назорат ташкил этилади.



3-БОБ. БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ

ҚАЙД ҚИЛИШ


30. Ўқувчилар билимини назорат қилиш тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ўқув-ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришини ҳисобга олиш журналида (бундан буён матнда Журнал деб юритилади) қайд этиб борилади.

Ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси қўшимча равишда ўқувчилар билимини баҳолашни электрон тизимда ҳам юритиши мумкин.

Ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси Журналда ўқувчига қўйилган баҳоларни шу куннинг ўзида қайд этиб боради. Агар ўқувчининг билимини баҳолаш ёзма иш шаклида ўтказилган бўлса, бунда ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси ўқувчиларнинг натижаларини 3 кундан кўп бўлмаган муддатда Журналга қайд этиши лозим.


31. Назорат тури бўйича ўқувчининг "3" (қониқарли), "4" (яхши) ёки "5" (аъло) баҳо билан баҳоланганда назорат турини қайта топширишга йўл қўйилмайди. Ўқувчи назорат тури ўтказилган вақтда узрли сабабларсиз қатнашмаган ҳолларда "" белгиси ёзиб қўйилади.


32. Журналнинг ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ юритилиши, шунингдек ундаги баҳо ва бошқа маълумотларга асоссиз ўзгартиришлар киритилмаслиги учун таълим муассасаси директори ва тегишли фан бўйича ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси масъул ҳисобланади.


33. Якуний назорат иши баҳоларидан норози бўлган ўқувчи, унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар таълим муассасаси директори билан келишилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан тузилган Апелляция комиссиясига апелляция бериши мумкин.


34. Апелляция комиссияси таркибига ўқувчини баҳолашда иштирок этмаган тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлими масъул ходими, ишлаб чиқариш таълими устаси ҳамда ўқитувчилар орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.


35. Баҳолаш натижасидан норози бўлган ўқувчилар ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилари баҳолаш натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида апелляция комиссиясига ёзма мурожаат этиши мумкин.


36. Апелляция комиссияси 24 соат ичида берилган шикоятларни кўриб чиқади. Бунда апелляция комиссияси ўқувчининг якуний назорат турида топширган ишига қўйилган баҳонинг тўғрилигини ўрганади ва унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади.

Қабул қилинган қарорда ўқувчининг якуний назоратдан ўтган ёки ўтмаганлиги кўрсатилади ҳамда ушбу қарор 24 соат ичида ўқувчига етказилиши лозим.


37. Апелляцияни кўриб чиқишда ўқувчи ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилари иштирок этишлари мумкин.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


38. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


39. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 3 декабрь, 48-сон, 927-модда











































Время: 0.0250
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск