язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Буйрук 2019 йил 1 январдан кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Адлия вазирининг 29.11.2018 й. 533-мҳ-сон "Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.11.2018 й. 3092-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.11.2018 й.

N 3092




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.11.2018 й.

N 533-мҳ


БУЙРУҒИ




Профессионал медиаторлар реестрини

шакллантириш   ва юритиш   тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Медиация тўғрисида"ги Қонунига асосан, БУЮРАМАН:


1. Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 январдан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.



Вазирнинг биринчи ўринбосари                                                    Н. Жўраев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 3 декабрь, 48-сон, 930-модда