язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Низом 2019 йил 1 январдан кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 29.11.2018 й. 3092-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 29.11.2018 й. 533-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 29 ноябрда 3092-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2018 йил 29 ноябрдаги

533-мҳ-сонли буйруғига

ИЛОВА



Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш

ва юритиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Медиация тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


профессионал медиатор - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан (бундан буён матнда махсус ўқув курси деб юритилади) ўтган, шунингдек Профессионал медиаторлар реестрига киритилган шахс ҳисобланади;


Профессионал медиаторлар реестри (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) томонидан юритиладиган профессионал медиаторлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган, доимий янгилаб туриладиган ягона маълумотлар базаси.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳудудий адлия органлари томонидан Реестр юритилишини мувофиқлаштириб боради.


3. Профессионал медиаторлар тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритилиши профессионал медиаторнинг мақомини расмий тасдиғи ҳисобланади ҳамда профессионал медиатор тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш ва бу ҳақда тегишли билдиришнома бериш орқали амалга оширилади.

Реестрни юритишда профессионал медиаторнинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.


4. Профессионал медиаторлар тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш учун тўлов ундирилмайди.


5. Реестр ҳар чоракда камида бир марта янгиланиши керак.



2-БОБ. РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


6. Шахс махсус ўқув курсидан ўтгандан сўнг ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Реестрга киритиш ҳақидаги ариза билан доимий яшаш жойидаги ҳудудий адлия органига мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

паспорт нусхаси;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тўлдирилган сўровнома;

махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси.


7. Ҳужжатлар тегишли ҳудудий адлия органига бевосита, почта алоқа бўлими орқали ёки электрон шаклда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда тақдим этилади.


8. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.


9. Ҳудудий адлия органи 15 иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатларга асосан ариза берувчининг Ўзбекистон Республикаси "Медиация тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддаси талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган ҳамда ариза берувчи кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, у Реестрга киритилади. Реестрга киритиш ҳудудий адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Ҳудудий адлия органи ариза берувчига Реестрга киритилганлиги тўғрисида билдиришнома юборади.


10. Ҳудудий адлия органи ҳужжатлар тегишли равишда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этилганда ёки ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёхуд ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси "Медиация тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаганда Реестрга киритишни рад этади.

Ҳудудий адлия органи ариза берувчига Реестрга киритишни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборади.



3-БОБ. РЕЕСТРНИ ЮРИТИШ


11. Реестр мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.


12. Реестрда профессионал медиаторлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

профессионал медиаторга берилган тартиб рақам;

Реестрга киритилган сана;

профессионал медиаторнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

профессионал медиаторнинг жойлашган ери ва алоқа боғлашга доир маълумотлари (телефон рақами, электрон манзили);

профессионал медиатор ихтисослашган медиация соҳаси;

профессионал медиатор медиация тартиб-таомилини амалга оширишга қодир бўлган тил ҳақидаги маълумотлар;

махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат реквизитлари;

Реестрдан чиқарилган сана;

қўшимча маълумотлар.


13. Реестрдаги маълумотлар ўзгарган ҳолларда профессионал медиатор уч иш кунида тегишли ҳудудий адлия органига хабарнома юбориши керак.

Ҳудудий адлия органи мазкур хабарнома асосида икки иш кунида Реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.


14. Профессионал медиатор қуйидаги ҳолларда Реестрдан чиқарилиши мумкин:

Реестрдан чиқариш тўғрисида ариза берганда;

вафот этганда;

доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетганда;

бир йилдан ортиқ муддат мобайнида у тўғрисида маълумот олиш имкони бўлмаганда, ҳудудий адлия органининг тегишли таркибий тузилмаси хулосасига кўра;

Ўзбекистон Республикасининг "Медиация тўғрисида"ги Қонуни 12-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлардан бири юзага келганда.

Профессионал медиаторни Реестрдан чиқариш ҳудудий адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Ҳудудий адлия органлари Реестрдаги маълумотларни даврий равишда, аммо ҳар чоракда камида бир марта янгилайди ҳамда умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборади.

Реестр Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


16. Адлия бошқармалари маълумотларнинг Реестрга тўғри, ўз вақтида киритилиши ва янгиланиб борилишига масъул ҳисобланади.


17. Профессионал медиатор Реестрга киритиш рад этилганлиги, ундан чиқарилганлигидан норози бўлса, белгиланган тартибда судга ариза билан мурожаат қилиши мумкин.


18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА






(ҳудудий адлия органининг номи)







(ариза берувчининг Ф.И.О. яшаш жойи)

Профессионал медиаторлар реестрига

киритиш ҳақида

АРИЗА

(фамилияси, исми, отасининг исми)

профессионал медиаторлар реестрига киритишни сўрайман.

Ихтисослашган медиация соҳаси:

.

Медиация тартиб-таомилини амалга оширишга қодир бўлган тил:

.

Боғланиш телефони:


(тўлдирилган санаси ва вақти)

(аризачининг имзоси)


(қабул қилинган санаси ва вақти)

(қабул қилган маъсул ходимнинг имзоси)





Низомга

2-ИЛОВА



Сўровнома

    

1.Фамилияси ____________________________________________________________________


Исми ___________________________________________________________________________


Отасининг исми _________________________________________________________________


2. Туғилган санаси: ________ йил "________" ______________________.


расм





3. Паспорт серияси _________ рақами ____________________________


Берилган санаси 20________ йил "______" _________________________.


Ким томондан берилган __________________________________________________________




4. Маълумоти: ___________________________________________________________________



қув юрти номи)

Тамомлаган йили ________________________________                      Диплом бўйича мутахассислиги ___________________________

Илмий даражаси, илмий унвони (агар мавжуд бўлса)

5. Меҳнат дафтарчасидан иш стажи ҳақидаги маълумотлар:

т/р

Ишга кириш санаси

Ишдан кетиш санаси

Иш жойи ва лавозими

1.




2.




...




Судланганлик ёки жиноий таъқиб ҳолати

7. Ўзига нисбатан муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида суднинг қарори мавжудлиги


8. Уй манзили:


9. Электрон почта манзили

10. Боғланиш телефони (код кўрсатилган ҳолда)

11. Сўровномадаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилигини тасдиқлайман.

Сўровнома тўлдирилган сана: 20_____ йил "_______" ___________________.

Шахсий имзо _________________________






Низомга

3-ИЛОВА



Профессионал медиаторлар

РЕЕСТРИ

Профес-

сионал медиаторга берилган тартиб рақам

Реестрга киритилган санаси

Профессионал медиаторнинг Ф.И.О.

Профессионал медиаторнинг жойлашган ери ва алоқа боғлашга доир маълумотлари (телефон рақами, электрон манзили)

Профес-

сионал медиатор ихтисос-

лашган медиация соҳаси

Профессионал медиатор медиация

тартиб-

таомилини амалга оширишга

қодир бўлган

тил ҳақидаги маълумотлар

Махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат реквизитлари

Реестрдан чиқарилган санаси

Қўшимча маълумотлар

1

2

2

3

4

5

6

7

8

000









000









000










Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 3 декабрь, 48-сон, 930-модда