ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта махсус таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2018 й. 971-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.2018 й.

N 971




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҲАРБИЙ МУСИҚА

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида кадрларни тайёрлашнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги ҳарбий оркестр жамоалари, шунингдек, бошқа оркестр ва бадиий жамоалар учун дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги йўналишида кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Белгилансинки:

а) академик лицейда:

"Дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги" таълим йўналиши бўйича таълим берилади;

мусиқа таълими ва ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида истисно тариқасида, мавжуд умумий ўрта таълим синфлари сақлаб қолинади;

ўқитиш умумий ўрта ҳамда ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартларининг ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади;

ҳар йилги қабул квотаси умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-синфини битирган 78 нафар ўқувчини ташкил этади;

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига академик лицейга кириш учун ўқувчиларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади;

б) академик лицей фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш, молиялаштириш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

в) ўқув-тарбия жараёни самарадорлигини оширишга методик ёрдам кўрсатиш, дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар, мультимедиа иловалари, синф журналлари, ўқувчиларнинг рейтинг дафтарчалари ва бошқа ҳужжатлар билан таъминлаш, шунингдек, педагог кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилади;

г) академик лицейни сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ихтисослаштирилган музика ва санъат академик лицейини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 16 декабрдаги 335-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 543-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси икки ой муддатда:

академик лицейнинг уставини тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

академик лицейга ажратилган маблағлар ва амалдаги ходимлар сони доирасида харажатлар сметасини ҳамда штат жадвалларини қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 ноябрь










































Время: 0.1427
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск