язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2018 й. 975-сон "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2018 й.

N 975



ЙЎЛ-ПАТРУЛЬ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ

ЙЎЛ  ҲАРАКАТИ  ҚАТНАШЧИЛАРИ  БИЛАН

ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ ҲАМДА МАХСУС

МОСЛАМАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШИ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларини ҳамда махсус мосламалардан фойдаланишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Низом 14-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошилари, 18-бандининг тўртинчи хатбоши 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 декабрь, 49-сон, 937-модда