ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 30.10.2018 й. 2018-12-сон "Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.11.2018 й. 1108-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.11.2018 й.

N 1108-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

30.10.2018 й.

N 2018-12


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция

воситачиси фаолияти тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларига,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2002 йил 7 февралдаги 2002-01-сон буйруғи (рўйхат рақами 1108, 2002 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 5-сон) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Бош директор                                                                Б. Атаханов






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция

воситачиси фаолияти тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг учинчи хатбошисидан "брокер деб хисобланади" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"номинал сақловчи сифатида ўз мижозларининг қимматли қоғозлари бўйича даромадларни тўлиқ ва ўз вақтида, шу билан бирга қимматли қоғозлар муомаладан чиқарилганда номинал қийматини олишда ёрдам кўрсатиши керак.".


3. 3-1-банднинг "ж" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ж) қимматли қоғозларга доир ўз номидан ва мижоз ҳисобидан амалга оширилган битимларнинг натижалари бўйича ҳисоботни шартномада келишилган муддатлар ва шаклда тақдим этади.".


4. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Брокерлик хизматларини амалга ошириш жараёнида, инвестиция воситачиси мижоз билан тузилган шартномага асосан уюшган савдоларда қимматли қоғозларни сотиб олиши ва сотиши учун ўз мижозларига пул маблағлари ва қимматли қоғозлар кўринишидаги карзни бериши мумкин.".


5. Қуйидаги мазмундаги 7-3-банд билан тўлдирилсин:

"7-3. Инвестиция воситачиси мижоз-норезидент билан тузилган шартномага асосан, қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш)да мижоз-норезидентнинг номидан ва ҳисобидан хорижий валюталарни сотиб олиш (сотиш) учун тижорат банкларига буюртмалар топширишга ҳақли.".


6. 12-банд куйидаги мазмундаги "ж" кичик банд билан тўлдирилсин:

"ж) депозитар тизимдаги ўз мижозлари тўғрисидаги маьлумотларни долзарблаштириш, шунингдек уч йил ва ундан ортиқ вақт мобайнида алоқага эга бўлмаган мижозлар билан ўзаро муносабатларни ўрнатиш чораларини кўришга мажбур.".


7. 14-банднинг "а" ва "б" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) қимматли қоғозларни сотиб олишга ва сотишга буюртмаларни савдолар тизимида ҳар куни эълон қилишга;

б) олдин эълон қилинган нархлар ва қимматли қоғозлар сонига мувофиқ, қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш таклифи билан мурожат қилган шахслар билан битим тузиш ва бундай операцияларни амалга оширишдан бош тортмасликка мажбурдир.".


8. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Диллер ўзининг веб-сайтида ва савдолар ташкилотчисининг веб-сайтида сотиб олинаётган ва (ёки) сотилаётган қимматли қоғозларнинг минимал ва максимал сонини эълон қилишга ҳақли.".


9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 3 декабрь, 48-сон, 931-модда










































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск