Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.1998 й. ПФ-1939-сон "Фонд бозорини янада ривожлантириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.03.1998 й.

N ПФ-1939


ФОНД БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ҲАМДА ДАВЛАТ МУЛКИ НЕГИЗИДА ТАШКИЛ

ЭТИЛГАН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Акциядорликка айлантирилаётган корхоналарнинг Ўзбекистон ва хорижий сармоядорларни жалб этишдан манфаатдорлигини ошириш, уларнинг техник қайта жиҳозланишини таъминлаш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда фонд  бозоридаги фаолиятини рагбатлантириш мақсадида:


1. Акциядорликка айлантирилаётган корхоналарнинг акциялари пакетларини Ўзбекистон Президентининг 1997 йил 31 мартдаги 1740 рақамли Фармонида белгиланган улушлари бўйича қуйидаги тартибда жойлаштирилсин:

меҳнат жамоаси акциялари пакети акциядорликка айлантирилаётган корхона тасарруфига берилади, жамоа аъзолари ўртасида тарқатилади ҳамда улар кўзлаган тартибда фойдаланилади;

давлатга тегишли акциялар пакети давлат мулкини бошқариш ваколатига эга бўлган орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ихтиёрида қолади;

эркин сотув ҳамда хорижий сармоядорларга сотишга мўлжалланган акциялар пакетлари Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда акциядорликка айлантирилаётган корхоналар томонидан биргаликда жойлаштирилади ва тарқатилади.


2. 1999 йил 1 январга қадар бўлган даврда эркин сотув ва хорижий сармоядорларга мўлжалланган акциялардан тушган маблаг (валюта ҳисобидаги тушумни ҳам ҳисобга олган ҳолда), истисно тарзида, тўлалигича (операция ҳаражатларидан ташқари) қайтармаслик имтиёзи билан, акциядорликка айлантирилаётган корхоналарга ўтказилади.  Бу маблаг солиққа тортилмайди ҳамда ундан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ренавация қилиш ва янгилаш бўйича қатъий мақсад йўлида фойдаланилади.

Акциядорлик жамиятларига айлантирилаётган корхоналарнинг эркин сотув ва хорижий сармоядорларга мўлжалланган акцияларни сотишдан тушган маблаглари махсус очиладиган махсус ссуда ҳисобларида жамланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига 1999 йил 1январга қадар бўлган даврда акциядорлик жамиятларига айлантирилаётган корхоналар билан биргаликда уларнинг эркин сотув ва хорижий сармояларга мўлжалланган акцияларини сотиш билан боглиқ барча масалаларни ҳал этиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси акциядорлик жамиятларининг акцияларни сотишдан ўз ихтиёрида қолган маблаглардан аниқ мақсадларда фойдаланиши устидан назорат қилсин. Бу маблаглардан кўзда тутилган мақсадларда фойдаланмаслик ҳоллари аниқланган тақдирда, улар республика бюджетига ўтказилади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларига айлантириш жараёнида пайдо бўлган акциялар янги эгаларига белгиланган тартибда сотилгунга қадар биринчи марта жойлаштирилган давлат мулки ҳисобланади;

акциядорлик жамиятлари томонидан дивидендларни ўтказиш, уларни тўлаш тўгрисида қарор қабул қилинган пайтдаги ҳолатига кўра, низом жамгармасининг бошлангич ҳажмига мувофиқ тарзда, мавжуд акцияларнинг тўла суммаси бўйича, акцияларнинг давлатга тегишли, лекин сотилмай қолган қисмини ҳам ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Қимматли қогозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар билан биргаликда 1998 йилнинг 1 чораги мобайнида акциядорлар рўйхатини улар олиши лозим бўлган дивидендларни тўлаш учун давлатга тегишли бўлган акциялар пакетларига мувофиқлаштирсинлар.


4. Ўзбекистон Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида  Хусусийлаштириш Инвестиция Фондлари (ХИФлар) фаолиятини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.Таклифда қуйидагилар ҳисобга олинсин:

ХИФларни бошқарувчи компанияларнинг молиявий барқарорлиги ҳамда уларнинг раҳбарлари профессионал даражасига талабчанликни ошириш;

ХИФларни бошқаришнинг тикланган кишилар доирасида концентрациялашуви ва ХИФлар активлари билан гайриқонуний операциялар ўтказилишига барҳам бериш.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва Давлат Солиқ қўмитаси бир ҳафта муддат ичида:

Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклиф киритсин;

амалдаги идоравий меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномаларни мазкур Фармон талабларига мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В. Чжен ҳамда Молия вазири Ж. Сайфиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов











































Время: 0.1503
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск