язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.11.2018 й. 971-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 ноябрдаги

971-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик

лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул

қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг (кейинги ўринларда академик лицей деб аталади) 5-синфига умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-синфини битирган ўқувчиларни (кейинги ўринларда номзод деб аталади) танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартибини белгилайди.


2. Номзоднинг билим савияси, касбий (ижодий) ва интеллектуал қобилияти, дунёқараши ва психологик жиҳатларини аниқлаш танлаб олишнинг асосий мақсади ҳисобланади.


3. Танлаб олишдан муваффақиятли ўтган номзодлар академик лицейга белгиланган квота доирасида қабул қилинади.


4. Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, шахсий ҳужжатлари йиғма жилди билан ишлаш, кириш имтиҳонларини ўтказиш, зарур материаллар ва ҳисоботларни тайёрлаш, ота-оналар мурожаатларини кўриб чиқиш ва бошқа ташкилий ишларни бажариш учун лицейда қабул комиссияси тузилади.


5. Қабул комиссияси таркиби ҳар йили 25 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан тасдиқланади.

Қабул комиссияси таркиби 7 нафардан кам бўлмаган тоқ сонда ташкил этилиб, унинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти (кейинги ўринларда Ҳарбий-техник институт деб аталади) вакиллари, академик лицей раҳбар ва педагог ходимлари киритилиши мумкин. Академик лицей директори қабул комиссияси раиси ҳисобланади.


6. Академик лицейга номзодларни танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тенг ҳуқуқлилик ва одиллик тамойиллари асосида, мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар номзодларни танлаб олиш жараёнида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.



2-БОБ. НОМЗОДЛАРДАН ҲУЖЖАТЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


7. Академик лицей раҳбарияти танлаб олишни сифатли ва ошкора ўтказиш мақсадида ҳар йили 1 апрелга қадар, оммавий ахборот воситалари орқали академик лицейга номзодлар танлаб олиниши ҳақида ташвиқот тадбирларини ташкил этадилар.


8. Қабул комиссияси номзодларнинг ҳужжатларини 1-20 июнь кунлари қабул қилади.


9. Танлаб олишда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши талаб этилади:

номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан академик лицей директори номига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;

номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

номзоднинг тиббий дафтарчаси (063 шакл);

6 дона 3х4 см ўлчамли рангли фотосурат;

номзоднинг ўқиш жойидан баҳолар табелининг нусхаси;

номзоднинг ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) паспортлари нусхалари.


10. Кириш имтиҳонлари 20-30 июнь кунлари ўтказилади.


11. Қабул комиссияси фаолияти давомида мурожаат этувчи фуқароларга маслаҳатлар бериб боради.



3-БОБ. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙГА НОМЗОДЛАРНИ

ТАНЛАБ ОЛИШ ВА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Академик лицейга номзодлар кириш имтиҳонларини ўтказиш орқали танлаб олинади.


13. Кириш имтиҳонларини ўтказиш учун материаллар академик лицей ҳамда Ҳарбий-техник институтнинг етакчи педагог ва психологлари томонидан умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


14. Кириш имтиҳонлари давлат, рус ва қорақалпоқ тилларида қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ белгиланган муддатларда ўтказилади.


15. Номзодлар билан қуйидаги кириш имтиҳонлари ўтказилади:

она тили (диктант);

математика (назорат иши);

ўқиш;

психологик синов (тест);

ижодий имтиҳон (мусиқа).


16. Кириш имтиҳонларига қуйидаги талаблар қўйилади:

она тили бўйича диктант матнининг ҳажми 110-120 сўздан иборат бўлади, диктантни ёзиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади;

математика бўйича назорат ишини ўтказиш учун номзодларга 4 та топшириқ (2 та мисол ва 2 та вазифа) берилади, уларни ечиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади;

ўқиш бўйича имтиҳонни ўтказиш учун номзодга матн тақдим этилади, ўқиш тезлиги бир дақиқага 70 сўздан кам бўлмаслиги керак;

психологик синов учун номзодларга 20 та тест саволлари берилади, уларни ечиш учун 45 дақиқа вақт ажратилади.

Ижодий имтиҳонни ўтказиш давомида номзоднинг ижро этиш усули, хотира, эшитиш қобилияти ва мустақил тайёрланган чиқиши баҳоланади. Ижодий имтиҳонни ўтказиш учун ҳар бир номзодга 15-20 дақиқа вақт ажратилади.


17. Номзодларга ижодий синовлар ўтказиладиган бинога ўзи билан мусиқа асбоби, ижодий ишни бажариш учун зарур анжом олиб киришларига рухсат этилади.


18. Номзодлар барча синовларнинг умумий натижаси кетма-кетлиги бўйича белгиланган квотага мувофиқ ўқишга қабул қилинади.


19. Бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолатларда, улар академик лицейга белгиланган квотадан ташқари қабул қилинади.


20. Кириш имтиҳонлари 100 баллик тизимда мазкур Низомнинг 4-иловасидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейга кириш учун имтиҳонларни умумий баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади.


21. Имтиҳонларга келмаган номзодлар билан такрорий имтиҳонлар ўтказилмайди.


22. Ўтказилган имтиҳонлар натижаларига мувофиқ тегишли қайдномалар, йиғилиш баённомаси, қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхатлари расмийлаштирилади, улар қабул комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва академик лицей муҳри билан тасдиқланади.


23. Академик лицей директори 3 июлга қадар Қабул комиссияси йиғилишининг баённомаси асосида номзодларни академик лицейга ўқувчилар сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.


24. Кириш имтиҳонларининг якуний натижалари академик лицей қабул комиссияси томонидан 5 июлгача эълон қилинади.


25. Кириш имтиҳонлари натижасидан норози бўлган номзодларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) академик лицей директори буйруғи билан тузиладиган аппеляция комиссиясига (кейинги ўринларда аппеляция комиссияси деб аталади) натижа эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун давомида аппеляция бериш ҳуқуқига эга.

Аппеляция 3 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.


26. Аппеляция комиссияси таркибига қабул комиссияси фаолиятида иштирок этмаган академик лицей ходимлари орасидан комиссия раиси ва тўрт нафар аъзо киритилади.


27. Номзоднинг аппеляциясини кўриб чиқишда номзод ва унинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) иштирок этиши мумкин.


28. Аппеляция комиссияси номзоднинг аппеляциясини кўриб чиқиб, унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади.


29. Аппеляция комиссияси тегишли қарорни қабул комиссиясига ва номзодга етказилишини таъминлайди.



4-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ ЎҚИШДАН

ЧЕТЛАТИШ


30. Ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейидан четлатиш мазкур Низомнинг 5-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


31. Ўқувчи академик лицейдан қуйидаги сабабларга кўра четлатилади:

соғлиғи туфайли (тиббий комиссиянинг хулосаси асосида);

ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ташаббусига кўра;

фанларни ўзлаштирмаслик, биринчи ёки иккинчи ярим йилликда (76 соат) узрли сабабларсиз дарс машғулотларида қатнашмаслик;

академик лицей уставида белгиланган ички тартиб қоидаларини қўпол равишда бузиш.


32. Ўқувчилар академик лицейдан академик лицей Педагогик кенгашининг қарорига мувофиқ академик лицей директорининг буйруғи билан четлатилади.


33. Академик лицей Педагогик кенгаши қарори асосида ўқишдан четлатилган ўқувчилар аввал ўқиган мактабига, ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда эса, мазкур ҳудуддаги бошқа мактабга қайтариб юборилади.


34. Узрли сабабларсиз дарс машғулотларида қатнашмаганлиги ва академик лицей уставида белгиланган ички тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун ўқишдан четлатилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумот уларни ўқишдан четлатиш тўғрисида буйруқ чиққан кундан бошлаб бир ҳафта муддатда тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга тақдим этилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


35. Мазкур Низомни қўллаш билан боғлиқ юзага келадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.


36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик

лицейига номзодларни танлаб олиш

ва ўқишга қабул қилиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


I босқич

Академик лицей директори

Танлаб олиш ўтказилиши ҳақидаги ташвиқот маълумотларини оммавий ахборот воситаларида ёритади ҳамда академик лицей веб-сайтига жойлаштиради.

1 апрелгача

  


  

II босқич

Академик лицей қабул комиссияси

Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади.

1-20 июнь


III босқич

Академик лицей қабул комиссияси

Имтиҳонларни ташкил этади.

20-30 июнь


IV босқич

Академик лицей директори

Номзодларни академик лицейга ўқувчилар сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

3 июлгача

V босқич

Академик лицей қабул комиссияси

Кириш имтиҳонларининг якуний натижаларини эълон қилади.

5 июлгача

  





Низомга

2-ИЛОВА





га


(директорнинг Ф.И.О.)

да


(номзоднинг ота-онаси яшаш жойи)



яшовчи


дан



(номзоднинг ота-онаси Ф.И.О.)


АРИЗА


Менга фарзандим _____________________________ нинг ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига ўқишга кириш учун расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман.

Академик лицейда таълим олиш шароитлари билан танишдим.

Фарзандим имтиҳонларни


тилида топширади.


(ўзбек, рус, қорақалпоқ)


Академик лицейнинг ички тартиб қоидалари ва белгиланган барча талабларини бажаришига ваъда бераман.






(номзоднинг ота-онаси Ф.И.О.)


(имзо)


20___ йил "____" _____________






Низомга

3-ИЛОВА



СЎРОВНОМА







Номзоднинг Ф.И.О. _____________________________________________________________________


________________________________________________________________________________________


________________________________________________________________________________________


Туғилган санаси _________________________________________________________________________


Туғилган жойи __________________________________________________________________________


Миллати ________________________________________________________________________________


Уй манзили _____________________________________________________________________________


________________________________________________________________________________________


Телефон рақами  ________________________________________________________________________


Мактаб рақами ва манзили_______________________________________________________________

3х4 см

ўлчамли

рангли расм


Яқин қариндошлар ҳақида маълумотлар

Яқин қариндошлар

Ф.И.О.

Туғилган жойи ва санаси

Иш жойи ва лавозими

Яшаш жойи

Изоҳ




































(номзоднинг ота-онаси Ф.И.О.)


(имзо)


20___ йил "____" _____________






Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик

лицейга кириш учун имтиҳонларни умумий

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Топшириқларни бажариш

Максимал балл

1

Она тили (диктант):

15

1.1

мутлақо хатосиз ёзилган диктант, битта орфографик ёки битта пунктуацион хатога йўл қўйилган

13-15

1.2

диктант иккита орфографик ва иккита пунктуацион хатолар билан ёзилган, хатолар нисбати ўзгарганда уларнинг умумий миқдори тўрттадан ошмаслиги лозим

10-12

1.3

диктант тўртта орфографик ва тўртта пунктуацион хатолар билан ёзилган, хатолар нисбати ўзгарганда уларнинг умумий миқдори саккизтадан, аммо орфографик хатоларнинг миқдори олтитадан ошмаслиги лозим

7-9

1.4

диктант еттита орфографик ва еттита пунктуацион хатолар билан ёзилган

4-6

1.5

диктант тўққизта орфографик ва тўққизта пунктуацион хатолар билан ёзилган

1-3

1.6

диктант ўнта ва ундан ортиқ орфографик ҳамда ўнта ва ундан ортиқ пунктуацион хатолар билан ёзилган

0

2

Математика (назорат иши):

15

2.1

барча вазифалар ва мисоллар хатосиз бажарилган, 1 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

13-15

2.2

2 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

10-12

2.3

3 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

7-9

2.4

битта вазифани бажаришда хатоларга ёки 4 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

4-6

2.5

иккита вазифани бажаришда хатоларга ёки 5 та ҳисоблашга оид хатога йўл қўйилган

1-3

2.6

барча вазифалар ва мисоллар бажарилмаган

0

3

Ўқиш:

10

3.1

бир дақиқада 70 та ва ундан ортиқ сўз

10

3.2

бир дақиқада 60-65 сўз

7-9

3.3

бир дақиқада 50-55 сўз

4-6

3.4

бир дақиқада 40-45 сўз

1-3

3.5

бир дақиқада 40 сўздан кам

0

4

Психологик тест

20

4.1

Ҳар бир тўғри жавоб учун

1

5

Ижодий имтиҳон (мусиқа):

40

5.1

Ижро этиш усули (ритм):

10

5.1.1

усулни берилган темпда аниқ даражада такрорлаш

8-10

5.1.2

усулни берилган темпда етарли даражада такрорлаш

5-7

5.1.3

усулни берилган темпда ноаниқ даражада такрорлаш

1-4

5.1.4

усулни берилган темпда такрорлай олмаслик

0

5.2

Хотира:

10

5.2.1

узун ва қисқа мусиқа бўлакларини аниқ такрорлаш

8-10

5.2.2

узун ва қисқа мусиқа бўлакларини етарлича такрорлаш

5-7

5.2.3

узун ва қисқа мусиқа бўлакларини ноаниқ такрорлаш

1-4

5.2.4

узун ва қисқа мусиқа бўлакларини такрорлай олмаслик

0

5.3

Эшитиш қобилияти:

10

5.3.1

фортепианода ижро этилган товушни ва товуш сонини аниқ даражада топиш

8-10

5.3.2

фортепианода ижро этилган товушни ва товуш сонини етарли даражада топиш

5-7

5.3.3

фортепианода ижро этилган товушни ва товуш сонини ноаниқ топиш

1-4

5.3.4

фортепианода ижро этилган товушни ва товуш сонини топа олмаслик

0

5.4

Мустақил тайёрланган чиқиш:

10

5.4.1

қўшиқни соф ва аниқ оҳангда куйлаш

8-10

5.4.2

қўшиқни етарли оҳангда куйлаш

5-7

5.4.3

қўшиқни ноаниқ оҳангда куйлаш

1-4

5.4.4

қўшиқни куйлай олмаслик

0

Жами:

100





Низомга

5-ИЛОВА



Ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган

мусиқа академик лицейидан четлатиш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари



I босқич

Академик лицей Педагогик кенгаши

Ўқувчи академик лицейдан қуйидаги сабабларга кўра четлатилади:

соғлиғи туфайли (тиббий комиссиянинг маълумотномаси асосида);

ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ташаббусига кўра;

фанларни ўзлаштирмаслик, биринчи ёки иккинчи ярим йилликда (76 соат) узрли сабабларсиз дарс машғулотларида қатнашмаслик;

академик лицей уставида белгиланган ички тартиб қоидаларини қўпол равишда бузиш.

Ўқув йили давомида



II босқич

Академик лицей директори

Педагогик кенгашнинг қарорига мувофиқ ўқувчини академик лицейдан четлатиш юзасидан буйруқ чиқаради.

3 кун

III босқич

Академик лицей

Ўқишдан четлатилган ўқувчини аввал ўқиган мактабига қайтариб юборади.

Буйруқ чиққан кундан бошлаб

  

IV босқич

Академик лицей

Узрли сабабларсиз дарс машғулотларида қатнашмаганлиги ва академик лицей уставида белгиланган ички тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун ўқишдан четлатилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга тақдим этади.

Буйруқ чиққан кундан бошлаб бир ҳафта муддатда



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 ноябрь