ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Мактабгача таълим ташкилотининг кузатув кенгаши ҳақидаги Намунавий низом (АВ томонидан 03.12.2018 й. 3094-сон билан рўйхатга олинган Мактабгача таълим вазирининг 21.11.2018 й. 2-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 3 декабрда 3094-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

мактабгача таълим вазирининг

2018 йил 21 ноябрдаги

2-мҳ-сонли буйруғига

ИЛОВА



Мактабгача таълим ташкилотининг

кузатув кенгаши ҳақидаги

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


Мазкур Намунавий низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти кузатув кенгашининг (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) мақсади, вазифалари, ваколатлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат мактабгача таълим ташкилотларига (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) татбиқ этилади.

Мазкур Низом нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари учун тавсиявий хусусиятга эга.


2. Кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди ва давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Кенгаш ташкилотни бошқаришда стратегик орган ҳисобланади.

3. Кенгашнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

ташкилотнинг устувор вазифаларини белгилаш;

туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими (бундан буён матнда ҳудудий бўлим деб юритилади) томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти директорини сайлаш;

ташкилотнинг мақсадлари ва вазифаларини ҳамда уларга эришиш режаларини тасдиқлаш;

ташкилотда амалга оширилиши белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва мақсадли кўрсаткичларга эришилиши устидан назорат олиб бориш.

4. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек ташкилотнинг Устави ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.


2-БОБ. КЕНГАШНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


5. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ҳудудий бўлим томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан ташкилот директорини сайлаш, шунингдек уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритиш;

ташкилотни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;

ташкилот директорининг ушбу ташкилот фаолиятини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, молия-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет маблағларидан, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

ташкилотнинг йиллик молиявий режаларини, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва ташкилот мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан аукциондаги бошланғич нархни ташкилот директорининг иштирокида танишиб чиқиш ва таклифлар бериш;

ташкилот директорининг ва бошқа ходимларининг фаолиятига тааллуқли ижтимоий сўровлар ўтказиш;

ташкилотда тарбияланувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни яхшилаш бўйича ота-оналар, жамоатчилик ташкилотлари ва ҳомийлар билан ҳамкорлик қилишда амалий ёрдам кўрсатиш;

ташкилотни ривожлантиришга доир устувор йўналишларни белгилаш бўйича таълим ташкилоти директорининг дастур ва режалари юзасидан ҳудудий бўлимга таклифлар киритиш;

ташкилотнинг ходимларини рағбатлантириш бўйича ҳудудий бўлимга таклифлар бериш.

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга ошириши мумкин.


3-БОБ. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ТАРКИБИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


6. Ташкилотда болаларнинг сифатли таълим олишлари, уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкилот директорига кўмаклашиш учун ҳар бир ташкилотда Кенгаш ташкил этилади.

7. Кенгаш 11 кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда тузилади. Бунда, Кенгаш таркибига ташкилотнинг педагоглари орасидан 2 нафар, тарбиячи ёрдамчилари орасидан 2 нафар, ташкилот маъмуриятидан 1 нафар, тегишли ҳудудий бўлимдан 1 нафар, жамоат ташкилотлари ва ҳомийлар орасидан 2 нафар ҳамда ҳар бир гуруҳида тарбияланувчиларнинг ота-оналаридан камида 3 нафар, аъзо киритилади.

Кенгаш аъзоларининг сони чекланмайди.

8. Кузатув кенгаши ҳар бир гуруҳдаги тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўринини босувчи шахслар, педагоглар, тарбиячилар ёрдамчилари, ташкилот маъмурияти, ҳудудий бўлим ходимлари орасидан шакллантирилади.

9. Кенгашнинг биринчи йиғилишида иштирок этаётган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали Кенгаш раиси ва котиби сайланади. Бунда, Кенгаш раиси ва котиби Кенгаш аъзоси ҳисобланганота-оналар орасидан сайланади.


10. Кенгаш таркиби 3 йил муддатга сайланади. Бунда Кенгаш таркиби ҳар ўқув йили бошида кўриб чиқилиши мумкин.


11. Кенгаш аъзоларининг сайлашда ташкилотда тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (улардан бири) иштирок этиши мумкин.

12. Кенгаш аъзолари ташкилот тарбияланувчилари ота-оналарининг умумий йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.

13. Кенгаш аъзоси этиб сайланган ота-оналарнинг фарзандлари ташкилотда тарбияланувчилар қаторидан чиқарилганда, кенгашнинг ушбу аъзоси кенгаш аъзолари қаторидан чиқарилади ва унинг ўрнига ота-оналар орасидан бошқа аъзо сайланади.

14. Ташкилот маъмурияти ходимлари, педагоглар, тарбиячилар, тарбиячи ёрдамчилари Кенгашга яширин овоз бериш орқали сайланади ва ташкилот педагогик кенгашининг қарори билан тасдиқланади.

15. Кенгаш аъзолигига ҳудудий бўлим вакили тегишли ҳудудий бўлим бошлиғининг буйруғи билан тайинланади.

16. Ташкилотнинг директори ёки унинг ўринбосарлари, шунингдек уларнинг яқин қариндошлари Кенгаш аъзолари сифатида сайланишига йўл қўйилмайди.

17. Кенгаш аъзоси Кенгашнинг йиғилишларида сурункали 3 марта узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда, у Кенгаш аъзолари таркибидан чиқарилади.



4-БОБ. КЕНГАШ ЙИҒИЛИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ


18. Кенгашнинг биринчи йиғилиши ташкилот директори томонидан ташкиллаштирилади ва ўтказилади.

19. Кенгаш ҳар чоракда камида бир марта йиғилади.


20. Кенгаш йиғилиши баённома билан расмийлаштирилади.


21. Кенгаш йиғилишида унинг умумий аъзоларидан 60 фоизи иштирок этганда Кенгаш қарор қабул қилиши мумкин.


22. Кенгаш ўз фаолиятини дахлсизлик, ошкоралик, шаффофлилик, адолатлилик тамойилларига мувофиқ амалга оширади.


23. Кенгаш қарорлари аъзоларнинг тенг ҳуқуқлилиги асосида оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


24. Кенгаш йиғилишларига Кенгаш раиси раислик қилади.


25. Кенгаш раиси ўз ваколатини вақтинча бажариш имконияти бўлмаган ҳолларда (хизмат сафари, таътил ва касаллик даврида), унинг вазифасини бажариш Кенгаш аъзоларидан бирига вақтинча юклатилади. Бунда, ташкилот ва ҳудудий бўлим ходимларига юклатилиши мумкин эмас.

26. Кенгаш йиғилишида ташкилот директори ёки унинг ўринбосарлари кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.

27. Кенгаш йиғилишлари мазкур Низом талабларига мувофиқ ташкиллаштирилиши ва ўтказилиши ҳамда ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ расмийлаштирилиши учун Кенгаш раиси масъул ҳисобланади.


28. Кенгаш йиғилиши ўтказилишидан камида 10 кун олдин йиғилиш ўтказиладиган кун, вақти, жойи ва муҳокама этиладиган масалалар ҳақида Кенгаш аъзолари хабардор қилиниши лозим. Кенгаш аъзоларини хабардор қилиш учун Кенгаш раиси масъул ҳисобланади.


29. Ташкилот раҳбари Кенгаш йиғилишларини ўтказиш ва унинг ишини ташкил қилиш (ҳужжатларни расмийлаштириш ва сақлаш учун зарур бўлган хона, ташкилот фаолияти билан боғлиқ маълумотлар ва канцелярия жиҳозлари) учун масъул ҳисобланади.

30. Кенгашнинг фаолияти бўйича маълумотларни ҳар чоракда ташкилотнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида ёки муассасанинг барча кўриши мумкин бўлган жойига жойлаштириш тавсия этилади.

31. Кенгаш йиғилишлари ўтказилганлиги ҳақидаги баённомалар Кенгаш йиғилиши ўтказилган кундан бошлаб 3 кундан кўп бўлмаган муддатда ҳудудий бўлимга тақдим этилиши лозим.


5-БОБ. КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚ ВА ВАКОЛАТЛАРИ


32. Кенгаш ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ташкилотнинг тегишли даврдаги фаолияти бўйича ташкилот директоридан маълумотлар сўраш ва олиш;

ташкилотнинг молиявий ҳисоботлари билан танишиш;

ҳомийлик ва хайрия маблағларининг кирим қилиниши ва сарфланиши ҳақидаги маълумотлар билан танишиш;

ташкилот педагог ходимларининг шаъни, қадр-қиммати, обрўсини ҳимоя қилиш бўйича таклифлар киритиш.


6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


33. Кенгашнинг фаолиятига ташкилот директори, ҳудудий бўлим, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотларнинг аралашувига йўл қўйилмайди.

34. Ташкилотда тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан ташкилот директори, Кенгаш аъзолари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.

35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


36. Кенгаш раиси, котиби ва аъзолари жамоатчилик асосида амалга оширадиган кузатув кенгашидаги фаолияти юзасидан интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.


37. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 декабрь, 49-сон, 938-модда








































Время: 0.1520
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск