язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Таълим/ Мактабгача таълим вазирининг 21.11.2018 й. 2-мҳ-сон "Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.12.2018 й. 3094-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.12.2018 й.

N 3094




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

21.11.2018 й.

N 2-мҳ


БУЙРУҒИ




Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши

ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           А. Шин



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 декабрь