язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат кадастрлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2018 й. 977-сон "Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2018 й.

N 977



ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ

ИШЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ҚАРОРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахсларга рухсат бериш тартиб-таомолларини амалга оширишнинг шаффоф механизмларини белгилаш йўли билан қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни беришни амалга оширади.


2. Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни бериш тартиби ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб амалга киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бир ой муддатда:

ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарорнинг мақсади, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг ёритиш бўйича тадбирларнинг ташкил қилинишива ўтказилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 декабрдаги

977-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

баъзи қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги низомда:


а) 6-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни берган ҳолда геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш";


б) 7-банднинг тўртинчи хатбошидаги "назорат қилиш" сўзлари "экспертиза қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) 1-илова (Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати)нинг "Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришга ваколатли орган" устуни 143-позициясидаги "Ергеодезкадастр" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига 1-илова рус тилидаги матнда берилган).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 декабрь