ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар / Бошқа давлат фондлари /

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.12.2018 й. 979-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 декабрдаги

979-сон қарорига

1-ИЛОВА



Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий ва

илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш

Президент жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек, Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини баҳолаш, танлаб олиш ва тижоратлаштириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - илмий ва илмий-техник фаолият натижаларининг эгаси ва (ёки) ишлаб чиқувчиси;


тижоратлаштириш - илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, технологик иш ҳамда инновацион ишланмалар натижаларини иқтисодий айланмага (фуқаролик муомаласи)га киритиш;


илмий-техник ва/ёки инновацион тижорий лойиҳа - илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, технологик иш ҳамда инновацион ишланмалар натижаларини татбиқ қилиш ва тижоратлаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплекси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади);


тижорат ташкилоти (стартап-компания) - илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш учун, шу жумладан, давлат илмий ва олий таълим муассасалари ҳамда тижорат банклари иштирокида тузилган, ривожланиш босқичидаги (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) юридик шахс;


коллегиал орган - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъати;


ишчи орган - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Тижоратлаштириш ва илмий технология, ишланмалар трансфери бошқармаси.


3. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) ҳузурида юридик шахс шакллантирилмаган ҳолда тузилади.


4. Жамғарма маблағларини жамғариб бориш Вазирликнинг унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган махсус ҳисобрақамида амалга оширилади.


5. Ушбу Низом талаблари Жамғарма маблағлари ҳисобидан илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш тартибига татбиқ этилади.




2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


6. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

грантлар ва халқаро молиявий институтлар ҳамда бошқа хорижий донорлар кредитлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


7. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

илмий, илмий-техник ва инновацион фаолият натижаларини татбиқ этиш, шунингдек, кейинчалик серияли ишлаб чиқариш учун инновацион маҳсулотнинг тажриба-саноат партияларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштиришда иштирок этиш;

юқори технологик тадбиркорлик стартап-лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш орқали амалий натижалар олишга қаратилган илмий, илмий-техник ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш;

таъсисчиларидан бири устав фондга ўз улуши сифатида интеллектуал мулк объектини ёки тайёр технологияни киритиш орқали янги тузилаётган тижорат ташкилотининг устав капиталига инвестиция қилиш мақсадида лойиҳаларни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш.


8. Вазирлик Жамғарма маблағларининг тасарруфчиси ҳисобланади.


9. Жамғарма лойиҳаларни молиялаштиришни (биргаликда молиялаштиришни) тижорат банклари томонидан қайтармаслик шарти билан пул маблағлари ажратиш орқали амалга оширади.


10. Жамғарма маблағларидан ушбу Низомнинг 7-банди тўртинчи хатбошида кўрсатилган мақсадлар учун фойдаланиш ҳолатида тижорат банклари пул маблағларини янги тузилаётган тижорат ташкилотлари устав капиталига йўналтиради.


11. Лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этаётган тижорат банклари Вазирликка ҳар чоракда Жамғарма маблағларидан фойдаланганлиги тўғрисида маълумотлар тақдим қилиб боришлари шарт.


12. Тижорат банклари пул маблағларининг ишлатилмаган қисмини Жамғарма ҳисобрақамига қайтарилишини таъминлашлари шарт.


13. Жамғарма ҳисобрақамларида календарь йил охирида қолдиқ бўлиб қолган пул маблағларини ҳисобдан чиқариб юбориш мумкин эмас, улар бюджетдан ташқари ҳисобрақамларида ҳисобга олиб борилади.



4-БОБ. ЛОЙИҲАЛАРНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


14. Лойиҳа кўриб чиқилиши учун ариза берувчи Вазирликка ёзма мурожаат қилади ва ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ рўйхатдаги зарур ҳужжатларни тақдим этади.


15. Ишчи орган беш иш куни давомида ўрганиб чиқишни ҳамда 1-иловада кўрсатилган зарур ҳужжатлар рўйхати билан бирга ариза берувчилар томонидан тақдим қилинган лойиҳаларнинг мавзуларга мувофиқлиги бўйича дастлабки таҳлилни амалга оширади, ушбу Низомнинг 26-бандида белгиланган талабларга мувофиқ дастлабки танловни ўтказади ва уларни тижорат банкларига кўриб чиқиш учун йўналтиради.

Лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ёки ишчи гуруҳ фаолиятига жавобгар ҳисобланган вазир ўринбосари имзолаган хат билан бирга тижорат банкларига юборилади.


16. Лойиҳа бўйича ариза берувчи ҳужжатларда тақдим қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавоб беради.


17. Тижорат банклари беш иш куни мобайнида Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштиришга мўлжалланган лойиҳалар бўйича мустақил экспертиза ўтказади.


18. Тижорат банклари лойиҳалар экспертизаси натижаларига кўра ажратиладиган пул маблағларининг миқдорини белгилайди ҳамда лойиҳанинг Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштиришга қарор қилиниши бўйича ёки лойиҳани молиялаштириш рад этилишининг аниқ сабабларини, шунингдек, уларни бартараф этиш чоралари ва муддатларини илова қилган ҳолда асосли хулоса тақдим этадилар.


19. Зарурий ички тартиб-таомиллардан ўтказилгандан сўнг лойиҳа маъқулланган тақдирда тижорат банки Жамғарма маблағи ишлатилиши орқали лойиҳага молиялаштириш очилганлиги бўйича асосланган хулосасини илова қилган ҳолда аризани Вазирликка киритади.

Буюртманома тижорат банкининг махсус бланкасида расмийлаштирилади ҳамда тижорат банкининг ваколатли шахси томонидан имзоланади.


20. Пул маблағлари ажратилиши учун асослар етарли даражада эмас деб топилган тақдирда, тижорат банклари томонидан ариза берувчига ва ишчи органга рад этилиш сабаблари келтирилган ҳолда рад этиш ҳақида ёзма хабарнома юборилади.


21. Коллегиал орган беш иш кун давомида ариза ҳамда унга илова қилинган тижорат банки хулосасини кўриб чиқади.


22. Буюртманома ҳамда тижорат банки хулосасини кўриб чиқиш натижаларидан келиб чиқиб коллегиал орган лойиҳани Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш ёки молиялаштиришни рад этиш бўйича қарор қабул қилади.

Коллегиал орган қарори унинг раиси томонидан тасдиқланадиган мажлис баёни тарзида расмийлаштирилади.


23. Лойиҳаларни Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш бўйича қарорлар ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида қабул қилинади.


24. Ишчи орган коллегиал орган баёни расмийлаштирилган кундан бошлаб икки кун ичида қарор қабул қилинганлиги ҳақида ариза берувчи ҳамда тегишли тижорат банкини хабардор қилади.


25. Коллегиал орган томонидан ижобий қарор қабул қилингандан кейин тижорат банки уч иш куни давомида буюртманомада ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадлар учун маблағ ажратиш бўйича Вазирлик билан келишув тузади.



5-БОБ. БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА

ЛОЙИҲАЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ


26. Қуйидагилар баҳолашнинг ва лойиҳаларни танлаб олишнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

таклиф қилинаётган маҳаллий ҳамда чет эл лойиҳасининг долзарблиги - замонавий муаммолар ва масалаларга ечим топа олиши учун лойиҳада акс этган ғоянинг қиймати баҳоланади;

лойиҳанинг инновацион йўналтирилганлиги - таклиф этилишига кўра лойиҳада янги, сайқаллаштирилган, олдин республикада қўлланилмаган технологиялар ва (ёки) ташкилий принциплардан фойдаланилган бўлиши керак, шунингдек, янги, олдин республикада ишлаб чиқарилмаган маҳсулотни ишлаб чиқариш (ёки яратиш), шунингдек, янги хизмат кўрсатиш кўзда тутилган бўлиши шарт;

лойиҳанинг эриша оладиган натижадорлик кўрсаткичи - лойиҳа натижаларига эришишга қаратилган масалаларни ечиш учун таклиф этилаётган услуб ва йўлларнинг мавжуд, асосли ҳамда етарли эканлиги баҳоланади;

бозорда маҳсулотга талабнинг мавжудлигини баҳолаш - маҳсулотнинг бозор талаби ҳамда тижорат истиқболлари баҳоланади;

лойиҳанинг тижоратлаштириш истиқболлари - келажак маҳсулоти татбиқ этилиш ва бозорга чиқиш, муайян истеъмолчи томонидан қабул қилиниш истиқболига эга бўлиши шарт;

лойиҳанинг салоҳиятли рақобат устунлигини баҳолаш - истеъмолчи учун маҳсулот/технологиянинг унинг амалдаги аналогига нисбатан устунлиги мавжудлиги каби муҳим хусусиятлари баҳоланади;

лойиҳанинг инвестицион жозибадорлиги - қўшимча фойда келтирувчи ҳамда қўйилган сармоянинг ўзини қоплай олмаслик таваккалчилигини камайтирувчи мақбул инвестицион ва инновацион шартлар ва қулайликлар жамланмаси;

лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги - унинг бевосита иштирокчилари учун лойиҳанинг амалга оширилишидан келган молиявий натижаларни ҳам ўз ичига олган ҳолда иқтисодий самарадорлиги, шунингдек, лойиҳа амалга оширилиши натижасида ҳосил бўлган молиявий оқибатларни акс эттирувчи бюджет самарадорлиги.


27. Зарурат бўлганда ишчи орган ариза берувчидан лойиҳанинг дастлабки танлови учун қўшимча маълумот сўраш ҳуқуқига эга.


28. Ишчи орган лойиҳаларни мустақил баҳолашни ўтказиш учун мустақил экспертлар, мутахассислар ҳамда олимларни жалб этишга ҳақли.


29. Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирилувчи илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини баҳолаш ҳамда танлаб олиш тартиби ушбу Низомнинг 2-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



6-БОБ. ЛОЙИҲАЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ

МОНИТОРИНГИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


30. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ижросининг бориши мониторинги тижорат банклари, ишчи орган, тегишли (тармоқ) вазирликлари, идоралари ва бошқа ташкилотлар томонидан таъминланади.


31. Мониторинг қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш;

давлат бошқарув органлари, лойиҳаларнинг бошқа иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган масалаларнинг ўз вақтида ечимини топиш юзасидан жавобгарликни ошириш;

барча босқичларида лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва ўрганиш, шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўриш;

лойиҳаларни уларни амалга ошириш бўйича тасдиқланган ҳажм ва муддатларга қатъий амал қилган ҳолда ўз вақтида молиялаштиришни таъминлашни назорат қилиш.


32. Лойиҳалар ташаббускорлари ҳар чоракда лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши ҳамда эришилган натижалар бўйича ишчи органга ахборот тақдим этади.


33. Мониторинг натижалари ҳар чоракда Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.



7-БОБ. ИЛМИЙ ВА ИЛМИЙ-ТЕХНИК ФАОЛИЯТ

НАТИЖАЛАРИНИ ТИЖОРАТЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ


34. Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш қуйидаги тарзда амалга оширилади:

Илмий ва илмий-техник фаолият ишланмаларининг натижаларини қўллаш орқали яратилган (бажарилган, кўрсатилган) маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш ёки ушбу натижалардан шартнома асосида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

тижорат ташкилоти тузиш натижасида устав фондига таъсисчилардан бири ўз улуши сифатида интеллектуал мулк объектини ёки тайёр технологияни киритувчи муаллиф (муаллифлар) ҳисобланган жисмоний ва юридик шахслар бўлиши мумкин;

яратилган интеллектуал мулк объектларини учинчи шахсга эгалик ҳуқуқини ўтказишда ҳамда лицензион шартномалар тузиш орқали ушбу объектлардан фойдаланишни тақдим қилиш, шу билан бирга, ушбу ҳуқуқлар эгалари томонидан уларни кейинчалик тижоратлаштириш шарти билан;

қонунчиликда назарда тутилган бошқа усуллар билан.


35. Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларига эгалик ҳуқуқи эгалари ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган барча усуллар орқали уларни тижоратлаштириш учун фойдаланишга ҳақлидир.


36. Давлат илмий ва олий таълим муассасаларига, шу билан бирга бошқа шахслар билан биргаликда фаолияти илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини амалий қўллаш (тижоратлаштириш)дан иборат бўлган тижорат ташкилотлари (стартап-компаниялар) тузишга рухсат берилади.


37. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган илмий ва илмий-техник фаолият натижасида илмий ва илмий-техник фаолият субъеклари томонидан олинган интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқ давлатнинг илмий ва олий таълим, шунингдек, давлат бошқа муассасалари номидан, агар интеллектуал мулк объектлари муаллиф (муаллифлари) билан тузилган шартномаларда бошқача кўзда тутилмаган бўлса, давлатга тегишли бўлади.


38. Давлат илмий ва олий таълим муассасалари томонидан илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштиришни амалга оширувчи тижорат ташкилоти устав капиталига улуш сифатида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ қўйилиши мумкин.


39. Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштиришни амалга оширувчи тижорат ташкилоти тузилганлиги ҳақида хабарнома унинг таъсисчилари томонидан у давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб етти иш куни ичида Вазирликка юборилади.


40. Илмий ва илмий-техник фаолиятнинг бошқа субъектлари томонидан илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштиришни амалга оширувчи тижорат ташкилоти устав капиталига улуш сифатида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ билан бир қаторда бошқа мулклар ҳам киритилиши мумкин.


41. Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларидан фойдаланиш орқали ҳамда ушбу натижаларга бўлган мутлақ ҳуқуқларни тасарруф этишдан келган даромад давлат илмий ва олий таълим муассасаларининг мустақил тасарруфига ўтади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


42. Тижорат банклари ва Жамғарма маблағлари олувчилари Жамғарма тақдим этган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


43. Вазирлик Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишнинг доимий мониторингини белгиланган тартибда юритади.


44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Лойиҳани экспертизадан ўтказиш учун

тақдим қилинадиган зарур ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

  

Юридик шахслар учун

Жисмоний шахслар учун

I. Қуйидагилардан таркиб топган лойиҳани кўриб чиқиш

учун расмий хат/буюртманома:

1.1. Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси.

1.2. Манзили (почта манзили).

1.3. Алоқа учун маълумотлар: тел., факс, e-mail, веб-сайт.

1.4. Раҳбарнинг Ф.И.О. ва лавозими.

1.5. Банк реквизитлари.

1.1. Ариза берувчининг паспорти нусхаси.

1.2. Касбга оид маълумотлари (касби, мутахассислиги, илмий даражаси ва илмий унвони (агар мавжуд бўлса) ва бошқалар).

1.3. Алоқа учун маълумотлар: тел., факс, e-mail, веб-сайт.

II. Лойиҳанинг бизнес-режаси

2.1. Умумий бўлим (резюме).

2.2. Ташкилотнинг тавсифи.

2.3. Маҳсулот (хизмат) тавсифи.

2.3.1. Лойиҳа қиймати.

2.4. Буюртмалар портфели ва сотиш бозорларининг мавжудлиги.

2.4.1. Товар (хизмат) истеъмолчиси.

2.4.2. Эҳтиёж (ой, чорак ва йил).

2.5. Бозор таҳлили (товар, нарх шаклланиши, реклама ва бошқалар).

2.6. Ишлаб чиқариш режаси (хомашё, материаллар, бутловчи қисмлар, асбоб-ускуна тури ва ишлаб чиқарилган мамлакат).

2.7. Фойда прогнози (сотиш ҳажми, даромад ва харажатлар баланси, пул тушумлари прогнози).

III. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши

3.1. Тузилмавий режа (барча асосий холатлар ва бўлимлар резюмеси).

3.2. Лойиҳани амалга ошириш шартлари (лойиҳани ишлаб чиқувчилар (муаллифлар), лойиҳа бўйича асосий маълумотлар).

3.3. Бозор ва ишлаб чиқариш қуввати (бозордаги талаб, сотиш прогнози, ишлаб чиқариш қуввати ва бошқалар).

3.4. Ишлаб чиқаришнинг моддий ресурслари (хомашё ва материаллар, ресурсларга бўлган эҳтиёж, йиллик харажатлар ҳисоб-китоби, шу жумладан маҳаллий ва импорт қилинадиган моддий ресурслар ва бошқалар).

3.5. Жойлашган манзил ва ҳудуд (асосий воситаларни жалб қилиш ёки ер участкасини ижарага олиш харажатлари ҳисоб-китоби ва бошқалар).

3.6. Лойиҳалаш-конструкторлик ҳужжатлари (ташкилотнинг фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган ишлаб чиқариш технологияси ва асбоб-ускуналар, объектлар ва бошқалар).

3.7. Ташкилотнинг ташкилий тузилмаси.

3.8. Меҳнат ресурслари (меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёж ва меҳнат ресурсларига йиллик харажатлар ҳисоб-китоби, шу жумладан қўшимча харажатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси харажатлари ва бошқалар).

3.9. Лойиҳани амалга ошириш муддатлари (лойиҳани бажариш жадвали).

3.10. Лойиҳани амалга ошириш харажатлари сметаси.

3.11. Молиявий ва иқтисодий баҳолаш (молиялаштириш манбалари ва шартлари тўғрисида маълумотлар, ишлаб чиқариш сарф-харажатлари ҳажми тўғрисида маълумотлар, пул оқимлари тўғрисида маълумотлар, лойиҳанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари).

IV. Харажатлар сметаси калькуляцияси (моддий ресурслар базавий нархлари,

ишларнинг сермашаққатлилиги, машина ва механизмлардан фойдаланиш

харажатлари, қўшимча ва бошқа харажатлар, маҳсулотга улгуржи нархлар).

V. Сертификатлаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар (мувофиқлик сертификатлари нусхалари, ёнғинга оид ва бошқа сертификатлар) - инновацион маҳсулот мажбурий сертификатлаштириладиган ҳолатларда тақдим этилади.

VI. Маҳсулот, технология ёки техник ечимлар жорий қилинган, шунингдек, жорий этилиши режалаштирилаётган объектлар рўйхати.





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш

вазирлиги ҳузуридаги Илмий ва илмий-техник фаолият

натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси

маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ва

илмий-техник фаолият натижаларини баҳолаш

ва танлаб олишни ўтказиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Кўриб чиқиш муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи

Вазирликка ёзма тарзда зарур ҳужжатлар (хат/ариза, бизнес-режа/ТИА лойиҳаси ва бошқа зарур ҳужжатлар) тўплами билан мурожат қилади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра


2-босқич

Ишчи орган


Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг зарур ҳужжатлар рўйхатига мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва тижорат банкларига кўриб чиқиш учун юборади.

Ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида

3-босқич

Тижорат банклари

Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг мустақил экспертизасини ўтказади.

Лойиҳа маъқулланган тақдирда Вазирликка Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни очиш учун асосланган хулоса билан буюртманома киритади.

Лойиҳа кўриб чиқиш учун киритилганидан сўнг 5 иш куни мобайнида



4-босқич


Ҳайъат

Тижорат банки тақдим этган буюртманома ва унга илова қилинган хулосани кўриб чиқади.

Тижорат банки тақдим этган буюртманома ва хулосани кўриб чиқиш натижалари бўйича лойиҳани Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ёки молиялаштиришни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Тижорат банкининг буюртманомаси ва хулосаси келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида

5-босқич

Ишчи орган

Қабул қилинган қарор тўғрисида Вазирлик, ариза берувчи ва тегишли тижорат банкини хабардор қилади.

Баённома расмийлашти-рилгандан сўнг 2 иш куни мобайнида


6-босқич


Тижорат банки


Жамғарма маблағлари ҳисобидан беғараз маблағ ажратиш тўғрисида Вазирлик билан келишувни имзолайди.

3 иш куни мобайнида


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 декабрь















































Время: 0.1543
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск