ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.12.2018 й. ПҚ-4049-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2018 й.

N ПҚ-4049



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ СУД-ТИББИЙ ХИЗМАТИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда мамлакатимизда суд-тиббий хизмат фаолиятини сифат жиҳатдан яхшилаш, суд-тиббий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий диагностика ускуналари ва реагентлар билан жиҳозлаш, суд-тиббий экспертизалар ўтказиш сифати ҳамда ишончлилигини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мазкур соҳа бўйича жойлардаги ҳақиқий аҳвол таҳлили суд-тиббий хизматнинг самарали фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Жумладан:

биринчидан, суд-тиббий хизматни бошқариш тизими бугунги кун талабларига жавоб бермайди ва бу ҳудудий бюроларни бошқаришда катта қийинчиликларга ҳамда молиявий манбаларнинг номутаносиб тақсимланишига сабаб бўлмоқда;

иккинчидан, фундаментал ва амалий ген-молекуляр, шу жумладан шахсни биологик материал асосида идентификациялаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун зарур ускуналар мавжуд эмас;

учинчидан, суд-тиббий хизмат бўлинмалари марҳумлар жасадини улар илк топилган жойдан суд-тиббий хизмат биносига олиб келиш учун махсус автотранспорт воситаси билан таъминланмаган;

тўртинчидан, суд-тиббий хизмат муассасалари илмий салоҳиятининг паст даражаси суд экспертизаси соҳасидаги фундаментал ва амалий-илмий тадқиқотлар ривожига тўсқинлик қилмоқда;

бешинчидан, экспертлик фаолиятига инновацион технологияларни жорий этиш лозим даражада амалга оширилмаяпти, эксперт лабораторияларни замонавий эксперт ускуналари билан жиҳозлашда технологик оқсоқлик мавжуд;

олтинчидан, суд-тиббий экспертизаларнинг бугунги ҳолати сифат менежменти ва стандартлаштиришнинг халқаро талабларига жавоб бермайди ва бу тадқиқотларнинг сифатини ошириш ҳамда эксперт хатоларининг олдини олишга ёрдам бермаяпти.

Мавжуд муаммо ва камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Суд-тиббий экспертиза бош бюроси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти устидан назорат етарли эмаслигига вазирлик раҳбариятининг эътибори қаратилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:

Суд-тиббий экспертиза бош бюросини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) этиб қайта ташкил этиш;

Марказнинг амалдаги штатлар сонини унинг таъминоти учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида мақбуллаштириш ҳисобига Марказнинг Тошкент шаҳар филиалини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизматини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

Марказ ва унинг ҳудудий филиалларини замонавий тиббий жиҳозлар ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш, шунингдек, ҳудудий филиалларда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

илмий тадқиқотлар натижаларини суд-экспертиза фаолиятига татбиқ қилиш, суд экспертизаларини ўтказиш услубларини такомиллаштириш, суд-экспертиза муассасаларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;

бошқа муассасаларнинг кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича илмий-маърифий фаолиятини ташкил этишда методик кўмаклашиш;

суд-тиббий экспертиза фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жадаллик билан жорий этиш;

соҳа ходимларини моддий рағбатлантиришни яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.


4. Белгилансинки:

Марказ давлат муассасаси мақомидаги юридик шахс бўлиб, ўз номи ва Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрга эга бўлади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суд-тиббий экспертизалари Марказнинг ҳудудий филиаллари ҳисобланади ва ўз фаолиятида Марказга бўйсунади;

Марказга Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Марказнинг ҳудудий филиаллари бошлиқлари Марказ директори тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

ҳар йили Давлат бюджетидан "Соғлиқни сақлаш" соҳаси бўйича ажратиладиган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар, шунингдек, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:

Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказ директори томонидан тасдиқланадиган рўйхат ва нархлар бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бериш;

Марказга кўрсатилган пуллик хизматлардан тушган маблағларнинг 50 фоизигача бўлган қисмини Марказ ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш учун Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтириш ҳуқуқини бериш;

марҳумлар жасадини ташиш функциясини Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ҳудудий филиалларидан марҳумлар жасадини ташиш бўйича санитарлар штат бирликлари билан бирга Марказ ва унинг ҳудудий филиалларига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда Марказ ҳудудий филиаллари биноларининг намунавий лойиҳаларини суд-тиббий экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишнинг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Марказнинг Андижон, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидаги ҳудудий филиаллари биносини намунавий лойиҳа асосида қуриш, шунингдек, Марказнинг бошқа ҳудудий филиаллари биносини реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари белгилансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда Марказнинг умумий штат бирликлари ва унинг таъминоти учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида Олмазор, Сергели, Юнусобод ва Яшнобод туманлараро суд-тиббий экспертиза пунктларини очиш ва фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгиланган тартибда:

бир ой муддатда Марказнинг устави, низоми ва тузилмасини, ҳудудий филиалларнинг намунавий тузилмаси ва низомини тасдиқласин;

уч ой муддатда суд-тиббий экспертиза хизмати муассасаларининг штат нормативларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Марказ ва унинг ҳудудий филиалларини замонавий ускуналар ва инвентарлар, шу жумладан 1-иловага мувофиқ тақсимлаган ҳолда марҳумлар жасадини ташиш учун автотранспорт воситалари билан таъминлаш учун халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва хорижий донор-мамлакатларнинг маблағларини жалб қилиш бўйича таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Марказ ва унинг ҳудудий филиалларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шу жумладан уларни энг янги компьютер техникаси билан жиҳозлаш, эксперт муассасалари ва суд-тергов органлари ўртасида электрон ҳужжат айланиш тизимини шакллантириш, шунингдек, унинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, суд-тиббий хизмат фаолияти соҳасида электрон маълумотлар базасини яратишни таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Марказ ҳамда унинг ҳудудий филиаллари кадрлар таркибини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизматининг моддий-техник базасини тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, вазирлик ва идоралар раҳбарлари чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгардир.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қонунчиликда белгиланган тартибда Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари майдонини идоравий қўриқлаш билан таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари мутахассисларини ушбу соҳага ихтисослашган етакчи хорижий марказлар ва муассасаларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шунингдек, етакчи хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда семинар-тренинглар ва маҳорат дарслари ташкил этилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида "Соғлиқни сақлаш" соҳаси бўйича кўзда тутиладиган маблағлар доирасида ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


14. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимовга - ушбу қарорга мувофиқ юклатиладиган вазифаларни тўлиқ ва лозим даражада бажарилиши бўйича вазирлик ва идоралар ишини самарали мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмоновга - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизматининг моддий-техник базасини тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган барча тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, шунингдек, ажратилган маблағлардан ўз вақтида, тўғри ва мақсадли фойдаланилиши устидан самарали назорат ўрнатсин.


16. Марказ ва унинг Тошкент шаҳар филиали Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси, 2-7 М-уйи манзилига жойлаштирилсин.


17. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 4 декабрдаги

ПҚ-4049-сон қарорига

1-ИЛОВА



Марҳумлар жасадини ташиш учун

махсус автотранспорт воситалари

ТАҚСИМОТИ*

     

Филиал номи


Сони

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали

-

4

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Андижон филиали

-

5

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Бухоро филиали

-

3

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Жиззах филиали

-

3

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Навоий филиали

-

4

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Наманган филиали

-

5

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Самарқанд филиали

-

5

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сирдарё филиали

-

3

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сурхондарё филиали

-

4

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Тошкент вилояти филиали

-

5

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Фарғона филиали

-

6

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Хоразм филиали

-

3

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қашқадарё филиали

-

6

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Тошкент шаҳар филиали

-

5

Жами


61

     

    

*) Марҳумлар жасадини ташиш учун махсус автотранспорт воситалари ҳар 500 минг кишилик аҳолига, шунингдек, ҳудудларнинг майдонига қараб 1 тадан ҳисобланган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 4 декабрдаги

ПҚ-4049-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

суд-тиббий хизматининг моддий-техник базасини

тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

   

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижрочилар

1.

Суд-тиббий хизматнинг моддий-техник жиҳозланиш ҳолатини танқидий таҳлил қилиш.

2018 йил декабрь

-

ССВ (А.Шодмонов)

2.

"TIKA"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари учун зарур бўлган инвентарлар, шу жумладан ДНК-ускуна ва марҳумлар жасадини ташиш учун автотранспорт воситалари харид қилиш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш ва киритиш.

2019 йил

январь

-

ССВ (А.Шодмонов),

манфаатдор вазирликлар

3.

Олмазор, Сергели, Юнусобод ва Яшнобод туманлараро суд-тиббий экспертиза пунктларини очиш ва фаолиятини ташкил этиш (таркибий тузилмасида танатология бўлими ва жонли юзларни экспертиза қилиш бўлимини кўзда тутган ҳолда).

2019 йил

январь

Таълим ва тиббиёт

муассасаларининг

моддий-техника базасини

ривожлантириш

жамғармаси

ССВ (А.Шодмонов),

манфаатдор вазирликлар

4.

Марказнинг Андижон, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидаги ҳудудий филиаллари биносини намунавий лойиҳа асосида қуриш, шунингдек, бошқа ҳудудий филиаллар биносини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.

2019 йил

март

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси

Қурилиш вазирлиги (А.Тўхтаев),

ССВ (А.Шодмонов),

Молия вазирлиги (А.Ҳайдаров),

тегишли вилоят ҳокимликлари

5.

Марказ ва унинг ҳудудий филиалларини марҳумлар жасадини ташиш учун махсус автотранспорт воситалари билан босқичма-босқич таъминлаш.

2019-2020 йиллар давомида

ХМИ ва

донор-мамлакатлар

маблағлари, бюджет

маблағлари

ССВ (А.Шодмонов),

Инвестициялар бўйича давлат

қўмитаси (С.Холмуродов),

Молия вазирлиги (А.Ҳайдаров)

6.

Тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Марказнинг Андижон, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидаги ҳудудий филиаллари биносини қуриш, шунингдек, бошқа ҳудудий филиаллар биносини реконструкция қилиш ишларини Давлат ривожланиш дастурларига босқичма-босқич киритиш.

2019-2021 йиллар давомида

Таълим ва тиббиёт

муассасаларининг

моддий-техника базасини

ривожлантириш

жамғармаси

ССВ (А.Шодмонов),

Молия вазирлиги (А.Ҳайдаров),

Қурилиш вазирлиги (А.Тўхтаев),

тегишли вилоят ҳокимликлари

7.

Марказ ва унинг ҳудудий филиалларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек, эксперт муассасалари ва суд-тергов органлари ўртасида электрон ҳужжат айланиш тизимини яратиш асосида электрон маълумотлар базасини шакллантириш.

2018-2019 йиллар давомида

Бюджет маблағлари,

ХМИ ва донор-

мамлакатлар маблағлари,

АКТни ривожлантириш

жамғармаси

ССВ (А.Шодмонов),

Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги

(Ш.Садиков), Молия вазирлиги

(А.Ҳайдаров), Иқтисодиёт

вазирлиги (Б.Ходжаев)

8.

Танатология бўлимлари (морглар) ва лаборатория бўлинмаларида суд-тиббий ва криминалистик тадқиқотларни  ISO 9001 ва 17025 халқаро мезонларига мувофиқ ўтказиш учун уларни совуткичли камералар, секцияли тўпламлар, замонавий жиҳозлар, ускуналар, бутловчи қисмлар ва реактив моддалар билан таъминлаш.

2019-2021 йиллар давомида

ХМИ маблағлари,

бюджет маблағлари

ССВ (А.Шодмонов),

Молия вазирлиги

(А.Ҳайдаров), Инвестициялар

бўйича давлат қўмитаси

(С.Холмуродов), Иқтисодиёт

вазирлиги (Б.Ходжаев)

9.

Марказ ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги филиалларини ген-молекуляр тадқиқотлар ўтказиш жиҳозлари билан таъминлаш.

2019-2020 йиллар давомида

Бюджет маблағлари,

ХМИ маблағлари

ССВ (А.Шодмонов),

Молия вазирлиги

(А.Ҳайдаров), Инвестициялар

бўйича давлат қўмитаси

(С.Холмуродов),

Иқтисодиёт вазирлиги

Б.Ходжаев),

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, тегишли

вилоят ҳокимликлари


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 декабрь, 49-сон, 935-модда









































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск