Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2018 й. 994-сон "Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2018 й.

N 994



АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА

ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ҲАМДА ЮКЛАРНИ ШАҲАРДА,

ШАҲАР АТРОФИДА, ШАҲАРЛАРАРО ВА ХАЛҚАРО

ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 апрелдан бошлаб автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда лицензия ва лицензия карточкаларини электрон шаклда расмийлаштириш тизимини жорий этсинлар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д.Т. Деҳқонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 декабрдаги

994-сон қарорига

2-ИЛОВА



Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда

юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва

халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини

амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар

берилганлиги учун давлат божи

МИҚДОРЛАРИ

  

Фаолият турлари

Сиғими (йўловчи

ўрни ва юк кўтариш

қуввати, тонна)

Автомототранспорт воситасининг

бир бирлиги учун 1 йилга давлат

божи миқдори (энг кам ойлик иш

ҳақига нисбатан шунча баравар)

1) йўловчиларни шаҳарда ташиш

автобуслар

14 ўрингача

1,0

14 ўриндан ортиқ

2,5

микроавтобуслар

1 та транспорт воситаси учун

8,0

енгил автомобиллар

4 ўрингача

2,0

4 ўриндан ортиқ

3,5

2) йўловчиларни шаҳар атрофида ташиш

автобуслар

19 ўрингача

2,0

19 ўриндан ортиқ

4,0

микроавтобуслар

1 та транспорт воситаси учун

8,0

енгил автомобиллар

4 ўрингача

2,0

4 ўриндан ортиқ

3,5

3) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш

автобуслар

30 ўрингача

6,0

30 ўриндан ортиқ

16,5

микроавтобуслар

1 та транспорт воситаси учун

19,5

енгил автомобиллар

1 та транспорт воситаси учун

5,5

4) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш

автобуслар

12 ўриндан ортиқ

28,0

микроавтобуслар

1 та транспорт воситаси учун

22,0

енгил автомобиллар

1 та транспорт воситаси учун

7,0

5) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш

3,5 тоннагача

1,0

3,5 тоннадан 10 тоннагача

2,5

10 тоннадан 16 тоннагача

4,0

16 тоннадан ортиқ

5,5

6) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш

3,5 тоннагача

2,0

3,5 тоннадан 10 тоннагача

4,0

10 тоннадан 16 тоннагача

5,5

16 тоннадан ортиқ

7,0

7) юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш

1 та транспорт воситаси учун

7,0

   

Изоҳ. Давлат божи лицензия/лицензия карточкаси олиш учун тўланган кунда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ҳисобланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 декабрь












































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск