язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2018 й. ПФ-5590-сон "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.12.2018 й.

N ПФ-5590



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА КОМПЛЕКС

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш борасида муайян натижаларга эришилди.

Ўтган даврда қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникаларини ташкил этиш орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш тизими такомиллаштирилди ҳамда аҳолининг ушбу хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона марказлашган тизими яратилди, фуқароларга, жумладан, жойларда юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатувчи республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари тармоғи такомиллаштирилмоқда.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қатор мақсадли миллий дастурлар амалга оширилди. Болаларнинг ирсий ва туғма касалликлар билан туғилишининг олдини олиш мақсадида республика ва ҳудудий скрининг марказлари ташкил этилди.

Натижада 1991-2017 йилларда умумий ўлим кўрсаткичи 20 фоизга, оналар ва чақалоқлар ўлими 3,1 баробар камайди. Ўртача умр кўриш давомийлиги 1995 йилга нисбатан 4,6 йилга ошди ва бугунги кунда 73,7 йилни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш соҳаси фаолиятини ташкил этишда сўнгги йилларда тўпланиб қолган тизимли камчилик ва муаммолар фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган вазифаларни самарали ҳал этишга тўсқинлик қилмоқда. Хусусан:

биринчидан, соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш ва режалаштириш бўйича концепция ҳамда стратегик мақсадларнинг мавжуд эмаслиги оқибатида ушбу соҳадаги ислоҳотлар тўлиқ бўлмаган шаклда амалга оширилмоқда, бу эса аҳолининг тиббий ёрдам сифатига доир истак ва талабларига жавоб бермаяпти;

иккинчидан, соғлиқни сақлаш соҳасидаги сметали молиялаштириш тизими эскирган, замонавий халқаро амалиётга мос келмайдиган механизмларга асосланган бўлиб, молия ресурсларининг самарасиз ишлатилишига ва соҳанинг сурункали тарзда молиялаштирилмай қолишига олиб келмоқда;

учинчидан, касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш, патронаж ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича ишлар самарадорлигининг пастлиги фуқароларнинг ихтисослашган тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишининг кўпайишига сабаб бўлмоқда;

тўртинчидан, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг турли даражалари ва босқичлари, шу жумладан, даволаш ва саломатликни тиклаш жараёнида узвийлик суст ривожланган;

бешинчидан, амалдаги кадрлар сиёсати тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча даражаларида, айниқса, бирламчи бўғинда мутахассислар билан таъминлашнинг, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими ташкилотчилари ва бошқарув ходимларини тайёрлашнинг истиқболларини прогнозлаштириш имконини бермаяпти;

олтинчидан, тиббий амалиётнинг таълим ва илм-фан билан интеграцияси сустлиги ихтисослаштирилган марказларнинг инновацион салоҳияти пастлиги билан биргаликда замонавий тиббиёт ютуқларини даволаш-ташхис жараёнига жорий этишга салбий таъсир кўрсатмоқда;

еттинчидан, электрон соғлиқни сақлаш соҳасида ягона стандартлар мавжуд эмас, тиббий хизматнинг интеграциясини ва самарали бошқарилишини таъминлайдиган замонавий дастурий маҳсулотлар жорий этилмаган, мавжуд ахборот тизимлари ва технологиялари тарқоқ тусга эга ва тор йўналишларга мўлжалланган.

Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини тубдан оширишни таъминлайдиган соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш ва молиялаштиришнинг концептуал жиҳатдан янги моделларини шакллантириш, тиббиёт фани ва технологияларининг замонавий ютуқларини жорий этиш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларига мувофиқ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисоблансин:

соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий қонунчиликни уни унификациялаш ҳамда тиббий хизмат сифатини ошириш ва беморлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, тиббиёт ходимларининг масъулияти ва ҳимояланганлигини кучайтиришга қаратилган тўғридан-тўғри таъсир қилувчи қонунларни қабул қилиш орқали такомиллаштириш;

жаҳон стандартлари асосида менежмент ва тиббий хизматлар сифатини бошқаришнинг энг намунали амалиётларини жорий этишни таъминлайдиган замонавий бошқарув тизимини ва ҳудудларда соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг "кластер" моделини шакллантириш, тиббиёт ва фармацевтика муассасаларини аккредитация қилиш, шифокорлик ва фармацевтик фаолиятни лицензиялаш тизимини жорий этиш;

тиббиёт соҳасини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам ҳажмини белгилаш, тиббий хизматлар учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича "ҳар бир даволанган ҳолат" учун тўлаш тизимини ҳамда киши бошига молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш, шунингдек, мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш;

тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, шунингдек, тиббий стандартлаштириш тизимини шакллантириш, ташхис қўйиш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий этиш, патронаж хизмати ва диспансеризациянинг самарали моделларини яратиш орқали соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва касалликларни профилактика қилиш;

тиббий генетикани, аёллар ва болаларга шошилинч ва ихтисослашган тиббий ёрдамни ривожлантириш асосида, замонавий скрининг дастурларини жорий этиш, "Она ва бола" ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт мажмуалари ва маълумотлар тизимларини шакллантириш асосида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш;

хусусий соғлиқни сақлаш тизими, давлат-хусусий шериклигини ва тиббий туризмни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш;

фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш, нарх шаклланиши механизмларини такомиллаштириш, дори воситалари, тиббий техника ва буюмлар ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кенгайтириш;

тиббий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини шакллантириш, тиббиёт фанини ривожлантириш, шу жумладан, тиббиёт илмий ва таълим муассасаларини халқаро стандартлар бўйича сертификатлаштириш (аккредитациядан ўтказиш) замонавий таълим дастурлари, усул ва технологияларини жорий этиш асосида;

"электрон соғлиқни сақлаш" тизимини кенг жорий этиш, ягона миллий стандартлар асосида интеграциялашган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси мажмуасини яратиш.


2. Қуйидагилар:

2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ;

2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, вазирлик ва идоралар раҳбарлари Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар бўладилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:

2019 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг 3-иловага мувофиқ айрим туманларида тиббиёт муассасаларини "ҳар бир даволанган ҳолат" учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига молиялаштириш тизимини (кейинги ўринларда - молиялаштиришнинг янги механизмлари) эксперимент тартибида жорий этиш;

эксперимент натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида молиялаштиришнинг янги механизмларини 2020 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич татбиқ этиш;

2019 йил 1 июлдан бошлаб вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги стационар соғлиқни сақлаш муассасаларида аралаш молиялаштириш тизимини жорий этиш, бунда кафолатланган бепул тиббий хизмат ҳажмига кирмайдиган даволаш турлари пуллик асосда амалга оширилади;

2019 йил 1 июлдан бошлаб айрим даволаш-профилактика муассасаларини ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳалари) асосида белгиланган тартибда инвесторларга ишончли бошқарувга бериш;

2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида мажбурий тиббий суғурталашни босқичма-босқич жорий этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик):

а) Молия вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар қуйидагиларни назарда тутадиган "Мажбурий тиббий суғурталаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин:

мажбурий тиббий суғурталашнинг ҳуқуқий асослари, механизмлари ва жорий этиш босқичлари;

мажбурий тиббий суғурталаш субъектларини, ушбу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш бўйича ваколатли органни, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;

мажбурий тиббий суғурталаш дастурларини молиялаштириш маблағларини шакллантириш манбалари;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда ушбу Фармонни амалга оширишда техник кўмакни таъминлаш, шу жумладан, мажбурий тиббий суғурталашни жорий этиш бўйича тадбирларни техник-иқтисодий асослашни амалга ошириш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни ташкил этиш чораларини кўрсин.


5. Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда - Ишчи комиссия) ташкил этилсин ва унинг таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи комиссиянинг асосий вазифалари этиб Концепцияни амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда сифатли ишлаб чиқиш ва киритиш ҳамда амалий чоралар кўрилишини ташкил қилиш белгилансин.

Ишчи комиссия (А.А. Абдуҳакимов):

бир ҳафта муддатда вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг мутахассисларини, фуқаролик жамияти институтлари, етакчи хорижий консалтинг компаниялари ва халқаро ташкилотларнинг вакилларини жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳларини тузсин, уларнинг самарали фаолиятини ташкил этсин;

Дастурда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликни, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани танқидий таҳлил қилиш асосида тайёрланишини таъминласин;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари изчил ва сифатли тайёрланиши, ўз вақтида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва киритилиши, шунингдек, Дастурда назарда тутилган бошқа тадбирларнинг амалга оширилиши устидан доимий назоратни амалга оширсин;

2019 йил 1 апрелга қадар муддатда айрим даволаш-профилактика муассасаларини белгиланган тартибда инвесторларга ишончли бошқарувга бериш бўйича инвестиция лойиҳаларини тайёрласин ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Инвестиция порталида жойлаштирилишини таъминласин;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг намунали давлат-хусусий шериклик амалиётларининг мониторингини ва кенг татбиқ этилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматларни янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштиришга қаратилган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг ягона сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш;

ногиронликни белгилашнинг кенг қамровли ягона тизимини яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш;

тиббий-ижтимоий муассасаларнинг кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

муҳтож шахсларни протез-ортопедик буюмлар ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик мустақил юридик шахс бўлиб, ўз баланси, банк муассасаларида ҳисобварақлари, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган муҳрига эга бўлади;

Агентликка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади;

Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади;

Агентлик директори ўз мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизмати шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарига тенглаштирилади;

Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


8. "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳудудий реабилитация марказлари, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар, имконияти чекланган шахслар учун республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Одам савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатиш бўйича республика реабилитация маркази белгиланган тартибда Вазирлик таркибидан Агентлик тасарруфига ўтказилсин.


9. Вазирлик икки ой муддатда Агентлик тузилмаси ва унинг низомини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

Белгилансинки, Агентлик фаолиятини ташкил этиш давлат соғлиқни сақлаш тизими органлари ва ташкилотларининг штат сонини оптималлаштириш ҳисобидан "Соғлиқни сақлаш" тармоғи учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.


10. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳасини;

б) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидагиларни назарда тутадиган тиббий таълим ва тиббиёт фани тизимини янада ривожлантириш бўйича қарори лойиҳасини:

ўрта ва олий тиббий таълим тизимини ислоҳ қилиш, ўқув режалари, дастурлари, ўқув-услубий материаллари ва назарий машғулотларни янада оптималлаштириш ва амалий машғулотларни кўпайтириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш, шунингдек, уларни тиббиёт фани ва амалиётининг умумжаҳон ютуқларига мувофиқлаштириш;

илғор илмий ишланмалар ва технологияларни амалий соғлиқни сақлашга интеграция қилишда тиббий олий таълим муассасалари клиникаларининг ролини кучайтириш;

тор мутахассисликлар бўйича тиббий кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш, магистратура ва клиник ординатурада ўқитиш муддатларини клиник кўникмаларни эгаллаш мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда мақбуллаштириш;

олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини, соғлиқни сақлаш мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, муаммоларга йўналтирилган модулли ўқув дастурларини жорий этиш, масофадан ўқитиш механизмларини кенг қўллаш;

бошқарув ва ўқув жараёнига юқори малакали ва малакали хорижий мутахассислар, олимлар ва ўқитувчиларни кенг жалб этиш;

в) икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 декабрдаги

ПФ-5590-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш

концепциясини амалга ошириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш

механизми

Ижро

муддати

Масъул ижрочилар

I. CОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

"Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида давлат кафолати, уларнинг асосий тушунча ва тамойиллари;

фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш соҳаси мутахассислари ва тиббиёт ташкилотларининг фаолиятида, давлат органлари ваколатлари;

ёрдамчи репродуктив технологияларни қўллаш тартиби;

фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича профилактик чора-тадбирлар.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2019 йил

1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Миллий палата

(Р. Изамов),

манфаатдор вазирлик  ва идоралар

2.

"Эрта ёшдаги болалар ва гўдакларни овқатлантириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

она сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш йўли билан эрта ёшдаги болаларни ва гўдакларни ҳимоя қилиш, хавфсиз ва сифатли овқатлантиришни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари;

кўкрак сути ўрнини босувчилар маркетинги Кодекси талабларига мувофиқ кўкрак сути ўрнини босувчилар маркетингини бошқариш;

кўкрак сути билан озиқлантиришнинг афзаллиги тўғрисидаги маълумотларни, маҳсулотни қадоқлаш этикеткасида бўлиши шартлиги;

эрта ёшидаги болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини ёшига мувофиқлиги ва бехатарлиги асослари.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2019 йил

1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),  Миллий палата

(Р. Изамов),

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

(келишув асосида),

Лойиҳа бошқаруви миллий

агентлиги (Д. Ли)

3.

"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, кафолатланган бепул тиббий хизмат ҳажми тўғрисида"ги ҳукумат қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, шу жумладан қуйидагиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий хизмат ҳажмларини аниқлаш усуллари ва механизми, бюджет маблағлари амалиётини бошқариш ва режалаштириш структурасини белгилашни назарда тутиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

1 июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Миллий палата

(Р. Изамов)

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик  ва идоралар

4.

"Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, шу жумладан қуйидаги мажбурий тиббий суғуртани татбиқ этишнинг механизмлари ва босқичларини ҳуқуқий асосларни назарда тутиш:

мажбурий тиббий суғурта бубъектларини, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ва соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ваколатли органни белгилаш;

мажбурий тиббий суғурта дастурларини молиялаштириш манбалари шакллантириш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2019 йил

1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

ЛБМА (Д. Ли),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик  ва идоралар

5.

Тиббий ходим ва бемор, тиббий ходим ва беморнинг қариндошлари ўртасидаги муносабатларни чегараловчи Тиббий ходимларнинг одоб-ахлоқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Хусусий амалиёт шифокорлари уюшмаси  (А. Воисов)

6

"Тиббий фаолият ва тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

Тиббий ходимларнинг касбий фаолиятни амалга оширишда жавобгарлиги ва мажбурияти, шунингдек улар томонидан фуқароларга хизмат кўрсатилганлиги;

Тиббий ходимларнинг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда хизмат вазифаларини бажариш вақтида уларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2019 йил

1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Молия вазирлиги

(Р. Хайдаров),

ЛБМА (Д. Ли)

7.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Соғлиқни сақлаш соҳасида амалдаги қонун нормаларини бирлаштириш;

соғлиқни сақлаш соҳасини аниқловчи асосий атамалар;

соғлиқни сақлаш тизими ва тиббий ёрдамни ташкил этиш;

тиббий ва фармацевтик фаолиятни белгилаш, кўрсатиладиган хизмат ҳажми ва турларини аниқлаш;

соғлиқни сақлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, бошқариш ва назорати, шунингдек, идоралараро ҳамкорлик қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш;

санитария-эпидемиологик назоратни ташкил қилиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолиятни нормасини белгилаш;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

тиббий ва фармацевтик фаолиятларнинг айрим турларини ҳуқуқий тартибга солиш ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2020 йил

1 июль

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Абдухакимов),

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти (Р. Ҳакимов

келишув асосида)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев)

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизматини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

15 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),  ЛБМА (Д. Ли),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА

БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

9.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларининг стратегик режалаштириш ва бошқариш имкониятларини қуйидаги йўллар билан ошириш:

соғлиқни сақлаш тизими бошқарув кадрлари учун замонавий менежмент ва корпоратив бошқарув, стратегик режалаштириш, молиявий бошқарув, сервисга йўналтирилган ёндашув, давлат буюртмаларини бажариш ва тиббий хизматлар сифатини бошқаришга асосланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;

бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ва уларнинг маълумотлар базасини ҳудудлар ва бўлинмалар бўйича жорий қилиш.

Қўшма буйруқ

2019 йил

1 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

ЛБМА (Д. Ли)

10.

Тиббий ташкилотлар даражаси ва тиббий ёрдам кўрсатиш турларига кўра номенклатураси ҳамда уларни жиҳозлаш табели ва кадрлар таъминоти, тиббий объектлар инфратузилмаси нормативини, унинг зичлиги ва транспорт инфратузилмаси ҳамда аҳоли жон бошини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш.

Шаҳар оилавий поликлиникаларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳажмини, мавжуд талаблардан келиб чиққан ҳолда тор мутахассислар фаолиятини ташкиллаштириш орқали ошириш.

Норматив ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

11.

Қуйидагиларни назарда тутиб, комплекс чора-тадбирларни тасдиқловчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

тиббиёт муассасаларининг асбоб-ускуналар, сарфлов воситалари ва эҳтиёт қисмларга бўлган эҳтиёжни аниқловчи ягона механизм ва стандартларни татбиқ этиш;

тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар ҳисобини юритувчи ахборот тизимини жорий қилиш;

давлат-хусусий шериклик шартларида тиббий асбоб-ускуна ва техникаларни метрологик текшириш ва уларга техник хизмат кўрсатувчи ҳудудий хизматларни ташкил этиш;

тиббий асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини яхшилаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

"Ўзстандарт" Агентлиги

(Д. Саттаров),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

ЛБМА (Д. Ли)

12.

Соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизим муассасалари фаолиятини касалликлар профилактикаси ва уларни эрта аниқлашга қайта йўналтириш орқали оптималлаштириш, мобил патронаж бригадалари билан махсус жиҳозланган "уй стационарлари" тизимини татбиқ этиш.

Ҳудудларнинг соғлиқни сақлаш тизимини ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ва бир-бирини кучайтирувчи ҳар хил даражадаги тиббий ташкилотларни бир гуруҳга бирлаштиришни назарда тутувчи "кластер" ёндашуви асосида ташкил этиш.

Ташкилий-амалий  чоралар, зарур ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019-2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар  ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Соғлиқни сақлаш тизимида объектлар қуришда ягона талаблар ҳамда қурилиш, қайта қуриш, бино ва иншоотлардан фойдаланиш низомини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

1 июнь

Қурилиш вазирлиги

(А. Тухтаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

вазирлик ва идоралар

14.

Фаолияти гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар обороти билан боғлиқ ҳамда шифокор ва провизорлар фаолиятини якка тартибда лицензиялаш билан боғлиқ тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини аккредитация қилиш механизмларини чет элнинг илғор тажрибаларини инобатга олган ҳолда татбиқ этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил

1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

ЛБМА (Д. Ли),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

III. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

15.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида мажбурий тиббий суғурталаш механизмларини жорий қилиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

мажбурий тиббий суғурталашни босқичма-босқич амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш;

маблағ тўплаш ва бепул тиббий ёрдам дастурларини молиялаштириш учун давлат органини жамғармасини (фондини) ташкил этиш;

молиялаштиришнинг ягона аҳоли жон бошига мос стандартларини киритиш ва "даволанган ҳолат" учун клиник харажатлар гуруҳлари бўйича тўловларни амалга ошириш орқали минтақавий бюджет тақсимланишини бараварлаштириш чора-тадбирлар;

2021 йилдан бошлаб мақсадли бемор ва мақсадли тиббий ёрдам учун чекланган мажбурий тиббий суғурта дастурларини жорий этиш;

мажбурий тиббий суғурта дастури бўйича тиббий ёрдам кўрсатишда хусусий тиббиёт ташкилотларининг иштироки;

аҳолини мажбурий тиббий суғурталашга босқичма-босқич ўтиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Давлат рақобат қўмитаси

(Н. Шарипов)

16.

Бирламчи тиббий-санитария муассасалари ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам муассасалари билан шартномалар (контрактлар) тузиш механизмлари ва тартибини жорий этиш, шу жумладан:

минтақавий жиҳатлар, аҳоли зичлиги, ташкилот турини ҳисобга олган холда, жон бошига ўртача молиялаштиришга асосланган тизимнинг методологияси;

клиник ва харажатли гуруҳлар бўйича "даволанган ҳолат" учун тиббий хизматларга ҳақ тўлаш механизмлари;

ҳар хил турдаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг клиник-харажатли гуруҳларни аниқлаш методологияси;

намунавий шартномалар (битимлар)ни ишлаб чиқиш;

замонавий бошқарув тамойиллари асосида сифатни ошириш ва назорат қилиш механизмлари.

Норматив-хуқуқий  ҳужжат лойиҳаси

2020 йил  1 январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

ЛБМА (Д. Ли)

17.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам муассасалари учун тиббий хизматларни сотиб олиш тартибини жорий этиш, қуйидагиларни назарда тутиш:

республиканинг бир вилоятдаги муассасаларида тиббий хизматларни сотиб олиш;

бутун мамлакат бўйлаб тиббий хизматларни сотиб олиш механизмларини жорий этиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2020 йил

1 январь






2021 йил

1 январь

ЛБМА (Д. Ли),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев)

IV. ТИББИЙ ЁРДАМ СИФАТИНИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ

ИМКОНИЯТИНИ ОШИРИШ, СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ, ЮҚУМЛИ ҲАМДА ЮҚУМЛИ БЎЛМАГАН

КАСАЛЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ

18.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юқумли касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва аҳоли жисмоний фаоллигининг даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

2019 - 2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзи ва аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш концепциясини тасдиқлаш, уни амалга ошириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ҳузурида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш учун жавобгар бўлган давлат муассасасини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

1 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Д. Набиев),

Мактабгача таълим вазирлиги

(А. Шин),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

манфаатдор вазирлик  ва идоралар

19.

Соғлиқни сақлаш соҳасида тиббий хизматларнинг ягона реестрини яратиш, унда хизмат кўрсатиш технологияси зарур кадрлар ресурслари, дори-дармон ва сарф материалларини тавсифлашни назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири буйруғининг лойиҳаси

2019 йил

1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

20.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юқумли ва паразитар касалликларнинг диагностикаси, уларни даволаш ва профилактикасини такомиллаштириш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади;

Юқумли касалликлар хизматнинг тиббий муассасаларини самарали мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш, улар билан алоқа тизимини яратиш;

истиқболли соҳаларни аниқлаш, юқумли касалликлар, эпидемиология, вирусология, микробиологиянинг муҳим масалалари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштириш, юқумли касалликлар муассасаларининг фаолиятига инновацион технологияларни жорий этиш;

юқумли касалликлар муаммолари билан шуғулланувчи юқумли касалликлар бўлимлари ва стационарлари, юқумли касалликлар хонаси, илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник таъминоти.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

манфаатдор вазирлик  ва идоралар

21.

Қариялар ва кекса ёшдаги фуқаролар учун узоқ муддатли тиббий ёрдамнинг замонавий моделини яратиш, геронтологик парваришнинг сифати ва ундан фойдаланишни яхшилаш, гериатрияни ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи лойиҳаси

2019 йил 1 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

22.

Далилларга асосланган тиббиёт ва халқаро стандартлар асосида, асосий ва кенг тарқалган касалликларнинг шароитга мос миллий клиник стандартларини (баённомалар, қўлланмалар, тавсиялар) ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

Норматив ҳужжатлар лойиҳаси

2019 - 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

23.

Катта кўп тармоқли тиббиёт муассасаларини ташкил этиш ва тиббиёт олий ўқув юртларининг клиник базасини кенгайтириш, шу билан бирга самарасиз фаолият юритаётган давлат тиббиёт ташкилотларини оптималлаштириш йўли билан юқори сифатли малакали тиббий хизматлардан фойдаланишни таъминлаш.

Ташкилий-амалий  чоралар

2019 - 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Давлат инвестиция қўмитаси

(С. Бекенов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

24.

Халқаро стандартларга мувофиқ кам инвазив юқори технологияли жарроҳлик усулларини амалиётга татбиқ қилиш (радиожарроҳлик, робот-жарроҳлик, шунтлаш, фотодинамик терапия ва бошқалар).

Ташкилий-амалий  чоралар

2019 - 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

Давлат инвестиция қўмитаси

(С. Бекенов),

манфаатдор вазирлик  ва идоралар

V. ОНАЛАР ВА БОЛАЛАРГА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

25.

Репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш ва яхшилаш, шу билан бирга ташкиллаштириш йўли билан:

республика ихтисослаштирилган болалар жарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказини Тошкент шаҳар 2-сон болалар шифохонаси негизида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий-штат тузилмасида тегишли функциялар ва бўлимларни оптималлаштириш йўли билан;

марказий туман(шаҳар) кўп тармоқли поликлиникаларида перинатал диагностикаси (оналар скрининги) билан аёллар консультацияси бўлими;

тегишли тиббиёт муассасаларида болалар учун туну-кун кечиктириб бўлмайдиган шошилинч тиббий ёрдам;

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида болалар анестезиологияси, жонлантириш ва интенсив терапия бўлимлари;

устувор йўналишлар бўйича ёки олис туманларда, туман ва туманлараро болалар бўлимлари.

Норматив-ҳуқуқий  ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

26.

Ирсий, генетик ва бирламчи иммунитет танқислиги (кам учровчи) касалликлари бўлган болаларни ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш дастурларини амалга ошириш, шунингдек, жисмоний ва руҳий-ижтимоий ривожланишдан орқадан қолиш хавфи бўлган, орқада қолган болаларга эрта ёрдам бериш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

27.

Оналар, янги туғилган чақалоқлар ва болаларни ҳудудларда самарали перинатал, неонатал ва педиатрик хизматларни олиш имкониятларини яратиш:

минтақавий перинатал марказларни такомиллаштириш ва 2-3 даражали акушерлик муассасаларини жиҳозлаш табелларига мувофиқ қилиб тўлиқ жиҳозлаш;

перинатал ёрдамни ҳудудийлаштириш мақсадида республика, вилоят ва туманлараро жонлантириш-маслаҳат, акушер-гинекологик, неонатал ва педиатрик шошилинч тиббий ёрдам гуруҳларини ташкил қилиш.

Ташкилий-амалий  чоралар

2019-2020 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

ЛБМА (Д. Ли)

28.

Ўзбекистон Республикасининг "Мактаб ёшидаги болаларнинг соғлигига нисбатан муносабатини ўрганиш" (HBSC) Европа тармоғига ва болалардаги семизликнинг эпидемиологик назорати (COSI) Европа тармоғига қўшилиши.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг "Соғлиқни сақлашга кўмаклашуви мактаблар" дастурини амалга ошириш.

Ташкилий-амалий  чоралар

2019 йил

1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов)

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),  ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси  (келишув бўйича)

29.

Оналар ва болалар ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси дастурларини амалга оширишни давом эттириш, эрта ёшдаги болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини уй шароитида фортификациялаш дастурини ишга тушириш.

Ташкилий-амалий  чоралар

2019 - 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

(келишув бўйича)

30.

Республика ҳудудларида болалар учун ихтисослаштирилган юқори технологияли тиббий ёрдам тизимини кенгайтириш:

барча вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида болалар нейрохирургик бўлимлари (ўринлар) очилиши;

йирик шаҳар болалар шифохоналарини ва кўп тармоқли шаҳар болалар шифохоналарини қайта ташкил этиш.

Ташкилий-амалий  чоралар

2019 - 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

31.

Барча ҳудудлардаги перинатал марказларида ихтисослашган кам инвазивли эндовизуал (лапороскопик) гинекология бўлимларини ташкил қилиш, шу жумладан қуйидагилар орқали:

мазкур бўлимларни жиҳозлаш учун тегишли тиббиёт асбоб-ускуналарни харид қилиш;

тиббий ва техник ходимларининг малакасини ошириш;

эндоскопик асбоб-ускуналардан фойдаланишда мажбурий клиник протоколларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи лойиҳаси

2019 йил

1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

32.

Республика Ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида рақамли, тармоқ ва информацион технологиялардан фойдаланилган ҳолда, Миллий референс-лабораторияни ташкил этиш орқали болалар учун ихтисослашган тиббий ёрдам тизимидаги лаборатория хизматлари сифатини ошириш.

Ташкилий-амалий

чоралар

2019 йил

1 сентябрь

ЛБМА (Д. Ли),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Давлат инвестиция қўмитаси

(С. Бекенов)

33.

Сурункали касалликлар ва ногиронлиги мавжуд болалар учун ҳудудий болалар реабилитация марказларини ташкил этиш орқали болаларни соғломлаштириш ва реабилитация қилишни кенгайтириш.

Ташкилий-амалий

чоралар

2019 - 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

34.

Замонавий, халқаро миқёсда эътироф этилган парваришлаш усуллари, стандартлари, ташхис қўйиш ва даволашнинг клиник протоколларини жорий этиш орқали кам вазнли туғилган чақалоқларга тиббий ёрдам сифатини яхшилаш.

Ташкилий-амалий

чоралар

2019 - 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

35.

Ўзбекистон Республикасининг барча туғруқ муассасаларида Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг "Оналар ўлимини махфий таҳлил қилиш" ва "Критик ҳолатларини таҳлил қилиш" тавсияларини татбиқ этиш ҳамда перинатал аудитни ўтказиш, ташкилотчилар, акушер-гинеколог ҳамда анестезиологларни ўқитиш.

Ҳар бир она ўлими бўйича аудит ўтказиш, унинг натижаларига асосланиб оналар ўлимини камайтириш ҳамда тиббий ёрдам сифатини оширишни назарда тутган йиллик тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Ташкилий-амалий

чоралар

Мунтазам

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

VI. ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ ВА

ТИББИЙ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

36.

Йирик давлат тиббиёт муассасаларида тиббий туризм хизматларини кўрсатиш бўйича, шу жумладан хориж давлатларидан келаётган фуқароларни ва уларнинг кузатувчиларини қабул қилиш ва даволаш бўйича махсус тузилмаларни ташкил қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи лойиҳаси

2019 йил

15 февраль

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов)

37.

Қуйидагиларни назарда тутган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикчиликнинг шакллари;

давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги битимлар (шартномалар)нинг турлари;

давлат-хусусий шерикчилик ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида давлат тиббий муассасаларининг хизмат турларини тадбиркорлик субъектларига ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

1 март

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Давлат рақобат қўмитаси

(Н. Шарипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

38.

Профилактика, даволаш-диагностика, лаборатория ва сервис хизмат кўрсатишнинг айрим турларини тақдим этишда давлат-хусусий шерикчилик ва аутсорсингни татбиқ этиш юзасидан амалий чора-тадбирларни жорий этиш.

Давлат тиббий муассасаларининг қўшимча ва ёрдамчи функцияларини (таом тайёрлаш, кир ювиш, тозалаш, техник хизмат кўрсатиш, ахборот-комуникация таъминоти ва ҳ.к.з.) хусусий секторга ўтказиш.

Ташкилий-амалий

чоралар

2019 - 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

39.

JCI (Joint Comission International) ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларда (TAS, ACHSI, CCHSA ва бошқалар) аккредитация учун давлат тиббиёт ташкилотлари рўйхатини белгилаш, шунингдек уни амалга ошириш учун ташкилий-амалий чора-тадбирлар мажмуини тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи лойиҳаси

2019 йил

1 февраль

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Комилов)

40.

"Ўзбекистон Республикасида тиббий туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  қарори лойиҳаси

2019 йил

1 апрель

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А. Аккулов),

Давлат инвестиция қўмитаси

(С. Бекенов)

41.

Тиббий туризмни ривожлантириш соҳасида йирик халқаро тадбирларда Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг иштирокини таъминлаш.

Ташкилий-амалий

чоралар

2019 - 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А. Аккулов).

42.

Маҳаллий тиббиёт муассасалари салоҳиятини намойиш этиш ҳамда улар томонидан сайёҳлик хизматлари билан уйғунлашган ҳолда тиббий хизматлар кўрсатилишини очиб бериш мақсадида кенг доирада PR-компаниялар ўтказиш.

Ташкилий-амалий  чоралар

Мунтазам

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А. Аккулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Комилов)

43.

Махсус тиббий тур пакетлар ишлаб чиқариш, шу жумладан сайёҳлар келиши, даволаниши ва қайтиб кетиши вақтларида уларни кузатиш, шу жумладан:

виза ва рўйхатга олиш ҳужжатларини олишда кўмаклашиш;

кутиб олиш ва меҳмонхоналарда жойлаштириш;

тиббиёт ва соғломлаштириш-санатор муассасаларида диагностика ва даволаш ишларини ташкил этиш;

маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиш;

ўзи яшайдиган мамлакатга кириб келишга кўмаклашиш.

Қўшма "йўл харитаси"ни тасдиқлаш ва намунавий туристик пакетларни ишлаб чиқиш

2019 йил

1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А. Аккулов),

Республика Ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари,

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Комилов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VII. ФАРМАЦЕВТИКА ТАРМОҒИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ.

44.

Қиммат дори воситалари билан даволашни талаб этадиган беморларнинг регистрларини шакллантириш.

Ташкилий-амалий

чоралар

2019 йил

1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги

(А. Абдуллаев)

45.

Дори ва фармакологик воситаларнинг клиник тадқиқотлар ўтказишнинг баҳолаш ягона ҳисоблаш усулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қўшма буйруқ

лойиҳаси

2019 йил

1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров).

46.

Шифокор рецепти асосида бериладиган дори воситаларини ноқонуний сотилишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш, шу жумладан:

ушбу дори-воситаларини дорихонанинг пештахтаси ва бошқа кўринадиган жойларида сақланишини тақиқлаш;

дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана савдосини лицензиялаш ишчи органига дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана савдоси тартибига риоя этилишини назорат қилиш функциясини юклатиш.

Норматив-ҳуқуқий  ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

1 апрель

Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги

(А. Абдуллаев),

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

(Д. Рахимов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

47.

Хитой Халқ Республикаси тажрибасини ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда ХХРнинг қуйидаги тажрибасини жорий этиш мувофиқлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш:

дори-воситалари, тиббий ускуналар ва тиббий буюмларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан сотиб олиш тартибини белгилаш;

давлат тиббиёт-профилактика муассасаларида давлат дорихоналарини очиш;

шифокор рецептисиз дори-воситаларини сотиш учун жавобгарликни белгилаш.

Таҳлилий

маълумот

2019 йил

1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги

(А. Абдуллаев),

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

(Д. Рахимов)

VIII. ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА МУТАХАССИСЛАРИНИ

ЎҚИТИШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ,

ТИББИЁТ ФАНЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

САМАРАЛИ ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

48.

Тиббий таълим тизими ва тиббиёт фанини ривожлантириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш, шу жумладан таълим муассасалари таркиби ва йўналишларини оптималлаштириш, "таълим-илм-амалиёт" интеграцияси ва узлуксизлигини жорий этиш, олий ва ўрта тиббиёт таълимнинг янги йўналишларини белгилаш, анатомик морг ва ўқув-биологик лабораторияларини ташкил этиш, етакчи хорижий олий ўқув юртлари халқаро факультетлари ва филиаллари очилишини назарда тутиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

лойиҳаси

2019 йил

1 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

49.

Таълим стандартлари ҳамда олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимнинг ўқув дастурларини, шу жумладан кредит-модулли таълим тизимини жорий этиш ва уларда амалий компонентни ошириш орқали такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий  ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

ЛБМА (Д. Ли),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

50.

Хорижий тиббиёт таълим муассасалари билан кенг ҳамкорлик, уларнинг факультетлари ва филиалларининг очилиши ҳамда икки томонлама диплом берилиши тизимини жорий этиш.

Хусусан:

хорижий тиббиёт олий ўқув юртлари филиалларини очиш бўйича музокаралар олиб бориш, шу жумладан жойларга ташрифлар уюштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таҳлилий маълумотнома киритиш, унда амалга оширилган келишувлар бўйича аниқ таклифларни тақдим қилиш.

Ташкилий-амалий чоралар

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил январь - март

2019 йил

1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Комилов),

ЛБМА (Д. Ли),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Миллий палата

(Р. Изамов)

51.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, унда қуйидагилар орқали таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш:

балли (жамғариб бориладиган) таълим тизими;

муаммога йўналтирилган модулли ўқув дастурлари;

масофавий таълим дастурлари;

тиббий ва фармацевтика таълимини ташкил этиш бўйича узлуксиз интерактив портал.

Норматив-ҳуқуқий  ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

52.

Тиббий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими самарадорлигини ошириш, тиббиёт соҳасини, илмий, таълим ҳамда тиббиёт муассасаларини халқаро стандартлар асосида, шу жумладан GCP (Good clinikal practice) стандарти асосида, сертификация (аккредитация) қилиш асосида ривожлантириш.

Ташкилий-амалий чоралар

2019 - 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

53.

Халқаро талаблар асосида таълим, фан ва амалиётнинг интеграциялашувига қаратилган клиникалар, ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш базалари, ўқув-ишлаб чиқариш ва марказий илмий-тадқиқот лабораторияларини ривожлантириш орқали тиббий мутахассислар тайёрловининг сифатини ошириш;

тиббиёт ва фармацевтика йўналиши таълим муассасаларининг клиникалари, ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш базалари тўғрисида Низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ташкилий-амалий  чоралар

2019 - 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар  ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

54.

Тошкент Давлат стоматология институти фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан "Даволаш иши" бакалавриат йўналишини очиш орқали.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев)

55.

Тиббий ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда амалий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида кўп функционал ўқув-методик маркази ва симуляция марказлар тармоғини яратиш, шу жумладан давлат-хусусий шериклиги шартларида хусусий инвесторларни жалб қилиш орқали шифокорларга тиббий тренажерлар ва манекенларда қўшимчалар ва виртуал олам муҳитида таълим олишлари учун имконият яратиб бериш.

Ташкилий-амалий  чоралар

2019 йил

1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Миллий палата

(Р. Изамов),

Давлат инвестиция қўмитаси

(С. Бекенов)

IX. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА

"ЭЛЕКТРОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ"НИ КЕНГ ТАТБИҚ ЭТИШ

56.

Ўзбекистон Республикасида ягона тиббий маълумотлар базаси, "электрон соғлиқни сақлаш" ҳамда интеграциялашган ахборот тизимлари комплексини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тайёрлаш ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:


а) аҳоли учун:

тиббий хизмат кўрсатиш ва тиббий муассасалар тўғрисида маълумотлар олиш;

шифокорларнинг малакаси ва иш тажрибаси, қабул вақти, "электрон навбат" тўғрисида маълумот олиш, шу жумладан узоқ масофадан туриб навбат олиш;

кўрсатилаётган хизматлар сифатини, шу жумладан тиббий персонал фаолиятини баҳолаш;

мобил илова орқали тизимга кириш;


б) соғлиқни сақлаш бошқармалари ва тиббиёт муассасалари учун:

муассасанинг инновацион ижтимоий-йўналтирилган турига ўтказиш;

соғлиқни сақлаш тизимида стандартлаштиришни жорий қилиш;

электрон ҳужжат айланувини жорий қилиш орқали иш жараёнини мақбуллаштириш (тиббий карта ва касаллик тарихини тўлдириш, "электрон рецептлар" бериш);

тиббий ходимлар, дори воситалари, тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий буюмлар, сарфлов материалларни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш;

давлатнинг кафолатланган бепул тиббий ёрдами дастурлари асосида молиявий ҳаракатларни амалга ошириш ва мониторинг қилиш, шунингдек, тиббиёт муассасаларининг келажакдаги харажатларини баҳолаш ҳамда келажакда бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликни таҳлил қилиш;

тиббий статистика, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларни юритиш, шунингдек, миллий соғлиқни сақлаш ҳисоб-китобларини қўллаб-қувватлаш;

бошқа тиббиёт муассасаларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашуви ва ахборот алмашинуви.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев)

57.

Давлат тиббиёт муассасалари ва ташкилотларини кенг қамровли (томонлар келишувига мувофиқ тезлиги йиллик ўсиши камида 10-Мб/д инобатга олинган ҳолда) интернет тармоқларига уланишини таъминлаш;

вилоят ва республика миқёсида - 2019 йил 1 мартга қадар;

туман даражасида - 2019 йил якунига қадар;

барча давлат тиббиёт муассасалари - 2021 йилнинг охиригача.

Ташкилий чоралар комплекси

2019 - 2021 йиллар давомида

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Давлат инвестиция қўмитаси

(С. Бекенов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

58.

Тиббиёт муассасалари ўртасида ахборот алмашинуви ҳамда масофавий тиббий ва таълим хизматларини кўрсатиш (консультация, консилиум, амалиётлар, маҳорат дарслари ва бошқалар) мақсадида телемедицинани ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий тиббиёт бошқаруви органлари билан тезкор боғланиш мақсадида ягона видеоконференцалоқа тизимини яратиш.

Ташкилий-амалий

чоралар

2019 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар  ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Изоҳлар:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳалари ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки битта ҳужжат кўринишида тақдим этилиши мумкин.

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури тартибга солиш соҳаларига қараб ўзгартирилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 декабрдаги

ПФ-5590-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2019 йил 1 апрелдан бошлаб "ҳар бир даволанган ҳолат"

учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига

молиялаштириш тизими жорий этиладиган

республиканинг айрим туманлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуднинг номи

Туманнинг номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Беруний тумани

2.

Андижон вилояти

Олтинкўл тумани

3.

Бухоро вилояти

Вобкент тумани

4.

Жиззах вилояти

Пахтакор тумани

5.

Қашқадарё вилояти

Китоб тумани

6.

Навоий вилояти

Қизилтепа тумани

7.

Наманган вилояти

Янгиқўрғон тумани

8.

Самарқанд вилояти

Иштихон тумани

9.

Сурхондарё вилояти

Жарқўрғон тумани

10.

Сирдарё вилояти

Оқолтин тумани

11.

Тошкент вилояти

Қибрай тумани

12.

Фарғона вилояти

Бешариқ тумани

Олтиариқ тумани

Қўштепа тумани

13.

Хоразм вилояти

Янгиариқ тумани

14.

Тошкент шаҳри

Миробод тумани





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 декабрдаги

ПФ-5590-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга

қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш

бўйича ишчи комиссия

ТАРКИБИ

1.

А.А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи комиссияси раиси

2.

А.Қ. Шадманов

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Ишчи комиссияси раисининг ўринбосари

3.

С.И. Исмоилов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

4.

Б.Р. Саидбеков

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

5.

Б.Қ. Юсупалиев

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

6.

А.Я. Хайдаров

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

7.

М.М. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

8.

О.М. Умаров

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

9.

И.С. Хажиев

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмита раиси

10.

Р.Р. Хакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмита раиси

11.

А.Э. Бурханов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

12.

Н.И. Мухторов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

13.

С.Х. Бекенов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат инвестиция қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

14.

Ю.Н. Мансуров

-

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари

15.

А.У. Аккулов

-

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи

16.

Р.Ш. Изамов

-

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси

17.

К.С. Ризаев

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири

18.

У.М. Мадраҳимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқарма бошлиғи

19.

Т.А. Даминов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, Тошкент тиббиёт академияси профессори

20.

Б.Д. Дурманов

-

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг бўлим бошлиғи

21.

К.К. Мирзалиева

-

"AKFA MEDLINE" МЧЖ директори (келишилган ҳолда)

22.

Ф.А. Раҳимқулов

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Нодавлат ташкилотларнинг тиббий фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи, Ишчи комиссия котиби

    

Изоҳ: Ишчи комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 декабрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 8 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 декабрь, 49-сон, 933-модда