ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари ва муҳофазаси. Омбудсман /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.12.2018 й. ПҚ-4056-сон "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.2018 й.

N ПҚ-4056



ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш бўйича комплекс чоралар қабул қилинди.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини мониторинг қилишнинг таъсирчан механизмлари ишлаб чиқилди, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро норма ва стандартларни самарали амалга ошириш заруратини туғдирмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолияти самарадорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажаришнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларига мувофиқ:


1. Белгилансинки:

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини, миллий маърузалар тайёрланишини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминловчи давлат органи ҳисобланади;

Марказ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади;

Марказ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади;

Марказ давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, таълим, илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш масалалари бўйича кўмаклашади;

Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ташкилотлар ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, ушбу соҳадаги Ўзбекистон Республикаси халқаро мажбуриятларининг бажарилиши бўйича давлат органлари фаолиятига кўмаклашиш;

инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш ҳолатиниўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсиялари бажарилишини мониторинг қилиш;

Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича миллий маърузалар тайёрлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракат режаларини ("йўл хариталари"ни) ишлаб чиқиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилишни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш масалалари бўйича давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотларга маслаҳат бериш функциясини амалга ошириш ва уларга амалий кўмаклашиш;

инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;

инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базани тизимлаштириш, ўқув, илмий-услубий ва оммабоп нашрлар ҳамда халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари доимий чоп этилишини таъминлаш;

инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг хронологиясини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш.

3. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажаришда фаол ва бевосита иштирок этиш, идоралараро ҳамкорлик қилиш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат органлари, шу жумладан, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири этиб белгилансин.


4. Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажаришга алоқадор вазирликлар, идоралар, бошқа давлат органлари Марказ билан доимий ҳамкорлик қилиш, унинг сўровига кўра инсон ҳуқуқлари соҳасида тегишли ахборот ва статистик маълумотларни тақдим этиш учун масъул тузилмалар ва мансабдор шахсларни белгиласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатига:

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасинингхалқаро мажбуриятларини бажариш бўйича миллий маърузалар лойиҳаларининг муҳокамаларини ўзларининг қўмита ва комиссияларида ўтказиш;

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасинингхалқаро мажбуриятларини бажариш бўйича миллий маърузаларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг устав ва шартномавий органларида кўриб чиқиш якунларини заруратга қараб эшитиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракат режаларини ("йўл хариталари"ни) тасдиқлаш тавсия қилинсин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш ва уларни чеклаш масалалари бўйича қонун лойиҳалари Марказ билан мажбурий равишда келишилади.


6. Марказ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ва бошқа ташкилотлар билан меморандумлар, ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиш, қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича халқаро форумларда мунтазам иштирок этишни назарда тутувчи Марказнинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқсин.


7. Қуйидагилар:

бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 41 нафар кишидан иборат Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Марказ ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ;

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Белгилансинки:

Марказни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор бошқаради;

Марказ директори унинг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган иккита ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга;

Марказ директори мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича вазирга, директорнинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, директор ўринбосари вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади;

Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун назарда тутилган махсус унвон - мартаба даражалари берилади ҳамда мартаба даражалари учун устама тўланади;

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Марказ ходимлари лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 2 баравар кўпайтирилган миқдорда қўлланилади.

9. Марказ директорига:

зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий белгиланган сони доирасида ўзгартириш киритиш;

белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан тежаб қолинган маблағларни, шунингдек, тасдиқланган штатлар жадвалида назарда тутилган бирликлар тўлдирилмаганлиги сабабли бўшаб қолган маблағларни Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш учун сарфлаш;

Марказ зиммасига юкланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида маслаҳатчи сифатида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, илмий-тадқиқот муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, белгиланган тартибда халқаро ва хорижий ташкилотлар экспертларини жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

республика бюджетидан Марказ ходимлари лавозим маоши миқдорининг ошиши, уларга устама ва қўшимча ҳақлар тўлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур миқдорда маблағ ажратсин;

2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Марказ ходимларининг иш ҳақи фондини оширилган миқдорда молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин;

Марказга асосланган ҳисоб-китобларга кўра моддий-техник базасини шакллантиришга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва ахборот-коммуникация технологияларини сотиб олиш ҳамда маъмурий бинони таъмирлаш учун маблағлар ажратилишини таъминласин;

Марказга хизмат кўрсатиш учун учта шахсан бириктирилган ва битта навбатчи автомобилни таъминлаб туриш учун зарур лимитлар ажратсин.


11. Марказ Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 15-уйга бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда Марказни алоқанинг зарур воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан ҳамда бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидан кенг полосали фойдаланишни таъминлашга кўмаклашсин, шунингдек, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда видеоконференциялар, интернет-форумлар ва телекўприклар ўтказишда зарур техник ёрдам кўрсатсин.


13. Марказ:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий судининг статистик ахборотлари мажбурий жўнатмалар реестрига;

Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилсин.

14. Марказ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 10 декабрдаги

ПҚ-4056-сон қарорига

1-ИЛОВА


Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон

Республикаси Миллий марказининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ














Директор



Ёрдамчи











































































Директорнинг биринчи ўринбосари



Директор ўринбосари


















































Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таҳлил ва тадқиқотлар бўлими

4



Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик бўлими

5








































Бош юрисконсульт

1


Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларни имплементация қилиш бўлими

4



Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

4



















Матбуот хизмати

3





















Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифат бўлими

4



Таҳририят-нашриёт бўлими

2














"Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали таҳририяти























Умумий бўлим

3




Ҳисоб-китоб бўлими

2




















































































Ахборот-ресурс мультимедиа бўлими

3
































































































Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази - "Инсон ҳуқуқлари уйи"

2





























































































  























Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 41 нафар.


Изоҳ: техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони меъёрлар бўйича белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 10 декабрдаги

ПҚ-4056-сон қарорига

3-ИЛОВА


Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

Миллий маркази ходимларининг Ягона тариф

сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимнинг номланиши


Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари


Директор


19

Директорнинг биринчи ўринбосари


18

Директор ўринбосари


17

Матбуот котиби


17

Директор ёрдамчиси


15

Бўлим бошлиғи


15

Бош бухгалтер


15

Бош юрисконсульт


14

Бош мутахассис


12

Кадрлар бўйича бош инспектор


12

Етакчи мутахассис


11

1-тоифали иш юритувчи


8

2-тоифали иш юритувчи


7

Ғазначи


7

Хўжалик ишлари мудири


7

      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 10 декабрдаги

ПҚ-4056-сон қарорига

4-ИЛОВА



Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши


Амалга ошириш

шакли


Ижро

муддатлари


Масъул

ижрочилар


I. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ МАРКАЗИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ

1.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Буйруқ

2019 йил

1 январгача

ИҲММ (А.Саидов)

2.

Марказ ходимларига мартаба даражаларини бериш тартибини тасдиқлаш.


Қўшма буйруқ

2019 йил

1 январгача


ИҲММ (А.Саидов),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


3.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2019 йил

1 февралгача


ИҲММ (А.Саидов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

манфаатдор вазирлик  ва идоралар


4.

Марказни раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимосномани киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика миқёсидаги бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси


2019 йил

1 февралгача

ИҲММ (А.Саидов),

ИИВ (П.Бобожонов)


5.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини ўқитишни амалга ошириш, шунингдек, аҳолининг онгини ошириш тартибини ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2019 йил

1 майгача

ИҲММ (А.Саидов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар


II. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

6.

Марказ сайтини модернизация қилиш ва қуйидаги имкониятларни назарда тутиш:

Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини амалга ошириш  ва ривожлантириш бўйича электрон маълумотлар базаси учун платформа яратиш;

вебинарлар, онлайн учрашувлар ва трансляциялар ўтказиш;

электрон кутубхоналардан фойдаланиш;

Марказнинг журналларини электрон кўринишда нашр этиш;

ижтимоий тармоқларда Марказ саҳифаларини яратиш.


Чора-тадбирлар

режаси


2019 йил

1 мартгача

ИҲММ (А.Саидов),

Молия вазирлиги (А.Хайдаров),

Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги  (Ш.Садиков)


7.

Ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан видеоконференцалоқадан фойдаланган ҳолда Марказнинг ахборот-маърифат тадбирларини ташкил этиш учун Марказни "Электрон таълим" миллий тармоғига улаш.


Чора-тадбирлар

комплекси


2019 йил

1 мартгача

Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш.Садиков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Матбуот  ва ахборот агентлиги (К.Алламжонов)


8.

Марказни зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган, Марказ зиммасига юклатилган вазифаларнинг амалга оширилишини профессионал даражада таъминлай оладиган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

комплекси


2019 йил

1 мартгача

ИҲММ (А.Саидов)


9.

Марказ ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этиш.


Буйруқ

2019 йил

1 апрелгача


ИҲММ (А.Саидов)


10.

Халқаро ташкилотлар тавсиялари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича кўрсаткичларни ўз ичига олган Инсон ҳуқуқлари бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва уни Марказнинг расмий веб-саҳифасида жойлаштириш.


Чора-тадбирлар

режаси


2019 йил

1 апрелгача

ИҲММ (А.Саидов),

Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш.Садиков),

ТИВ (А.Камилов)


11.

Марказнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кутубхонаси ишларини такомиллаштириш, ундан аҳоли кенг доирасининг, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари орқали фойдаланишини таъминлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

комплекси


2019 йил

1 апрелгача

ИҲММ (А.Саидов), Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш.Садиков),

Молия вазирлиги

(А.Хайдаров)


12.

Марказ ходимларининг малакасини ошириш учун БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, бошқа таълим муассасалари ва хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларида таълим ва стажировкаларни ташкил этиш.


Режа жадвали

Доимий

ИҲММ (А.Саидов)


III. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ МАРКАЗИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

13.

Тошкент шаҳар, И.Каримов кўчаси 15-уй манзилидаги Марказга тақдим этилаётган маъмурий бинога туташ ҳудудда таъмирлаш-тиклаш  ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

1 мартгача

Вазирлар Маҳкамаси

(А.Раматов),

Тошкент шаҳар ҳокимияти (Ж.Артикходжаев),

ИҲММ (А.Саидов),

Молия вазирлиги (А.Хайдаров)


14.

Марказни керакли мебель, инвентарлар, компьютер ва бошқалар, шу жумладан Марказ фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш билан боғлиқ бўлган бошқа оргтехника билан таъминлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси


2019 йил

1 мартгача

Вазирлар Маҳкамаси, (Ж.Кучкаров),

ИҲММ (А.Саидов),

Молия вазирлиги (А.Хайдаров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)


15.

Марказ буюртманомаларига кўра хизмат автотранспортлари учун зарур ҳажмдаги автобензин ва дизель ёқилғисини ўрнатилган тартибда ажратиш  ва олиш билан Марказга битта персонал енгил ва битта навбатчи автотранспорт воситаларини харид қилиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси


2019 йил

1 мартгача

"Ўзавтосаноат" компанияси (Ш.Умурзаков),

"Ўзбекнефтгаз" АЖ (Б.Ашрафханов),

ИҲММ (А.Саидов),

Молия вазирлиги (А.Хайдаров)


16.

Марказнинг кичик типографиясини яратиш ва илмий-тадқиқот ишларининг натижалари, рисолалар, дарсликлар, буклетлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги бошқа адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш учун зарур бўлган замонавий нашриёт ускуналари билан жиҳозлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

комплекси


2019 йил

1 майгача

ИҲММ (А.Саидов), Матбуот ва ахборот агентлиги (К.Алламжонов),

Молия вазирлиги (А.Хайдаров)


17.

Давлат органлари ходимларини масофадан ўқитиш учун электрон дарсликлар материалларини ишлаб чиқиш мақсадида мультимедиа студиясини яратиш ва жиҳозлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

комплекси


2019 йил

1 июнгача

ИҲММ (А.Саидов),  МТРК (А.Хаджаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков),

Матбуот ва ахборот агентлиги (К.Алламжонов)


IV. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ МАРКАЗИНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СОҲАСИДА  ҲУҚУҚИЙ

ОНГНИ ОШИРИШ, ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ЎТКАЗИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТИШИ

18.

Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича ахборот-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


Чора-тадбирлар

режаси


2019 йил

1 февралгача

ИҲММ (А.Саидов)


19.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатлар, миллий ахборотлар матнларини, БМТ Низом ва шартномавий органларининг тавсиялари ва якуний таклифларини ахборот-излаш ҳуқуқий тизимларида эълон қилиш.


Чора-тадбирлар

режаси

2019 йил

1 мартгача

ИҲММ (А.Саидов),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


20.

"Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журналини қўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

комплекси


2019 йил

1 июнгача

ИҲММ (А.Саидов),

Молия вазирлиги (А.Хайдаров)


21.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ахборот материаллари ва нашрларни (рисолалар, дарсликлар, буклетлар ва бошқа адабиётлар) чоп этиш.


Чора-тадбирлар

комплекси


Доимий

ИҲММ (А.Саидов),

ТИВ (А.Камилов),

манфаатдор вазирлик  ва идоралар


22.

БМТ Низом ва шартномавий органларининг тавсияларига мувофиқ халқаро тажриба ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш асосида инсон ҳуқуқлари соҳасида мақсадли тадқиқотлар ўтказиш.


Чора-тадбирлар

режаси

Доимий

ИҲММ (А.Саидов)


23.

Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва даврий маърузаларни тайёрлаш халқаро тизими масалалари бўйича қатор ахборот-маърифий тадбирларни (давра суҳбатлари, тренинглар, семинарлар, конференциялар) ташкил этиш.


Чора-тадбирлар

режаси

Доимий

ИҲММ (А.Саидов)

24.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, мамлакатда қабул қилинаётган чора-тадбирлар тўғрисида фуқароларнинг хабардорлигини оширишга қаратилган қатор радио ва телекўрсатувларни ташкил этиш.


Чора-тадбирлар

комплекси

Доимий

ИҲММ (А.Саидов),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

МТРК (А.Хаджаев),

ЎзА (А.Кучимов),

Матбуот ва ахборот агентлиги (К.Алламжонов)


V. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ МАРКАЗИНИНГ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

25.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар, халқаро ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларини қабул қилиш.


Чора-тадбирлар

комплекси

2019 йил

1 февралгача

ИҲММ (А.Саидов),

ТИВ (А.Камилов),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


26.

Универсал даврий шарҳ доирасида Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузаси кўриб чиқилиши якунлари юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши берган тавсияларни амалга ошириш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаларини тайёрлаш.


Миллий ҳаракатлар режаси


2019 йил

1 февралгача

ИҲММ (А.Саидов),

ТИВ (А.Камилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар


27.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази  ва ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни тузиш.


Чора-тадбирлар

комплекси

2019 йил

1 апрелгача

ИҲММ (А.Саидов),

ТИВ (А.Камилов)

28.

Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги БМТ Конвенцияси қоидаларининг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Учинчи даврий маърузасини тайёрлаш.


Миллий маъруза

2019 йил

30 майгача

ИҲММ (А.Саидов),

ТИВ (А.Камилов),

манфаатдор вазирлик  ва идоралар


29.

Халқаро шериклар билан биргаликда давлат органлари ва фуқаролик жамияти вакиллари учун инсон ҳуқуқлари бўйича ёзги мактабларни ўтказиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

комплекси


2019 йил

1 сентябргача

ИҲММ (А.Саидов)

30.

Аёлларга нисбатан барча турдаги камситишларга барҳам бериш тўғрисидаги БМТ Конвенцияси қоидаларининг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи даврий маърузасини тайёрлаш.


Миллий маъруза

2019 йил

20 октябргача

ИҲММ (А.Саидов),

ТИВ (А.Камилов),

манфаатдор вазирлик  ва идоралар


31.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий тизимини янада такомиллаштириш, аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш, фуқароларнинг суд ҳимояси ҳуқуқларининг кафолатини кучайтириш бўйича хорижий экспертлар иштирокида халқаро тадбирлар (форумлар, конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқалар) ташкил этиш ва ўтказиш.


Чора-тадбирлар

дастури

2019 йил

1 ноябргача

ИҲММ (А.Саидов),

ТИВ (А.Камилов),

Олий суд (К.Комилов),

манфаатдор вазирлик  ва идоралар


32.

БМТ Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича сессияларида, БМТнинг шартномавий органларида, шунингдек БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ва унинг Марказий Осиё бўйича ҳудудий бўлинмаси томонидан ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш.


Чора-тадбирлар

режаси

2019 йил

1 декабргача

таклиф-

номалар

тушишига

қараб


ИҲММ (А.Саидов),

ТИВ (А.Камилов)


33.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ва унинг Марказий Осиё бўйича ҳудудий бўлинмаси, БМТнинг ривожланиш Дастури, Халқаро миграция ташкилоти ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан биргаликда қўшма лойиҳалар  ва тадбирларни амалга ошириш масаласини ишлаб чиқиш.


Чора-тадбирлар

комплекси


2020 йил

1 мартгача

ИҲММ (А.Саидов)

34.

БМТ Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус жараёнлар сўровларига маълумотларни тайёрлаш ва ўз вақтида тақдим этиш.


Маълумот

Сўровлар

тушишига

қараб


ИҲММ (А.Саидов),

манфаатдор вазирлик  ва идоралар


             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 декабрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 11 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 декабрь, 50-сон, 952-модда













































Время: 0.1592
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск