ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.2018 й. 983-сон "Ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқарув ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2018 й.

N 983



ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, ФОЙДАЛАНИШ

ВА МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ БОШҚАРУВ

ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида", "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон қарорига мувофиқ ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ва самарали назорат қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Фойдали қазилмаларни қазиш чоғида ер қаърини муҳофаза қилишнинг ягона қоидалари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:

олдин берилган кон ажратмаси ажратиш далолатномаларини 2018 йил 31 декабрга қадар танқидий кўриб чиқсин ва зарурат бўлганда конга ишлов бериш ҳамда фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун янги кон ажратиш далолатномасини ушбу қарорда белгиланган талабларга мувофиқ берсин;

ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва ер қаъридан фойдаланувчиларнинг кон-геология ишлари соҳасидаги фаолияти назорат қилинишини кучайтирсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, шунингдек, бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ер қаъридан фойдаланувчилар ўртасида ушбу қарорнинг мазмун ва моҳияти бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб борсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 4 декабрдаги

983-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 13 январдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 1-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 13 январдаги 20-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айрим қарорларнинг ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2000 йил 30 августдаги 338-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 54-модда) илованинг 5-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2007 йил 19 июлдаги 147-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сон, 40-модда) илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2007 йил 9 ноябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 63-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 69-модда) илованинг 3 ва 4-бандлари.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2011 йил 18 февралдаги 40-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 12-модда) илованинг 1-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 28 июлдаги 220-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 66-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда) илованинг 6-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) илованинг 9-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2013 йил 8 октябрдаги 276-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 72-модда) илованинг 9-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 16-модда) 1-илованинг 7-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 73-модда) 2-илованинг 1-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда) илованинг 2 ва 3-бандлари.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 122-модда) 3-илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 декабрь































Время: 0.2226
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск