ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш /

Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.12.2018 й. 983-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 4 декабрдаги

983-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида

қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар

захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг

ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом саноат ахамиятини йўқотган ёхуд кейинги геология-қидирув ишлари билан ёки конни қазиб олишда тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан "Лицензия" ахборот тизими орқали чиқариб ташлаш тартибини белгилайди ва идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча ер қаъридан фойдаланувчилар учун мажбурий ҳисобланади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


балансдаги захиралар - асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларни ўз ичига оладиган конларнинг захиралари, шу жумладан, қазиб олинадиган нефть, газ, нефтдаги газ, конденсат аралашмаси ва улардаги саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали компонентлар, шунингдек, йод, бром ва ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси талабларига риоя қилган ҳолда минерал хом ашёни кавлаб олиш ва қайта ишлашнинг мавжуд ёхуд саноат томонидан ўзлаштирилаётган илғор техникаси ва технологияси шароитида улардан фойдаланиш иқтисодий мақсадга мувофиқ бўлган саноат ва нефть сувларидаги бошқа фойдали компонентлар захиралари;


балансдан ташқари захиралар - асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларни ўз ичига оладиган конларнинг захиралари, шу жумладан, қазиб олинадиган нефть, газ, нефтдаги газ, конденсат аралашмаси ва улардаги саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали компонентлар, шунингдек, йод, бром ва ҳозирги вақтда кавлаб олиниши иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бунинг техник имкони бўлмаган, бироқ кейинчалик балансга ўтказилиши мумкин бўлган саноат ва нефть сувларидаги бошқа фойдали компонентлар захиралари.



2-БОБ. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ ЕР

ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР БАЛАНСИДАН

ҲИСОБИДАН ЧИҚАРИШ УЧУН АСОСЛАР


3. Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда ДЗК деб аталади) қарори билан амалга оширилади.


4. Фойдали қазилмалар захиралари:

а) қуйидагилар:

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган қидирув ёки фойдаланиш конденцияларига мувофиқ эмаслиги туфайли (нефть, нефть-газ, нефть-газ конденсати, газ конденсати, газ ва битум конлари учун - ДЗК томонидан янгидан тасдиқланган тегишли фойдали қазилмаларни ер остидан қазиб олиш коэффициентига мувофиқ эмаслиги туфайли);

айрим участкаларда аниқланган кон-геология, гидрогеологик, муҳандислик-геология, экологик мураккабликлар ва бошқа табиий шарт-шароитлар оқибатида захираларга техник-иқтисодий сабаблар бўйича ишлов беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли;

агар фойдали қазилмаларни қазиб олишда уларнинг сақланиши таъминланиши мумкин бўлмаса, аҳоли ҳаётига ва соғлигига ёки объектларга зарар етказилиши учун хавф туғдирса, уларни бузиб ташлаш ёки кон ишлари таъсири доираси чегарасидан ташқарисига кўчириш мумкин бўлмаса ёки бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса, захираларни саноат иншоотлари, турар жойлар ва жамоат бинолари, тарих ва маданият ёдгорликлари, табиий объектлар учун сақлаш устунлари сифатида қолдириш туфайли;

б) фойдали қазилмаларнинг миқдори, сифати ва жойлашиш шарт-шароитлари тўғрисида янги маълумотлар олиниши натижасида захираларнинг кейинчалик геология-қидирув ишлари чоғида ва (ёки) фойдали қазилмалар конларини қазишда тасдиқланмаслиги туфайли ер қаъридан фойдаланувчилар балансидан чиқарилиши мумкин.


5. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналар қурилишини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва консервация қилишда балансдаги захиралар балансдан ташқари захираларга ўтказилмайди.


6. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни консервация қилишда фойдали қазилмалар захиралари ҳисобдан чиқарилмайди.


7. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналар қурилишини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, кенгайтиришда ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқарилиши керак бўлган фойдали қазилмалар ушбу Низомнинг 4-банди "а" ва "б" кичик бандларида баён қилинган асослар бўйича фойдали қазилмалар конларини қазиш жараёнида улар қидирув, тайёргарлик кўриш ёки тозалаш ишларида қисман ёки тўлиқ контурланишига қараб белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

Фойдали қазилмалар захиралари ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан схема асосида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ чиқарилади.

Фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш паспорти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3-БОБ. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР

ТОМОНИДАН ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИ КОМИССИЯСИГА

БЕРИЛАДИГАН ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ

ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


8. Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш учун ер қаъридан фойдаланувчи "Лицензия" ахборот тизими орқали ДЗКга тушунтириш хатини тақдим этади. Тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак:

а) фойдали қазилмалар захираларининг мўлжалланган ҳисобдан чиқарилишини Давлат захиралари комиссияси томонидан тасдиқланган контурларда ҳамда геология ва маркшейдерлик ҳужжатлари маълумотларини тезкор ҳисобга олиш, захираларни синаб кўриш ва қайта ҳисоблаш контурларида алоҳида асослаш;

б) ушбу Низомнинг 4-банди "а" кичик бандида кўрсатилган сабаблар бўйича саноат аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқаришда, - тегишли техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;

в) қазиб олинаётган кон тўғрисидаги қисқача маълумотлар (қазиб олиш тизими, фойдали қазилмаларни кавлаб олишда нобуд бўлиш ва яроқсиз ҳолга келиш кўрсаткичлари, нефть, газ, конденсат ва бошқаларни қазиб олиш коэффициентлари);

г) чизмалар ва бошқа иловалар:

фойдали қазилмалар захиралари улар бўйича ҳисобдан чиқариладиган участкалар, руда жисмлари (ҳисобланган блоклар) жойлашиши схемаси, проекциялар, горизонт бўйича натижалар, қидирув ва ишлатиб синаб кўриш маълумотлари ҳамда Давлат захиралари комиссияси томонидан тасдиқланган фойдали қазилмалар захиралари контурлари, шунингдек, эксплуатацион қидирув ишлари натижалари бўйича ҳисоблаб чиқилган захиралар контурлари билан бирга.

9. ДЗК тушунтириш хати келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда уни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишиш учун тақдим этади.

10. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси йигирма кун муддатда тушунтириш хатини кўриб чиқиб, ДЗКга фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш тўғрисида хулоса беради.

Тақдим этилган материаллар ДЗКда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ер қаъридан фойдаланувчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўриб чиқилади.

ДЗК бир ҳафта муддатда шартномани ер қаъридан фойдаланувчига тақдим этади.

Ер қаъридан фойдаланувчи ўн кун муддатда шартномада кўрсатилган маблағни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ҳисобварағига ўтказади.

ДЗКга тақдим этилган кондициялар лойиҳаларини ва фойдали қазилмалар захиралари ҳисоб-китоби материалларини кўриб чиқиш, шунингдек, геологик материалларнинг давлат экспертизаси тегишли ташкилотлардан ҳамда жалб этиладиган экспертлар билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

Экспертлар томонидан материалларни кўриб чиқиш муддати уларнинг ҳажмига ва мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, бироқ бир ойдан ошмаслиги керак.


4-БОБ. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ

ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ҲИСОБИДАН

ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


11. Саноат учун аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмалар баланс захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) Давлат захиралари комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган (нефть, нефть-газ, газ конденсати, нефть-газ конденсати, газ ва битум конлари учун - қазиб олиш коэффициенти ўзгариши туфайли) кондицияларга мувофиқ бўлмаган, шунингдек, фойдали қазилмалар захираларининг қайта тасдиқланиши натижасида балансдаги ва (ёки) балансдан ташқари тоифасидан чиқарилган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда амалга оширилади;

б) кон-геологик, гидрогеология, муҳандислик-геология, экологик ва бошқа табиий шароитларнинг аниқланган жиддий ўзгариши оқибатидаги техник-иқтисодий сабабларга кўра қазиб олиниши мақсадга мувофиқ бўлмаган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий хулоса асосида амалга оширилади;


12. Саноат учун аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмаларнинг балансдаги захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш уларни балансдан ташқари захираларга ўтказишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.


13. Фойдали қазилмалар захираларини техник-иқтисодий сабабларга кўра ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги техник-иқтисодий асослашда захираларни очиш ва тайёрлашнинг энг оқилона усулларини, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашнинг илғор технологияси қўлланилишини ҳисобга олган ҳолда, ушбу захираларни қазиб олишнинг аниқ конларга нисбатан татбиқ этиш мумкин бўлган бир нечта вариантлари кўриб чиқилиши керак.


14. Фойдали қазилмаларнинг тасдиқланмаган захиралари ер қаъридан фойдаланувчи балансидан умуман ишлов берилган кон ёки унинг участкалари бўйича, шунингдек, захираларни тасдиқлашда Давлат захиралари комиссияси томонидан қабул қилинган тўлиқ ишланган ёки уларнинг контурида фойдаланиш учун етарли ҳажмда қидирув ишлари олиб борилган ҳисоблаб чиқилган блоклар бўйича амалга оширилади.


15. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш конни қазиб олиш жараёнида ёки геология-қидирув ишлари натижалари бўйича олинган фойдали қазилмалар жисмлари миқдори, фойдали қазилмаларнинг жойлашиши шароитлари ва сифати тўғрисидаги янги маълумотлар, нефть, газ, нефтдаги газ ва конденсат аралашмасининг қазиб олинадиган захиралари бўйича эса - нефть, газ, нефтдаги газ ва конденсат аралашмасини қазиб олишнинг камайиб борувчи коэффициенти миқдорини кўриб чиқишнинг техник-иқтисодий асосланган янги маълумотлари асосида амалга оширилади.


16. Давлат захиралари комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча фойдали компонентларни, шу жумладан, ДЗКтомонидан тасдиқланган тарқоқ элементларни ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш асосий фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш билан бир вақтда амалга оширилади.


17. Фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланмаган захираларини ҳисобдан чиқаришда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Давлат захиралари комиссияси тасдиқлаган захиралар контурлари доирасида конни қидириш ва қазиб олиш маълумотлари қиёсланиши керак. Қиёслаш кон жисмлари (қатламлари), ҳисобланган блоклар, захиралар тоифалари бўйича алоҳида-алоҳида амалга оширилиши керак. Қиёслаш асосида, конни қидириб топган (баҳолаган) корхона билан биргаликда фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланмаганлиги сабаблари таҳлил қилинади.


18. Фойдали қазилмалар балансдаги захираларининг ҳисобдан чиқарилганлари ва (ёки) ҳисобдан чиқаришга мўлжалланаётганларининг жами миқдори тасдиқланган захираларнинг (нефть ва газ, шу жумладан, уларнинг қазиб олинадигани учун) 20 фоизидан ортиқ бўлган ҳолларда умуман кон бўйича захиралар белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилади ва қайта тасдиқланади.


19. ДЗКнинг фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги қарори баённома билан расмийлаштирилади ва бир ҳафта муддатда ер қаъридан фойдаланувчига унинг электрон нусхаси "Лицензия" ахборот тизими орқали юборилади.

Материалларни кўриб чиқиш муддати ер қаъридан фойдаланувчи билан тузилган шартномада белгиланади, бироқ уч ойдан ошмаслиги керак.

Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича камчиликлар аниқланган ҳолларда, тегишли ер қаъридан фойдаланувчилар ўн иш кунида камчиликларни бартараф этишлари ва ДЗКга "Лицензия" ахборот тизими орқали бу ҳақда маълумот тақдим этишлари лозим.

20. Давлат захиралари комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги баённомаси Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансига белгиланган тартибда зарур тузатишлар киритиш учун асос ҳисобланади.

22. Участкаларга ёндашиш учун хизмат қиладиган, захиралари саноат учун аҳамиятини йўқотган ёхуд кейинги геология-қидирув ишларида ёки конни қазиб олишда тасдиқланмаган захиралар сифатида ер қаъридан фойдаланувчи захирасидан чиқаришга мўлжалланган кон қазилмалари ўрни фақат кўрсатиб ўтилган захиралар ҳисобдан чиқарилгандан ва қазиб олинадиган бирликлар қайта ишлангандан кейин қопланади.






Низомга

1-ИЛОВА


Фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан

фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш

СХЕМАСИ

      

    

Босқичлар

      


     

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

    


    

Муддатлар

  





1-босқич

Ер қаъридан фойдаланувчи

      

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш учун "Лицензия" ахборот тизими орқали ДЗКга тушунтириш хатини тақдим этади.

    

Зарур бўлганда




Давлат захиралари комиссияси

      

Тушунтириш хатини Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишиш учун тақдим этади.

    

10 кунда




Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

    

Тушунтириш хатини кўриб чиқиб, ДЗКга фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш тўғрисида хулоса беради.

      

20 кунда





2-босқич

    

Давлат захиралари комиссияси

    

Шартномани ер қаъридан фойдаланувчига тақдим этади.

7 кунда




Ер қаъридан фойдаланувчи

       

Шартномада кўрсатилган маблағни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ҳисобварағига ўтказади.

    

10 кунда





3-босқич

Давлат захиралари комиссияси

      

Тақдим этилган кондициялар лойиҳаларини ва фойдали қазилмалар захиралари ҳисоб-китоби материалларини кўриб чиқиш, шунингдек, геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш учун экспертларни жалб қилади.

     

1 кунда




Экспертлар

     

Тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва эксперт хулосасини ДЗКга тақдим этади.

     

1 ойда




Давлат захиралари комиссияси

     

Баённомани расмийлаштиради ва ер қаъридан фойдаланувчига унинг электрон нусхасини "Лицензия" ахборот тизими орқали юборади.

   

7 кунда

    





Низомга

2-ИЛОВА


Фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан

фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш

ПАСПОРТИ

       

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш.


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш.


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси.


5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ер қаъридан фойдаланувчи Давлат захиралари комиссиясига Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган тушунтириш хатини тақдим этади. Тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак:

а) фойдали қазилмалар захираларининг мўлжалланган ҳисобдан чиқарилишини Давлат захиралари комиссияси томонидан тасдиқланган контурларда ҳамда геология ва маркшейдерлик ҳужжатлари маълумотларини тезкор ҳисобга олиш, захираларни синаб кўриш ва қайта ҳисоблаш контурларида алоҳида асослаш;

б) ушбу Низомнинг 4-банди "а" кичик бандида кўрсатилган сабаблар бўйича саноат аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқаришда - тегишли техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;

в) қазиб олинаётган кон тўғрисидаги қисқача маълумотлар (қазиб олиш тизими, фойдали қазилмаларни кавлаб олишда нобуд бўлиш ва яроқсиз ҳолга келиш кўрсаткичлари, нефть, газ, конденсат ва бошқаларни қазиб олиш коэффициентлари);

г) чизмалар ва бошқа иловалар:

фойдали қазилмалар захиралари улар бўйича ҳисобдан чиқариладиган участкалар, руда жисмларининг (ҳисобланган блоклар) жойлашиш схемаси, проекциялар, горизонт бўйича натижалар, қидирув ва ишлатиб синаб кўриш маълумотлари ҳамда ДЗК томонидан тасдиқланган фойдали қазилмалар захиралари контурлари, шунингдек, эксплуатация-қидирув ишлари натижалари бўйича ҳисоблаб чиқилган захиралар контурлари билан бирга;

кон ажратмаси нусхаси.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Ер қаъридан фойдаланувчи билан тузиладиган шартномада белгиланади.


7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:


Ер қаъридан фойдаланувчи билан тузиладиган шартномада белгиланади.


8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


Материалларни кўриб чиқиш муддати ер қаъридан фойдаланувчи билан тузилган шартномада белгиланади, бироқ уч ойдан ошмаслиги керак.


9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Фойдали қазилмалар захиралари:

а) қуйидагилар:

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган қидирув ёки фойдаланиш конденцияларига мувофиқ эмаслиги туфайли (нефть, нефть-газ, нефть-газ конденсати, газ конденсати, газ ва битум конлари учун - Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган тегишли фойдали қазилмаларни ер остидан қазиб олиш коэффициентига мувофиқ эмаслиги туфайли);

айрим участкаларда аниқланган кон-геологик, гидрогеологик, муҳандислик-геологик, экологик мураккабликлар ва бошқа табиий шарт-шароитлар оқибатида захираларга техник-иқтисодий сабаблар бўйича ишлов беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли;

агар фойдали қазилмаларни қазиб олишда уларнинг сақланишини таъминлаш мумкин бўлмаса, аҳоли ҳаётига ва соғлигига ёки объектларга зарар етказиш хавфини туғдирса, уларни бузиб ташлаш ёки кон ишлари таъсири доираси чегарасидан ташқарига кўчириш мумкин бўлмаса ёки бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса, захираларни саноат иншоотлари, турар жойлар ва жамоат бинолари, тарих ва маданият ёдгорликлари, табиий объектлар учун сақлаш устунлари сифатида қолдириш туфайли;

б) фойдали қазилмаларнинг миқдори, сифати ва жойлашиш шарт-шароитлари тўғрисида янги маълумотлар олиниши натижасида захираларнинг кейинчалик геология-қидирув ишлари чоғида ва (ёки) фойдали қазилмалар конларини қазишда тасдиқланмаслиги туфайли ер қаъридан фойдаланувчилар балансидан чиқарилиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни қуришни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва консервация қилишда балансдаги захиралар балансдан ташқари захираларга ўтказилмайди.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни консервация қилишда фойдали қазилмалар захиралари ҳисобдан чиқарилмайди.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


Мавжуд эмас.

12.

Изоҳ:

Саноат учун аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмаларнинг балансдаги захиралари ер қаъридан фойдаланувчи балансидан уларни балансдан ташқари захираларга ўтказишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш мавжуд бўлган тақдирда чиқарилади.

Фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланмаган захираларини ҳисобдан чиқаришда, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ДЗК тасдиқлаган захиралар контурлари доирасида конни қидириш ва қазиб олиш маълумотлари қиёсланиши керак. Қиёслаш кон жисмлари (қатламлари), ҳисобланган блоклар, захиралар тоифалари бўйича алоҳида-алоҳида амалга оширилиши керак. Қиёслаш асосида конни қидириб топган (баҳолаган) корхона билан биргаликда фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланмаганлиги сабаблари таҳлил қилинади.

Фойдали қазилмалар балансдаги захираларининг ҳисобдан чиқарилганлари ва (ёки) ҳисобдан чиқаришга мўлжалланаётганларининг жами миқдори тасдиқланган захираларнинг (нефть ва газ, шу жумладан, уларнинг қазиб олинадигани учун) 20 фоизидан ортиқ бўлган ҳолларда, умуман кон бўйича захиралар белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилади ва қайта тасдиқланади.

ДЗКнинг фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги қарори баённома билан расмийлаштирилади, унинг нусхалари экспертиза материаллари билан биргаликда бир ҳафта муддатда ер қаъридан фойдаланувчига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига юборилади.

ДЗКнинг фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги қарори Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансига белгиланган тартибда зарур тузатишлар киритиш учун асос ҳисобланади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 декабрь



































Время: 0.1943
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск