ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.12.2018 й. 983-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 4 декабрдаги

983-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш

ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш тартибини, ушбу соҳада назоратни амалга оширувчи органларнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.


2. Қуйидагилар ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи органлар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади);

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади);

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

Ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати:

ер қаъри муҳофаза қилиниши, ундан фойдаланиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан экологик назорат қилиш юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси томонидан;

ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек, кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик жиҳатидан таъминлаш соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиш устидан назорат қилиш юзасидан - Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Инспекция томонидан;

Саноат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ер қаъридан фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив техник ҳужжатлар талабларига риоя қилиш устидан назорат қилиш юзасидан - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан;

ер қаъридан фойдаланиш учун ер участкалари беришда ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш, ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланишга, фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда асоссиз равишда ва ўзбошимчалик билан иморат қуришга йўл қўймаслик юзасидан - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.


3. Ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ўз функцияларини ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлар доирасида амалга оширадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари ҳамда уларнинг мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича ўринбосарлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бош давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитасининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Давлат экология қўмитаси бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитасининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва бош мутахассислари Давлат экология қўмитасининг катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлимлари бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлимларининг бош ва етакчи мутахассислари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг катта давлат инспекторлари ва давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда тегишли ҳудудларда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимларининг етакчи мутахассислари ва мутахассислари (I ва II тоифали) Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

5. Инспекция бошлиғи кон-геология фаолиятини назорат қилиш бўйича бош инспектор ҳисобланади.

Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари кон-геология фаолиятини назорат қилиш бўйича бош инспекторнинг ўринбосарлари ҳисобланади.

Инспекция мутахассислари кон-геология фаолиятини назорат қилиш бўйича инспекторлар ҳисобланади.

Нефть ва газ тармоқларида саноат хавфсизлиги инспекциясининг бошлиғи Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть-газ саноати объектларида кон назорати бўйича бош давлат инспектори ҳисобланади.

Нефть ва газ тармоқларида саноат хавфсизлиги инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть-газ саноати объектларида кон назорати бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.

Нефть ва газ тармоқларида саноат хавфсизлиги инспекцияси мутахассислари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть-газ саноати объектларида кон назорати бўйича давлат инспекторлари ҳисобланадилар.


2-БОБ. ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ,

УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ

АМАЛГА ОШИРУВЧИ ОРГАНЛАРНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Ер қаъридан барча фойдаланувчилар томонидан қонунчиликка, ер қаъридан фойдаланишнинг белгиланган тартибига, ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларга, ишларни геологик-маркшрейдерлик таъминлаш бўйича талаблар бажарилиши мониторингини олиб боришга ҳамда давлат ҳисоби ва ҳисоботи юритилиши қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вазифаси ҳисобланади.


7. Ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини таъминловчи органлар биргаликда:

рухсатномаларда белгиланган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига риоя этилиши, ер қаъри участкалари маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим шартларида берилган тақдирда эса - маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларда белгиланган шартларга риоя этиш;

ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланишга, фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда асоссиз равишда ва ўзбошимчалик билан иморат қуришга йўл қўймаслик, шунингдек, саноат эксплуатациясига жалб этилмаган фойдали қазилмалар конлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ишларнинг салбий таъсири олдини олиш;

фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда, шунингдек, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда иморат қуриш шартларига риоя этиш;

ер қаъри тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш учун идоравий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш устидан назоратни амалга оширадилар.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Инспекция, шунингдек бошқа вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида:

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик талаблари ва тадбирлар бажарилиши;

минерал ресурслардан фойдаланиш бўйича республика, тармоқ экологик нормативлари, қоидалар ва стандартлар ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши;

фойдали қазилмалар конларини қазиш лойиҳалари, шунингдек, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш бўйича корхоналар қуриш, уларни реконструкция қилиш ва кенгайтириш лойиҳалари давлат экологик экспертизаси ўз вақтида ўтказилиши;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни амалга оширишда, минерал хом ашёдан комплекс фойдаланишда атроф муҳитнинг экологик хавфсизлиги;

фойдали қазилмалар конларини қазиш ва минерал хом ашёни қайта ишлашнинг ресурсларни тежайдиган технологияларини лойиҳалаштириш, ривожлантириш ва жорий этиш;

фойдали қазилма қатлами морфологиясига ва конларни қазишнинг кон-техник шартларига боғлиқ равишда кон устида ётган ҳамда сиғдирувчи жинслар тўкинди уюмларини оқилона жойлаштириш юзасидан очиқ кон ишларини лойиҳалаштириш ва амалга ошириш;

кенг тарқалган фойдали қазилмалар конларини қазишнинг белгиланган меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлашда минерал хомашёдан комплекс фойдаланиш, қўшилиб чиқадиган, бироқ вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмаларни ҳамда улардаги қимматли компонентларни сақлаш ва ҳисобга олиш, ўз ваколатлари доирасида кон устида ётган жинслардан фойдаланиш;

ер қаъридан фойдаланишда ва минерал хом ашёни қайта ишлашда атроф муҳитни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш;

атроф муҳитга энг кам зарарли таъсир кўрсатишни таъминлайдиган кон устида ётган ҳамда жойлашган жинслар тўкинди уюмларини, чиқинди сақланадиган жойлар, терриконларни жойлаштириш;

зарарли моддалар, радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини ер қаърига кўмишнинг белгиланган тартибига риоя этиш;

ер қаъридан фойдаланишда сув ресурсларидан фойдаланиш, ер ости сувларининг булғаниши, ифлосланиши ва камайиб кетишининг олдини олиш;

ер қаъридан фойдаланиш жараёнида бузилган ерларни, шу жумладан, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ерларни улардан кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш устидан давлат назоратини амалга оширади.


10. Инспекция ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида:

ер қаърини геологик ўрганишнинг тўлиқлиги, қидириладиган фойдали қазилмалар конларини, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари, шу жумладан, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун бериладиган ер қаъри участкаларини қазишнинг кон-техник, гидрогеологик, геологик-иқтисодий ва бошқа шартлари;

асосий фойдали қазилма ва қўшилиб чиқадиган компонентлар захиралари миқдори ва сифати тўғрисидаги дастлабки маълумотлар тўлиқлиги ва аниқлиги, шунингдек, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкаларининг табиий хусусиятлари;

кон-геология фаолиятини амалга оширида ер қаъридан оқилона фойдланиш, кон руда, кўмир ва норуда саноати, гидрогеологик қудуқларни қазиш ва ишлатишда кон-геология ишларини маркшейдерлик ва геологик таъминланиши;

ер қаърини геологик ўрганиш ишлари белгиланган тартибда тасдиқланган техник топшириқлар ва лойиҳаларга мувофиқлиги;

ер қаърини геологик ўрганиш ишлари ер қаъридан барча фойдаланувчилар учун мажбурий бўлган меъёрлар ва қоидаларга мувофиқ олиб борилиши;

конлар фойдали қазилмалар асоссиз даражада юқори нобуд бўлишини ва уларнинг сифати пасайишини истисно этадиган метод ва усуллар билан қазилиши;

ер қаъри муҳофаза қилинишини таъминлаш юзасидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш бўйича корхоналарни, шунингдек, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари ва объектларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш, реконструкция қилиш ва кенгайтириш топшириқлари келишилишининг белгиланган тартибига риоя этиш;

кон ажратмаларини келишиш ва тақдим этишнинг белгиланган тартибига риоя этиш;

фойдали қазилмалар конларини қазишнинг белгиланган меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш;

фойдали қазилмалар захиралари ва уларнинг таркибидаги компонентларнинг ҳолати ва ўзгаришини ҳисобга олиш;

минерал хом ашёни геологик ўрганиш, қазиб олиш ва қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, саноат ва тажриба-саноат йўсинида ишга солиш учун берилган конларда кон ишларининг маркшейдерлик ва геологик таъминланиши ҳолати;

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан захираларни тасдиқлашда қабул қилинган баённома қарорлар бажарилиши;

кон ишларини ривожлантириш режаларини амалга ошириш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва қайта ишлашда улар нобудгарчилиги ва камайишининг белгиланган меъёрларга риоя этиш;

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш корхоналари ва объектларини ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервация қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши;

кавлаб олиш жараёнида олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини, шунингдек, саноат аҳамиятини йўқотган, ёхуд кейинги геология-қидирув ишларида тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш маълумотларининг ишончлилиги;

фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда асоссиз равишда ва ўзбошимчалик билан иморат қуришга йўл қўймаслик,

фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда, шунингдек, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда иморат қуриш шартларига риоя этиш;

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни бажаришда рухсатномаларда, техник лойиҳалар ва бошқа ҳужжатлардаги ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари бажарилиши;

фойдали қазилмалар заҳиралари ҳолати ва ўзгариши тўғрисидаги геологик ва бошқа бирламчи ҳужжатлар мазмунининг ишончлилиги;

ер қаъри тўғрисидаги давлат ҳисоботларини ҳамда геологик ва бошқа маълумотларни геология ахбороти фондларига тақдим этишнинг белгиланган тартибига риоя этиш;

ер қаърини кейинчалик ўрганишда, фойдали қазилмалар конларини қидириш ва қазишда, шунингдек, ер қаъридан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланишда фойдаланилиши мумкин бўлган қидирилган кон қазилмалари ва қудуқлар, геологик ва техник ҳужжатлар, рудалар, тоғ жинслари, керн вафойдали қазилмалар намуналарининг дубликатларини сақлаш;

минерал хом ашёни геологик ўрганиш, излаш, қидириш ва қазиш билан боғлиқ бурғулаш ишларини бажаришнинг тегишли рухсатномаларда белгиланган шартларининг бажарилиши (ўз ваколати доирасида);

фойдали қазилмалар заҳираларини фойдали қазилмалар заҳиралари давлат балансига ҳисобга қўйиш ва уларни давлат балансидан ҳисобдан чиқариш учун ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан тақдим этиладиган материалларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги;

фойдали қазилмалар конларини излайдиган, баҳолайдиган ва қидирадиган ва кавлаб оладиган ташкилотлар томонидан давлат статистика ҳисоботига киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги;

сувга қудуқларни бурғулашга рухсат олиш ва махсус сувдан фойдаланишга (ер ости сувлари) рухсат олиш шартларига риоя этиш;

ёмғир-жала оқимлари, саноат оқовалари кимёвий бирикмалар билан, зарарли чиқиндилар натижасида ер қаъри ифлосланишининг биринчи навбатда ер ости сувлари ва минерал сувлар ифлосланишининг олдини олиш;

фойдали қазилмаларни қазиб олишда ва юза қатламнинг бузилши ва емирилиши туфайли ер қаърининг одамлар яшаш муҳити ва жонли табиатга зарарли таъсирига йўл қўймаслик;

ер қаърининг ноёб объектлари, ер ости минерал даволаш ва ичимлик сувларни муҳофаза қилиш;

ер қаъри тўлиқ ва комплекс ўрганилишини, улардан фойдали қазилмалар энг тўлиқ кавлаб олинишини, улардан оқилона фойдаланиш ва барча компонентлар қазиб олинишини таъминлаш;

геология-қидирув ишлари йўналишлари геология-қидирув ишларини олиб боришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига, минерал ресурслардан комплекс фойдаланишнинг геологик топшириқларига, лойиҳаларига, талабларига ҳамда ушбу ишлар олиб борилишини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларга мувофиқлиги;

ер қаърини геологик ўрганиш ишларига ажратиладиган молиявий маблағлардан оқилона фойдаланиш;

лаборатория-таҳлилий тадқиқотларнинг сифати;

тасдиқланмаган захираларда ишлайдиган сув олиш иншоотидан фойдаланиш участкаларида гидрогеологик тадқиқотлар бажарилишини таъминлаш;

геология-қидирувишларини олиб боришда қўшилиб чиқадиган ва вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмаларни омборга жойлаштириш ва сақлаш шартларига риоя этиш;

ер қаърини кейинчалик ўрганишда, фойдали қазилмалар конларини қазишда, шунингдек, ер қаъридан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланишда фойдаланилиши мумкин бўлган геологик, маркшейдерлик ва бошқа ҳужжатлар, тоғ жинслари ва рудалар, керн, фойдали қазилмалар намуналарининг дубликатлари сақланишини таъминлаш;

табиий геологик қўриқхоналарни, стратотипик ва таянч усти очиқ конларни, табиатнинг айрим геологик ёдгорликларини, палеонтологик қолдиқларнинг ноёб тўпламларини, нодир минерал ҳосилаларни сақлаш шартларига риоя этиш юзасидан алоҳида илмий ва маданий қимматга эга бўлган ер қаъри участкаларининг ҳолати;

фойдали қазилма конларини қазишда ер қаъриним уҳофаза қилиш норма ва қоидларига риоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан захираларни тасдиқлашда қабул қилинган қарорлар ва хулосалар ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан бажарилиши;

ер қаърини муҳофаза қилиш соҳасидаги корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини ўз вақтида аттестациядан ўтказиш устидан давлат назоратини амалга оширади.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида:

ер қаърининг саноат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш бўйича корхоналарни, шунингдек, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари ва объектларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш, реконструкция қилиш ва кенгайтириш топшириқлари келишилишининг белгиланган тартибига риоя этиш;

кенг тарқалган фойдали қазилмалардан ташқари фойдали қазилмалар конларини қазишнинг белгиланган саноат хавфсизлиги меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш;

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан кон, бурғулаш ишлари ва бошқа ишлар олиб борилиши хавфсизлиги меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши;

хавфли зоналар чегаралари тўғри аниқланиши ва кон-график ҳужжатларига туширилиши ҳамда кон қазишнинг ҳолатини ҳисобга олиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш корхоналари қуриш учун майдонларни танлаш;

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш корхоналари ва объектларини ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервация қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши;

нефть ва газнинг чуқур қудуқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш, консервация қилиш ва тугатиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш;

ер қаърини муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги соҳасидаги корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини ўз вақтида аттестациядан ўтказиш устидан давлат назоратини амалга оширади.



3-БОБ. ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ,

УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ

АМАЛГА ОШИРУВЧИ ОРГАНЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Давлат экология қўмитасининг ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш учун давлат экологикназоратини амалга оширувчи экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича бош давлат инспекторлари, Инспекциянинг бош инспектори, шунингдек, унинг ўринбосарлари, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг кон назорати, нефть-газ саноати ва ер объектларида кон назорати бўйича бош давлат инспекторлари, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари:

ташкилотлар ва объектларда белгиланган тартибда текшириш (инспекция) ўтказиш, шунингдек, тегишли вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар билан келишган ҳолда текширишлар (инспекция) ўтказишда қатнашиш учун мутахассисларни жалб этиш;

назорат остидаги ташкилотлар ва объектлар, шунингдек, вазирликлар, идоралар раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар, ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларнинг аниқланган бузилишларини бартараф этиш, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб боришнинг экологик ва саноат хавфсизлиги тўғрисида тақдимномалар бериш;

экологик талаблар, ишларни хавфсиз олиб бориш ва ер қаърини муҳофаза қилиш бўйича меъёрлар ва қоидалар бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, иш жойлари ва асбоб-ускуналарни муҳрлаш ҳуқуқига эгадир. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилишига олиб келувчи чора-тадбирлар суд тартибида қўлланилади, фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишининг олдини олиш ҳамда аҳоли ҳаёти ва соғлиғига бошқа реал хавф муносабати билан фаолият ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши ҳоллари бундан мустасно;

табиатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги талаблар, ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича меъёрлар ва қоидалар бузилганлиги учун мансабдор шахслар ва фуқароларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;

назорат остидаги ташкилотлар ва объектларнинг раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларининг саноат, экологик хавфсизлик, ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидалари тўғрисидаги билимларини текширишда қатнашиш;

табиатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги талабларини, ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича меъёрлар ва қоидаларни мунтазам равишда бузувчи ёки улар бир марта қўпол равишда бузилганлиги учун шахсларни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ёки бир йилгача бўлган муддатда ишларга техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида асосли тақдимномаларни ташкилотларнинг кўриб чиқиши учун киритиш;

ер қаърини ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган ҳолларда текшириш (инспекциялар) материалларини айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;

табиатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги, ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича меъёрлар ва қоидалар масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, ташкилотлар раҳбарларини эшитиш;

асбоб-ускуналар ва материалларнинг назорат синовларини, иш муҳити ва атроф муҳит таҳлилларини тайинлаш, шунингдек, одамлар ҳаётига ва атроф муҳитга реал хавф аниқланган ҳолларда, шунингдек, авариялар ва бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини техник текширишда лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизасини ўтказиш;

ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, атроф табиий муҳит масалалари бўйича зарур ахборотни вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда бепул олиш ҳуқуқига эгадир.


12. Ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан давлат экологик назоратини амалга оширувчи ва атроф табиий муҳит муҳофазаси бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат инспекторлари, шунингдек, кон назорати, нефть-газ саноати ва ер қаърини геологик ўрганиш объектларида кон назорати бўйича давлат инспекторлари ўз фаолияти ҳудудида:

назорат остидаги ташкилотлар ва объектлар раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларнинг аниқланган бузилишларини бартараф этиш, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб боришнинг экологик ва саноат хавфсизлиги тўғрисида тақдимномалар бериш;

экологик талаблар, ишларни хавфсиз олиб бориш ва ер қаърини муҳофаза қилиш бўйича меъёрлар ва қоидалар бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, иш жойлари ва асбоб-ускуналарни муҳрлаш ҳуқуқига эгадир. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилишига олиб келувчи чора-тадбирлар суд тартибида қўлланилади, фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишининг олдини олиш ҳамда аҳоли ҳаёти ва соғлиғига бошқа реал хавф муносабати билан фаолият ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши ҳоллари бундан мустасно;

ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ экологик ва саноат хавфсизлиги бўйича меъёрлар ва қоидалар бузилганлиги учун мансабдор шахслар ва фуқароларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;

назорат остидаги ташкилотлар ва объектларнинг раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларининг саноат, экологик хавфсизлик, ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидалари тўғрисидаги билимларини текширишда қатнашиш;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш масалалари бўйича зарур ахборотни вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда бепул олиш ҳуқуқига эгадир.


13. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

тегишли ҳудудда минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш, ер қаърини муҳофаза қилиш давлат дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назорат қилишда қатнашиш;

кенг тарқалган фойдали қазилмаларни кавлаб олишда ер қаъридан фойдаланиш шартларини келишиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


14. Ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи органлар ушбу Низомда назарда тутилган фаолият йўналишлари бўйича давлат назорати ташкил этилиши ва амалга оширилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


15. Ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи органлар ўз функцияларини назорат қилинадиган объектларни бевосита текшириш (инспекция қилиш), шунингдек, геологик, маркшейдерлик, ишлаб чиқариш-техник, молиявий ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрганиш йўли билан амалга оширадилар.


16. Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Инспекция ўз ишини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Ер қаъри, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг, шунингдек, ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларининг барча бузилишлари тўғрисида ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи органлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қиладилар, шунингдек, кўрсатиб ўтилган бузилишларнинг олдини олиш бўйича уларнинг таклифларини ҳисобга оладилар.


17. Ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг текширишни (инспекцияни) амалга оширувчи мансабдор шахсларига иш учун зарур шарт-шароитлар яратишга (транспорт, хизмат ва турар жой бинолари, махсус кийим-бош, ҳимоя ва алоқа воситалари билан таъминлаш), геологик, маркшейдерлик, ишлаб чиқариш-техник, лойиҳа-смета, молия ҳужжатларини сўраш ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишга, ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи органлар ваколатига кирадиган масалалар бўйича тушунтиришлар беришга мажбурдир.



4-БОБ. ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ,

УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


18. Ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи органлар ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган иш режасига биноан ва ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига мувофиқ амалга оширадилар.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Ушбу Низомни қўллашда пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 декабрь









































Время: 0.1675
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск