Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Адлия вазирининг 07.12.2018 й. 545-мҳ-сон "Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.12.2018 й. 1933-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.12.2018 й.

N 1933-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.12.2018 й.

N 545-мҳ


БУЙРУҒИ



Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг

давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон "Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 31 мартдаги 85-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1933, 2009 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 169-модда) билан тасдиқланган Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" -"Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                               Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг

давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Гувоҳномалар бланкаларининг кирими ва чиқими 2-иловага мувофиқ шаклларда ҳисобга олиш дафтарларида қайд этилади.

Ҳисобга олиш дафтарлари тикилган, уларнинг варақлари рақамланган, адлия органининг раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши ҳамда ёнмайдиган ёки махсус жиҳозланган шкафларда сақланиши керак.

Расмийлаштирилган адвокатлик гувоҳномаларини беришни ҳисобга олиш дафтари 3-иловага мувофиқ электрон шаклда юритилади. Бунда расмийлаштирилган адвокатлик гувоҳномаларини беришни ҳисобга олиш дафтаридаги тегишли буйруқларнинг реквизитларида буйруқнинг санаси ва рақами кўрсатилиши керак.".


2. 13-банд учинчи хатбошисининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гувоҳнома талабгор ёки адвокатга гувоҳнома олганлиги тўғрисида тилхат орқали берилади.".


3. 14-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"14. Адвокатнинг ихтисослиги ўзгарганда, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия (бундан кейинги ўринларда лицензия деб юритилади) қайта расмийлаштирилганда ёки дубликати берилганда адвокат лицензияни (лицензия дубликатини) олган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида гувоҳнома берган адлия органига лицензиянинг (лицензия дубликатининг) нусхасини ва сўнгги 12 ой мобайнида тушган 3 х 4 см ўлчамдаги рангли фотосуратидан 2 донасини илова қилган ҳолда янги гувоҳнома бериш тўғрисида ариза тақдим этиши шарт.".


4. 18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Адвокат мақомини тўхтатиб туриш Қонунда назарда тутилган ҳолларда малака комиссияси қарори билан амалга оширилади. Ушбу қарор асосида тегишли адлия органи раҳбарининг адвокат мақомини тўхтатиб туриш тўғрисидаги буйруғи расмийлаштирилади, бу эса, гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келади. Агар адвокат мақомини тўхтатиб туриш лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш оқибати бўлса, буйруқда бир вақтнинг ўзида лицензиянинг амал қилишини ва адвокат мақомини тўхтатиб туриш кўрсатилади. Малака комиссиясининг адвокатлик мақомини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан адвокат мақоми тўхтатилган ҳисобланади.".


5. 19-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Адвокат мақоми тўхтатиб турилган шахс мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтишига камида ўн кун олдин тегишли малака комиссиясига адвокат мақомини тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади. Аризага адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Малака комиссияси кўрсатилган муддатда аризани кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. Малака комиссиясининг адвокат мақомини тиклаш ҳақидаги қарори асосида адлия органи раҳбарининг адвокат мақомини тиклаш ва гувоҳномани қайтариш тўғрисидаги буйруғи расмийлаштирилади.".


6. Қуйидаги мазмундаги 19-1-банд билан тўлдирилсин:

"19-1. Адвокат мақоми Қонунда назарда тутилган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тугатилиши муносабати билан тугатилади. Адвокат мақомини тугатиш тўғрисида адлия органи раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади.".


7. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Амал қилиши тугатилган гувоҳномалар, шунингдек мазкур Низомда назарда тутилган ҳолларда ўрнига янги гувоҳномалар берилган гувоҳномалар адлия органлари томонидан йўқ қилиниши ва бу ҳақда далолатнома тузилиши керак. Мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган гувоҳномалар ҳам шундай тартибда йўқ қилинади.".


8. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Реестрлар мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ электрон шаклда юритилади.".


9. 26-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


10. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Адлия органининг раҳбари буйруқ билан реестр юритиш учун масъул бўлган шахсни белгилайди.".


11. 28-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"рухсат берилган ихтисослик турлари;";

тўртинчи - ўнинчи хатбошилари тегишлича бешинчи - ўн биринчи хатбошилари деб ҳисоблансин.


12. 30-банддаги "реестрнинг 1-5-устунларига" деган сўзлар "реестрнинг 1-6-устунларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 31 ва 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Реестрнинг 2-5-устунларида кўрсатилган маълумотлар ўзгариши муносабати билан янги гувоҳнома берилганда, ана шу ўзгаришлар реестрда навбатдаги реестр рақами остидаги янги қаторга ўзгартирилган тегишли маълумотларни киритиш йўли билан акс эттирилади. Бунда бирламчи қаторнинг (яъни худди ана шу адвокат тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган қаторнинг) 11-устунига янги қаторнинг реестр рақамига ҳавола қилинган ҳолда тегишли маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисида белгилар киритилади, янги қаторнинг 11-устунида эса, бирламчи қаторнинг реестр рақамига ҳавола қилинади.

Мисол. Реестрнинг 3-реестр рақами остига (1-6-устунларга) "ҲУҚУҚ" адвокатлар ҳайъатида ишловчи адвокат Б.С.Норматов тўғрисидаги маълумотлар киритилган. У бошқа адвокатлик тузилмаси - "ФЕМИДА" адвокатлик фирмасига кирган. Бу вақтга келиб, реестр рақамининг охиргиси 76 бўлган. Кўрсатилган ўзгаришлар реестрда қуйидагича қайд этилади. 77-реестр рақами остидаги қаторда 1-5-устунлар тўлдирилади, бунда 5-устунда янги адвокатлик тузилмаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Худди шу қаторнинг 11-устунида қуйидагилар ёзиб қўйилади "3-реестр рақамига қаранг". 3-реестр рақамининг 11-устунига қуйидагилар ёзиб қўйилади "ФЕМИДА" адвокатлик фирмасига кирган, 77-реестр рақамига қаранг".

32. Аввал бошқа адлия органи томонидан гувоҳнома берилган, яъни бошқа ҳудуд бўйича реестрда турган адвокатга янги гувоҳнома берилганда янги гувоҳномани бераётган адлия органи реестрнинг 1-5 ва 11-устунларига тегишли белгилар киритади. Бунда 11-устунда бошқа адлия органи томонидан адвокат мақоми берилганлиги ва унинг берилган санаси кўрсатилади.

Бундай ҳолда адлия органи ўзи аввал берган гувоҳномани олгач (мазкур Низом 13-бандининг иккинчи хатбошиси), реестрнинг 12-устунида асос сифатида адвокат тегишли ҳудуд бўйича реестрга киритилганлигини ва киритиш санасини кўрсатган ҳолда адвокатнинг реестрдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўяди.

Мисол. Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро Т.К.Иброҳимовга адвокат мақоми берилганлиги муносабати билан унга 2009 йил 29 майда гувоҳнома берилган ва у тегишли реестрга киритилган. Кейинчалик эса, Т.К.Иброҳимов Самарқанд вилоятида рўйхатдан ўтказилган адвокатлик тузилмасига кирган ва унга 2009 йил 11 сентябрда янги гувоҳнома берилган. Шу муносабат билан Самарқанд вилояти адлия бошқармаси аввал Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан адвокат Т.К.Иброҳимовга берилган гувоҳномани Бухоро вилояти адлия бошқармасига юборган. Мазкур ўзгаришлар Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг реестрларида қуйидаги тарзда акс эттирилади. Самарқанд вилояти адлия бошқармаси реестрнинг 1-5-устунларини тўлдиради, 11-устунга эса, қуйидагиларни ёзиб қўяди: "Адвокат мақоми 2009 йил 29 майда Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан берилган". Бухоро вилояти адлия бошқармаси реестрнинг 12-устунига қуйидагиларни ёзиб қўяди: "2009 йил 11 сентябрда Самарқанд вилояти бўйича реестрга киритилганлиги муносабати билан реестрдан чиқарилган".


14. 33-банддаги "реестрнинг 10-устунига" деган сўзлар "реестрнинг 11-устунига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Адвокат мақоми тугатилганида мазкур Низомнинг 29-бандида кўрсатилган маълумотларга қўшимча равишда реестрнинг 12-устунига 10-устунга ҳавола қилган ҳолда адвокат реестрдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўйилади. Масалан, "Адвокат мақоми тугатилганлиги муносабати билан реестрдан чиқарилди, 10-устунга қаранг".


16. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Адвокатларнинг йиғма давлат реестри (бундан кейинги ўринларда Йиғма реестр деб юритилади) реестрлар асосида электрон шаклда юритилади.".


17. 37-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


18. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири буйруқ билан расмийлаштирган ҳолда Йиғма реестрни юритиш учун масъул шахсни белгилайди.".


19. 40-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


20. 1-илованинг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Лицензия рақами: _____ 20___ "___" ___________


Ихтисослиги: ________________; ________________".


21. 3-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


22. 4-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


23. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Адвокатлик гувоҳномаси ва

адвокатларнинг давлат реестрларини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



РАСМИЙЛАШТИРИЛГАН АДВОКАТЛИК

ГУВОҲНОМАЛАРИ БЕРИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ДАФТАРИ

   



(адлия органининг номи)


Тартиб

рақами

гувоҳно-

манинг

рақами

Адвокат-

нинг

Ф.И.О.

Лицензия-

нинг

рақами ва

берилган

санаси

Рухсат

берилган

ихтисос-

лик

Адвокатлик

тузилма-

сининг номи

ва жойлашган

ери (почта

манзили)

Адвокатлик

гувоҳнома-

сининг

берилган

сана

Қуйидаги муносабат билан гувоҳномани бериш

тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари:

Адвокат

мақо-

мини

бериш

Адвокатлик

тузилмасини

тузиш ёки

бошқа

адвокатлик

тузилмасига

кириш

Ихтисос-

ликни

ўзгариши

Лицензияни

қайта расмий-

лаштириш ёки

дубликатини

бериш

Гувоҳномани

йўқотиш ёки

яроқсиз ҳолга

келиши

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11











    

    

давоми

Адвокат мақоми тўхтатиб турилганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тўхтатиб турилганлиги муносабати билан гувоҳнома олиб қўйилган сана

Адвокат мақомини тикланганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тўхтатиб турилганда олиб қўйилган гувоҳноманинг қайтарилган санаси

Адвокат мақоми тугатилганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тугатилганлиги муносабати билан гувоҳноманинг олиб қўйилган санаси

Гувоҳнома йўқ қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сана, асос ва бошқа шу кабилар)

12

13

14

15

16

17

18











Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Адвокатлик гувоҳномаси ва

адвокатларнинг давлат реестрларини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



бўйича

(ҳудуднинг номи)

АДВОКАТЛАРНИНГ ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

     

Реестр рақами

Адвокатнинг Ф.И.О.

Лицензиянинг рақами ва берилган санаси

Рухсат берилган ихтисослик

Адвокатлик тузилмасининг номи ва жойлашган ери (почта манзили)

Адвокат мақомини бериш тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақомини тўхтатиб туриш тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш билан боғлиқ бўлган ҳолда

1

2

3

4

5

6

7

8








давоми

Адвокат мақоми тикланганлиги тўғрисидаги

буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тугатилганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Қўшимча маълумотлар

Реестрдан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар

9

10

11

12




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 декабрь, 49-сон, 947-модда












































Время: 0.0311
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск