Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш тажриба гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.12.2018 й. 999-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 декабрдаги

999-сон қарорига

2-ИЛОВА



Болаларни бошланғич таълимга мажбурий

бир йиллик бепул тайёрлаш тажриба гуруҳлари

фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш тажриба гуруҳлари (кейинги ўринларда тажриба гуруҳлари деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Тажриба гуруҳлари мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болаларга мактабгача таълим ва тарбия олишда ёрдам бериш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.


3. Тажриба гуруҳлари мактабгача таълим тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади ва қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

болалар ҳар томонлама ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний камол топиши учун давлат талабларига мувофиқ ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда шарт-шароитлар яратиш;

болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш;

боланинг ақлий, шахсий ва жисмоний камол топишини таъминлаш;

болаларни миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш;

ўқув-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

бола шахсининг асосларини шакллантириш, унда билимга қизиқишни ривожлантириш;

болаларни мактабда ўқишга тайёрлаш.



2-БОБ. ТАЖРИБА ГУРУҲЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


4. Тажриба гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси, Тошкент шаҳри Мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан ҳудудлар эҳтиёжларини биргаликда ўрганиш якунлари бўйича ташкил этилади.


5. Тажриба гуруҳлари устун даражада мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, коллежлар, "Баркамол авлод" болалар марказлари, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинлари, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар маҳаллалари, маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари негизида ташкил этилади.

6. Тажриба гуруҳларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун алоҳида хоналар ажратилади ва улардан фақат мақсадли фойдаланилади, зарур бўлса уларга алоҳида эшикдан кириш ташкил этилади.


7. Тажриба гуруҳларини ташкил этиш учун ажратилган хоналар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларининг белгиланган талабларига мувофиқ бўлиши керак.


8. Болаларни бошланғич таълимга тайёрловчи тажриба гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси, Тошкент шаҳри Мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан белгиланган тартибда уларнинг банк ҳисобрақамларига ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига жиҳозланади.



3-БОБ. ТАЖРИБА ГУРУҲЛАРИДА ЎҚУВ-ТАРБИЯ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Тажриба гуруҳларига жорий йилнинг 1 сентябрь кунида 5 ёшу 6 ойлик бўлган, мактабгача таълим муассасаларига бормаётган болалар қабул қилинади.


10. Тажриба гуруҳларига болалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан тузиладиган рўйхатлар асосида қабул қилинади.


11. Тажриба гуруҳларига болаларни қабул қилиш мактабгача таълим муассасалари раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади.


12. Таълим-тарбия жараёни болаларнинг овқатланишини ташкил этиш шартисиз бир ҳафтада камида 15 соат (бир кунда 3-4 соат) ўқитишни назарда тутувчи мактабгача таълим муассасалари учун давлат ўқув дастури асосида ташкил этилади.


13. Тажриба гуруҳларида болаларнинг бўлиши вақти 3-4 соатни ташкил этади, бир ёки икки сменада таълим-тарбия жараёни ташкил этилади.


14. Битта гуруҳдаги болалар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.


15. Мактабгача таълим муассасасига бормайдиган ўзига хос эҳтиёжларга эга болалар тиббий монеликлар мавжуд бўлмаганда тажриба гуруҳларида ўқиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тиббий монеликлар мавжуд бўлганда боланинг яшаш жойи бўйича даволаш-профилактика муассасаси томонидан ота-оналарнинг ҳозир бўлиши кўрсатилган ҳолда тажриба гуруҳига бориш учун рухсат бериш тўғрисида хулоса берилади.


16. Тажриба гуруҳларида таълим-тарбия жараёни болаларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади.


17. Тажриба гуруҳлари мактабгача таълимга қўйиладиган давлат томонидан белгиланган талабларга мувофиқ болаларни тарбиялайди, ўқитади ва мактабга тайёрлайди.


18. Мактабгача таълим муассасалари негизидан ташқарида ташкил этилган тажриба гуруҳлари ва уларнинг педагоглари тегишли мактабгача таълим ҳудудий бўлинмаларининг буйруғи билан бириктириладиган энг яқиндаги давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари томондан назорат қилинадилар ва уларга бўйсунадилар.



4-БОБ. ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИ ИШТИРОКЧИЛАРИ


19. Тарбияланувчи, педагог ходим, ота-оналар ёки уларнинг қонуний вакиллари тажриба гуруҳларида таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳисобланади.


20. Тажриба гуруҳлари тарбияланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.


21. Тегишли ихтисосли маълумотга, касбий тайёргарликка, юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар тажриба гуруҳларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар.


22. Ота-оналар ёки уларнинг қонуний вакиллари тажриба гуруҳларидаги таълим-тарбия жараёни билан танишиш ҳуқуқига эгадир.



5-БОБ. ТАЖРИБА ГУРУҲЛАРИНИНГ МОЛ-МУЛКИ

ВА МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


23. Тажриба гуруҳлари фаолиятини молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган тасдиқланган харажатлар сметаси ва штат жадвалига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.


24. Тажриба гуруҳларининг мол-мулки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мактабгача таълим муассасасига бириктирилади.


25. Тажриба гуруҳлари педагог ходимлари меҳнатига давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган тартибда ҳақ тўланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 декабрь








































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск