язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.12.2018 й. 983-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 4 декабрдаги

983-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун

кон ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмаларни, шу жумладан, юзага келган техник-иктисидийконьюктура шароитида қазиб олиш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин бўлган техноген минерал ҳосилаларни, руда бор жойларни ва майда сочма участкаларни қазиб олиш учун кон ишининг ягона тартибини белгилайди.


2. Кон ажратмаси деб лицензияга мувофиқ ва ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилган мақсадларда фойдаланишга берилган майдони ва чуқурлигига кўра чекланган ер қаърининг геометриклаштирилган участкасига айтилади.


3. Қазиб олиш учун кон ажратиш лицензиягамувофиқ ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган хужжат ҳисобланадиган кон ажратиш далолатномаси асосида берилади.

Кон ажратиш далолатномаси шакли ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.


4. Ушбу Низом мулкчилик шаклларидан қатъи назар фойдали қазилмаларни, шу жумладан, техноген ҳосилаларни қазиб олувчи корхоналарни лойиҳалаштирувчи, қурувчи, реконструкция қилувчи, кенгайтирувчи ер қаъридан барча фойдаланувчилар учун мажбурий ҳисобланади.


5. Фойдали қазилмалар конини ёки унинг бир қисмини лицензиясиз ва кон ажратмасисиз ёки унинг чегарасидан ташқарида қазиб олиш тақиқланади ва ишлаб чиқариш харажатлари қопланмаган ҳолда белгиланган тартибда тўхтатилади.


6. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаси ер ости участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчилицензия асосида кон ажратиш далолатномасини белгиланган тартибда расмийлаштирган (олган) Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилиши мумкин.


7. Фойдали қазилмалар конини ёки унинг бир қисмини ишлатиш учун кон ажратмаси асосий захиралар ва у билан биргаликда жойлашган фойдали қазилмалар ва уларнинг таркибидаги компонентлар захиралари Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда ДЗК деб аталади) томонидан тасдиқланиши ва кон белгиланган тартибда саноат йўли билан ўзлаштириш учун берилиши, шунингдек, лицензия ва ер қаърини муҳофаза қилиш ҳамда ишларни бехатар олиб бориш қоидалари ва нормалари талаблари ҳисобга олинган ҳолда бажарилган фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтиришнинг тасдиқланган лойиҳаси мавжуд бўлган тақдирда берилади.


8. Тажриба-саноат кўламида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш кон ажратмаси бермасдан (нефть ва газ конлари бундан мустасно)лицензия ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш муддатига, бироқ 5йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилган лицензия ва белгиланган тартибда тасдиқланган ва кончилик муносабатларини тартибга солиш соҳасида маҳсус ваколатли органлар билан келишилган лойиҳа асосида берилади. Тажриба ишлари тугагандан сўнг, саноат кўламида қазиб олиш учун ушбу фойдаланувчи Низомда белгиланган тартибга мувофиқ кон ажратмасини расмийлаштириши керак.


9. Нефть ва газни тажриба-саноат йўли билан қазиб олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси томонидан уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга бериладиганлицензия ва Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан бериладиган ва белгиланган тартибда кон ажратмаси расмийлаштирилган ҳолда кон ажратмаси асосида амалга оширилади.


10. Кон ажратмаси лойиҳалари ва тажриба-техник фойдаланишнинг технологик схемалари оператив тасдиқланган заҳираларга тузилиши мумкин. Конларни тажриба-саноат йўли билан фойдаланиш учун ишга тушириш қазиб олишнинг ушбу босқичига қўйиладиган талабларгариоя қилинган тақдирда мумкин бўлади. Шошилинч кон ажратмаси бериш тартиби ва талаблари муддатсиз кон ажратмаси бериш билан айни бир хилдир.


11. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун қурилаётган, реконструкция қилинаётган ва кенгайтирилаётган корхоналар учун кон ажратиш ушбу корхоналар қурилиши, реконструкция қилиниши ёки кенгайтирилиши бошланишидан олдин расмийлаштирилади.


12. Фойдали қазилмаларни кавлаболувчи ва фойдали қазилмалар конларини ишлатувчи корхоналар қурилиши учун ер участкаси ажратиш кон ажратилгандан кейин Ўзбекистон Республикасининг ер ҳақидаги қонунларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


13. Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан унга ажратилган конни бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш тақиқланади. Корхонанинг номи ўзгарган тақдирда кон ажратиш далолатномаси ва топография режаси нусхасидаги ёзув қайта расмийлаштирилади.


14. Корхоналар, бинолар, иншоотлар, аҳоли пунктлари, шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солувчи умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга эга объектлар ва алоҳида қўриқланувчи ҳудудлар (курортлар, ўрмонзор боғлар, қўриқхоналар, сув таъминоти манбалари ва бошқалар), дарёлар, сув ҳавзалари, тарих, маданият ва санъат ёдгорликлари, қимматли қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, чегара зоналари, аэродромлар, махсус вазифали полигонлар, ажратиб олинган зоналар, мустаҳкамланган районлар, қабристонлар ва бошқа объектлар жойлашган жой ҳудуди остидаги фойдали қазилма конларини ишлатиш учун кон ажратиш маҳаллий давлат ҳокимият органлари, Давлат экология қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кон ишлари учун бериладиган ҳудудда жойлашган ер участкасидан доимий ва вақтинча фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан келишилгандан кейин амалга оширилади.


15. Махсус вазифали ерлар доирасида кон ажратиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


16. Ер участкасидан фойдаланиш (эгалик қилиш) ҳуқуқининг мавжудлиги ушбу участкада жойлашган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини бермайди, ушбу бўлимнинг 18-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


17. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича корхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ва кенгайтириш ишларини маблағ билан таъминлашга фақат кон ажратилишини тасдиқловчи далолатнома, шунингдек, давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда йўл қўйилади ва улар олиб қўйилганда тўхтатилади.


18. Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар уларга берилган ер участкалари доирасида ер қаъридан кенг тарқалган фойдали қазилмаларни, ер ости сувларини хўжалик ва маиший эҳтиёжлар учун қазиш мақсадида лицензия ва кон ажратиш далолатномаси олмасдан қуйидаги шартларга риоя қилиш шарти билан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар:

кенг тарқалган фойдали қазилмаларни кавлаб олиш очиқ усулда, бир ўйиқнинг баландлиги икки метрдан ортиқ бўлмаган ва Инспекция билан келишган ҳолдаамалга оширилиши керак;

ишлартехника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ҳолда олиб борилиши керак;

унумдор қатламни олиб ташлаш ва сақлаш, шунингдек, бузилган ерни кейинчалик қайта тиклаш масаласи ҳал этилиши керак;

кон ишлари бошланишидан 10 кун олдин Инспекция ва маҳаллий ҳокимият органлари хабардор қилиниши керак;

қазиб олинган кенг тарқалган фойдали қазилмалар ва ер ости сувларидан ер участкаси эгаси (фойдаланувчи)нинг хўжалик ёки маиший эҳтиёжлари учунгина фойдаланилиши керак.

Фойда олиш мақсадида қазиб олинган фойдали қазилмаларни бошқа корхоналар, ташкилотлар ва фуқароларга сотиш ёки беришга йўл қўйилмайди.



2-БОБ. КОН АЖРАТИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


19. Кон ажратиш ер ости бойликларидан фойдаланувчига конни саноат йўли билан ўзлаштириш учун бериш-қабул қилиб олиш далолатномаси бўйича саноат йўли билан ўзлаштириш учун бериладиган тасдиқланган захиралар жойлашган бутун майдонга ва унинг чуқурлигига берилади.

Ушбу талаб фойдали қазилмаларнинг биргаликда жойлашган бир неча турларидан иборат бўлган комплекс конларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.


20. Йирик конларни ишлатиш учун кон ажратмаси мустасно холларда ушбу коннинг муайян участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияси бўлган икки ёки бир неча ер қаъридан фойдаланувчиларга берилиши мумкин.


21. Бир майдонда жойлашган ҳар хил турдаги фойдали қазилма конларини ишлатиш зарурати туғилганда кон ажратмаси ҳар бир конни ишлатиш учун алоҳида берилади. Ушбу ҳолда, шунингдек,йирик фойдали қазилма конлари бир неча ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қазилганда конни ёки унинг қисмларини қазиш изчиллиги ҳамда кон ишлари ўзаро алоқадорлиги ер қаъридан топилган захираларнинг энг тўлиқ, комплекс ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ қазиб олинишини, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ишларни бехатар олиб бориш талаблари бажарилишини таъминлаши керак.

Бир майдондаги нефть ва газ горизонтлари иккита ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қазиб олинган холларда ушбу Низомда белгиланган тартибда иккита мустақил кон ажратмаси расмийлаштирилиши зарур.


22. Қаттиқ фойдали қазилмалар конларини ишлатиш учун кон ажратиш чегаралари ДЗК томонидан тасдиқланган захиралар ёки уларнинг қисмлари контурлари билан белгиланади, тоғ жинслари силжиши ёки карьер ён деворлари кенгайиши зоналари ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштириш учун ДЗК томонидан рухсат берилган ҳажмлардаги С тоифаси ҳам шу жумлага киради.

Нефть ва газ конлари бўйича кон ажратиш чегаралари ҳар бир кон учун ДЗК томонидан тасдиқланган А+В+С1 тоифалар захираларининг контури бўйичаалоҳида, ҳар қайси захира учун белгиланади. Қидириш тугалланган, 1 млн тоннагача нефть ва 3 млрд куб метргача газ захиралари қазиб олинаётган конлар учун кон ажратмалари чегаралари ДЗК томонидан қабул қилинган А+В+С1 ва С2 тоифалар захиралари контурлари бўйича белгиланиши мумкин.

Қазишда контурдан ташқари сув билан тўлдиришни қўллаш назарда тутилган конлар учун кон ажратмаси чегаралари контурдан ташқари ҳайдайдиган қудуқлар жойлашуви периметри бўйича белгиланади.

Кон участкаларини, маъдантаналарини мустақил қазиб олиш учун яроқсиз бўлган тоғ жинслари ва қатламларни ажратилган кон ажратмаси ташқарисида қолдириш тақиқланади.


23. Ишлаб турган корхонага ажратилган кон чегарасидан ташқарида жойлашган кон участкаларини қазиб олиш учун жалб этиш мақсадида кесиб олиш ушбу Низом билан белгиланган тартибда янги кон ажратиш сифатида расмийлаштирилади.


24. Тоғ жинслари қатлами ва руда жисмлардан иборат кўмир конлари учун кон ажратиш барча қатламлар ва руда жисмлари бўйича расмийлаштирилади. Агар ушбу захираларни ўйиш қолган қатламлар ва руда жисмларига, захираларига зарарли таъсир кўрсатмаса ёки уларнинг кейинчалик қазиб олинишини қийинлаштирмаса ва ер қаъридаги минерал хомашёнинг қўшимча равишда камайишига олиб келмаса, алоҳида қатламлар ва руда жинслари, захиралари бўйича кон ажратишга, истисно тариқасида, йўл қўйилади.


25. Ер остини газлаштириш усули билан қазиладиган кўмир конлари чегарасида кўмир қазиб олиш учун кон ажратишга, очиқ ёки ёпиқ усул билан қазиладиган кўмир кони чегарасида ер остини газлаштириш учун кон ажратишга фақат махсус лойиҳалар бўйича ва ер остини газлаштириш ҳудудида кон ишларининг хавфсизлиги тўғрисида ва газлаштиришнинг қўшни фойдали қазилма конларига зарарли таъсири йўқлиги ҳақида эксперт хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.


26. Фойдали қазилмалар конларини ишлатиш учун кон ажратиш муддати чекланмаган ва чекланган муддатли бўлиши мумкин.

Фойдаланиш муддати чекланган ҳолларда кон ажратиш лицензияда кўрсатилган муддатга, нефть ва газ конлари учун эса - 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Зарурат бўлганда кон ажратишнинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин. Кон ажратишнинг амал қилиш муддатини узайтиришда фақат кон ажратиш далолатномаси ва топография режаларидаги ёзувлар қайта расмийлаштирилади.


27. Фойдали қазилмалар конларини ишлатиш учун кон ажратиш лойиҳалари, қоидага кўра, Давлат экология қўмитаси органларида ва Инспекцияда рўйхатдан ўтказилган ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади. Кон ажратмалари лойиҳаларининг фойдали қазилмаларни қазувчи корхоналарнинг лойиҳа-конструкторлик бюролари томонидан ишлаб чиқилишига йўл қўйилади.

Фойдали қазилмаларни қазувчи корхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтиришни лойиҳалаштиришда (кон ажратмаси лойиҳаси техник лойиҳа таркибида ишлаб чиқилган тақдирда) лойиҳалаш ташкилоти асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни, ўлчамларни, чегараларни ва бўлажак кон ва ер ажратишнинг бошқа асосий параметрларини, шунингдек, фойдали қазилмалар захираларидан оқилона фойдаланишни, атроф табиий муҳит, ходимлар ва аҳоли, бинолар ва иншоотларнинг кон қазилиши билан боғлиқ кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилинишини таъминлайдиган чора-тадбирларни белгилайди.



3-БОБ. КОН АЖРАТИШ ЛОЙИҲАСИ МАЗМУНИ


28. Фойдали қазилма конини ишлатиш учун кон ажратиш лойиҳаси тушунтириш хатидан ва чизма материаллардан иборат бўлиши керак.


29. Тушунтириш хатида сўралаётган кон ажратишдан кўзда тутилган мақсад кўрсатилади ҳамда уни олиш зарурлиги асосланади, шунингдек, қуйидаги маълумотлар баён қилинади:

фойдали қазилмаларни қазувчи корхонани лойиҳалаштирувчи, лойиҳани келишган ва тасдиқлаган ташкилотнинг номи, шунингдек, кон ажратиш лойиҳасини тайёрлаган ташкилотнинг номи;

сўралаётган кон ажратмаси ҳудуди тўғрисидаги умумий маълумотлар (географик ва маъмурий ҳолати, майдоннинг катталиги, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонзорлар тавсифи, ободонлиги, фойдаланилиши ва бошқалар);

коннинг қисқача геологик тавсифи (қатламлар, руда жисмлари, тоғ жинслари ва бошқаларнинг ўлчами ва элементлари), конни қазишнинг кон-геология ва гидрогеология шарт-шароитлари, ёндош кон ажратмалари тўғрисидаги умумий маълумотлар;

коннинг қидирилганлиги, асосий фойдали қазилмалар ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар захираларининг қидирилган ва тасдиқланган, оператив ҳисобга олинган миқдори, сифати, тоифалилиги ва ашёвий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, очиқ усулда қазишда эса - шунингдек, фойдали қазилма устида жойлашган жинслар ҳақидаги маълумотлар;

кон ажратмаси чегараларини асослаш;

қазиш чоғида ва кейинчалик ишлов беришда минерал хомашёдан комплекс фойдаланиш чора-тадбирлари.


30. Чизма материаллар ер ажратишнинг лойиҳа чегараларида юзанинг топографик (гипсометрик) режаси нусхасидан ва амалдаги йўриқномалар ва методик кўрсатмалар талабларига мувофиқ тузилган геологик (таркибий) хариталар ва қирқимлар нусхаларидан иборат бўлиши керак.

Юзанинг топографик режаси нусхасида юза рельефи ва таянч геодезия тармоғи пунктлари, фойдали қазилмалар қатламларининг ер юзасига ёки чўкинди қатламларга чиқиши, мавжуд кон иншоотлари (шахталар, штоленлар, шурфлар ва бошқалар)нинг оғзи, қидириш мақсадида қазилган қудуқлар ва бошқа қудуқлар; ўрмонзорлар ва қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлари, кон майдонидаги ердан фойдаланиш ва аҳоли пунктлари лойиҳавий ва мавжуд чегаралари ва яқинидаги иншоотлар, бинолар, уларнинг қаватлари, қўшни ва сўралаётган ер ажратиш чегаралари, бурчак нуқталар ва кон ишларини бехатар олиб бориш чегаралари белгиланган ҳолда ер ажратиш кўрсатилиши керак.

Топографик режанинг бўш қисмида горизонтал яссиликда ер ажратмаси проекцияси майдони (гектарларда), режа ва усти очиқ кон бўйича график билан белгиланадиган сўралаётган ер ажратмаси бурчак нуқталарининг Х, У, Z координатлари катталиги, режа тўлдирилган сана кўрсатилади.

Режанинг юқориги ўнг томонида топографик нусха ёзувлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунадаги бурчаклик штамп қўйилади.

Топография режаси нусхаси масштаби тасвирланаётган участка ўлчамига, фойдали қазилмалар қазиш бўйича юридик ёки жисмоний шахсларнинг хусусияти ва вазифасига боғлиқ ҳолда қабул қилинади, бироқ у 1:5000 масштабдан кам бўлмаслиги керак.

Каттароқ майдонга эга бўлган кон ажратмалари учун топография режаси нусхасини 1:5000 дан 1:25000 гача бўлган масштабда тақдим этишга рухсат берилади.

Кон ажратишни расмийлаштириш учун тақдим этилган топография режаси нусхаларидан бири полотно калькада, лавсанда ёки уларда муҳр узоқ вақт яхши сақланишини таъминлайдиган бошқа материалларда тайёрланиши керак.

Геология харитаси ва усти очиқ конлар нусхаларида коннинг ва унга туташиб кетган ҳудуднинг геологик тузилиши, фойдали қазилмалар қатламлари контурлари, уларнинг ер юзасига ва чўкинди қатламларга чиқиши, тектоник бузилишлар, ўпирилишлар жойи ва участкаларнинг фойдаланиш учун яроқсиз бўлган бошқа жойлари; коннинг ва унга яқин ҳудуднинг гидрогеологик ва муҳандислик-геологик шароитлари; фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланган ва оператив ҳисобга олинган захиралари ҳисоб-китоби контурлари, сўралаётган ер ажратишнинг майдони ва чуқурлиги бўйича контурлари кўрсатилиши керак.


31. Кўмир конини қазиш учун ер ажратиш лойиҳасида, шунингдек, уларга ер ажратиш лойиҳа контури чизилган ҳолда 1:5000 масштабида разведка қилинган барча қатламларнинг гипсометрик режалари тақдим этилиши керак.

Икки ёки ундан кўп қатламлардан иборат бўлган кўмир конини қазиш учун ажратилган ер контурининг топография режасида силжиш бурчаклари ҳисобга олинган ҳолда проекциялар бўйича чекка бурчак нуқталари белгиланади.


32. Нефть ва газ конларини қазиш учун кон ажратмалари олишда геология харитаси ўрнига ҳар бир саноат нефть ёки газ горизонти бўйича камида 1:50 000 маcштабли А+В+С ва С тоифалар захиралари чегарали кўрсатилган ҳолда таркибий хариталар, шунингдек, унумдор тоғ жинслари тизмаси ва горизонтлар жойлашган жой чуқурлиги кўрсатиладиган таркибий харита билан боғлиқ бўлган геологик профиллар (узунаси ва бир-бири билан кесишадиган чизиқ бўйлаб) тақдим этилиши керак.


33. Кон ажратмаси лойиҳасига қуйидагилар илова қилиниши керак:

саноат йўли билан ўзлаштириш учун фойдали қазилмалар конини бериш-қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома нусхаси, нефть ва газ конлари учун бундан ташқари уларни қазиш лойиҳаси тасдиқланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари;

фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхонани қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтириш лойиҳасининг белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган лойиҳаси (ер ажратиш лойиҳаси кўриб чиқилгандан кейин ер қаъридан фойдаланувчига қайтарилади);

ер ажратилган ҳолда ердан фойдаланувчининг розилигини ёзма расмийлаштириш;

бўйсунишига кўра юқори турувчи ташкилотнинг кон ажратиш тўғрисидаги илтимосномаси (агар табиатдан фойдаланувчи мустақил бўлса, ушбу илтимоснома талаб этилмайди).

Инспекция кон ажратмаси бериш учун зарур бўлган бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни белгиланган тартибда мустақил равишда ўзаро ахборот айирбошлаш орқали,шу жумладан, электрон тарзда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно.


34. Кон ажратиш лойиҳаси лойиҳалаш ташкилотининг директори (бош муҳандис) ва кон ажратилишини сўраётган корхона раҳбари томонидан имзоланади, уларнинг имзолари муҳр билан тасдиқланади.



4-БОБ. КОН АЖРАТИШ ТАРТИБИ


35. Фойдали қазилмалар конини ёки унинг участкасини ишлатиш ҳуқуқига лицензия олган юридик ёки жисмоний шахслар Инспекцияга буюртманома юборадилар. Буюртманомада юридик ёки жисмоний шахсларнинг номланиши, унинг идоравий мансублиги ва манзили, кон жойлашган жой кўрсатилади.

Буюртманомага икки нусхада зарур иловалар билан биргаликда кон ажратиш лойиҳаси илова қилинади.

Буюртманома фойдали қазилмалар конини ишлатувчи юридик ёки жисмоний шахснинг раҳбари томонидан имзоланади.

Фойдали қазилмалар конини ишлатиш учун кон ажратмасини бериш схема асосида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ амалга оширилади.


36. Инспекция, зарурат бўлганда, ажратиладиган конни олишдан манфаатдор бўлган корхона вакили иштирокида тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ҳамда буюртманома олингандан кейин 10 кундан кечикмай тегишли қарор чиқаради.


37. Инспекция кон ажратиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш чоғида қуйидагиларни кўриб чиқади ва текширади:

лойиҳага илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда кон ажратмаси чегараларининг тўғрилиги ва асосланганлиги;

унинг учун кон ажратиш сўралаётган фойдали қазилмаларни қазувчи корхонани қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтириш лойиҳасининг кондан оқилона, комплекс фойдаланиш ва ер қаърини муҳофаза қилиш, ишловчиларнинг ва аҳолининг саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича лойиҳа ечимларининг тўлиқлиги ва асосланганлигига оид қисми;

бузилган ерларни қайта тиклаш чора-тадбирлари.


38. Инспекциянинг кон ажратиш лойиҳаси кўриб чиқилиши натижаларига оид қарори барча манфаатдор ташкилотларга маълум қилинади.

Инспекциянинг қароридан норози бўлинган тақдирда ушбу қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.


39. Кон ажратилганлигини тасдиқловчи далолатнома икки нусхада тузилади. Инспекция раҳбарининг кон ажратиш далолатномасидаги ва топография режаси бурчакли штампидаги имзоси муҳр билан тасдиқланади.

Кон ажратилганлигини тасдиқловчи далолатнома фақат типографик йўл билан тайёрланган, хатосиз ва тузатишларсиз тўлдирилган бланкаларда берилади.


40. Кон ажратилганлигини тасдиқловчи далолатноманинг ва кон ажратишнинг расмийлаштирилган лойиҳасининг биринчи нусхалари фойдали қазилмалар конини ишлатувчи юридик ва жисмоний шахсларга берилади, ушбу ҳужжатларнинг иккинчи нусхалари эса Инспекциясида сақланади.


41. Инспекция томонидан фойдали қазилмалар конини ишлатиш учун берилган кон ажрамасини ҳисобга олишушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклдаги махсус дафтарда (реестр) амалга оширилади.



5-БОБ. ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲУҚУҚИНИ ТЎХТАТИШНИНГ АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ


42. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилиши, тўхтатиб қўйилиши ёки чеклаб қўйилиши мумкин.


43. Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан фойдали қазилмалар конларини қазиш қоидалари ва нормалари бузилган тақдирда Инспекция кон ажратилганлигини тасдиқловчи далолатномани бекор қилади ва Давлат геология қўмитасига лицензияни бекор қилиш бўйича ташаббус билан чиқади.


44. Фойдали қазилмаларни қазувчи юридик ёки жисмоний шахс консервация қилинганда ёки тугатилганда кон ажратиш далолатномаси юридик ёки жисмоний шахс консервация қилиниши ёки тугатилиши тўғрисидаги далолатнома белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин 30 кун муддатда Инспекцияга қайтарилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


45. Кон ажратмасини расмийлаштириш, уни ўз вақтида олиш ва унинг сақланиши учун ушбу Низом билан белгиланган тартибга риоя қилиш учун жавобгарлик фойдали қазилмаларни қазувчи корхона раҳбарларига юкланади, фойдали қазилмаларни қазувчи корхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтиришни лойиҳалашда эса - лойиҳа бош муҳандисига ва лойиҳа ташкилоти раҳбарига юкланади.

Фойдали қазилмаларни қазувчи корхонанинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари шунингдек ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳамда ер ажратишни тасдиқловчи далолатномада баён қилинган ер қаъридан фойдаланувчининг мажбуриятлари бузилганлиги учун ҳам жавоб берадилар.

Фойдали қазилмаларни ўзбошимчалик билан қазиб олишда айбдор бўлган мансабдор ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


46. Ер қаъридан фойдаланувчиларда кон ажратишни тасдиқловчи далолатномалар мавжудлиги, тақдим қилинган кон ажратиш ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги, шунингдек, кон ишларини бажариш чоғида ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни Инспекция амалга оширади.


47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕРБИ

Ўзбекистон Республикаси

Давлат геология ва минерал

ресурслар қўмитаси ҳузуридаги

Кон-геология фаолиятини назорат

қилиш инспекцияси

Инспекция по контролю за

горно-геологической деятельностью

при Государственном комитете

Республики Узбекистан по геологии

и минеральным ресурсам

КОН АЖРАТИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ N _____


20____ йил "____" __________


Тошкент шаҳри


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан

            

(ташкилот ёки корхонанинг тўлиқ номи ва унинг мансублиги)

______________ бурчакли пунктларнинг илова қилинаётган режасида белгиланган чегаралардаги

          

(фойдали қазилма номи)


ни

(шахта, кон карьери номи)


ишлатиш ва саноат йўли билан разведка қилиш учун кон ажратилди.

Ажратилган кон



(қишлоқ, туман, вилоят, республика номи)


да жойлашган.

Ер юзасида


          

бурчакли пунктлар билан белгиланган ажратилган кон проекцияси майдони


ни ташкил этади.

(сўз билан ёзилади)


Ажратилган коннинг амал қилиш муддати


Икки нусхада тузилган ушбу далолатнома, ___________ тартиб рақами билан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси реестрига киритилди.

Корхона фойдали қазилма конини қазиб олиш учун ажратилган конда қуйидагиларни бажаришга мажбурдир:

фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхонанинг тасдиқланган лойиҳасига, кон ишларини ривожлантириш режасига, нефть, газ ва ер ости сувлари конларини қазиб олиш лойиҳалари ва схемаларига ҳамда техникавий фойдаланиш қоидаларига мувофиқ конни қазиб олиш;

ажратилган кон ва унга туташиб кетган ҳудудларда барча ер усти, ер ости иншоотларини, шунингдек, атроф табиий муҳитни кон ишланмаларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш;

захираларнинг ҳолати ва ҳаракати, фойдали қазилмаларнинг камайиши ва аралашиб кетишини ҳисобга олиш, ишланаётган (ер қаърида вақтинча консервация қилинган) ва у билан қўшни конларда фойдали қазилмалар бузилишига йўл қўймаслик;

фойдали қазилма устида жойлашган жинслардан оқилона фойдаланишни, шунингдек уларнинг жинсларини хусусиятлари ва ернинг қайта тикланиши талаблари ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилишини таъминлаш;

ажратилган кон устидаги ҳудудда, шунингдек, фойдали қазилмалар конларига туташ майдонларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилишинспекцияси органларининг рухсатисиз иморатлар қурилишига йўл қўймаслик, кондан фойдаланишда улардан фойдаланиш ёки портлатиш ишлари ва ушбу конларни ишлатишда ҳосил бўладиган кўчкиларнинг хавфли ва зарарли таъсири уларга ёйилиши мумкин;

кон ишлари бошланишидан 15 кун олдин бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига маълум қилиш.

Агар ер қаъридан фойдаланувчи бир йил давомида ер ости бойликларидан фойдаланишга киришмаса кон ажратиш далолатномаси ўз кучини йўқотади ва у Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридагиКон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига қайтарилиши керак.

Фойдали қазилмаларни қазувчи корхона консервация қилинганда ёки тугатилганда объект тугатилиши ёки консервация қилинишига оид ишлар тамом бўлган кунда тўлдирилган геология ва маркшейдер ҳужжатларининг асл нусхалари 10 кун муддатда ўзининг юқори турувчи ташкилотига топширилиши, маркшейдер режалари, геология хариталари ва қирқимлар нусхалари эса мана шу муддатда манфаатдор корхоналарга, ташкилотларга, шу жумладан, қўшни корхоналарга берилиши керак.

Корхона томонидан унга берилган кон бошқа корхонага берилиши тақиқланади.

Кон ажратиш далолатномаси маркшейдер ва геология ҳужжатларининг нусхалари олинганлиги тўғрисида манфаатдор ташкилотларнинг тилхатлари нусхалари билан биргаликда кон корхонаси консервация қилиниши ёки тугатилиши ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилгандан кейин 15 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига топширилади.

Кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун фойдали қазилмаларни қазувчи корхона раҳбарлари ва мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Муҳр ўрни



20__йил "___" __________

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш

инспекцияси бошлиғи

_______________________________________

(имзо, фамилияси, исми ва отасининг исми)

         





Низомга

2-ИЛОВА

Топографик режа нусхасидаги ёзув

НАМУНАСИ


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан кон ажратишни тасдиқловчи 20___ йил "___" _________ даги далолатнома бўйича

           

(ер ости бойликларидан фойдаланувчининг номи ва унинг идоравий мансублиги)

га



даги

(қишлоқ, туман, вилоят, республика номи)



кон берилди.

(фойдали қазилма номи)


Ушбу режада _________________________ бурчак нуқталари билан белгиланган ажратилган кон чегаралари доирасида қуйидагиларга ишлов берилиши керак:

Т/р

Қатлам, тоғ жинси, линза

ва бошқалар номи

Узунлиги, м


Майдони,

га

бўйламаси

бўйича


қиялиги

бўйича


1






2






3






Кон _______ м чуқурликда берилди.


Кон ажратишни тасдиқловчи далолатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш давлат инспекцияси реестрига 20 ___ йил "____" ______ да ____ тартиб рақами билан киритилди.

Муҳр ўрни



20__йил "___" __________

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш

инспекцияси бошлиғи

_______________________________________

(имзо, исми ва отасининг исми, фамилияси)

   





Низомга

3-ИЛОВА



Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун

кон ажратмасини тақдим этиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари




1-босқич


Ариза берувчи


Фойдали қазилмалар конини ёки унинг участкасини қазиш ҳуқуқига лицензия олган юридик ёки жисмоний шахслар Инспекцияга буюртманома юборадилар. Буюртманомада корхонанинг номи, унинг идоравий мансублиги ва манзили, кон жойлашган жой кўрсатилади.


Имконият доирасида





Инспекция


      

Зарурат бўлганда ажратиладиган конни олишдан манфаатдор бўлган корхона вакили иштирокида тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, жумладан:

- лойиҳага илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатларнинг мавжудлигини текширади;

- ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда кон ажратмаси чегараларининг тўғрилиги ва асосланганлиги ўрганади;

- унинг учун кон ажратиш сўралаётган фойдали қазилмаларни қазувчи корхонани қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтириш лойиҳасининг кондан оқилона, комплекс фойдаланиш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, ишловчиларнинг ва аҳолининг саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича лойиҳа ечимларининг тўлиқлиги ва асосланганлигига оид қисмини кўриб чиқади;

- бузилган ерларни қайта тиклаш чора-тадбирларини кўриб чиқади.

      


10 кун




2-й босқич


Инспекция


Икки нусхада кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи далолатнома тузади. Кон ажратмаси далолатномаси топография режаси нусхаси Инспекция раҳбарининг имзоси муҳр билан тасдиқланади.

Кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи далолатномалар фақат босмахона усулида тайёрланган ва ўчириб-ёзишларсиз қўлда тушда тўлдирилган бланкаларда берилишига йўл кўйилади.


3 кун





Инспекция


Кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи далолатноманинг ва кон ажратмасининг расмийлаштирилган лойиҳаси биринчи нусхалари фойдали қазилма конини қазаётган юридик ва жисмоний шахсларга берилади, иккинчи нусхалари Инспекцияда сақланади.


1 кун





Ариза берувчи


Кон ажратмаларини ҳисобга олиш дафтарига имзо қўядива кон ажратиш далолатномасини олади.


1 кун





Инспекция


Кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи далолатномани расмийлаштиради ва беради.

     


1 кун

     





Низомга

4-ИЛОВА



Фойдали қазилмалар конларини қазиб

олиш учун берилган кон ажратмаларини

ҲИСОБГА ОЛИШ ДАФТАРИ (РЕЕСТРИ)

Реестр

тартиб

рақами


Кон ажратиш

далолатномаси-

нинг тартиб

рақами ва

берилган

вақти


Кон

(қатлам)-

нинг номи


Кон

ажратмаси

жойлашган

жой (қишлоқ,

туман, вилоят,

республика


Кон

ажратмаси

олган таш-

килот ёки

корхона-

нинг номи

ва манзили


Тизимига

корхона

кирадиган

вазирлик

(идора


Қазиб

олиш учун

берилган

фойдали

қазилма-

нинг номи


Кон

ажрат-

масига

тўғри

келади-

ган

майдон

(га)


Корхонани

тугатиш ёки

сақлашга қўйиш,

кон ажратмаси

ҳажмларини

ўзгартириш ва

уни олиб қўйиш

тўғрисидаги

қайдлар


Изоҳ


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10














































        

Изоҳ. Дафтар рақам қўйиб чиқилган, ип ўтказиб боғланган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 декабрь