язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.12.2018 й. 999-сон "Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.12.2018 й.

N 999



БОЛАЛАРНИ БОШЛАНҒИЧ

ТАЪЛИМГА МАЖБУРИЙ БИР ЙИЛЛИК

ТАЙЁРЛАШГА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, баркамол, ижтимоий мослаштирилган бола шахсини, шунингдек, келгуси муваффақиятли ўқув фаолияти учун шарт-шароитларни шакллантириш ва болаларни бошланғич таълимга сифатли тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти туманларида (шаҳарларида) ва Тошкент шаҳри туманларида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойҳасини (кейинги ўринларда тажриба лойиҳаси деб аталади) амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар сирасига кирадиган болаларнинг мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳларини (кейинги ўринларда болалар тайёрлов гуруҳлари деб аталади) шакллантириш;

болалар тайёрлов гуруҳларининг ўқув-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

болалар тайёрлов гуруҳларини миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирадиган ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни сингдирадиган ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминлаш;

мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда давлат талабларига мувофиқ ҳар томонлама ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;

давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари, мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


3. Белгилансинки:

мажбурий тайёрлов гуруҳлари учун 2018-2019 ўқув йили 2018 йил 10 декабрдан бошланади ва 2019 йил 10 августда тамомланади;

давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари, мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг негизида тўлиқ кун, тўлиқ бўлмаган кун (бир ҳафтада камида 15 соат таълим-тарбия жараёни ташкил этилган ҳолда) тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари бошланғич таълимга тайёргарликдан ўтган деб ҳисобланади ва болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлашдан озод этилади;

давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларида, мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларда бошланғич таълимга мажбурий йиллик тайёргарликдан ўтган болаларга бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат берилади;

бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтганлик тўғрисида сертификат бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига:

а) болалар тайёрлов гуруҳлари учун хоналарни тайёрлаш, зарур бўлса, янги бинолар, хоналар қуриш ёки мавжудларини капитал таъмирлаш, сув ва электр энергияси ҳажмини ўлчайдиган ва ҳисобга оладиган алоҳида мосламалар ўрнатиш тўғрисида таклифлар киритилишини;

б) бир ҳафта муддатда:

болалар тайёрлов гуруҳлари рўйхатлари тасдиқланишини;

хоналарни ўқув-методик, дидактик материаллар, бадиий адабиётлар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар билан таъминлаш юклансин.


5. Қуйидагилар:

Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш тажриба гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш гуруҳларини моддий-техника база ва таълим-дидактик материаллар билан жиҳозлашнинг намунавий нормативлари 3-иловага мувофиқ;

болалар бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтганлиги тўғрисида давлат намунасидаги сертификат 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ҳафта муддатда болалар тайёрлов гуруҳларини малакали педагог кадрлар билан таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда таълим-тарбия жараёнининг сифатини назорат қилсин ҳамда давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ва мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг негизида болаларни мажбурий тайёрлаш гуруҳлари фаолияти ташкил этилиши устидан мониторинг олиб борсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда 2019-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилоятининг тегишли тажриба ўтказиладиган туманларида (шаҳарларида) ва Тошкент шаҳри туманларида болаларда бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрловдан ўтганлик ҳақида давлат намунасидаги сертификат мавжуд бўлса, уларни умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги таклифни ишлаб чиқсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда ушбу қарор доирасидаги тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин;

жорий этилаётган штат бирликларидан ва болалар мажбурий тайёрлов гуруҳларини жиҳозлашдан келиб чиққан ҳолда 2018 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларига зарур ўзгартишлар киритсин.


10. "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг буюртманомалари асосида Молия вазирлиги билан келишган ҳолда зарур миқдорда сертификатлар бланкалари билан таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тажриба лойиҳасини жорий этиш натижалари бўйича 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш ягона тизимини жорий этишни таҳлил қилсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 декабрдаги

999-сон қарорига

1-ИЛОВА



Болаларни бошланғич таълимга мажбурий

бир йиллик тайёрлашни жорий этиш бўйича тажриба

лойиҳаси амалга ошириладиган Қорақалпоғистон

Республикаси,  Фарғона  вилояти  туманлари

(шаҳарлари) ва Тошкент шаҳри туманлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд


Туман/шаҳар


Гуруҳлар сони*


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Тўрткўл тумани


175

2.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри


70

Қувасой шаҳри


38

Фурқат тумани


28

3.

Тошкент шаҳри

Мирзо Улуғбек тумани


13

Миробод тумани


21

Бектемир тумани


14

Учтепа тумани


26

Яшнобод тумани


17

Чилонзор тумани


16

Юнусобод тумани


17

Шайхонтоҳур тумани


59

Жами:


494

            

*) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги гуруҳлар сонига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 декабрдаги

999-сон қарорига

3-ИЛОВА



Болаларни бошланғич таълимга мажбурий

бир йиллик тайёрлаш гуруҳларини моддий-техника

база ва таълим-дидактик материаллар билан жиҳозлашнинг

НАМУНАВИЙ НОРМАТИВЛАРИ*


N

      

Номи

Ўлчов бирлиги

Сони

       

I. Мебель

               

1

4 ўринли болалар столи


дона

гуруҳдаги болалар сонига қараб


2

Болалар стули


дона

ҳар бир болага


3

Тарбиячи учун бир тумбочкали стол


дона

1

4

Тарбиячи учун ярим юмшоқ стул


дона

1

5

Ўқув материаллари учун жавон


дона

1

6

Ўйинчоқлар учун жавон


дона

1

7

Магнит-маркерли оқ доска


дона

1

      

II. Ўйинчоқлар

         

1

Қўғирчоқлар (кўзлари ёпиладиган)


дона

2

2

Машиналар (турли-туман)


тўплам

1

3

Уй ҳайвонлари ва уларнинг болалари


тўплам

4

4

Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг болалари


тўплам

4

5

Болалар идишлари тўплами


тўплам

2

6

"Лего" конструктори


тўплам

4

7

Болалар лотоси


тўплам

2

8

"Дорихона" тўплами


тўплам

2

9

Қурилиш воситалари тўплами


тўплам

2

10

Топишмоқлар (пазллар)


тўплам

20

11

Терма нақш


тўплам

4

      

III. Дидактик материаллар

          

1

Ҳисоб чўплари


тўплам

ҳар бир болага

2

Геометрик шакллар (геометрик мозаика)


тўплам

ҳар бир болага

3

Мактабгача ўқувчилар учун алифбо


дона

ҳар бир болага

4

Рақамлар


тўплам

ҳар бир болага

5

Йил фасллари тасвири туширилган расмлар туркуми


тўплам

1

6

Уй ҳайвонлари ва уларнинг болалари тасвири туширилган карточкалар


тўплам

4

7

Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг болалари тасвири туширилган карточкалар


тўплам

4

8

Уй паррандалари тасвири туширилган карточкалар


тўплам

4

9

Қушлар тасвири туширилган карточкалар


тўплам

4

10

Сабзавотлар тасвири туширилган карточкалар


тўплам

4

11

Мева ва резавор мевалар тасвири туширилган карточкалар


тўплам

4

12

"Алифбо" юмшоқ ривожлантирувчи кубиклар


тўплам

1

13

"Ҳаёт хавфсизлиги асоси" карточкалари


тўплам

1

14

"Касблар" карточкалари


тўплам

1

15

Ўзбекистон мутафаккирлари ва атоқли шахслари портретлари


тўплам

1

16

Ҳуснихат


дона

ҳар бир болага

        

IV. Спорт инвентари

        

1

Болалар арғамчилари


дона

5

2

Болалар боулинг-кегли


комплект

2

3

Турли катталикдаги тўплар


дона

5

4

Турли ҳажмдаги чамбараклар


дона

5

5

Кольцеброс


дона

2

        

V. Болалар адабиётлари

        

1

Жаҳон халқлари эртаклари


дона

5

2

Ўзбек халқ эртаклари


дона

5

3

Шеърлар, топишмоқлар


дона

5

      

VI. Рамзлар

          

1

Давлат рамзлари


комплект

1

2

Ўзбекистон Республикаси Президенти портрети


дона

1

              

*) Битта гуруҳга ҳисоблаб чиқилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 декабрдаги

999-сон қарорига

4-ИЛОВА



Болалар бошланғич таълимга мажбурий

бир йиллик тайёргарликдан ўтганлиги

тўғрисидаги сертификатнинг

ДАВЛАТ НАМУНАСИ


Сертификат таърифи


Бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтганлик тўғрисидаги сертификат А5 форматидаги оқ қоғозга офсет усулида қуйидаги бешта бўёқдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади: қора - матн учун, яшил, кўк, қизил - расмлар тасвири учун, оч жигар ранг - фон учун. Тасманинг юқори қисмига диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири жойлаштирилган.

Варақнинг юқори қолган қисмига лотин ёзувида давлат тилида "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTABGACHA TA`LIM VAZIRLIGI. MAKTABGACHA TA`LIM TO`G`RISIDA SERTIFIKAT" сўзлари босилади. Сертификат МТ ҳарфларидан иборат тартиб рақамига эга ва етти хонали сондан иборат. Сертификат матни нақшли растрдан иборат оч жигар ранг фонда қора рангда ўзбек тилида ёзилади.

Сертификат:

босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

MAKTABGACHA TA`LIM TO`G`RISIDA

SERTIFIKAT

MT N 0000000

   

Ushbu sertifikat

20




da






(tug`ilgan joyi)


           


tug`ilgan


ga



(familiyasi, ismi, otasining ismi)


         

20


yilda



        


da

(muassasa nomi)


       

boshang`ich ta`limga bir yillik tayyorlov dasturini bitirganligi to`g`risida berildi.




M.O`. Rahbar





(F.I.О)


    


(imzo)



Guruh rahbari






(imzo)


(F.I.О)


Qayd qilingan raqami






20


yil


da berildi.

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 декабрь