язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.2018 й. 1002-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.2018 й.

N 1002



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Автомобиль транспортини бошқариш тизимини

янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 декабрдаги

1002-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 34-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"

34.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


Кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан, кемаларни қуришда, фойдаланишда, қайта жиҳозлашда ва таъмирлашда кўрикдан ўтказишдан тушган маблағлар


60

".

Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаслик, кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузганлик, кема бошқарувчиларининг кемалар ва кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқаргани учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси


60

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 майдаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Кемаларни қуришда, фойдаланишда, қайта жиҳозлашда ва таъмирлашда уларни мажбурий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 166-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 2-банддаги "кичик ҳажмли кемаларни" сўзлари "кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-бандда:

иккинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги "кичик ҳажмли кемалардан" сўзлари "кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, турар-жой фонди, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ишларини бажариш";


в) 13-бандда:


"а" кичик бандининг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "кичик ҳажмли кемалардан" сўзлари "кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан" сўзлари билан алмаштирилсин;


"ж" кичик бандда:

биринчи хатбошидаги "кичик ҳажмли кемалардан" сўзлари "кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилари қўшилсин:

"кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказади, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан, кемаларни қуриш, фойдаланиш, қайта жиҳозлаш ва таъмирлашда кўрикдан ўтказади;

кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, кемаларни қуриш, қайта жиҳозлаш ва таъмирлашни назорат қилади;

кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларга кема гувоҳномалари ва билетларини, таснифлаш гувоҳномаларини, сузишга яроқлилик гувоҳномаларини ҳамда кемачиликни тартибга солувчи қоидаларда назарда тутилган бошқа ҳужжатларни беради;

кемаларни хавфсиз бошқаришнинг янги усулларини татбиқ қилиш бўйича кемаларнинг сузиш хавфсизлигини оширишни таъминловчи тадбирларни амалга оширади";


"и" кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлайди";


қуйидаги мазмундаги "м" кичик банд қўшилсин:

"м) ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, турар-жой фонди, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ишларини бажариш соҳасида:

буюртмачи функциясини амалга оширади ва Вазирликнинг капитал қурилиш ва таъмирлаш объектларида, шунингдек, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, турар-жой фонди, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари бўйича лойиҳа қарорларининг самарадорлигини таъминлайди;

ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, турар-жой фонди, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича пудратчи ишларини амалга оширади;

қурилиш-монтаж ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларининг сифатли бажарилишига қаратилган комплекс ташкилий ва техник тадбирларни амалга оширади";


г) 14-бандда:

олтинчи хатбошига "кўрсатилган хизматлар," сўзларидан кейин "бажарилган ишлар," сўзлари қўшилсин;

ўн иккинчи хатбошига "шунингдек, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларида" сўзлари қўшилсин".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 216-модда):


а) номланиши ва 1-банддаги "кичик ҳажмли кемалардан" сўзлари "кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қарор иловасида:

номланиши, 1 ва 4-бандлар, 5-банднинг тўққизинчи хатбоши, 7-банд, 9-банднинг тўртинчи хатбоши, 14-банднинг еттинчи хатбоши, 5-бобнинг номланиши ва 42-банднинг иккинчи хатбошидаги "кичик ҳажмли кемалардан" сўзлари "кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-банд, 21-банднинг биринчи хатбоши, 33-банд, 39-банднинг биринчи хатбоши ва 40-банддаги "кичик ҳажмли кемалар" сўзлари "кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"гидротехника иншоотлари, кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан самарали назоратни амалга ошириш";


14-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

юридик ва жисмоний шахслар томонидан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларига, шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш";


39-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"кемаларнинг белгиланган вазифаларга мувофиқ ички сув йўлларида хавфсиз сузиши, йўловчилар ва кема экипажларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ички сув йўлларида ташиладиган юкларнинг бутлигини таъминлаш, шунингдек, сув объектларининг кемалар томонидан ифлослантирилишининг олдини олиш";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


41-банддаги "улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари" сўзларидан кейин ", шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидалар" сўзлари қўшилсин;


43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Аҳоли ва ҳудудларнинг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар тўхтаб турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидаларни текшириш натижалари белгиланган шакл бўйича далолатнома ёки маълумотнома тарзда расмийлаштирилади";


44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Маълумотнома аҳоли ва ҳудудларнинг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар тўхтаб турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солиш қоидалари бузилмаган тақдирда тузилади. Маълумотномада текшириш ўтказилганлиги қайд этилиб, ўтказилган текшириш бўйича саволлар рўйхати ҳамда бирор-бир камчилик аниқланмаганлиги кўрсатилади.";


46-банд қуйидаги тахрирда баён қилинсин:

"46. Далолатнома аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар тўхтаб турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солиш қоидалари бузилган тақдирда тузилади. Далолатнома тузишда ФВВнинг мансабдор шахси томонидан режа-топшириқда кўзда тутилган ҳар бир савол бўйича мавжуд ҳолатдаги камчиликлар, қонунчилик ҳужжатларининг номи ва меъёрлари баён қилинади";


в) Низом иловаси қуйидаги мазмунда баён этилсин:


ҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген

хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш,

фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалар, шу жумладан

кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш

соҳасида давлат назоратини олиб бориш

тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген

хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш,

фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалардан, шу жумладан

кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида

давлат назоратини ташкил этиш

СХЕМАСИ















Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғи














































Ташкилий-назорат органи





































Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири
















































































ФВВ Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини назорат қилиш инспекция хизмати

































































































Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар

ФВВ марказий аппарати бошқарма, бўлим, хизмат бошлиқлари, бошлиқ ўринбосарлари, офицер ва мутахассислари

Ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари, бошлиқ ўринбосарлари, офицерлари, бош инспекторлари ва мутахассислари

"Ўздавсувхўжаликназорат" ДИ бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, мутахассислари ва ҳудудий инспекторлари

Фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган хавф ва таҳдидларнинг омилларини барвақт аниқлашни, уларнинг профилактикаси ва юзага келишининг олдини олишни таъминлаш

Аҳолига фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига хавф-хатар туғилганда комплекс ёрдам кўрсатиш, халқ билан мулоқотни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан бу борада ўзаро яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мавжуд хавф-хатарлар тўғрисида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилиш

Ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларини, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш тадбирларининг амалга оширилишини таъминлаш

Гидротехника иншоотлари, кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш ҳамда сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан самарали назоратни амалга ошириш

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, одамлар саломатлиги ва ҳаётини сақлаш, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш

Ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича лойиҳалар ва қарорларнинг давлат экспертизасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси талабларига риоя этилиши қисмида иштирок этиш

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан аҳолини ҳамда ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида ўз вазифаларини бажаришларини, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш

Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида ҳамда сув объектларида одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунбузарликларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш







Давлат назоратининг

вазифалари



























Давлат назорати

объектлари

Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалалардан, шу жумладан  кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, одамларни сув хавзаларида хавфсизлигини таъминлашни назорат қилувчи давлат субъектларининг фаолияти давлат назорати объектлари ҳисобланади


Давлат назорати шакллари

Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилинишини текшириш

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш

Ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича қарор ва лойиҳаларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси талабларига мос келиши юзасидан давлат экспертизаси ўтказилишида (кейинги ўринларда лойиҳалар экспертизаси деб аталади) иштирок этиш










Лойиҳалар экспертизаси натижалари бўйича хулоса

Давлат назорати натижаларини расмийлаштириш




Далолатнома, маълумотнома















































Натижаларни амалга ошириш



Тақдимнома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома, судга мурожаат этиш ва б.қ.








































".

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 5 декабрдаги 968-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги тахрирда баён этилсин:

"кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш, кемаларни қуришда, фойдаланишда, қайта жиҳозлашда ва таъмирлашда кўрикдан ўтказишдан тушган маблағларнинг 60 фоизи миқдоридаги ажратмалар";


б) 1-илованинг 5-банди иккинчи хатбоши қуйидаги тахрирдабаён этилсин:

"кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш, кемаларни қуришда, фойдаланишда, қайта жиҳозлашда ва таъмирлашда кўрикдан ўтказишдан тушган маблағларнинг 60 фоизи миқдоридаги ажратмалар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 декабрь