язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2018 й. ПФ-5596-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.12.2018 й.

N ПФ-5596



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"МАМЛАКАТНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ЯНАДА

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

2018 ЙИЛ 16 ЯНВАРДАГИ ПФ-5303-СОН ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини ва тадбиркорлик субъектлари томонидан рақобатбардош шакар маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини янада таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.




Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 декабрдаги

ПФ-5596-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада

таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил

16 январдаги ПФ-5303-сон Фармонига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "2019" рақами "2020" рақами билан алмаштирилсин.


2. Илованинг 8-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

8.

Хушбўй ҳид ва таъм берувчи ёки ранглантирувчи қўшимчаларсиз шакар хомашёси


1701 12 - 1701 14

".

       

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 декабрь, 50-сон, 949-модда