язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш/ Экотуризмни ташкил этиш учун сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.12.2018 й. 978-сон қарорига 4-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 декабрдаги

978-сон қарорига

4-ИЛОВА



Экотуризмни ташкил этиш учун сув омборларининг

сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер

участкалари бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом экотуризмни ташкил этиш учун сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳудудида ер участкаларини бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ объектларнинг муайян турларини қуриш учун мўлжалланган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Ушбу Низомда сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ер участкаларини фойдаланишга бериш масалалари кўзда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тартибга солинади.


3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринда "YERELEKTRON" ААТ деб аталади) - ер участкалари бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими;


оператор - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги савдо майдончасида аукционларни ташкил этадиган ва ўтказадиган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази давлат унитар корхонаси;


ваколатли ташкилотлар - туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, фавқулодда вазиятлар вилоят бошқармалари, туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вилоят бошқармалари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари; тегишли ҳудудлар ва иншоотларидан режим асосида фойдаланадиган хамда уларни эксплуатация қиладиган органлар ва ташкилотлар;


ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги;


аукцион иштирокчиси - аукционда иштирок этиш учун буюртманома берган ва унда иштирок этишга рухсат этилган жисмоний ёки юридик шахс;


электрон аукцион (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) - "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончаси орқали ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш ҳуқуқи реализация қилинадиган аукцион.


4. Экотуризмни ташкил қилиш учун сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкаларини электрон аукцион орқали узоқ муддатга ижарага бериш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.


5. Ер участкаси материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш "YERELEKTRON" ААТ орқали фақат электрон шаклда ваколатли давлат органи тақдимномасига кўра ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Ваколатли органлар томонидан ер участкаси материлларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси органларининг экологик экспертизадан ўтказиладиган объектларни қуришга ер участкаси материаллари бўйича хулоса бериши учун тўлов ундирилмайди.


6. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи ваколатли давлат органининг "YERELEKTRON" ААТ орқали берилган буюртманомалари бўйича оператор томонидан аукционга қўйилади.

Оператор ва тегишли давлат органи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ оператор аукционни ташкил этиш хизматлари кўрсатади.

Аукционни ташкил этиш шартномасининг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан тасдиқланади.

Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи аукционга ушбу Низомга мувофиқ ер участкаси материалларини ваколатли ташкилотлар билан келишувга асосан ҳар бир ер участкаси бўйича алоҳида қўйилади.



2-БОБ СУВ ОМБОРЛАРИНИНГ СУВНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИ ҲУДУДИДА

ЭКОТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


7. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил этишдан мақсад туризм хизматлари доирасини кенгайтириш, инвестициялар жалб қилишни рағбатлантириш, республика сув омборлари доирасида дам олиш учун тегишли инфратузилмани ривожлантириш ҳисобланади.


8. Қуйидагилар сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш вазифалари ҳисобланади:

сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида туризм фаолияти субъектларининг ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган туризм инфратузилмасини ривожлантириш, умумий овқатланиш, кўнгилочар, сувенир ишлаб чиқариш бўйича тегишли тармоқларни ривожлантиришга кўмаклашиш;

сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш соҳасида маҳаллий ижро этувчи органлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, илмий ва таълим муассасаларининг ахборот алмашуви ва бизнесни мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш;

сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш соҳасига инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

туризм хизматлари диверсификацияси ва туризм маҳсулотининг янги турларини яратиш;

экологик ва ижтимоий-маданий хусусиятли салбий оқибатларни камайтириш, атроф-муҳитнинг экологик барқарорлигини ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш.


9. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш соҳасида ваколатли давлат органининг асосий вазифалари қуйидагилардир:

сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида тадбиркорлик субъектларининг қизиқишини ошириш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйишга жалб қилиш;

сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан ва бошқа ёрдам олишда кўмаклашиш;

сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида тақдим этилаётган хизматлар, туризм салоҳиятини юксалтириш хамда экотуризм жозибадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.


10. Ваколатли давлат органи қуйидагилар учун масъул:

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини йўлга қўйиш ва юритиш учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;

ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартиби ва табиий муҳитни сақлашга ёрдам бериш бўйича чоралар кўриш.


11. Имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида қуйидаги туризм хизмати турлари ташкил этилади:

экотурлар (илмий, саргузашт ва бошқалар);

ҳаваскорлар учун балиқ ови;

қайиқда сузиш, сув саёҳати;

сув омборлари дамбалари устида кўриш майдончалари ташкил килиш ва тегишли хизмат турини тақдим қилиш ва хавфсизликни таъминлаш;

кемада саёҳат;

яхтинг;

Ўзбекистан Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) билан келишилган холда туризм хизматларининг бошка турлари.


12. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил қилишда маданий-спорт тадбирлари, умумий овқатланиш хизматлари, пляждаги дам олиш ва бошқа хизматлар ташкил қилиниши мумкин.


13. Тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган органлар ва ташкилотлар қарорига биноан сув омбори ҳудуди қуйидаги зоналарга бўлиниши мумкин:

сув хўжалиги объектларидан ташқари қирғоқбўйи чизиқларда қурилишнинг ҳар қандай турини олиб бориш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва туристларнинг у ерда бўлиши тақиқланган, қатъий муҳофаза қилинадиган;

кичик гуруҳларда ва масъул шахслар ҳамроҳида бўлган туристларга рухсат этилган фойдаланиши чекланган;

туристларнинг бўлиши ва табиий муҳитга мос келадиган тадбиркорлик фаолияти рухсат этилган ўртамиёна режим;

турист ва тадбиркорлик фаолияти фаоллиги чекланмаган ҳолда интенсив фойдаланиш.


14. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасидан фойдаланиш режими ваколатли давлат органи томонидан мазкур ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни истаган тадбиркорлик субъектларига етказилади, шунингдек, расмий веб-сайтга жойлаштирилади.



3-БОБ. ЭКОТУРИЗМНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ УЧУН

СУВ ОМБОРЛАРИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ЗОНА ЧЕГАРАЛАРИДА ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


15. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил қилиш учун ваколатли давлат органи Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда ҳар бир сув омбори бўйича туризм инфратузилмаси объектларини жойлаштириш режасини тасдиқлайди, жумладан, унинг таркибида:

ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини ва экотуризмни ривожлантириш учун мавжуд шароитларни таҳлил қилиш;

туризм хизматлари инфратузилмаларини режалаштириш;

сайёҳлик фаолиятининг молиявий режасини (маблағлар Жалб этиш ва молиялаштириш механизмларини) ишлаб чиқиш;

тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва сайёҳларнинг ташриф буюриш тартибини ишлаб чиқиш.


16. Ваколатли давлат органига тадбиркорлик субъектларининг сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида сайёҳлик инфратузилма объектларини қуриш бўйича мурожаатларини ўрганиш асосида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифлар юборади.


17. Уч иш куни ичида ваколатли давлат органи ваколатли ташкилотларга келишиш ёки маълумотга хулоса бериш учун ва тегишли ер участкалари бўйича қуйидаги мазмундаги ҳужжатларни юборади:

ер участкасига оид қисқача маълумот, жумладан, майдон (гектарда), ер участкасига тегишли ер фондининг категорияси, мавжуд қийинчиликлар, қайси мақсадга мўлжалланаётганлиги, бонитет балли ва бошқалар;

ер участкаси чегара ва манзил кўрсатилган ҳолда мавжуд бўлмаса - Google харитада М 1:500дан М 1:1000 гача кенгликда (аҳоли пункти, кўчалар - аҳоли пунктида жойлашган сув омбори, кўчалар мавжуд бўлмаган ҳолатларда объектдан метрда масофа кўрсатилади) топографик харитада ер участкасининг жойлаштириш режаси (координат нуқталари билан);

таклиф қилинаётган ер участкаларининг фойдаланиш турларини кўрсатган ҳолда ситуацион схема;

ер участкаси фотосуратлари (15 х 20 см) камида икки томондан атрофдаги объектлар билан биргаликда.


18. Ер участкалари маълумотлари келиб тушган кундан уч иш кун ичида ваколатли ташкилотлар келишувни амалга оширади ёки тегишли хулоса беради.


19. Ваколатли ташкилотларнинг хулосалари ваколатли ташкилот томонидан рақамли электрон имзо билан тасдиқланган ёки хулосанинг нусхаси электрон шаклда ваколатли давлат органига "YERELEKTRON" ААТ орқали юборилади.

Бунда, хулоса ижобий ёки салбий тарзда берилиши мумкин.

Ижобий хулосада шаҳар қурилиши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ва бошқа норма, қоидаларга риоя қилиш бўйича ер участкаларига узоқ муддатли эгалик қилувчига талаблар баён қилинади.

Салбий хулосада қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ер ажратишнинг имконияти мавжуд эмаслигининг асосли сабаблари кўрсатилади.


20. Келишилган маълумотлар тегишли ер участкаси бўйича ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш орқали "YERELEKTRON" ААТда амалга оширилади.

Келишув ҳеч қандай изоҳсиз ва қўшимча шартсиз амалга оширилади.

Қабул қилиш рад этилган тақдирда, ваколатли давлат органига "YERELEKTRON" ААТ орқали ваколатли ташкилотининг рақамли электрон имзо билан тасдиқланган хати ёки хулоса хатнинг нусхаси, ер ажратишнинг имконияти мавжуд эмаслигининг асосли сабаблари қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда юборилади.


21. Ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатиб ўтилган ер участкалари бўйича материаллар юзасидан тегишли қарор ёки хулоса ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, материаллар учун ижобий хулоса берилди деб ҳисобланади ва уларнинг қарори ижобий ҳисобланади. Шунинг учун, ер майдонлари бўйича материалларни ўз вақтида кўриб чиқиш бўйича бириктирилган масъуллар ўз вақтида кўриб чиқиб, хулоса тақдим этмаса, шу ваколатли ташкилотларнинг раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.



4-БОБ. ЕР МАЙДОНИДАН УЗОҚ МУДДАТЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ЭЛЕКТРОН АУКЦИОНДА

РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


22. Барча ваколатли ташкилотларнинг ижобий хулосаси ёки келишуви олингандан сўнг ваколатли давлат органи икки иш кунида ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш материаллари тайёрланишини таъминлайди.


23. Ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш тўғрисидаги ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинадиган қарорда қуйидагилар кўрсатиб ўтилади:

ер майдонининг жойлашган жойи;

ер участкасининг майдони (гектарда);

ер майдонидан фойдаланиш мақсади;

ер майдони учун ижара тўловининг энг кам миқдори;

аукцион шакли;

ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи эгасининг мажбуриятлари, шу жумладан, ваколатли ташкилотлар хулосаларида қайд этилган мажбуриятлар, шунингдек, ажратилган ер участкасида объектлар ва иншоотлар қуриш муддатларига оид талаблар;

ер участкаси бўйича мавжуд чекловлар;

ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошка ахборот.


24. Ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан, ваколатли давлат органи ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш юзасидан аукцион ташкил килиш тўғрисида операторга электрон буюртманома беради.

Буюртма ваколатли давлат органи масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ва "YERELEKTRON" ААТ ёрдамида операторга юборилади.


25. Буюртмага электрон (сканер қилинган) шаклда қуйидагилар илова қилинади:

а) ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш тўғрисидаги қарор;

б) ер майдони тўғрисида қисқа маълумот, жумладан, унинг майдони (гектарда), мақсади, мавжуд чекловлар ва бошқалар;

в) чегаралари кўрсатилган холда ер майдонининг жойлаштириш режаси;

г) ер участкасинииг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан фотосурати (15х20 см);

д) ваколатли ташкилотларнинг хулосалари;

е) ер майдонининг тавсифи, шунингдек, ер майдонидан фойдаланиш тартиби ва шартлари кўрсатилган бошқа ҳужжатлар.


26. Агар буюртмага ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, оператор буюртманома келиб тушган куннинг кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш учун буюртманомани ваколатли давлат органига қайтаради.

Ваколатли давлат органи икки кун муддатда оператор томонидан кўрсатилган барча камчиликларни бартараф этган ҳолда, ушбу Низомнинг 24-бандига мувофиқ электрон шаклдаги буюртманомани такроран юборади.


27. Ваколатли давлат органи буюртманома бериш билан бирга:

босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш тўғрисидаги маълумотларни тарқатади;

"YERELEKTRON" ААТ орқали туман/шаҳар ҳокимлигига, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига аукционга ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ер майдони ажратилиши тўғрисида буюртма берилганлиги тўғрисидаги маълумотни юборади.

Туман/шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги жисмоний ва юридик шахсларни аукционга кенг жалб қилиш чораларини кўради, жумладан ваколатли давлат органидан олган ҳужжатларини ва маълумотларини мажбурий тарзда веб-сайтига аукционда қатнашишга буюртманомалари жойлаштириладиган интернет порталини ҳавола қилган ҳолда жойлаштиради.



5-БОБ. АУКЦИОННИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШ


28. Ер участкасига нисбатан узоқ муддатли ижара ҳуқуқи ваколатли давлат органи қарорида (буюртманомада) кўрсатилган ер участкаси ижара тўловининг минимал ставкаси бўйича аукционга қўйилади.


29. Оператор ваколатли давлат органидан белгиланган талабларга мувофиқ бўлган буюртманома ва унга илова қилинган ҳужжатларни олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай ўз веб-порталида аукционни ўтказиш ҳақида хабар беради.


30. Аукцион ҳақидаги хабар уни ўтказишдан камида 7 календарь кун олдин оператор веб-порталида жойлаштирилиши ва веб-порталда аукцион бошлангунгача туриши лозим.


31. Аукционда иштирок этиш учун буюртманома оператор веб-порталида аукцион ҳақида хабар жойлаштирилган ва хабар берилган кундан бошлаб автоматик режимда қабул қилинади ва аукцион ўтказиладиган кундан икки иш куни олдин (соат 13.00да) якунланади.

Белгиланган қабул муддатларидан кечикиб тушган буюртманомалар қабул қилинмайди.



6-БОБ. ЕР УЧАСТКАСИНИ БЕРИШ ВА ЕР

УЧАСТКАСИНИ УЗОҚ МУДДАТГА ИЖАРАГА ОЛИШ

ҲУҚУҚИНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШДАИ ТУШГАН

МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ


32. Агар, иштирокчи беш иш куни мобайнида аукцион объекти қийматини тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга ушбу Низомнинг 33-34-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақида баённома расмийлаштирилади.


33. Ғолиб аукцион объекти қийматини тўлиқ тўлагандан сўнг оператор кейинги иш кунидан кечиктирмасдан:

аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар ҳақини ушлаб қолган ҳолда, объектни реализация қилишдан тушган маблағларни ваколатли давлат органининг буюртманомасида кўрсатилган банк ҳисобрақамига ўтказади;

махсус бланкада аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиради, уни муҳр билан тасдиқлайди ва бир нусхасини аукцион ғолибига топширади (ёки аукцион ғолибининг розилигига кўра почта жўнатмаси билан юборади). Баённоманинг иккинчи нусхаси аукцион натижалари ҳақида хабардор қилган ҳолда, туман (шаҳар) ҳокимлигига белгиланган тартибда юборилади, нусхаси операторда қолади.


34. Аукцион натижалари ҳақидаги баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) ўтказилган аукцион санаси тўғрисида;

б) ер участкасини аукционга қўйишга асос бўлган қарор тўғрисида;

в) аукцион ғолиби тўғрисида;

г) аукцион объекти тўғрисида, шу жумладан:

ер участкасинииг майдони ва жойлашган жойи;

ер участкасинииг белгиланган мақсади;

ер участкасида бино ва иншоотларни қуриш муддати;

ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган юкламалар ва бошқа шартлар.


35. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари оператордан аукцион натижаларини олган вақтдан бошлаб икки иш куни мобайнида ғолибга узоқ муддатли ер участкасини ижарага бериш тўғрисида қарор чиқарадилар.


36. Ер участкасини бериш тўғрисидаги қарорда ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартлари, шу жумладан аукцион ғолибининг ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланиш, ер участкасида бино ва иншоотларни белгиланган муддатларда барпо этиш, ваколатли ташкилотлар томонидан тузилган хулосаларда назарда тутилган талабларга риоя этиш тўғрисидаги мажбуриятлари, шунингдек, ушбу мажбуриятларни бажармаслик оқибатлари албатта кўрсатилади.

Бунда ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорга аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарномада аввал назарда тутилмаган талаблар ва мажбуриятларни киритишга йўл қўйилмайди.

Аукцион ғолиби ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган мажбуриятларга риоя этмаган ҳолатларда, ушбу ер участкаси қонунчиликда белгиланган тартибда аукцион ғолибининг харажатларини қопламасдан олиб қўйилади.


37. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган пул маблағлари ҳамда келгуси йиллар учун ижарачи томонидан киритилган ижара тўлови суммаси оператор томонидан ваколатли давлат органининг даромадлар бўйича ғазначилик ҳисобрақамларига ўтказилади.


38. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳуқуқини реализация қилишдан ваколатли давлат органининг даромадлар бўйича ғазначилик ҳисоб рақамларига келиб тушган пул маблағлари ҳамда ижарачи томонидан киритилган ижара тўлови суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи - тегишли маҳаллий бюджет даромадига;

40 фоизи - тегишли сув омборидан фойдаланиш бўйича бошқарма ҳисобрақамига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.


39. Ижара тўловини тўлашни кечиктирганлик учун пеня ва шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммалари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ва тегишли сув омборидан фойдаланиш бўйича бошқарма ҳисобрақамига тенг улушларда йўналтирилади.


40. Келгуси йиллар учун ижара тўлови охирги белгиланган ижара тўлови миқдори ва қолган ижара муддатидан келиб чиқиб тадбиркорлик субъекти томонидан даврий (чораклик, ойлик ёки ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда) тўловлар билан киритилади.

Тўловлар юз фоиз олдиндан тўлов шаклида ҳар бир келгуси давр (чорак, ой ва бошқалар) учун амалга оширилади.

Туристик хизматларни ташкил этишнинг мавсумийлигидан келиб чиқиб, ижара тўлови тадбиркорлик субъектлари - ижарачилар томонидан унинг фаолият кўрсатган даври учун ижара шартномасида кўрсатиладиган ижара тўловини тўлаш жадвалини тузиш орқали тўланиши мумкин.


41. Ваколатли давлат органи томонидан тегишли режим ўрнатилган ҳудуд ва иншоотлардан фойдаланувчи органлар ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари чегараларининг чекланган ҳудудларига туристларнинг ташриф буюриши учун тўлов ва йиғимлар ўрнатилиши мумкин.


42. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари чегараларининг чекланган ҳудудларига туристларнинг ташриф буюриши учун тўлов ва йиғимлар тегишли режим ўрнатилган ҳудуд ва иншоотлардан фойдаланувчи органлар ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда тақсимланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


43. Ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорда белгиланган аукцион ғолибининг мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.


44. Сув омборларига туташ ҳудудларда экотуризмни ташкил қилиш юзасидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


45. Ушбу Низомнинг қўлланилишида келиб чиқадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


46. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Экотуризмни ташкил этиш учун сув омборларининг

сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер

майдонларини электрон аукцион орқали бериш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари






























1-босқич


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


  

Тадбиркорлик субъектларининг сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида туризм инфратузилмаси объектларини қуриш бўйича мурожаатларини ўрганиш асосида таклифларини ваколатли давлат органига юборади.

  


Мурожаат келиб тушишига кўра






























2-босқич


Ваколатли давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги)


  

Тегишли ер майдонлари бўйича ҳужжатларни ва маълумотларни йиғади ҳамда уларни ваколатли ташкилотларга келишиш ёки хулосасини олиш учун юборади.

  


3 иш куни мобайнида






























3-босқич


Ваколатли ташкилотлар

(туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари;

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) ёнғин хавфсизлиги бўлимлари; фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармалари; туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари; экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг вилоятлар бошқармалари; туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари; тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланувчи органлар ва ташкилотлар)


Ер майдони бўйича келишувни амалга оширади ва хулосаларни тақдим этади ҳамда ваколатли давлат органига электрон шаклда "YERELEKTRON" ААТ орқали ҳужжатларни юборади.


3 иш куни мобайнида






























4-босқич


Ваколатли давлат органи  (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги)


  

1 Ер майдонларидан узоқ муддат фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш учун материалларнинг тайёрланишини таъминлайди.


2. "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ДУКга буюртманома топширади.

Буюртманома бериш билан бирга:

босма ва оммавий ахборот воситалари орқали ер майдонларидан узоқ муддатли  ижара ҳуқуқини аукционга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тарқатади;

туман/шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ер майдонларидан узоқ муддатли ижара ҳуқуқининг аукционга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларни юборади.

  


2 иш куни мобайнида






























5-босқич


  

Марказ

("Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК)

  


Аукцион ўтказилиши ҳақида ахборотни жойлаштиради.


1 иш куни мобайнида






























6-босқич


Юридик ва жисмоний шахслар


  

1. Аукционда иштирок этиш учун электрон шаклда буюртманома топширади.


  

7 иш куни мобайнида



2. Аукционда иштирок этади.

   


1 иш куни мобайнида




























7-босқич


Марказ

("Электрон онлайн-аукционларни

ташкил этиш маркази"  ДУК)


  

Аукцион натижаси ҳақидаги баённинг бир нусхасини аукцион ғолибига, бир нусхасини тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.



1 иш куни мобайнида






























8-босқич


Туман/шаҳар ҳокими


  

Оператордан аукцион натижаси ҳақидаги баённомани олган вақтдан бошлаб аукцион ғолибига ер майдонини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида қарор чиқаради.

  


2 иш куни мобайнида







    





Низомга

2-ИЛОВА



Ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини

реализация қилишбўйича электрон аукцион

ташкил этиш учун электрон

БУЮРТМАНОМА

  

20____ йил "______" ______________да Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК ўртасида тузилган _________-сон шартномага мувофиқ, шунингдек, 20 йил "_____" ________________даги қарорга биноан _____________________________ қуйидаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш учун ушбу буюртманомани тақдим этади:

1. Ер участкасининг майдони

га;

2. Ер майдони жойлашган жой

;

3. Мақсади

;

4. Электрон аукцион шакли

;

5. Ер майдонининг энг кам ижара тўлови миқдори (сўмда)

;

6. Электрон аукцион ғолибининг мажбуриятлари:

6.1. Бино ва иншоотларни қуриш муддати

;

6.2. Узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи эгасига ваколатли ташкилотларнинг хулосаларига мувофиқ қуйиладиган талаблар:

;

;

;

;

;

;

6.3. Ер майдонидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар


;

7. Ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағлар ўтказилиши мумкин бўлган банк ҳисобрақамининг реквизитлари:

Банк номи

Банк МФОси

Банкнинг ҳисобрақами

8. Масъул шахснинг манзили ва алоқа маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар.)


Буюртманома берилган сана 20____ йил "_____" _________

Масъул шахс _________________________________ (Ф.И.О., лавозими)

ЭРИси _________________________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 декабрь