ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.12.2018 й. Ф-5413-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

13.12.2018 й.

N Ф-5413



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ

КУЧЛАРИ   ТАШКИЛ   ЭТИЛГАНЛИГИНИНГ

27 ЙИЛЛИГИ  ҲАМДА  ВАТАН   ҲИМОЯЧИЛАРИ

КУНИНИ НИШОНЛАШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўтказилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиши ва халқимиз тинчлигини янада ишончли ҳимоясини таъминлаш имконини бермоқда.

Миллий армия жамиятимизнинг ажралмас қисмига ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, мамлакат келажаги учун фуқаролик масъулияти ҳиссини оширишга хизмат қилувчи етакчи институтга айланмоқда.

Бугунги кунда Ватанни ҳимоя қилиш ёши, фаолият соҳаси ва касбидан қатъий назар ҳар бир фуқаронинг чинакам шарафли бурчидир ва айнан шу сабабли республикада Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар ўтказиш бўйича тадбирлар Дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Ватан ҳимоячилари кунининг кенг нишонланишини таъминлаш давлат ва жамоат ташкилотларининг биринчи навбатдаги вазифаларидан бири ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг шарафли бурчи деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ишчи гуруҳ ҳарбий-маъмурий секторлар билан ҳамкорликда:

Дастурда белгилаб берилган байрам тадбирларини "Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!" деган умумий ғоя остида ташкилий жиҳатдан юксак савияда амалга оширилишини;

байрам тадбирларига кенг аҳоли қатламларини, айниқса ёшларни жалб қилган ҳолда уюшқоқлик билан тайёргарлик кўриш ва сифатли ўтказиш масалаларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқаролик жамияти институтлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва таълим муассасаларининг ҳудудларда жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар билан яқиндан ҳамкорлик қилинишини;

давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари томонидан ўзлари таҳсил олган олий таълим муассасалари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларида "Мардлик ва жасорат" мавзусидаги дарслар ўтказилишини;

ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ўрнини ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамининг фуқароларимиз ҳаётида тутган аҳамиятини Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир инсонга ва ҳар бир оилага етказишни таъминласин.


4. Ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарлари:

Дастурда белгиланган тадбирларни жойларда ўтказиш бўйича вазифаларни уларнинг зиммасига юклаган ҳолда Ватан ҳимоячилари кунига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ҳудудий ташкилий қўмиталарни тузсин ҳамда уларга шахсан раҳбарлик қилсин;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали йиғилишлар, концерт дастурлари ва бошқа байрам тадбирларини ўтказиш графикларини ишлаб чиқсин ҳамда ўтказилаётган тадбирларда аҳолининг барча қатламлари вакиллари, ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишини таъминласин;

давлат мукофоти билан тақдирланганлар, ўз касбининг устаси унвони учун ўтказилган кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиблари ҳамда жанговар-хизмат фаолиятида юқори натижаларни қўлга киритган ҳарбий хизматчиларни қутлаш бўйича тантанали байрам тадбирларини ўтказсин;

Ҳарбий ватанпарварлик йўналишида энг яхши маҳалла, энг яхши "Жасорат" клуби, энг яхши ҳарбий қисмнинг Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ва энг яхши бошланғич чақирувга қадар тайёргарлик ўқитувчиси танловларининг ўтказилиши ва ғолибларнинг рағбатлантирилишини таъминласин;

кўчалар, майдонлар ва тантанали тадбирлар ўтказиладиган жойларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган плакат ва стендлар билан байрамона безатилиши, шунингдек, маданият ва истироҳат боғларида мавзуга доир кўргазма ва экспозициялар тайёрланишини ташкиллаштирсин;

тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялашга йўналтирилган тадбирларни амалга оширишни давом эттирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва "Ўзбеккино" миллий агентлиги Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркарда ва аждодларимизни, шунингдек, қаҳрамонона ишлар қилган турли ихтисосликлардаги ҳарбий хизматчилар ва замондошларимизни юксак ватанпарварлик, фидойилик ва садоқатлиликларини очиб берадиган, руҳлантирувчи шеърлар ва куйлар, кино, театр ва тасвирий санъат асарларини тайёрлаш ва намойиш этиш ишларини жадаллаштирсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати "Энг илғор сержант", "Энг илғор гуруҳ командири", "Энг илғор взвод командири", "Энг илғор батальон командири", "Энг илғор бригада командири", "Энг илғор қўшилма", "Энг илғор олий ҳарбий таълим муассасаси" ва "Энг илғор мудофаа ишлари бошқармаси" номинациялари бўйича ўз касбининг устаси унвонига ўтказилган республика танлови якунларини чиқарсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликда тантанали тадбирлар ўтказиладиган жойлардаги жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминласин.


8. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ўтказилаётган байрам тадбирларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини, Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасида қўлга киритилган ютуқлар, шунингдек, армиядаги ҳарбий хизматнинг нуфузини оширишга қаратилган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш масалаларига бағишланган мақолалар, туркум телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар ташкил этилишини таъминласин.


9. Вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари Дастурни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатларни ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширсин.


10. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2018 йил 14 декабрь










































Время: 0.2130
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск