ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2018 й. ПҚ-4060-сон "Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2018 й.

N ПҚ-4060



ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК

ШАХСЛАР МУЛКИНИНГ ҚЎРИҚЛАНИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини ишончли қўриқлашни таъминловчи сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

Бироқ, қўриқлаш фаолиятини ташкил этишда ҳозирга қадар бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, булар ички ишлар органларининг мулкни қўриқлаш бўйича хизматлари қамровининг торлиги, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш даражасининг пастлиги, мавжуд қўриқлаш тизими ва технологияларининг етарлича самарали эмаслиги, ушбу соҳада сифатли сервис хизматини кўрсатишнинг ягона техник талаблари ва механизмларининг йўқлигида намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, мулкка бўлган тажовузни профилактика қилиш ва олдини олишда аҳолининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимига қуйидагиларни назарда тутувчи "Хавфсиз хонадон" концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция)ни жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

2022 йил 31 декабрга қадар республиканинг барча ҳудудларида Тошкент шаҳрида амалга оширилган техник қўриқлаш ва ҳаракатланиш пунктларига хабарни узатиш ва марказлашган кузатувнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда - автоматлаштирилган тизим)ни босқичма-босқич жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси қўриқлаш бўлинмаларининг ички ишлар органлари жамоат тартибини сақлаш кучларининг патруль гуруҳлари билан узвий ҳамкорлигини ташкил этишва бунда қўриқланадиган объектлардан келиб тушган хабар жойига энг яқин патруль гуруҳининг тез етиб боришини таъминлаш механизмларини белгилаш;

мулкни қўриқлаш бўйича хизмат турларини кенгайтириш, шу жумладан транспорт воситалари ва бошқа ҳаракатланувчи объектларни қўриқловга олиш имкониятини берувчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

янги турар жойлар қурилишида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда уларни мажбурий тарзда қўриқлаш-ёнғин ташвишгоҳлари ва газоанализаторлар билан жиҳозлаш;

республика маҳаллаларини уларнинг хавфсизлик даражасининг чораклик рейтингини жорий этган ҳолда баҳолаш ҳамда ҳар йили "Энг хавфсиз маҳалла" республика танловини ўтказиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиянинг Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда - Қўриқлаш бош бошқармаси) таркибида қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

а) асосий фаолият йўналиши этиб қўриқланадиган объектларда ўрнатиладиган қўриқлашнинг техник воситалари ва тизимларини монтаж, демонтаж қилиш, таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўйича ишларни бажаришни белгилаган ҳолда "Qo'riqlash Servis" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда -"Qo'riqlash Servis" ДУК);

б) асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаган ҳолда Қўриқлаш бош бошқармасининг умумий штатлари сони доирасида 5 штат бирлигида матбуот бўлимини:

аҳолининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг қўриқлаш хизматларидан фойдаланишга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган ахборот-тушунтириш мазмунидаги чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг қўриқлаш бўлинмалари фаолияти натижалари тўғрисида маълумотларни, шу жумладан унинг расмий веб-сайтининг самарали фаолият кўрсатишини ташкил этиш орқали ўз вақтида етказиш бўйича комплекс чораларни кўриш.

3. Белгилаб қўйилсинки:

"Qo'riqlash Servis" ДУК ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари билан қўриқланадиган объектларда ўрнатилган қўриқлашнинг техник воситалари ва тизимларига хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартномалар асосида амалга оширади;

қўриқланадиган объектларда ўрнатилган қўриқлашнинг техник воситалари ва тизимларига, шу жумладан автоматлаштирилган тизимнинг техник инфраструктура объектларига хизмат кўрсатиш фақат "Qo'riqlash Servis" ДУК томонидан амалга оширилади.

4. 2019 йил 1 январдан бошлаб шундай амалиёт жорий этилсинки, унга кўра жисмоний шахсларнинг уй-жойлари ва хонадонларига уларга қўриқлаш хизматини кўрсатиш мобайнида фойдаланишга бериладиган қўриқлашнинг техник воситалари жиҳозларини ўрнатиш ҳамда бепул техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

"Ўзбектелеком" АЖ ҳудудий филиаллари автоматик телефон станциялари биноларида автоматлаштирилган тизимнинг жиҳозларини ўрнатиш учун зарур бўлган жойларни ўрнатилган тартибда ажратиш;

автоматлаштирилган тизимнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун алоқа тарифларига, шунингдек, "Ўзбектелеком" АЖ оптик толали алоқа кабелларини ётқизиш бўйича хизматларига имтиёз тақдим этилишини таъминласин.


6. Белгилансинки:

жамоат хавфсизлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини қўриқлашни тўлақонли таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан ҳудудларда патрулликни ташкил этиш билан боғлиқликда видеокузатув ва техник воситаларнинг бутун комплексидан фойдаланилади;

Қўриқлаш бош бошқармасига, истисно тариқасида, автоматлаштирилган тизимни жорий этиш мақсадида маҳаллий ва хорижий корхоналар билан товарларни харид қилиш ва етказиб бериш, шунингдек, хизмат кўрсатиш бўйича конкурс (тендер) савдоларини ўтказмасдан шартномалар тузишга рухсат этилади;

Қўриқлаш бош бошқармаси 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ автоматлаштирилган тизимни жорий этиш учун олиб кириладиган жиҳоз, техника, алоқа тизими ва воситалари, дастурий маҳсулотлар учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида" 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб давлат мақсадли жамғармаларига ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг бўшайдиган молиявий маблағлари жисмоний шахсларнинг хонадонлари ва уй-жойларига босқичма-босқич қўриқлов жиҳозларини бепул ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатишга йўналтирилади.

7. Қурилиш вазирлиги уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига янги турар жойлар қуришда уларни қўриқлаш-ёнғин ташвишгоҳлари ва газоанализаторлар билан жиҳозлаш мажбурийлигини кўзда тутувчи таклифларни киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда автоматлаштирилган тизимни республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш ҳамда босқичма-босқич ривожлантириш бўйича Техник топшириқва дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор талабларига мувофиқ, намунали фуқаролар йиғинларини рағбатлантириш механизмини назарда тутган ҳолда, республика маҳаллаларини баҳолаш тартибини тасдиқласин;

бир ой муддатда "Qo'riqlash Servis" ДУК низомини тасдиқлашни, давлат рўйхатидан ўтказишни ва устав фондини шакллантиришни таъминласин;

Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини қўриқлашни таъминлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси қўриқлаш бўлинмалари мутахассисларини чақиришнинг ягона қисқа рақамини, шунингдек, техник қўриқлаш ва ҳаракатланиш пунктларига уланиш учун онлайн ариза расмийлаштириш тартибини киритиш чораларини кўрсин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 декабрь, 50-сон, 955-модда












































Время: 0.1776
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск