ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2018 й. 990-сон "2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2018 й.

N 990



2018-2022 ЙИЛЛАРДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЙЎЛ

ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

КОНЦЕПЦИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА


Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, ушбу соҳада 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси билан боғлиқ равишда давлат-ҳусусий шерикликни жорий этиш учун мақбул шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ва уни 2018-2019 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" амалга оширилаётганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 15 августдаги ПФ-5511-сон Фармони қоидаларининг Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартларида пуллик автомобиль тўхташ жойлари ва автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ташкил этишга оид қисми ушбу қарор доирасида амалга оширилиши;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 ноябрдаги ПҚ-4035-сон қарори қоидалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг инвесторлар ва тадбиркорлик субъктларига:

пуллик магистрал йўллар қуриш бўйича инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда йўл ва ер участкаларини;

йўл ҳаракати мониторинги ва шахс юзини ва транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақамини аниқлашнинг интеллектуал видеокамералари (кейинги ўринда интеллектуал видеокамералар деб аталади) интеграциялашган тизимларини жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш учун йўл участкаларини - 10 йилгача бўлган муддатга;

автомобиль йўллари бўйлаб тўлов автоматлари ўрнатилган пуллик автомобиль тўхташ жойларига ва автомотранспорт воситалари жойлаштирилганлиги учун ҳақ тўлаш қоидалари бузилганлигини қайд этадиган ахборот тизимларига эга бўлган пуллик тўхташ жойлари ташкил этиш учун йўл участкаларини - 10 йилгача бўлган муддатга;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган, шу жумладан, бозорлар ва савдо комплексларига туташ ҳудудларда жойлашган автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини (кейинги ўринларда автомобиль сақлаш жойлари деб аталади) уларнинг негизида автомотранспорт воситалари жойлаштирилганлиги учун ҳақ тўлаш қоидалари бузилганлигини қайд этадиган ахборот тизимларига эга бўлган замонавий пуллик автомобиль сақлаш жойлари ташкил этиш учун - 10 йилгача бўлган муддатга;

йўл бўйи инфратузилма объектлари, шу жумладан, кемпинглар, мотеллар, ҳайдовчи ва йўловчилар дам оладиган, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиладиган ва таъмирланадиган бошқа жойларни, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бошқаларни қуриш учун инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўллари бўйидаги ҳудудларни ободонлаштириш мажбуриятлари олинган ҳолда ер участкаларини - 10 йилгача бўлган муддатга бериш шаклида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда замонавий йўл инфратузилмасини ташкил этиш соҳасига давлат-хусусий шериклик механизмларини (кейинги ўринларда давлат-хусусий шериклик деб аталади) жорий этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


3. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва замонавий йўл инфратузилмасини ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

а) давлат-хусусий шериклик доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича - йўл ҳаракати мониторинги ва интеллектуал видеокамераларнинг интеграциялашган тизимларини жорий этиш лойиҳалари бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилади. Ички ишлар вазирлиги давлат томонидан шерик сифатида иш кўради ва хусусий шерик томонидан битим шартлари бажарилиши мониторингини олиб боради;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича - пуллик автомобиль тўхташ жойлари ва автомобиль сақлаш жойларини ташкил этиш лойиҳалари бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари давлат томонидан шерик сифатида иш кўради ва хусусий шерик томонидан битим шартлари бажарилиши мониторингини олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича - инвестор ва/ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўллари бўйидаги ҳудудларни ободонлаштириш мажбуриятлари олинган ҳолда йўл бўйи инфратузилма объектларини қуриш лойиҳалари бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузилади. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси давлат томонидан шерик сифатида иш кўради ва хусусий шерик томонидан битим шартлари бажарилиши мониторингини олиб боради;

б) давлат-хусусий шериклик қуйидаги шартларда амалга оширилади:

йўл ҳаракати мониторинги ва интеллектуал видеокамераларнинг интеграциялашган тизимларини жорий этиш учун бериладиган йўл участкалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади;

йўл ҳаракати мониторинги ва интеллектуал видеокамералар тизими "Хавфсиз шаҳар" ягона аппарат-дастурий комплексга интеграция қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг "Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига уланган бўлиши, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари ҳақидаги видеомаълумотлар ва бошқа маълумотлар онлайн режимида узатилишини таъминлаши керак;

пуллик автомобиль тўхташ жойлари ва пуллик автомобиль сақлаш жойларидан фойдаланишдан тушадиган маблағларнинг 30 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми - маҳаллий бюджетга тушади ва у мақсадли равишда йўл инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилади ва камида 70 фоизи туташ ҳудуднинг автомототранспорт воситалари билан тўлиши ҳамда тўлов автоматлари ва ахборот тизимлари ўрнатилган автомобиль тўхташ жойларининг функционал имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда хусусий шерикнинг ҳисобрақамига тушади.


5. Белгилансинки:

а) ўрнатилган интеллектуал видеокамералар ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасининг камида 20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади, 20 фоизи - йўл инфратузилмасини ривожлантиришга мақсадли йўналтирилган ҳолда маҳаллий бюджетга тушади, 30 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига, йўл ҳаракати интенсивлиги ва интеллектуал камераларнинг имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда 30 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми - хусусий шерикнинг ҳисобрақамига ўтказилади;

б) давлат-хусусий шериклик битимининг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин:

ушбу банднинг "а" кичик бандига мувофиқ хусусий шерикка мўлжалланган жарималар суммаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига қайта йўналтирилиши керак;

йўл ҳаракати мониторинги ва интеллектуал видеокамераларнинг ўрнатилган интеграциялашган тизимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига берилади, уларга келгусида хусусий шерик томонидан шартнома асосида техник кўмак бериш таъминланади;

қуриб битказилган йўл бўйи инфратузилма объектлари тадбиркорлик субъекти мулкига айланади.


6. Белгилансинки, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги учун жарималар, шунингдек, пуллик автомобиль тўхташ жойлари ва пуллик автомобиль сақлаш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш суммасининг фоизи миқдори ҳар бир аниқ ҳолатда танлов комиссиясининг қарори билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги учун жарима суммаларидан ажратмалар ушбу қарор талабларига мувофиқ тегишлилиги бўйича белгиланган тартибда ўз вақтида ўтказилишини таъминласин.


7. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш доирасида инвесторлар 2022 йил 1 январгача бўлган муддатда:

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, дастурий таъминлаш, қурилиш материаллари ва бошқа материаллар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) учун қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан биргаликда йўл ҳаракати мониторинги ва интеллектуал видеокамераларнинг интеграциялашган тизимларидан фойдаланиш бўйича талаблар ҳақидаги техник регламентни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича имтиҳонлар топширишга нисбатан кучайтирилган талабларни назарда тутадиган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда автомобилни бошқариш амалиётига имкон қадар яқинлаштирилган замонавий ўқув автодромлари ҳақидаги намунавий низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг енгил автотранспорт воситалари ойналарига тонировка (қорайтириш) ўрнатиш учун рухсат беришдан олинадиган маблағлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда камида биттадан замонавий ўқув автодроми қуриш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг буюртманомалари бўйича замонавий ўқув автодромларини қуриш учун йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатга олиш ва имтиҳон олиш тузилмаларига имкон қадар яқин жойдан камида 1,5 га ер участкалари ажратилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси:

а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда "Пуллик автомобиль йўллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда инвесторлар ва/ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўллари бўйидаги ҳудудларни ободонлаштириш мажбуриятлари олинган ҳолда йўл бўйи инфратузилма объектларини қуриш учун уларга ер участкалари беришнинг вақтинчалик тартибини тасдиқласин;

в) 2019 йил 1 июнгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш дастурларига киритиш учун мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич пулли магистрал йўлларни жорий этиш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳақидаги таклифларни тайёрласин ва белгиланган тартибда киритсин;

г) 2020 йил 1 январдан бошлаб мамлакатнинг барча ҳудудларида давлат-хусусий шериклик доирасида пуллик магистрал йўлларни босқичма-босқич жорий этиш ишлари бошланишини таъминласин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда йўл бўйида пуллик автомобиль тўхташ жойларини ташкил этиш учун йўл участкаларини белгиласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси А.А. Абдувалиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 декабрь


























Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск