Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш Қоидалари (АВ томонидан 23.11.2006 й. 1642-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 07.10.2006 й. 24/3-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 23 ноябрда 1642-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2006 йил 7 октябрдаги

24/3-сон қарорига

ИЛОВА



Микрокредит ташкилотлари томонидан

молиявий операцияларни амалга ошириш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Микромолиялаш тўғрисида" ва "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ микрокредит ташкилотлари учун мажбурий бўлган молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Микрокредит ташкилотлари микрокредит, микроқарз, микролизинг, шунингдек бошқа микромолиявий хизматлар, шу жумладан қонунчиликка мувофиқ истеъмол кредитларини бериш борасида хизматлар кўрсатади.


2. Микрокредит ташкилотлари операцияларни мазкур Қоидаларга ва ташкилотнинг микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширади.

Микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари микрокредит ташкилоти томонидан тасдиқланади ва унда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

микрокредит ташкилоти томонидан кўрсатиладиган микромолиявий хизмат турлари;

микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартлари;

микромолиявий хизматларнинг миқдори, муддатлари, тўлови ва тўлиқ қиймати.

Микрокредит ташкилотлари банклар, суғурта компаниялари ва бошқа молия ташкилотларнинг агенти сифатида агентлик хизматларини фақат нақдсиз шаклда кўрсатиш ва агентлик битимининг мавжудлиги тўғрисида ахборотларни ошкор қилиш, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари нормаларини бажариш шарти билан қатнашиш ҳуқуқига эга.

2-1. Микрокредит ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тариф ва ҳақлар фақат миллий валютада белгиланади.

3. Микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари очиқ маълумотлар бўлиб, барчанинг танишиб чиқиши учун қулай жойда жойлаштирилиши керак.



II. МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ

КАПИТАЛИНИ ВА БОШҚА МАБЛАҒЛАР

МАНБАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Микрокредит ташкилотининг капитали қуйидаги компонентлардан иборат:

а) устав капитали;

б) захира капитали;

в) тақсимланмаган фойда;

г) бошқа ўз маблағлари.

5. Микрокредит ташкилоти фаолияти давомида вужудга келган зарарларни қоплаш учун захира фонди яратилиши кўзда тутилиши мумкин ва унинг миқдори микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади.


6. Микрокредит ташкилоти:

қарз мажбуриятларини чиқаришга ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар (депозитлар) қабул қилишга;

жисмоний шахслардан қарз маблағларини жалб қилишга, бундан ўз муассислари (иштирокчилари, мулкдорлари) мустасно;

ўз муассисларининг (иштирокчиларининг, мулкдорларининг) мажбуриятлари бўйича кафил бўлишга ёки кафолат берувчи бўлишга, шунингдек уларга ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлашнинг бошқа усулларини тақдим этишга;

микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашга;

кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, микрокредитлар (микроқарзлар) ажратиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш учун тўловлар, шунингдек жисмоний шахслар томонидан микрокредитлар (микроқарзлар) муддатидан илгари сўндирилганлиги учун неустойка ундиришга.

кредит жисмоний шахсларга хорижий валютада микрокредитлар (микроқарзлар) бериш ва микрокредитлар (микроқарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олишга;

илгари олинган микрокредитлар (микроқарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатишга.

7. Микрокредит ташкилоти барқарор фаолият кўрсатиши учун шакллантирилган жами капиталнинг миқдори микрокредит ташкилотининг жами активларининг 10 % кам бўлмаган даражада бўлиши керак.


III. МИКРОКРЕДИТ ВА МИКРОҚАРЗЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


8. Микрокредитлар тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида берилади. Микроқарзлар бериш муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида, шартномада назарда тутилган ҳолларда эса тўловлилик шарти асосида амалга оширилади.


9. Бир қарздорга берилган микроқарз миқдори 50 млн сўмдан ошиши мумкин эмас.

Бир қарздорга берилган микрокредит миқдори 300 млн сўмдан ошиши мумкин эмас.

9-1. Микрокредит ташкилотлари барча ишончли (бланкли) кредитларнинг улар шакллантирган устав фондига фоиз нисбатини мустақил равишда белгилайди.

10. Шартнома бўйича мажбуриятларни қоплаш мақсадида қарздор қуйидаги таъминотларни тақдим этишга ҳақли:

банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;

учинчи шахсларнинг кафиллиги;

мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, шу жумладан гаров депозити, банкларнинг омонат сертификатлари ҳамда қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланади.

Бунда, микрокредит ташкилотларига жисмоний шахслардан қисқа муддатли микромолиявий хизматлар таъминотига кўчмас турар жой мулкини гаров сифатида қабул қилиш тақиқланади.

10-1. Микрокредит ташкилотлари потенциал қарз олувчини масофадан туриб идентификациялаш, маълумотлар хавфсиз алмашувини амалга ошириш ва скоринг модели асосида қарз олувчининг кредит қобилиятини баҳолашни таъминлаш шарти билан жисмоний шахсларга онлайн-кредитлар (микроқарзлар) бериш ҳуқуқига эга.


IV. МИКРОЛИЗИНГ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ


11. Микролизинг микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан лизинг олувчининг топшириғига биноан учинчи тарафдан мол-мулк (бундан буён матнда микролизинг объекти деб юритилади) олиш ҳамда лизинг олувчига шартномада белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бериш назарда тутиладиган хизматдир.


12. Микролизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади. Микролизинг бўйича хизмат 600 млн сўмдан ошиши мумкин эмас.

13. Микролизинг хизматини (бундан буён матнда микролизинг деб юритилади) расмийлаштиришда микролизинг шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак:

микролизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг объекти лизинг олувчининг мулки бўлиб ўтса;

микролизинг шартномасининг муддати микролизинг объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлса;

лизинг олувчи лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса, бунда ана шу ҳуқуқни амалга ошириш кунидаги лизинг объекти қиймати асос бўлади;

микролизинг шартномаси даврида микролизинг тўловларининг жами суммаси микролизинг объекти қийматининг тўқсон фоизидан ортиқ бўлса.


14. Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк микролизинг объектлари бўлиши мумкин.

Ер участкалари ва бошқа табиий объектлар, шунингдек муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк микролизинг объектлари бўлиши мумкин эмас.


15. Микролизинг шартномасига боғлиқ равишда сарфланган маблағлар қайтарилишининг кафолати сифатида лизинг берувчи лизинг олувчидан таъминот берилишини, шу жумладан мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, банк ёхуд суғурта ташкилотининг кафолати ёки учинчи шахснинг кафиллиги кўринишидаги таъминот берилишини талаб қилиши мумкин.


V. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


16. Микромолиявий хизматлар кўрсатишда фойдаланилмаган ва микрокредит ташкилоти ихтиёрида қолган пул маблағлари депозит сифатида банкка қўйилиши мумкин.

17. Микрокредит ташкилотининг бўш пул маблағларини жойлаштириш микрокредит ташкилотининг ваколатли органи қарорига асосан амалга оширилади.



VI. ҲИСОБОТ ВА АУДИТГА ТАЛАБЛАР


18. Микрокредит ташкилоти бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботлар тузишни Марказий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширади.


19. Микрокредит ташкилотининг ҳисоботи қонунчиликка мувофиқ ҳар йили аудит текширувидан ўтказилади.


20. Микрокредит ташкилотининг аудиторлик текшируви Марказий банк ташаббуси билан, қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиши мумкин.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Белгиланган молиявий операцияларни амалга ошириш қоидалари бузилган тақдирда Марказий банк микрокредит ташкилотига унинг фаолиятида аниқланган қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишларини бартараф этишга оид бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа чораларни қўллаши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)







































Время: 0.1554
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск