язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 10.11.2018 й. 35/10-сон "Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.12.2018 й. 1642-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.12.2018 й.

N 1642-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.11.2018 й.

N 35/10


ҚАРОРИ



Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий

операцияларни амалга ошириш қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги ва 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/3-сон қарори (рўйхат рақами 1642, 2006 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 470-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                  М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий

операцияларни амалга ошириш қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. 2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"микромолиявий хизматларнинг миқдори, муддатлари, тўлови ва тўлиқ қиймати.".


2. 15-банд "банк" деган сўздан кейин "ёхуд суғурта ташкилотининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 декабрь, 50-сон, 960-модда