язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 10.11.2018 й. 35/3-сон "Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.12.2018 й. 3029-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.12.2018 й.

N 3029-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.11.2018 й.

N 35/3


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида жисмоний шахслар

билан валюта айирбошлаш операцияларини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/9-сон қарори (рўйхат рақами 3029, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 26-сон, 532-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                 М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида жисмоний шахслар

билан валюта айирбошлаш операцияларини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 34-банд "ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси," деган сўзлардан кейин "видео кузатув камералари (бунда видеоёзув материаллари махсус архивда камида бир ой сақланади)," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 45-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"09002-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.".


3. 55-банддаги "асосий ҳимоя белгиларга" деган сўзлар "асосий белгиларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 56-банднинг бешинчи хатбошисидаги "асосий ҳимоя белгиларидан" деган сўзлар "асосий белгиларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 64-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш учун қабул қилинган банкнота ҳақиқий эмас деб топилганда улар бўйича валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилмайди ва банкнота эгасига қайтариб берилмайди. Бундай турдаги банкнота бўйича уч нусхада далолатнома тузилган ҳолда, бир нусхаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, иккинчи нусхаси мижозга берилади ва учинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикилади.".


6. 17-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва

қўшимчаларга

ИЛОВА



"Тижорат банкларида жисмоний

шахслар билан валюта айирбошлаш

операцияларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга

17-ИЛОВА



09012-шакл



Тижорат банкининг эмблемаси

    

(тижорат банкининг номи)


         

-сон маълумотнома

            

20____ йил  "


"

(кун)

(ой)

          

Шикастланган чет эл валютаси



(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан,


номинали, серияси ва тартиб рақами, эмитент банкнинг номи)

     

шикастланмаган чет эл валютасига


(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан ёзилади,


алмаштирилди.

номинали, серияси ва тартиб рақами, эмитент банкнинг номи)



Воситачилик ҳақи ундирилди

(рақам ва сўз билан ёзилган сумма)

      




(жисмоний шахс имзоси)


(шохобча ходимларининг имзоси ва штампи)".

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 декабрь, 50-сон, 959-модда