ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Бино ва иншоотлар. Кўчмас мулк /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 й. 1010-сон "Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2018 й.

N 1010



КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИ

МАНЗИЛЛАРИ ЯГОНА РЕЕСТРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ   ВА   ЮРИТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3961-сон қарорини ижро этиш ва Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) шакллантирилиши ва юритилиши учун масъул орган ҳисобланади.


2. Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. Низом:

биринчидан - кўчмас мулк объектлари манзиларини тартибга солишни;

иккинчидан - кўчмас мулк объектлари манзиллари маълумотлари ягона базаси яратилишини ва унинг босқичма-босқич Марказий сайлов комиссияси маълумотлари базаси билан интеграция қилинишини;

учинчидан - кўчмас мулк объектларига объектнинг географик боғлиқлигини таъминловчи геокодлар берилишини;

тўртинчидан - республика даражасида кўчмас мулк объектлари геокодлари кўрсатилган ҳолда электрон карталар шакллантирилишини;

бешинчидан - Реестрдан маълумотлар берилишини ва унинг маълумотларидан фойдаланиш тартибини назарда тутади.


3. 2019 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари электрон давлат хизматлари кўрсатишда ва идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилишда Реестрдан фойдаланиши шарт;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари Реестрга киритиладиган ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги учун шахсан жавоб берадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:

Реестрнинг электрон ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича техник топшириқни уч ой муддатда ишлаб чиқсин, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича зарур тадбирларни амалга оширсин;

Реестрни электрон шаклда юритишнинг марказлаштирилган манбаи яратилишини ва унинг Географик объектлар номлари давлат реестри маълумотлар базасига босқичма-босқич интеграция қилинишини таъминласин;

Реестрдан фойдаланиш йўли билан идоралараро ўзаро ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин. 



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 декабрь










































Время: 0.1845
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск