ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 й. 1011-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2018 й.

N 1011



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

АДМИНИСТРАЦИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ТИББИЁТ

БОШ БОШҚАРМАСИГА ИДОРАВИЙ МАНСУБ

ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Републикаси Президенти Администрациясининг раҳбар ходимлари, мутахассислари ва хизматчиларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 октябрдаги ПҚ-3976-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси (кейинги ўринларда Тиббиёт бош бошқармаси деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 1 декабрдан бошлаб:

а) ҳар ойлик махсус устамалар миқдорини:

меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Тиббиёт бош бошқармасига идоравий мансуб ташкилотларнинг тиббиёт ходимларига тенглаштирилган (Санитария-эпидемиология назорати бошқармасидан ташқари) тиббиёт ва фармацевтика ходимларига, шу жумладан, раҳбарлар, раҳбарларнинг ўринбосарларига ва олий маълумотли мутахассисларга - тариф ставкасининг 15 фоизидан 30 фоизигача ошириш;

меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Санитария-эпидимеология назорати бошқармасининг тиббиёт ходимларига тенглаштирилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига, раҳбарлар, раҳбарларнинг ўринбосарларига, олий маълумотли мутахассисларга - тариф ставкасининг 15 фоизидан 50 фоизигача ошириш;

ушбу банд "а" кичик бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилмаган бошқа ходимларга - тариф ставкасининг 10 фоизидан 30 фоизигача ошириш;

б) Ихтисослашган автотранспорт билан таъминлаш бошқармаси ходимларини моддий рағбатлантириш Махсус жамғармаси миқдорини меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизидан 25 фоизигача ошириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор ижроси билан боғлиқ қўшимча харажатларни қоплаш учун 2018 йилда ва келгуси йилларда зарур бюджет маблағларини ажратсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси бошлиғи А.А. Худаяров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 декабрдаги

1011-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги

276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси

давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


24-3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24-3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига (кейинги ўринларда Тиббиёт бош бошқармаси деб аталади) идоравий мансуб ташкилотлар штатидаги ходимларга ҳар ойлик махсус устамалар:

меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Тиббиёт бош бошқармасига идоравий мансуб ташкилотларнинг (Санитария-эпидемиология назорати бошқармасидан ташқари) тиббиёт ва фармацевтика ходимларига, шу жумладан, раҳбарлар ва раҳбарларнинг ўринбосарларига ва  олий маълумотли мутахассисларга - тариф ставкасининг 30 фоизи;

меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Санитария- эпидемиология назорати бошқармасининг тиббиёт ходимларига тенглаштирилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига, шу жумладан, раҳбарлар ва раҳбарларнинг ўринбосарларига ва  олий маълумотли мутахассисларга - тариф ставкасининг 50 фоизи;

ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилмаган бошқа ходимларга - тариф ставкасининг  30 фоизи миқдорида белгиланади."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 декабрь










































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск